2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Молиялаштириш манбаси | Бажариш муддати | Масъул орган |
I. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш йўналишида | |||||
1. | Миграция ва персоналлаштириш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) ва унинг ҳудудий бўлинмаларига Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни талабларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш ваколатини бериш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қонун лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил май | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. | Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани расмийлаштириш ваколатини бериш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қонун лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил май | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. | Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани бериш бўйича электрон мурожаатларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритиш. Бунда мазкур хизматни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан бир вақтда Ички ишлар вазирлигига бериш ҳамда пул тушумлари тақсимотини қайта кўриб чиқиш. | 1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 86-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил сентябрь | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. | Ички ишлар органларига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунга хилоф равишда меҳнат фаолиятини амалга оширганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқини бериш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қонун лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил май | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
5. | Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини ишлаб чиқиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил июнь | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Давлат хавфсизлик хизмати (Курбанов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов) |
6. | Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини ишлаб чиқиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил май | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Давлат хавфсизлик хизмати (Курбанов) |
7. | Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистонга электрон кириш визаси асосида кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон визаларининг амал қилиш муддатини бир марта 30 кунгача муддатга узайтириш ҳуқуқини бериш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил август | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Давлат хавфсизлик хизмати (Курбанов) |
8. | Талаба ётоқхонага жойлашиш бўйича мурожаат қилганда таълим муассасаси ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузиш жараёнида ЯИДХП орқали композит тарзда ўша ернинг ўзига турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини жорий этиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил май | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Солиқ қўмитаси (Пулатов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов) |
9. | Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг идоралараро электрон алмашинувини йўлга қўйиш. | 1. Республикамизга кириши тақиқланган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни юритиш ва Чегара қўшинларига электрон тарзда юбориш тизимини жорий этиш юзасидан тегишли идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Идоравий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Идоравий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил июль | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), (Курбанов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов) |
II. Амалий чора-тадбирлар йўналишида | |||||
10. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида паспорт тизими ва бўлиш қоидаларини бузган шахсларни Face-ID тизимлари орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида Департамент ахборот тизимини «Хавфсиз шаҳар» платформаси билан интеграция қилиш. | 1. Департаментнинг ахборот тизимини «Хавфсиз шаҳар» платформасига интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил март | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов) |
2. Технологик йўриқнома асосида тизимларни интеграция қилиш. | 2026 йил май | ||||
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида паспорт тизими ва бўлиш қоидаларини бузган шахсларни Face-ID тизимлари орқали аниқлаш ва ушлаш тартибини ишлаб чиқиб тасдиқлаш. | 2026 йил июнь | ||||
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида паспорт тизими ва бўлиш қоидаларини бузган шахсларни Face-ID тизимлари орқали аниқлаш ва ушлаш тизимини 2026 йил 1 августга қадар ишга тушириш. | 2026 йил июль | ||||
11. | Ички ишлар органларида миграция ва персоналлаштириш соҳасида кўрсатиладиган давлат хизматларини ягона иловага бирлаштирган ҳолда «PASSPORT-VISA» мобил иловасини яратиш. | 1. Мобил илова ва унинг модуллари ҳамда ишлаш тартиблари юзасидан ички регламентни ишлаб чиқиш. | ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари | 2026 йил февраль | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Мобил илованинг техник топшириғини ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | ||||
3. Техник топшириқ лойиҳасини тегишли экспертизадан ўтказиш. | 2026 йил июнь | ||||
4. Мобил иловани ишлаб чиқиш ва 2026 йил 1 августдан ишга тушириш. | 2026 йил июль | ||||
12. | Миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги давлат хизматлари белгиланган муддатларда кўрсатилиши ҳамда ташқи тизимлар билан маълумот алмашиш бўйича веб-хизматларни назорат қилиш мақсадида «Паспорт-виза» тизими доирасида «Ягона мониторинг» модулини жорий этиш. | 1. Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларида давлат хизматлари кўрсатилишини назорат қилиб бориш мақсадида «Ягона мониторинг» модулини жорий этиш. 2. Ягона мониторинг тизими учун зарурий техник қурилмалар билан жиҳозлаш. 3. Дастурий таъминот учун техник топшириқ ишлаб чиқиш. 4. Техник экспертизадан ўтказиш. 5. «Ягона мониторинг» модулини жорий этиш. | Ички ишлар вазирлиги, Персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари | 2026 йил август | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
13. | Департаментнинг ҳудудий бошқарма, бўлим (бўлинма)лари биноларини мукаммал таъмирлаш. | 1. Департаментнинг ҳудудий бошқарма, бўлим (бўлинма)лари бинолари ҳолатини тафтишдан ўтказиш. | Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | 2026 йил май | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларининг таъмирталаб бинолари рўйхатини шакллантириб, таъмирлаш муддатлари белгиланган ҳолда режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 — 2028 йиллар | ||||
3. Биноларни мукаммал таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш. | Алоҳида режага мувофиқ | ||||
14. | Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар шахсга доир маълумотлар доимий янгиланишини таъминлаш мақсадида Персоналлаштириш марказининг маълумотлар базалари ва дастурий таъминотларини ИИВнинг «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизимлари мажмуасига бирлаштиришни амалга ошириш. | 1. Персоналлаштириш маркази ҳамда Департамент биносида жойлашган маълумотлар базалари, техника, дастурий таъминот ва бошқаларни хатловдан ўтказиш. 2. Хатлов асосида босқичма-босқич бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Ички ишлар вазирлиги, Персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари | 2026 йил декабрь | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
15. | Шахсга доир маълумотлар жамланган «Ягона рақамли миграция» платформасини яратиш (Digital migration platform). | 1. Платформа ва унинг модуллари ҳамда ишлаш тартиблари юзасидан ички регламентни ишлаб чиқиш. 2. Платформанинг техник топшириғини ишлаб чиқиш. 3. Техник топшириқ лойиҳасини тегишли экспертизадан ўтказиш. 4. Платформани ишлаб чиқиш ва 2027 йил 1 январдан ишга тушириш. | Ички ишлар вазирлиги, Персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари | 2026 йил декабрь | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
16. | Талаба ётоқхонага жойлашиш бўйича мурожаат қилганда таълим муассасаси ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузиш жараёнида ЯИДХП орқали композит тарзда ўша ернинг ўзига турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларини ИИВ ахборот тизимига интеграция қилиш. | 1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларини Департаментнинг ахборот тизимига ўзаро интеграция қилиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил май | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Солиқ қўмитаси (Пулатов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов) |
2. Техник топшириқ лойиҳасини тегишли экспертизадан ўтказиш. | 2026 йил июль | ||||
3. Ахборот тизимларини интеграция қилиш ва 2026 йил 1 сентябрдан ЯИДХП орқали ишга тушириш. | 2026 йил август | ||||
17. | Фуқаронинг турар жойда рўйхатдан ўтказилганини бекор қилиш ёки рўйхатга олинганликни тиклаш бўйича суд қарорларини ички ишлар органларига фақат электрон шаклда юбориш. | 1. Олий суднинг ахборот тизимини Департаментнинг ахборот тизимига ўзаро интеграция қилиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш. | Маблағ талаб этилмайди | 2026 йил май | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Олий суд (Исламов) |
2. Техник топшириқ лойиҳасини тегишли экспертизадан ўтказиш. | 2026 йил июль | ||||
3. Ахборот тизимларини интеграция қилиш ва 2026 йил 1 сентябрдан йўлга қўйиш. | 2026 йил август | ||||
3-ИЛОВА
Т/р | Кўрсатиладиган хизматлар номи |
Шохобчада расмийлаштириладиган хизматлар | |
1. | Ўзбекистон Республикаси фуқаросига идентификацияловчи ID картасини расмийлаштириб бериш ва идентификацияловчи ID картасини алмаштириш. |
2. | Ўзбекистон Республикасида мулкдорни ўз уйига яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш. |
3. | Мулкдор томонидан фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқариш. |
4. | Ўзининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганликни ўзи бекор қилиш. |
5. | Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турган жойи бўйича рўйхатга олиш. |
6. | Яшаш жойи бўйича маълумотнома бериш. |
7. | Яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар тўғрисида маълумотнома бериш. |
8. | Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш. |
Ариза юбориш | |
9. | Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун ариза юбориш. |
10. | Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун ариза юбориш. |
11. | Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича ариза юбориш. |
12. | Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишга ариза юбориш. |
13. | Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида ариза юбориш. |
14. | Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатларини узайтиришга ариза юбориш. |
4-ИЛОВА