15.01.2026 йилдаги КҚ-289-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар дастури) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чора-тадбирлар дастуридаги вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар билан бирга муҳокамалар ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Чора-тадбирлар дастуридаги вазифаларнинг белгиланган муддатларда ва тўлиқ бажарилишини таъминласин ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича Олий Мажлис Сенатига ҳар чорак якунида ахборот тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-289-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 15 январдаги КҚ-289-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Вазирлик ва идоралар

Олий Мажлис Сенати

1.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини («Йўл харитаси») ишлаб чиқиш.

1. Аниқ муддатлар, масъулларни ўз ичига олган чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил январь

Сенат ва Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Ташқи ишлар вазирлиги

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

(А. Агзамходжаев),

Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси

(А. Ходжиметов)

2. Чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») лойиҳасини хориж томони билан келишиш.

2026 йил февраль

3. Чора-тадбирлар режасини («Йўл харитаси»ни) тасдиқлаш ва ижросини назорат қилиш.

ўзаро келишилган муддатларда

2.

Парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ва тегишли қўмиталарнинг қўшма ташаббусларини мувофиқлаштириш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, тажриба алмашиш ҳамда олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан парламент назоратини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ва тегишли қўмиталарнинг ролини фаоллаштириш.

1. Парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ва тегишли қўмиталар ўртасида йил давомида камида 2 марта (офлайн/онлайн) қўшма учрашувлар ўтказиш.

ўзаро келишилган муддатларда

Сенат ва Қонунчилик палатаси

(келишув асосида),

Ташқи ишлар вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

(А. Агзамходжаев),

Сенатнинг барча қўмиталари,

Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси

(А. Ходжиметов)

2. Олий даражада эришилган келишувлар ижроси бўйича масъул вазирлик ва идоралар ҳисоботларини тизимли эшитиб бориш ҳамда қўшма тавсиялар ишлаб чиқиш.

2026 йил давомида

3. Қонунчилик ва институционал тажриба алмашиш мақсадида иқтисодиёт, инвестициялар, рақамлаштириш ва «яшил» тараққиёт йўналишларида мақсадли ташрифлар ва семинарлар ташкил этиш.

ўзаро келишилган муддатларда

3.

Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликлари ҳокимлари ва Корея Республикаси провинциялари раҳбарлари иштирокида биринчи ҳудудлараро форумни ўтказиш.

1. Форумни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил февраль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Сенат,

тегишли вазирлик ва идоралар

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

(А. Агзамходжаев),

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

(Э. Гадоев),

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси

(О. Мамаюсупов)

Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси

(А. Ходжиметов)

2. Форумни ўтказиш санасини хориж томони билан келишиш.

2026 йил март

3. Форум кун тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш ва хориж томони билан келишиш.

2026 йил апрель

4. Форумга икки мамлакатнинг етакчи тадбиркорлари ва бизнес вакилларини таклиф қилиш.

тадбирдан камида 2 ой олдин

5. Форумни юқори савияда ташкил қилиш.

ўзаро келишилган муддатларда

4.

Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган Корея компанияларининг масалалари ва мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш учун махсус механизмни («Korea Desk» ягона ойнаси) жорий этиш имкониятини кўриб чиқиш.

1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида «Korea Desk» ягона ойнасини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш.

2026 йил февраль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

(Э. Гадоев),

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

(А. Агзамходжаев)

2. Аниқланган муаммоларни ҳал қилиш бўйича вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил март

3. Компанияларнинг мавжуд муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал қилиш чораларини кўриш.

доимий равишда

5.

Нукус шаҳрида «Қорақалпоғистон Республикасида аёлларни тадбиркорликка ўргатиш ва ўргатилган кўникмаларни амалда синаш марказини ташкил этиш» лойиҳасини 2026 йилга мўлжалланган инвестиция дастурига киритиш ва уни кейинчалик Корея томони ҳисобига молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш.

1. Лойиҳани 2026 йилги Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурида жалб қилиниши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари рўйхатига киритиш чораларини кўриш. Корея Эксимбанкининг Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармасини (EDCF) Лойиҳанинг молиялаштириш манбаси этиб белгилаш.

2026 йил январь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

(Э. Гадоев),

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

(О. Қозихонова)

2. Лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тегишли хулосаларни тақдим этиш.

2026 йил февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

3. Лойиҳани молиялаштириш учун сўровнома (Proposal for EDCF Loan) ҳужжатининг ўрнатилган тартибда дипломатик каналлар орқали Корея Эксимбанкининг EDCF жамғармасига юборилишини таъминлаш.

2026 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

4. Корея Эксимбанки EDCF жамғармасининг Баҳолаш миссияси вакиллари билан учрашиш ва учрашувлар натижалари бўйича Муҳокамалар баённомасини (Minutes of Discussions) имзолаш.

2026 йил апрель

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

5. Лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан тегишли битимни имзолаш ва давлат кафолатини бериш.

2026 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

6. Ўзбекистон Республикаси номидан имзоланган тегишли битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган:

2026 йил июль

Адлия вазирлиги томонидан тайёрланадиган юридик хулосани;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва бошқа ваколатли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган кредит маблағларини ечиш бўйича ваколатли шахсларнинг имзо намуналарини Корея Эксимбанкига белгиланган тартибда тақдим этиш.

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

6.

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг Корея Республикасига расмий ташрифини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш.

1. Дипломатик каналлар орқали Корея томонининг расмий таклиф хатини олиш.

2026 йил февраль

Ташқи ишлар вазирлиги,

Сенат

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

(А. Агзамходжаев),

Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси

(А. Ходжиметов)

2. Ташриф муддатлари ва кун тартиби лойиҳасини хориж томони билан келишиш.

2026 йил 1-ярми

3. Ташриф доирасида ўтказиладиган учрашув ва тадбирлар бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил 1-ярми

4. Ташрифни ташкилий, протокол ва ахборот жиҳатдан мувофиқлаштириш.

2026 йил 1-ярми