ИЛОВА
Т/р | Тадбир | Амалга ошириш механизми | Муддат | Ижро учун масъуллар | Назорат учун масъуллар |
1. | Венгрия Президенти, парламент Спикери, шунингдек Венгрия парламент Дўстлик гуруҳининг 2026 йилда Ўзбекистонга расмий ташрифлари билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш. | 1. Венгрия томонига расмий таклиф хатларини тайёрлаш ва дипломатик каналлар орқали юбориш. 2. Ташрифлар формати, муддатлари ва кун тартибини Венгрия томони билан келишиш. 3. Ташрифлар доирасида ўтказиладиган учрашув ва тадбирлар бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш. 4. Ташрифларни ташкилий, протокол ва ахборот жиҳатдан мувофиқлаштириш. | 2026 йил давомида | Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис палаталари, манфаатдор вазирлик ва идоралар | Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси (А. Ходжиметов), Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (А. Агзамходжаев), Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси (Б. Абдуллаев) |
2. | 2026 йилдан бошлаб етакчи компаниялар, икки мамлакат парламентлари аъзолари иштирокида минтақалараро форумларни тайёрлаш ва ўтказиш режасини ишлаб чиқиш. | 1. Форумларнинг мавзулари, мақсадлари ва формати бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Иштирокчи компаниялар, парламент аъзолари ва манфаатдор томонлар рўйхатини шакллантириш. 3. Венгрия томони ва тегишли вазирлик-идоралар билан ташкилий масалаларни келишиш. 4. Форумларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ва календар жадвалини тасдиқлаш. | 2026 йил давомида | Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис палаталари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, вилоятлар ҳокимликлари | Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси (А. Ходжиметов), Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (А. Агзамходжаев), Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази (Қ. Муқумов) |
3. | 2026-2027 йилларга мўлжалланган парламентлараро ҳамкорлик учун йўл харитаси лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Парламентлараро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни йиғиш. 2. Йўл харитаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тегишли идоралар билан келишиш. 3. Лойиҳани Венгрия томонига кўриб чиқиш учун юбориш. 4. Йўл харитасини тасдиқлаш ва унинг ижросини мониторинг қилиш. | 2026 йил давомида | Олий Мажлис палаталари, манфаатдор вазирлик ва идоралар | Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси (Б. Абдуллаев), Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси (А. Ходжиметов), Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (А. Агзамходжаев) |
4. | Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида амалдаги Европа «Tvinning» дастури доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 1. «Tvinning» дастури доирасида устувор ҳамкорлик йўналишларини белгилаш. 2. Европа Иттифоқининг ваколатли тузилмалари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш. 3. Қўшма лойиҳа таклифини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш. | 2026 йил давомида | Олий Мажлис палаталари, манфаатдор вазирлик ва идоралар | Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси (А. Ходжиметов), Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (А. Агзамходжаев) |
5. | Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий Фанлар университети ва Тошкент давлат аграр университети ўртасида 2026 йилдан бошлаб икки даражали дастурни ишга тушириш имкониятларини ўрганиш. | 1. Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий Фанлар университети билан музокаралар олиб бориш. 2. Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий Фанлар университети ва Тошкент давлат аграр университети ўртасида меморандум имзолаш. 3. Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий Фанлар университети ва Тошкент давлат аграр университети ўртасида 2026 йилдан бошлаб икки даражали дастурни ишга тушириш бўйича имкониятларини ўрганиш ҳамда келишувларни амалга ошириш. | 2026 йил октябрь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети | Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси (Б. Абдуллаев) Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси (А. Тўйчиев), Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси (А. Ходжиметов) |
6. | Ўзбекистон — Венгрия инвестиция фондини ташкил этиш тартибини мувофиқлаштириш. | 1. Фонднинг ташкилий-ҳуқуқий модели ва молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар ўтказиш. | 2026 йил февраль | Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси (Э. Гадоев), Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (А. Агзамходжаев), Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси (А. Ходжиметов) |
2. Манфаатдор томонлар билан кўп томонлама битим ишлаб чиқиш. | Келишилган муддатларда | ||||
3. Мазкур битимни келишиш ва имзолаш. | Келишилган муддатларда | ||||
4. Фонднинг ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиш. | Келишилган муддатларда | ||||
5. Фондни ташкил қилиш. | Келишилган муддатларда | ||||
7. | Мобиуз уяли алоқа операторининг улушини сотиб олиш учун иккинчи тендерда «4iG» иштирокини кўриб чиқиш. | 1. Mobiuz алоқа операторини хусусийлаштириш жараёнларининг якуний (мажбуриятга эга бўлган таклифлар тақдим қилиш) босқичида «4iG» компанияси (Венгрия) томонидан қатъий нарх таклифи тақдим этилган тақдирда, консультант томонидан инвесторнинг аризасини белгиланган тартибда кўриб чиқиш; | 2026 йил январь | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси (Э. Гадоев), Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси (А. Ходжиметов) |
2. «4iG» компанияси очиқ савдолар натижасида ғолиб деб топилганда, у билан олди-сотди шартномасини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш. | белгиланган муддатда | ||||
8. | Қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш учун Будапештнинг Etvyosh Lorand университети Гидрометеорология соҳасидаги мутахассислари билан ҳамкорлик ўрнатиш. | 1. Будапештнинг Etvyosh Lorand университети билан музокаралар олиб бориш. 2. Будапештнинг Etvyosh Lorand университети ва Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ўртасида меморандум имзолаш. 3. Икки давлат университетларининг Гидрометеорология соҳасидаги мутахассисларининг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш. | 2026 йил якунига қадар | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Фанлар Академияси, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети | Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси (А. Тўйчиев), Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси (А. Ходжиметов) |
9. | Онлайн музокараларни ташкил этиш имкониятини кўриб чиқиш: «Gedeon Richter» компанияси билан Ўзбекистонда «Kariprazin» неврологик препаратини ишлаб чиқариш бўйича шартнома лойиҳасини амалга оширишни муҳокама қилиш. | 1. Шартнома лойиҳаси ва техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш. 2. «Gedeon Richter» компанияси билан музокаралар ўтказиш. 3. Лойиҳани амалга ошириш шартларини келишиш. | 2026 йил давомида | Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги | Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси (Б. Абдуллаев), Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси (А. Ходжиметов) |
10. | Янги Тошкентда оқава сувларни тозалаш лойиҳаси доирасида Венгрия имтиёзли молиявий дастури (боғланган ёрдам) шартларини мувофиқлаштиришни тезлаштириш. | 1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. | 2026 йил январь | Янги Тошкент шаҳри қурилиши дирекцияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси (Э. Гадоев), Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси (А. Ходжиметов) |
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил октябрь | ||||
3. Қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш. | 2027 йил май | ||||
11. | Ўзбекистон — Венгрия қўшма корхонасини Инпаркда рўйхатдан ўтказишни якунлаш ва хорижий инвестор билан ер ижараси шартномасини келишиб олиш. | 1. Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларини расмийлаштириш. 2. Ер ижараси шартларини хорижий инвестор билан келишиш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. | 2026 йил давомида | Тошкент вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги | Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (А. Агзамходжаев), Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси (А. Ходжиметов) |
12. | Венгрия аквакультура ва экологик хавфсизлик институти билан биргаликда Ўзбекистон шароитига мослаштирилган соф карп зотларини кўпайтириш бўйича наслчилик маркази концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Венгрия аквакультура ва экологик хавфсизлик институти билан музокаралар олиб бориш. 2. Ўзбекистон шароитига мослаштирилган соф карп зотларини кўпайтириш бўйича ўрганишлар олиб бориш ҳамда соҳага тегишли олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш. 3. Ўзбекистон шароитига мослаштирилган соф карп зотларини кўпайтириш бўйича наслчилик марказини ташкил этиш юзасидан бажариладиган иш ҳажмларини ҳисоблаш ҳамда асосланган таклифларни ишлаб чиқиш. 4. Ўзбекистон шароитига мослаштирилган соф карп зотларини кўпайтириш бўйича наслчилик маркази концепцияси лойиҳасини тайёрлаш. | 2026 йил апрель | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги | Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси (А. Тўйчиев), Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси (А. Ходжиметов) |