1-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Муддати |
2026 йил | ||
1. | Самарқанд вилояти | 01.05.2026 йил |
2. | Тошкент шаҳри | 01.05.2026 йил |
3. | Андижон вилояти | 01.10.2026 йил |
4. | Наманган вилояти | 01.10.2026 йил |
5. | Фарғона вилояти | 01.10.2026 йил |
2027 йил | ||
6. | Қорақалпоғистон Республикаси | 01.01.2027 йил |
7. | Бухоро вилояти | 01.01.2027 йил |
8. | Хоразм вилояти | 01.01.2027 йил |
9. | Жиззах вилояти | 01.04.2027 йил |
10. | Сирдарё вилояти | 01.04.2027 йил |
11. | Тошкент вилояти | 01.04.2027 йил |
12. | Қашқадарё вилояти | 01.07.2027 йил |
13. | Навоий вилояти | 01.07.2027 йил |
14. | Сурхондарё вилояти | 01.07.2027 йил |
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
1. | Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларига чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш маршрутларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш. | 1. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, таълим муассасалари ҳамда соҳа мутахассислари (кардиолог, интервенцион жарроҳ, невролог ва нейрохирурглар ва бошқалар)дан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш. | 2026 йил январь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар бўйича халқаро клиник протоколларни қабул қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш маршрутлари ҳамда вақт меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил март | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |||
3. Дастлаб Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида, босқичма-босқич барча ҳудудларда тез тиббий ёрдам бригадалари ва тиббиёт муассасаларига тасдиқланган юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш маршрутлари, клиник протоколлар ҳамда стандарт операцион муолажаларни амалиётга жорий қилиш. Бунда тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан тромб эритувчи дори воситалари қўлланиши, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари томонидан инструментал текширувлардан ўтказилиши ҳамда кўрсатмага кўра Республика ихтисослашган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказларининг ҳудудий филиаллари ҳамда ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари томонидан шошилинч стентлаш ҳамда инсультда қон-томир жарроҳлиги амалиётларини йўлга қўйиш. | 2026 йил майдан бошлаб | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | |||
2. | Аҳоли орасида юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Халқаро тажрибада кенг қўлланиладиган юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни эрта босқичларда аниқлаш имконини берувчи саволнома ва алгоритмларни тасдиқлаш. 2. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни эрта босқичларда аниқлаш бўйича саволнома ва алгоритмларни амалиётда қўллаш юзасидан оилавий шифокорларни босқичма-босқич иш жойида ўқитиш. | 2026 йил март | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
3. 30 ёшдан ошган аҳолини оилавий шифокорлар томонидан юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувидан йилига камида бир маротаба ўтказишни бошлаш. 4. Аҳолида юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларини ўтказиш, жумладан, коронарография усулида текширувларни ташкил этиш. | 2026 йил майдан бошлаб | ||||
3. | Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга тиббий хизмат кўрсатишни тартибга солиш. | 1. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар бўйича халқаро клиник протоколлар асосида тиббиёт муассасалари томонидан тиббий хизмат кўрсатиш тартиби ҳамда ҳар бир ҳолат бўйича беморлар маршрути ва тиббий хизмат кўрсатиш алгоритмларини тасдиқлаш. | 2026 йил март | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда беморлар маршрути ва тиббий хизмат кўрсатиш алгоритмларини Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури жорий қилинган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига жорий қилиш. 3. Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатувчи давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини беморлар маршрути, клиник протоколлар ҳамда ташхислаш ва даволаш стандартларини инобатга олган ҳолда доимий белгилаб бориш. | 2026 йил майдан бошлаб | ||||
4. | Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Шошилинч ҳолатларда ЭКГ-телеметрия ҳамда FAST алгоритмидан фойдаланиш ва ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда тромболизис терапиясини ўтказиш бўйича тез тиббий ёрдам бригадаси тиббиёт ходимлари учун ўқув дастурларини халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш. | 2026 йил февраль | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Тез тиббий ёрдам бригадаси тиббиёт ходимларини: а) инфарктда ЭКГ-телеметрия ҳамда ЭКГ натижаларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш, шифохонагача бўлган муддатда тромболизис терапиясини ўтказиш; б) инсультда FAST алгоритмидан фойдаланиш ҳамда тромб эритувчи дори воситаларини қўллаш бўйича қисқа муддатли малака ошириш курсларида босқичма-босқич ўқитиш. | 2026 йил апрелдан бошлаб | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | |||
5. | Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни ўтказган беморларнинг маълумотлар базасини шакллантириш. | 1. «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида ягона юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар реестрини юритиш имкониятини яратиш. | 2026 йил апрель | Давлат бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар | Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Ягона юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар реестрининг Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури амалиётга жорий қилинган ҳудудлардаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман (шаҳар) марказий шифохоналари, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари, ҳудудий ва республика даражасидаги тиббиёт муассасалари ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан юритилишини таъминлаш. | 2026 йил апрелдан бошлаб | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги | |||
3. Инфаркт ва инсультга қарши курашиш халқаро дастурлари («Stent for Life» ва «Action Plan for Stroke») доирасида юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини баҳолаш тизимини жорий қилиш. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги | ||||
4. Халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури амалиётга жорий қилинган ҳудудларда юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар бўйича аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини доимий баҳолаб бориш. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||||
6. | Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. | 1. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам бригадаларини электрокардиограмма натижаларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш ҳамда телеметрия қилиш имконини берувчи электрокардиограф ҳамда мониторли дефибриллятор ускунаси билан таъминлаш. | 2026 йил март | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари 22 млрд сўм | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тез тиббий ёрдам бригадаларини электрокардиограмма натижаларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш ҳамда телеметрия қилиш имконини берувчи электрокардиограф ҳамда мониторли дефибриллятор ускуналари билан таъминлаш. | 2026 йил июлга қадар | Давлат бюджети 135 млрд сўм | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | ||
3. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри шифохоналарини тромб эритувчи дори воситалари билан таъминлаш. | 2026 йил март | Давлат бюджети 5 млрд сўм | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шифохоналарни тромб эритувчи дори воситалари билан таъминлаш. | 2026 йил сентябрга қадар | Давлат бюджети 16 млрд сўм 2027 йилдан бошлаб ҳар йили 52 млрд сўм | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
5. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида инструментал ташхислаш учун зарур дори ва сарфлов воситалари билан таъминлаш. | 2026 йил март | Давлат бюджети 2 млрд сўм | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
6. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида инструментал ташхислаш учун зарур дори ва сарфлов воситалари билан таъминлаш. | 2026 йил сентябрга қадар | Давлат бюджети 7,5 млрд сўм | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
2027 йилдан бошлаб | Ҳар йили 23 млрд сўм | ||||
7. | Ҳудудий тиббиёт муассасалари мутахассисларининг малакасини ошириш. | 1. Республика марказлари томонидан «Angels Initiative» халқаро ташаббус ташкилоти билан ҳамкорликда хорижий ва маҳаллий соҳа мутахассисларидан иборат мобил ишчи гуруҳларни шакллантириш. | 2026 йил январь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларининг инфаркт ва инсульт бригадалари тиббиёт ходимларининг бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида инструментал ташхислаш усуллари бўйича малакасини ошириш. 3. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудий даражадаги шошилинч ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари мутахассисларининг бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида инструментал ташхислаш усуллари бўйича ҳамда мураккаб стентлаш ва инсультда қон томир жарроҳлиги амалиётлари бўйича малакасини ошириш. | 2026 йил февраль | Халқаро ташкилотлар ҳамда ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | |||
4. Барча туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларининг инфаркт ва инсульт бригадалари тиббиёт ходимларининг бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида инструментал ташхислаш усуллари бўйича ҳамда ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида мураккаб стентлаш ва инсультда қон-томир жарроҳлиги амалиётлари бўйича малакасини ошириш. | 2026-2027 йиллар | ||||
8. | Ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. | 1. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳридаги ўткир юрак-қон томир ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида беморларга шошилинч ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини стентлаш ва инсультда қон-томир жарроҳлиги амалиётлари учун зарур сарфлов воситалари билан таъминлаш. | 2026 йил март | Давлат бюджети 45 млрд сўм | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Ўткир юрак-қон томир ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида беморларга шошилинч ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини стентлаш ва инсультда қон-томир жарроҳлиги амалиётлари учун зарур сарфлов воситалари билан таъминлаш. | 2026 йил сентябрга қадар | Давлат бюджети 52 млрд сўм 2027 йилдан бошлаб ҳар йили 205 млрд сўм | |||
9. | Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида юрак-қон томир касалликларига чалинган беморларга туну кун ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш. | 1. Тажриба-синов лойиҳаси доирасидаги туман (шаҳар) шифохоналари таркибида ташкил этилган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларининг штат меъёрларини юрак-қон томир касалликларига тиббий ёрдам кўрсатиш маршрутлари, ташхислаш ва даволаш стандартларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш. Бунда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида Шошилинч қабул бўлими (Emergency department) ташкил қилиниши ва унда жарроҳ, нейрожарроҳ, терапевт, анестизиолог-реаниматолог (қизил ҳудудга), МСКТ шифокори ва ўрта тиббиёт ходимларидан иборат инфаркт ва инсульт бригадалари томонидан туну кун тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини яратиш. 2. Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий филиалларининг штат меъёрларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2026 йил февраль | Ҳисоб-китоблар асосида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
10. | Ҳудудий ва республика даражасидаги тиббиёт муассасаларида беморларга туну кун шошилинч тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилиш. | 1. Ҳудудий ва республика даражасидаги давлат тиббиёт муассасаларида беморларни касалликнинг оғирлик даражаси бўйича саралайдиган (триаж) туну кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимларини ташкил қилиш. 2. Ҳудудий ва республика даражасидаги давлат тиббиёт муассасаларида ташкил қилинадиган шошилинч қабул бўлимларини сақлаш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши учун Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш. Бунда тиббий ёрдам кўрсатишда сарфланган дори ва сарфлов воситаларининг (марказлашган тартибда харид қилинган дори ва сарфлов воситаларидан ташқари) харажатлари уларнинг харид нархида қоплаб берилади. | 2026 йил апрелдан бошлаб | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси |
11. | Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилиш. | 1. Шошилинч тиббий хизмат кўрсатиладиган ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар рўйхатини тасдиқлаш. | 2026 йил март | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси |
2. Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда кўрсатиладиган шошилинч тиббий хизматларнинг базавий нархларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2026 йил июнь | ||||
3. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш харажатларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан базавий нархлар асосида қоплаб беришни ташкил қилиш. | 2026 йил июлдан бошлаб | ||||
12. | Тиббий статистик маълумотлар юритиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Тиббий статистик маълумотлар юритиш тизимини такомиллаштириш бўйича халқаро экспертларни жалб қилиш. | 2026 йил август | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси |
2. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳамда халқаро тажрибада қўлланиладиган тиббий-статистик маълумотлар юритиш услубини амалиётга жорий қилиш. | 2026 йил якунига қадар | ||||
13. | Аҳоли орасида тарғибот ишларини тизимли йўлга қўйиш. | 1. Аҳоли орасида юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг хавф омиллари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича профилактик тадбирлар ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш юзасидан тарғибот ишларини доимий ташкил қилиш. 2. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали: «Ҳозироқ ҳаракатлан — ҳаётни сақлаб қол!» мавзусида ижтимоий роликларни ишлаб чиқиш ва оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали даврий намойиш қилинишини таъминлаш; инфографика, анимация ва ҳаёти сақлаб қолинган беморлар ҳақидаги қисқаметражли видеороликларни даврий жойлаштириш. | 2026 йил апрелдан бошлаб | Давлат бюджети маблағлари | Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
3. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг хавф омиллари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича профилактик тадбирлар ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш юзасидан бозор ва савдо марказлари яқинида билборд ва баннерлар ўрнатиш. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | ||||
14. | Таълим ташкилотлари, йирик корхона ва ташкилотларда тарғибот ишларини ташкил қилиш. | 1. Таълим ташкилотлари, йирик корхона ва ташкилотларда юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг хавф омиллари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича профилактик тадбирлар ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, инфаркт ва инсульт аломатларини аниқлаш бўйича тренинглар, маърузалар ва семинарлар ўтказишни ташкил этиш. | 2026 йил апрелдан бошлаб | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Маҳаллаларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг оилавий шифокорлари ва ҳамширалар иштирокида юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг хавф омиллари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича профилактик тадбирлар ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, инфаркт ва инсульт аломатларини аниқлаш бўйича оммавий чиқишларни ташкил қилиш. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||||
15. | Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни ўтказган беморларнинг реабилитациясини ташкил қилиш. | 1. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда беморларни эрта ҳамда кечки реабилитация қилиш бўйича клиник протоколларни ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилиш ҳамда хорижий тажрибага асосланган ҳолда реабилитация босқичлари, услублари ҳамда даволаш давомийлигини белгилаш. | 2026 йил февраль | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Туман (шаҳар) марказий шифохоналари ҳамда ҳудудий даражадаги шифохоналарда юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлардан кейинги эрта тиббий реабилитация қилиш тизимини жорий қилиш. Бунда қуйидагиларни таъминлаш: шифохоналар мутахассисларининг касалликдан кейинги эрта тиббий реабилитация қилиш бўйича босқичма-босқич малакасини ошириш; шифохоналарни зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. 3. Эрта тиббий реабилитация харажатларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан қоплаш тизимини жорий қилиш. | 2026 йил апрелдан бошлаб | Ҳисоб-китоблар асосида | |||
16. | Барча ҳудудларда Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастурини босқичма-босқич жорий этиш. | 2026 йил 1 октябрдан бошлаб босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида халқаро дастурлар асосида ишлаб чиқилган Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастурини жорий этиш. | Режа-жадвал асосида | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
17. | Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни даволовчи мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш. | 1. Нейроинтервенционист ҳамда реаниматолог мутахассисларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш (қайта тайёрлаш) учун республикага хорижий ҳамкорларни жалб қилиш. Бунда: ўқитиш жараёнлари тизимли ва доимий ташкил этилишини таъминлаш; инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури жорий қилинган ҳудудларда маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш учун хорижий мутахассисларни (нейроинтервенционист ва нейрореаниматологлар) жалб қилиш. 2. Ҳар йили камида 10 нафар нейроинтервенционист ҳамда нейрореаниматолог мутахассисларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) мақсадида Япония ва Европа Иттифоқи давлатларига тиббиёт ходимларини ўқишга юбориш. Бунда ўқиб республикага қайтган мутахассисларнинг Япония ва Европа Иттифоқи давлатларида тан олинадиган сертификатга эга бўлишини таъминлаш. | 2026 — 2030 йиллар давомида | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
18. | Тез тиббий ёрдам ҳамда патологик анатомия хизмати фаолиятини такомиллаштириш. | Тез тиббий ёрдам ҳамда патологик анатомия хизматини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил апрель | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
4-ИЛОВА
Т/р | Самарадорлик кўрсаткичлари | 2025 йил | 2026 йил | 2027 йил | 2028 йил | 2029 йил | 2030 йил |
1. | Қон айланиш тизими касалликларидан ўлимнинг умумий улуши (фоизда) | 57,6 | 57 | 55 | 53 | 51 | 49 |
2. | Инфарктда госпитал ўлим кўрсаткичи (фоизда) | 11,3 | 11,0 | 10,0 | 8,5 | 7,5 | 7,0 |
3. | Цереброваскуляр касалликларда госпитал ўлим кўрсаткичи (фоизда) | 8,0 | 8,0 | 7,6 | 7,2 | 6,8 | 6,5 |
4. | Ҳар 100 минг нафар аҳоли ўртасида инфаркт кўрсаткичи | 65,3 | 68,0 | 70,0 | 60,0 | 55,0 | 50,0 |
5. | Ҳар 100 минг нафар аҳоли ўртасида инсульт кўрсаткичи | 158,0 | 165,0 | 210,0 | 180,0 | 160,0 | 150,0 |
6. | Ҳар 100 минг нафар аҳолига тўғри келадиган инфарктдан ўлимлар кўрсаткичи | 18,0 | 17,5 | 17,0 | 16,0 | 15,0 | 14,0 |
7. | Ҳар 100 минг нафар аҳолига тўғри келадиган ўткир бош мия қон айланиши бузилишидан ўлимлар кўрсаткичи | 23,0 | 22,0 | 21,5 | 20,0 | 18,0 | 16,0 |
8. | Инфаркт ва инсультдан кейинги ногиронлик кўрсаткичи (фоизда) | 85 | 80 | 75 | 70 | 65 | 60 |
9. | Инсульт ва инфарктда ўтказиладиган тромболизис муолажалари сони | 1 500 | 2 500 | 4 000 | 5 000 | 6 000 | 7 000 |
10. | Шошилинч ҳолатларда ўтказиладиган стентлаш амалиётлари сони | 4 000 | 5 000 | 6 000 | 7 000 | 8 000 | 9 000 |
11. | Шошилинч ҳолатларда ўтказиладиган бош мия қон томир жарроҳликлари сони | 0 | 1 500 | 2 500 | 5 000 | 5 500 | 6 000 |
12. | «Олтин соат» ичида инфарктда ёрдам кўрсатилган беморлар улуши (фоизда) | 60 | 65 | 70 | 75 | 80 | 90 |
13. | «Олтин соат» ичида инсультда ёрдам кўрсатилган беморлар улуши (фоизда) | 1 | 3 | 7 | 10 | 14 | 18 |
14. | Инсульт ҳолатларида тромболизис ёки тромбэктомия билан қамров улуши (фоизда) | 10 | 30 | 50 | 70 | 80 | 90 |
5-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Т-ЭКГ ускунаси | Мониторли дефибриллятор |
Самарқанд вилояти | |||
1. | Самарқанд шаҳри | 21 | 18 |
2. | Каттақўрғон шаҳри | 5 | 5 |
3. | Оқдарё тумани | 7 | 6 |
4. | Булунғур тумани | 11 | 8 |
5. | Жомбой тумани | 11 | 7 |
6. | Иштихон тумани | 18 | 12 |
7. | Каттақўрғон тумани | 19 | 9 |
8. | Қўшработ тумани | 7 | 6 |
9. | Нарпай тумани | 3 | 8 |
10. | Пайариқ тумани | 18 | 6 |
11. | Пастдарғом тумани | 27 | 5 |
12. | Пахтачи тумани | 7 | 8 |
13. | Самарқанд тумани | 13 | 12 |
14. | Нуробод тумани | 11 | 6 |
15. | Ургут тумани | 40 | 11 |
16. | Тойлоқ тумани | 13 | 7 |
Жами | 231 | 134 | |
Тошкент шаҳри | |||
1. | Учтепа тумани | 21 | - |
2. | Бектемир тумани | 8 | 3 |
3. | Юнусобод тумани | 35 | 3 |
4. | Мирзо Улуғбек тумани | 24 | 4 |
5. | Миробод тумани | 12 | 2 |
6. | Шайхонтоҳур тумани | 25 | 3 |
7. | Олмазор тумани | 27 | 3 |
8. | Сергели тумани | 14 | 2 |
9. | Яшнобод тумани | 25 | 6 |
10. | Яккасарой тумани | 9 | 3 |
11. | Янгиҳаёт тумани | 14 | 3 |
12. | Чилонзор тумани | 21 | 3 |
Жами | 235 | 35 | |
6-ИЛОВА
Шарахметов Шахрух Шатурғунович | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, Кузатув кенгаши раиси |
Худаяров Асилбек Анварович | — | соғлиқни сақлаш вазири, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари |
Турахужаев Ҳалилилло Собиржонович | — | Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси |
Фазилкаримов Отабек Рустамович | — | иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари |
Лавозими бўйича | — | Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари |
Ишанходжаев Камолиддин Нуриддинович | — | Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси |
Эрматов Зохид Шавкатович | — | Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори, Кузатув кенгаши котиби |
1. | Ш.Ш. Шарахметов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, Кузатув кенгаши раиси |
2. | А.А. Худаяров | — | соғлиқни сақлаш вазири, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари |
3. | Б.Ж. Аълоев | — | ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
4. | О.Р. Фазилкаримов | — | иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
5. | Ш.Х. Гуламов | — | инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари в.б. |
6. | Н.У. Мухаммадиев | — | адлия вазири ўринбосари |
7. | Д.К. Адилов | — | қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари |
8. | А.А. Абдуқаюмов | — | Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори |
9. | Т.У. Арипова | — | Иммунология ва инсон геномикаси институти директори |
10. | Д.А. Агзамходжаева | — | Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, Кузатув кенгаши котиби |
Бўлим бошлиғи | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бошлиқ ўринбосари — стационар шўъбаси бошлиғи* | Бошлиқ ўринбосари — оилавий тиббиёт шўъбаси бошлиғи | Бошлиқ ўринбосари — молия-иқтисод шўъбаси бошлиғи | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Стационар шўъбаси (оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, стационар хизматлар) 2 — 4 | Оилавий тиббиёт шўъбаси (оилавий поликлиникалар фаолиятини мувофиқлаштириш) 2 — 4 | Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Пуллик, ДХШ ва аутсорсинг хизматларини ривожлантириш бўйича бош мутахассис 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Туман (шаҳар) стационар тиббиёт муассасалари | 1-2 тип оилавий поликлиникалар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ахборот технологиялари бўйича бош мутахассис 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Соғлом турмуш тарзи ва ташкилий-услубий шўъбаси 3-4 | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, тез тиббий ёрдам хизмати, нодавлат тиббиёт ташкилотлари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Инсон ресурсларини бошқариш хизмати** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||