Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1998 йил 1 майдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган илова қилинаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги:
ўз норматив ҳужжатларини янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур қарорга мувофиқлаштирилсин;
янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг алоҳида моддаларини қўллаш юзасидан йўриқнома ва тавсияномалар ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 23 июль,
310-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда)даги:
б) қарорнинг 1-банди тўртинчи хатбошидаги «квоталаш тартиби тўғрисида» сўзлари «қилиш учун ишчи ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-илованинг:
3-бандидаги «маҳаллий ҳокимлик органлари» сўзлари «жойлардаги давлат ҳокимияти органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-бандидаги «маҳаллий бошқарув идоралари (ҳокимликлар)» сўзлари «жойлардаги давлат ҳокимияти органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-бандидан «узлуксиз ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
20-бандидаги «маҳаллий ҳокимликлар томонидан» сўзлари «жойлардаги давлат хокимияти органлари томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) Жамоат ишларининг тахминий рўйхатининг:
1-бандидаги «жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари» сўзлари «қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-бандидаги «мактаб, ҲТБЮ, техникумлар, ОЎЮ» сўзлари «таълим муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) 3-илованинг:
Низом номидаги «квоталар тартиби тўғрисида» сўзлари «қилиш учун ишчи ўринларнинг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «умумий таълим мактабларини ва бошқа ўқув юртларини» сўзлари «таълим муассасаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилганларни»;
«жазони адо этиш муассасаларидан озод этилган ёки суд қарори билан тиббий тусдаги мажбурий чора-тадбирлар кўришга юборилган шахсларни»;
«маҳаллий органлар» сўзлари «жойлардаги давлат ҳокимияти органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«махсус» ва «(квоталар)» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «белгиланган квотаси» сўзлари ва «умумий квоталар» сўзлари тегишли равишда «белгиланган энг кам миқдори» ва «умумий ишчи ўринларининг энг кам миқдори» сўзлари билан алмаштирилсин;
II бўлим номидаги «Квоталаштириш» сўзи «Энг кам миқдоридаги ишчи ўринларини белгилаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
4, 5, 6 ва 8-бандлардаги «квоталарнинг», «ҳудудий квоталари» ва «ҳудудий квоталар» сўзлари тегишли келишикдаги «ишчи ўринларининг энг кам миқдори» сўзлари билан алмаштирилсин, «маҳаллий бошқарув органи» ва «маҳаллий бошқарув органлари» сўзлари эса тегишли равишда «жойлардаги давлат ҳокимияти органи» ва «жойлардаги давлат ҳокимияти органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
III бўлим номидаги «Иш жойларини квоталашда» сўзлари «энг кам миқдордаги ишчи ўринларини белгилашда» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги «белгиланган квоталар» сўзлари «белгиланган энг кам миқдордаги ишчи ўринлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун белгиланган ишчи ўринларини қисқартириш ва ёки уларни тугатиш касаба уюшмалари қўмиталари ва ходимларининг бошқа хил вакиллик органлари, меҳнат маҳаллий органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади»;
биринчи хатбошидаги «Корхоналар», «иш ўринларини квоталаш тўғрисидаги» ва «иш билан таъминлаш хизматининг» сўзлари тегишли равишда «Иш берувчилар» ва «энг кам миқдоридаги иш ўрнини белгилаш тўғрисидаги» ва «меҳнат органининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Агар корхоналар, ўзлари аввал буюртма берган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий маълумот олган, шунингдек, касб-ҳунар тайёргарлигидан ўтишга ва қайта тайёрлашга, малака оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни рад этган ҳолларда уларга ҳам шу миқдорда жарима солинади»;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Корхоналар, мулкчилк шаклларидан қатъи назар, ҳар ойда туман (шаҳар) меҳнат бўлимларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ҳар бир бўшатиладиган ходим тўғрисида, унинг ихтисоси, мутахассислиги, малакаси ва иш ҳақи миқдорини кўрсатилган ҳолда, ахборот (камида икки ой олдин) тақдим этадилар»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) 4-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар ҳар йили жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади»;
ж) 5-илованинг:
учинчи хатбошидаги «ҳунар-техника билим юртларидаги, ўқув-курс комбинатларида, техника мактабларида» сўзлари «таълим муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «юқорида санаб ўтилган ўқув юртлари» сўзлари «таълим муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши «Меҳнат вазирлиги ва унинг жойларидаги бўлинмаларининг Давлат иш билан таъминлаш хизмати» сўзлари «Меҳнат вазирлиги ва унинг жойларидаги бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидан «Халқ таълим вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбошиги «маҳаллий бошқарув органлари» сўзлари «жойлардаги давлат ҳокимияти органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарори (Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 июндаги 277-сон қарори таҳрири)га илова 6-бандининг:
учинчи хатбошидаги «Меҳнат биржаларида» сўзлари «Меҳнат органларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидан «(меҳнат биржалари)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тизимидаги органлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорининг:
матндаги меҳнат биржаларига кўрсатмалар меҳнат органларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
5-банднинг ўн саккизинчи хатбошидаги «квоталанадиган» сўзи «энг кам миқдордаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 18 майдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг:
4-банди ўн олтинчи хатбошидаги ва 5-банди йигирма тўққизинчи хатбошидаги «квоталанадиган» сўзи «энг кам миқдордаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мамлакат ташқарисида ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси меҳнат фаолиятига рухсатномаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда беради»;
ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқариш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 24 июндаги 310-сон қарорининг:
преамбуласидаги «16-модда билан» сўзлари «15 — 17-моддалар билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Дастур мазмуни» бўлимининг ўнинчи хатбоши «фермер» сўзидан сўнг «(деҳқон)» сўзи билан тасдиқлансин;
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига Иш жойларини яратиш дастурини ишлаб чиқиш бўйича тавсияномаларда:
2-банднинг биринчи хатбошидаги «меҳнат биржалари» сўзлари «меҳнат бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг «г» кичик бандидаги «жамоа хўжаликлари ва давлат хўжаликлари, деҳқон» сўзлари «қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), деҳқон» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги низомни ва Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 29-модда)нинг:
матнидаги меҳнат биржаларига кўрсатмалар меҳнат органларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида низомга 3-иловадаги «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 45-моддаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг — -моддаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни ташкил этиш масалалари ҳақида» 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 40-модда)га илованинг 12-банди учинчи хатбошидаги «меҳнат биржасида» сўзлари «меҳнат бўлимида» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда) матнидаги меҳнат биржаларига кўрсатмалар меҳнат органларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги» 1997 йил 7 апрелдаги 175-сон қарорининг:
2-бандидаги «(меҳнат биржалари)» сўзлари чиқариб ташлансин;
4-банднинг олтинчи хатбошидаги «банд қилинадиган» сўзлари «энг кам миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин.