12.01.2026 йилдаги КҚ-288-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибият мудирлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимиятлар фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан уларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари (кейинги ўринларда — Кенгаш раислари), вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибият мудирлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўқув семинарлари жорий йилнинг 19 — 31 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибият мудирлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари учун ташкил этиладиган ўқув семинарлари дастури ва режа-жадвали 1-2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибият мудирлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари учун ташкил этиладиган Ўқув семинарларига пухта тайёргарлик кўриш ва ташкилий ишларни мувофиқлаштириш бўйича штаб таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўқув семинарларига пухта тайёргарлик кўриш ва ташкилий ишларни мувофиқлаштириш бўйича штаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув семинарлари иштирокчиларини Тошкент шаҳрига келиш-кетиш жараёнларини мувофиқлаштириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув семинарлари дастурида белгиланган мавзулар бўйича маърузачиларнинг тезисларини ва тақдимот материалларини тўпласин ҳамда ўқув семинарларига маърузачиларни ўз вақтида етиб келишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 16-январидан бошлаб ўқув семинарларига тайёргарлик ҳолати ва уларнинг ўтказилиши бўйича Олий Мажлис Сенати Раисига кунлик маълумот киритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув семинарлари дастурида белгиланган мутахассислар ва профессор-ўқитувчиларнинг тегишли мавзулар бўйича тарқатма материаллар тайёрлаган ҳолда иштирок этишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 15-январига қадар ўқув семинарлари дастурида белгиланган мавзулар бўйича маърузачиларнинг тезисларини ва тақдимот материалларини Ўқув семинарларига пухта тайёргарлик кўриш ва ташкилий ишларни мувофиқлаштириш бўйича штабга тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув семинарлари тингловчилари учун кофе-брейк, тушлик ва транспорт билан боғлиқ харажатлар Олий Мажлис Сенати биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари ҳисобидан ҳақиқий харажатларга асосан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув семинарлари тингловчиларининг хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятларнинг вилоят бюджетларининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши Раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари мазкур қарорнинг 2-иловасида келтирилган режа-жадвал асосида ҳудуддан бириктирилган масъул раҳбарлар бошчилигида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг Тошкент шаҳрига ўз вақтида етиб келишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўқув семинарлари иштирокчиларининг Тошкент шаҳрида ҳаракатланиши учун зарур автотранспорт воситалари ажратилишини ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув семинарлари тингловчилари учун Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналардан хоналар банд қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув семинарлари ташкил этиладиган жойларни тайёрлаш, жиҳозлаш, тадбир иштирокчилари учун тушлик ва кофе-брейк (фуршет) ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (Ф. Абдухаликов) ўқув семинарлари иштирокчиларининг алоҳида график асосида Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишиш учун ташрифларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) билан биргаликда ўқув семинарлари жараёни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-288-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 12 январдаги КҚ-288-V-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибият мудирлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари учун ташкил этиладиган ўқув семинарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-кун

Кириш

09.30 — 10.10

Т. Нарбаева — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси

Р. Давлетов — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

1-мавзу: Халқ депутатлари Кенгаши раиси мақоми (вақти — 60 дақиқа)

10.10 — 11.10

Маърузачилар:

Т. Нарбаева — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси

Р. Камилов — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

11.10 — 11.30

Кофе-брейк

2-мавзу: Ҳокимиятлар бўлиниши принципини маҳаллий даражада таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари

(вақти — 1 соат 20 дақиқа)

11.30 — 12.50

Маърузачилар:

О. Хусанов — Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси профессори

М. Миракулов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўба мудири

12.50 — 14.00

Тушлик вақти

3-мавзу: Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари

(вақти — 1 соат 20 дақиқа)

14.00 — 15.20

Маърузачилар:

Э. Гадоев — Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси

Қ. Турсунов — Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси ўринбосари

Ф. Аминов — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқармаси бошлиғи

О. Мамаюсупов — Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси бошлиғи

4-мавзу: Халқ депутатлари Кенгашининг ҳокимлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият билан ўзаро муносабатлари

(вақти — 1 соат 20 дақиқа)

15.30 — 16.50

Маърузачилар:

А. Тўйчиев — Олий Мажлис Сенати комиссияси раиси

О. Мамаюсупов — Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси бошлиғи

Қ. Муқумов — Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази директори

2-кун

5-мавзу: Халқ депутатлари Кенгашининг иш тартиби

(вақти — 60 дақиқа)

09.30 — 10.30

Маърузачилар:

Г. Маруфова — Олий Мажлис Сенати комиссияси раиси ўринбосари

Э. Нуриллаев — Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази бўлими мудири

6-мавзу: Халқ депутатлари Кенгаши иш режасини шакллантириш ва ижросини таъминлаш

(вақти — 60 дақиқа)

10.40 — 11.40

Маърузачилар:

Қ. Муқумов — Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази директори

Э. Нуриллаев — Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази бўлими мудири

11.40 — 12.00

Кофе-брейк

7-мавзу: Халқ депутатлари Кенгаши сессиясида маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитиш

(вақти — 1 соат 20 дақиқа)

12.00 — 13.20

Маърузачилар:

А. Тўйчиев — Олий Мажлис Сенати комиссияси раиси

М. Миракулов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўба мудири

13.20 — 14.20

Тушлик вақти

8-мавзу: Халқ депутатлари Кенгаши раисининг партия гуруҳлари, доимий комиссиялар билан ҳамкорлиги

(вақти — 1 соат 20 дақиқа)

14.20 — 15.50

Маърузачилар:

М. Миракулов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўба мудири

Б. Абдуллаев — Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази бўлими мудири

М. Джураев — Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази бўлими мудири

9-мавзу: Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш

(вақти — 60 дақиқа)

16.00 — 17.00

Маърузачи:

Н. Мухторов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

10-мавзу: Амалий машғулот: халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясини чақириш ва уни ўтказиш

(вақти — 40 дақиқа)

16.50 — 17.30

Маърузачилар:

Қ. Муқумов — Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази директори

А. Алтиев — Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази бўлими мудири

3-кун

11-мавзу: Кенгаш қарорларини қабул қилишда қонунийликни таъминлаш, дахлсизлик билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби

(вақти — 60 дақиқа)

09.30 — 10.30

Маърузачилар:

А. Чинмирзаев — Олий Мажлис Сенати девонининг Юридик бошқармаси бошлиғи

А. Эргашев — Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази бош маслаҳатчиси

12-мавзу: Халқ депутатлари Кенгаши раиси томонидан мурожаатлар билан ишлаш, округларда депутатларнинг фуқаролар қабулларини ташкил этиш

(вақти — 60 дақиқа)

10.40 — 11.40

Маърузачилар:

М. Кадирханова — Олий Мажлис Сенати қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Қ. Муқумов — Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази директори

11.40 — 12.00

Кофе-брейк

13-мавзу: Халқ депутатлари Кенгаши котибияти, Кенгаш ҳузуридаги экспертлар ва ёшлар гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш

(вақти — 60 дақиқа)

12.00 — 13.00

Маърузачи:

А. Алтиев — Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази бўлими мудири

13.00 — 14.00

Тушлик вақти

14-мавзу: Нутқ маданияти. Халқ депутатлари Кенгаши раиси фаолиятида психологик жиҳатлар ва одоб қоидалари

(вақти — 60 дақиқа)

14.00 — 15.00

Маърузачи:

Л. Инагамова — Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси доценти

15-мавзу: Халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятида рақамли технологиялар

(вақти — 60 дақиқа)

15.10 — 16.10

Маърузачилар:

Н. Алимов — Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази бош маслаҳатчиси

С. Садуллаев — Рақамли технологиялар вазирлиги департаменти бошлиғи

Б. Баходиров — «UZINFOCOM» компанияси масъул ходими

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: туман (шаҳар) ҳокимлари ўқув семинарларининг фақат биринчи кунида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 12 январдаги КҚ-288-V-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибият мудирлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари учун ўқув семинарларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

Тингловчилар сони*

Муддати

Масъуллар

Котибият мудирлари

Ҳокимликларнинг кадрлар хизмати

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

37

2026-йил 19 — 21 январь

Ш. Отемисов

Б. Утегенов,

Р. Рисназаров

2.

Бухоро вилояти

29

Ш. Рахмонов

И. Махмудов

3.

Хоразм вилояти

29

У. Курязов

У. Якубов

4.

Тошкент шаҳри

27

Д. Равшанбеков

Х. Тургунов

Жами:

122

5.

Андижон вилояти

35

2026-йил 22 — 24 январь

Н. Тойчиева

О. Саидов

6.

Наманган вилояти

31

Т. Гаппаров

А. Мамажанов

7.

Фарғона вилояти

41

Ш. Каримов

М. Мухидинов

Жами:

107

8.

Жиззах вилояти

29

2026-йил 26 — 28 январь

Н. Каримова

Д. Худайшукуров

9.

Навоий вилояти

25

Ж. Ҳамроев

Э. Авезов

10.

Самарқанд вилояти

35

С. Усмонов

А. Рахматуллаев

11.

Сирдарё вилояти

25

А. Абдурахмонов

К. Эрназаров

Жами:

114

12.

Сурхондарё вилояти

33

2026-йил 29 — 31 январь

Ш. Бойқулов

Ф. Минглиев

13.

Тошкент вилояти

47

А. Анаров

А. Акрамов

14.

Қашқадарё вилояти

35

Р. Раупов

Р. Жўрақобилов

Жами:

115

ЖАМИ:

458

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Тингловчиларнинг 208 нафари туман (шаҳар) ҳокимлари, 208 нафари Кенгаш раислари, 13 нафари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши раислари, 13 нафари котибият мудирлари, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси ва 15 нафари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбарларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 12 январдаги КҚ-288-V-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибият мудирлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари учун ташкил этиладиган Ўқув семинарларига пухта тайёргарлик кўриш ва ташкилий ишларни мувофиқлаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШТАБ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф.И.О.

Лавозими

1.

Тўйчиев Анвар Мирзаахмедович

Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси, Штаб раҳбари

2.

Киличев Нодиржон Абрарович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими (келишув асосида)

3.

Муқумов Қувондиқ Хамдамович

Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази директори

4.

Чинмирзаев Алишербек Дилшодбек ўғли

Олий Мажлис Сенати девонининг Юридик бошқармаси бошлиғи

5.

Мамаюсупов Оманулла Маматкулович

Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси бошлиғи

6.

Бобоев Абдурахмон Бобоевич

Олий Мажлис Сенати девонининг Ташкилий ишлар ва кадрлар бошқармаси бошлиғи

7.

Сапаров Илёс Худоймуратович

Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси котибияти мудири

8.

Каюмов Абдурахим Рашидович

Олий Мажлис Сенати биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи

9.

Рахманов Миржалол Бутаёрович

Олий Мажлис Сенати девонининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш бўлими мудири

10.

Нуриллаев Элмурод Рўзимуротович

Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази бўлими мудири

11.

Алтиев Абдурашид Султанович

Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази бўлими мудири

12.

Назаров Алишер Абдурахмонович

Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази бўлими мудири

13.

Аббасхонова Нилуфархон Аббосхон қизи

Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати бош мутахассиси

14.

Алимов Нодиржон Рустамович

Олий Мажлис Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази бош маслаҳатчиси