Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2175-9]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 18-августдаги 518-сон «Пенция ва компенсацция тўловларини тайинлаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенцияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 12 январь,
319-сон
Келишилди:
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2026 йил 5 январь
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
2025 йил 23 декабрь
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 12 январдаги 319-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсацция пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2175, 2010 йил 30 декабр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 531-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 31 октябрдаги 67-сон «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсацция пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2175-1, 2011 йил 17 ноябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 485-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 88-сон «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсацция пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2175-2, 2015 йил 9 январ) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 20-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 4 майдаги 38-сон «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсацция пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2175-3, 2015 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 18-сон, 231-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 29 декабрдаги 188-сон «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсацция пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомнинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2175-4, 2018 йил 22 январ) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2018 й., 10/18/2175-4/0601-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 1 июлдаги 81-сон «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсацция пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2175-5, 2019 йил 12 июл) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.07.2019 й., 10/19/2175-5/3412-сон).
7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 15-октябрдаги 45-сон «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсацция пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2175-6, 2020 йил 6 ноябр) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2020 й., 10/20/2175-6/1478-сон).
8. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 10 июндаги 30-сон «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсацция пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2175-7, 2023 йил 26 июн) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/2175-7/0427-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 17 майдаги 121-сон «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсацция пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2175-8, 2024 йил 19 июн) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 10/24/2175-8/0442-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 10/26/2175-9/0055-сон)