Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 20 январда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 382]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 221, 2023 йил 7 декабрь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 31 декабрь,
01/2-43-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
2025 йил 20 декабрь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари,нормалари ва гигиена нормативлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:
ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш»;
ШНҚ 2.07.04-19 «Қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини меъморий режалаштириш ва ташкил қилиш»;
ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари»;
ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш»;
ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш»;
ШНҚ 2.01.01-22 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар»;
ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;
ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш»;
ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;
ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар»;
ШНҚ 2.03.10-24 «Томлар ва том қопламалари»;
ШНҚ 2.05.01-23 «Темир йўллар. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.09.21-2022 «Ёнғин-қутқарув деполари ва постлари»;
ШНҚ 2.04.16-23 «Қуёш сув иситиш қурилмалари»;
ШНҚ 2.04.15-23 «Фотоэлектрик станциялар (тизимлар)»;
ҚМҚ 2.04.02-19 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»;
ШНҚ 2.05.06-22 «Магистрал қувурлар»;
ҚР 03.01-23 «Юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкциялар»;
ГОСТ 33757-2016 «Ясси ёғоч тагликлар (поддонлар). Техник шартлар» (расмий манба: Поддоны плоские деревянные. Технические условия);
ГОСТ 9029-95 «Комбинациялашган ёнғин ўчириш лафет дастаклари. Техник шартлар» (расмий манба: Стволы пожарные лафетные комбинированные. Технические условия);
СанҚваН 0027-22 «Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари»;
СанҚваН 0103-25 «Санитария-муҳофаза зонасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари.».
2. 3-банддаги «СанҚваН 0350-17» ва «ШНҚ 2.07.01-03» деган сўзлар тегишли равишда «СанҚваН 0103-25» ҳамда «ШНҚ 2.07.01-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4-банддаги «ҚМҚ 2.07.04-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.07.04-19» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 6, 15, 25, 28 ва 32-бандлардаги «ШНҚ 2.09.02-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23»деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 8-банддаги «ШНҚ 2.09.04-09» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 9-банддаги «ШНҚ 2.07.02-22» деган сўзлар «ШНҚ 2.07.02-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 10, 56 ва 57-бандлардаги «ҚМҚ 2.04.05-97» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 11-банддаги «ҚМҚ 2.03.10-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.10-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Омбор биноларининг ҳажмий-режавий ва конструктив ечимларини танлаш мазкур ШНҚ ҳамда ШНҚ 2.07.01-23, ШНҚ 2.01.01-22, ШНҚ 2.01.19-22, ШНҚ 2.01.02-04 талаблари ва ҚР 03.01-23 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.».
10. 24-банддаги «ҚМҚ 2.03.13-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.13-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 40-банддаги «ГОСТ 9078-84» деган сўзлар «ГОСТ 33757-2016» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 44-банддаги «КМК 2.05.01-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.05.01-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 54-банддаги «ШНҚ 2.09.02-19», «ҚМҚ 2.04.05-97» ва «ШНҚ 2.08.02-09» деган сўзлар тегишли равишда «ШНҚ 2.09.02-23», «ШНҚ 2.04.05-22» ҳамда «ШНҚ 2.08.02-23»деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 55-банддаги «ШНҚ 2.08.02-09» деган сўзлар «ШНҚ 2.08.02-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 61-банддаги «ҚМҚ 2.04.16-18» ва «ШНҚ 2.04.15-22» деган сўзлар тегишли равишда «ШНҚ 2.04.16-23» ҳамда «ШНҚ 2.04.15-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 77-бандда:
биринчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.04.05-97» ва «ҚМҚ 2.01.05-19» деган сўзлар тегишли равишда «ШНҚ 2.04.05-22» ҳамда «ШНҚ 2.01.05-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.04.05» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 80-банддаги «ШНҚ 2.04.09-07» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.09-21» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 89-банддаги «ШНҚ 2.09.21-21» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.21-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 9-илованинг матнидаги «КМК 2.05.06-97» деган сўзлар «ШНҚ 2.05.06-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 10-илованинг матнидаги «ҚМҚ» деган сўз «ШНҚ» деган сўз билан алмаштирилсин.