Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
қарори
«Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг харажатларини бўнаклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 24 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2877-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сон «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 5 апрелдаги 32, 129 ва 35-сон «Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг харажатларини бўнаклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2877, 2017 йил 24 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 307-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон фермерлари кенгаши ва «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 январь,
40-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 14 январь,
321-сон
Келишилди:
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
2025 йил 25 декабрь
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқарув раиси О. ТЕМИРОВ
2025 йил 27 ноябрь
Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2025 йил 2 ноябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/2877-1/0073-сон)