09.01.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3749
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 09.01.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3749
Кучга кириш санаси
12.01.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 9 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3749]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги ПФ-137-сон «Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 5 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмита раиси А. МАВЛОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 20 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 16 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо саноат палата раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 10 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 5 январдаги 24-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик танқислик — дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг республика аҳолиси ва давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларининг (бундан буён матнда тиббиёт муассасалари деб юритилади) эҳтиёжини қондириш учун етарли миқдорда мавжуд эмаслиги ёки чекланган миқдорда мавжуд бўлиш ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий жиҳозлар — касалликлар профилактикаси, ташхис қўйиш, даволаш, беморларни реабилитация қилиш ва (ёки) санаб ўтилган жараёнларни таъминлаш учун, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини аниқлаш, тиклаш, алмаштириш ҳамда ўзгартириш, мониторинг қилиш, ҳомиладорликнинг олдини олиш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган, қўлланилиши натижасида одам организмига фармакологик, иммунологик ёки метаболик таъсир кўрсатмайдиган, айрим ҳолда, мажмуа ёки тизимлар сифатида қўлланиладиган жиҳозлар, аппаратлар, ускуналар, приборлар, асбоблар, қурилмалар, мажмуалар ва дастурий таъминотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилувчи ташкилот — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига дори воситалари ва тиббий жиҳозларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи, дори воситаларини улгуржи реализация қилиш учун лицензияга эга юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислик юзага келган тақдирда дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш қуйидаги йўллар орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт муассасаларидаги мавжуд дори воситалари ва тиббий жиҳозлар захираларини қайта тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаштириш шарти билан дори воситалари ва тиббий жиҳозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (импорт қилиш) ва тиббиёт амалиётига тўғридан-тўғри фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислик юзага келган тақдирда дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлашни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислик юзага келган тақдирда дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлашни ташкил этиш қуйидагилар томонидан тақдим этиладиган мазкур Низомнинг 4-бандида келтирилган маълумотларни таҳлил қилиш асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) республика даражасидаги тиббиёт муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тиббиётнинг ихтисослаштирилган йўналишларидаги ассоциациялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) улгуржи фармацевтика ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмалари («Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг танқислиги аниқланганда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика даражасидаги тиббиёт муассасалари, тиббиётнинг ихтисослаштирилган йўналишларидаги ассоциациялари, улгуржи фармацевтика ташкилотлари, Вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмалари қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган Вақтинчалик танқислиги юзага келган ҳолатларда дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича доимий ишчи гуруҳга (бундан буён матнда Ишчи гуруҳ деб юритилади) тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаси ва тиббий жиҳознинг клиник аҳамияти, шу жумладан қамраб олинадиган аҳоли сони, далилларга асосланган тиббиётда самарадорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаси ва тиббий жиҳознинг терапия тузилишидаги хавфлар, шу жумладан танқисликнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар ҳамда тиббиёт муассасаларида мавжуд қолдиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаси ва тиббий жиҳознинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши (импорт қилиниши) ёки ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши режалаштирганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик танқисликни бартараф этиш учун зарур бўлган дори воситаси ва тиббий жиҳознинг 3 ойлик минимал миқдори (сони).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи, доза ва шакллари, тиббий жиҳозларнинг техник талаблари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низомнинг 4-бандидаги маълумотлар Ишчи гуруҳ томонидан улар тақдим этилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида кўриб чиқилади ва маълумотларни ўрганиш учун Вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ва «Харидлар маркази» давлат муассасаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 5 иш куни ичида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситаси ёки тиббий жиҳоз ҳақида қуйидаги маълумотларни ўрганади ва ўрганиш натижаларини Ишчи гуруҳга тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фармацевтика бозорида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш ҳолати ва ишлаб чиқариш режалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳамда улгуржи ташкилотларнинг омборларида мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлик ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси 5 иш куни ичида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситаси ёки тиббий жиҳоз ҳақида қуйидаги маълумотларни ўрганади ва ўрганиш натижаларини Ишчи гуруҳга тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳамда ўрнини босувчи дори воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва сертификатлаштирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дозаси, дори шакли ва қўллаш йўли бўйича мослиги тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлик ҳузуридаги «Харидлар маркази» давлат муассасаси 5 иш куни ичида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситаси ёки тиббий жиҳознинг давлат хариди режасига киритилганлиги ва етказиб бериш муддатлари ҳақидаги маълумотларни ўрганади ва ўрганиш натижаларини Ишчи гуруҳга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишчи гуруҳ Вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ва «Харидлар маркази» давлат муассасалари томонидан тақдим этилган ўрганиш натижалари асосида 5 иш куни ичида Ўзбекистон Республикасида дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг вақтинчалик танқислигини бартараф этиш юзасидан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни мавжуд тиббиёт муассасалари доирасида қайта тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни республикада фаолият юритаётган улгуржи фармацевтика ташкилотлари ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш мумкинлиги тўғрисида республика даражасидаги тиббиёт муассасалари ҳамда тиббиётнинг ихтисослаштирилган йўналишларидаги ассоциацияларга тавсия бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (импорт қилиш) ва тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинлиги ҳамда уларнинг вақтинчалик танқислигини бартараф этиш учун зарур минимал миқдорларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилган, бироқ Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган қадоқланишдан фарқ қилувчи қадоқлардаги дори воситаларини мажбурий сертификатлаштириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (импорт қилиш) ва тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинлиги ҳамда уларнинг вақтинчалик танқислигини бартараф этиш учун зарур минимал миқдорларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишчи гуруҳда кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари, тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи муассасаларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи гуруҳни мажлисларини Ишчи гуруҳ раиси, Ишчи гуруҳ раиси бўлмаган тақдирда Ишчи гуруҳ раиси ўринбосари бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишчи гуруҳ мажлиси унда Ишчи гуруҳ аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ўтказилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишчи гуруҳ қарори унинг мажлисида қатнашган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Ишчи гуруҳ раисининг ёки раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишчи гуруҳ қарорлари Ишчи гуруҳ мажлиси баёни билан расмийлаштирилади. Ишчи гуруҳ мажлисининг баёни Ишчи гуруҳ раиси ёки раислик қилувчи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишчи гуруҳнинг тегишли қарори билан Вақтинчалик танқислиги юзага келган давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (импорт қилиш) ва тиббиёт амалиётида қўллаши мумкин бўлган дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг рўйхати Вазирликнинг расмий веб-сайтида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш куни ичида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Импорт қилувчи ташкилотлар Вазирликнинг расмий веб-сайтида Вақтинчалик танқислиги юзага келган давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (импорт қилиш) ва тиббиёт амалиётида қўллаши мумкин бўлган дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг рўйхати эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида Вазирликка вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (импорт қилиш) имкониятлари мавжудлиги тўғрисида таклифларни киритади. Бунда ушбу таклифлар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқарувчи давлатда ёки бошқа давлатда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг сифат назоратини амалга ошириш учун корхона фармакопея мақоласи, стандарт, спецификация, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши (импорт қилиниши) назарда тутилган сериянинг сифат сертификати, қадоқ макетлари, давлат тилидаги дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси (давлат тили билан бирга бошқа тилда ҳам берилиши мумкин);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг нархи ва етказиб бериш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалашни амалга ошириш бўйича мажбурият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг ишлаб чиқарувчи ёки бошқа ташкилотлардаги мавжуд захира тасдиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт-логистика режаси ва кафолат хати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда импорт қилувчи ташкилотлар томонидан 15 кун ичида Ишчи гуруҳга таклиф келиб тушмаса, таклифларни қабул қилиш муддатлари қўшимча 15 кунга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ишчи гуруҳ мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг 3 иш куни ичида импорт қилувчи ташкилотларнинг таклифларини мазкур Низомнинг 3-бобида келтирилган устуворлик тартиби асосида ўрганиб чиқади ва импорт қилувчи ташкилотга ёки импорт қилувчи ташкилотларга дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши (импорт қилиниши) мумкинлиги тўғрисида хулосани расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ишчи гуруҳ хулосаси унинг мажлисида қатнашган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда қабул қилинган хулоса Ишчи гуруҳ мажлиси баёни билан расмийлаштирилади. Ишчи гуруҳ мажлисининг баёни Ишчи гуруҳ раиси ёки раислик қилувчи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Импорт қилувчи ташкилот ёки импорт қилувчи ташкилотлар хулосани олган кундан эътиборан дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозларни хулосада белгиланган муддатларда етказиш чораларини кўради ҳамда мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш учун Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларига (рўйхат рақами 3386, 2022 йил 12 сентябрь) мувофиқ сертификатлаштириш органларига мурожаат қилади, мажбурий сертификатлаштирилмайдиган тиббий жиҳозлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сертификатлаштириш органига импорт қилувчи ташкилот томонидан сифат назоратини амалга ошириш учун тақдим қилган ҳужжатларга мувофиқ сифат назоратини амалга ошириш ҳамда референт нархдан қатъи назар сертификатлаштиришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишида (импорт қилинишида) ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон «Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ улар рақамли маркировкаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тегишли сертификатлаштириш органи томонидан расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати ва бошқа қонунчиликда тақдим этилиши белгиланган ҳужжатлар импорт қилувчи томонидан эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштириш учун тегишли божхона органига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Божхона органлари томонидан дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозларнинг эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштириш тақдим этилган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб чиқилиб, белгиланган тартибда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вақтинчалик танқисликни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозлар тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг расмий веб-сайтида доимий жойлаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикасида Вақтинчалик танқисликни бартараф этиш мақсадида дори воситалари ва тиббий жиҳозларни белгиланган минимал миқдордан икки баробаргача миқдорларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга (импорт қилишга) рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) рецепт билан бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган (базавий) қийматидан 15 фоиздан ва чакана савдо учун сотиб олинган қийматидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тиббиёт муассасалари импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) дори воситаси ва тиббий жиҳозларни сотиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олмайди. Бунда тиббиёт муассасалари фақатгина ўз молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда сотиб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Устуворлик тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситаси ва тиббий жиҳозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда (импорт қилишда) қуйидаги устувор йўналишларга эътибор қаратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга эга касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва уларни даволаш бўйича тиббий хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шошилинч тиббий ёрдам ва интенсив терапия (жонлантириш) хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касалликларни аниқлаш, даволаш ва эпидемиологик хавфларни бартараф этиш бўйича тиббий хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
она ва бола саломатлиги, перинатал ёрдам ҳамда акушерлик-гинекология хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
онкология касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича тиббий хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юрак-қон томир ва мия қон айланиши билан боғлиқ ўта хавфли ҳолатларда диагностика ва даволаш бўйича тиббий хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаёт учун муҳим узлуксиз терапия талаб этиладиган сурункали касалликлар бўйича тиббий хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйрак етишмовчилигида ҳаётни сақлаб турувчи терапия хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарроҳлик аралашувлари, оғриқсизлантириш ва операциядан кейинги интенсив кузатув билан боғлиқ тиббий хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қон ва қон компонентлари билан боғлиқ трансфузион терапия ва унга доир тиббий хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам учрайдиган (орфан) ва бошқа юқори хавфли ҳолатларда даволашни узлуксиз таъминлаш талаб этиладиган тиббий хизматлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Бир хил турдаги дори воситаси ва тиббий жиҳоз бўйича икки ёки ундан ортиқ импорт қилувчи ташкилотлардан таклифлар келиб тушган тақдирда Ишчи гуруҳ биринчи навбатда дори воситаси ва тиббий жиҳозни энг қисқа муддатларда етказиб бериш имкониятига эга импорт қилувчи ташкилотга ёки импорт қилувчи ташкилотларга устуворлик беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда устуворлик асосида Ишчи гуруҳнинг дори воситалари ва тиббий жиҳозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириши (импорт қилиши) мумкинлиги тўғрисида хулосасини олган импорт қилувчи ташкилот ёки импорт қилувчи ташкилотлар дори воситалари ва тиббий жиҳозларни етказиб бериш муддатларини бузган тақдирда уларга берилган хулоса Ишчи гуруҳ томонидан бекор қилинади ва мазкур Низомнинг 2-бобида келтирилган тартибда бошқа импорт қилувчи ташкилотларнинг таклифлари қабул қилиниб улар кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2026 й., 10/26/3749/0032-сон)