ИЛОВА
1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||||||||||
1-босқич | Ариза берувчи | Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва намуналарни Марказга тақдим этади. | Ариза берувчининг хоҳишига кўра | |||||||||||
2-босқич | Рўйхатдан ўтказиш бўлими | Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар бирламчи экспертизасини ўтказади ва тиббий жиҳозларнинг намуналарни қабул қилади ва кўриб чиқади. Мазкур ҳужжатларни Марказнинг таркибий бўлинмаларига юборади. | 10 иш куни ичида | |||||||||||
3-босқич | Марказ лабораториялари | Лаборатория синовларини ўтказади: | ||||||||||||
тиббий жиҳозлар хавфсизлик даражасига кўра IIа синф | ||||||||||||||
тиббий жиҳозлар хавфсизлик даражасига кўра IIб ва III синфлар | 45 иш куни | |||||||||||||
Марказнинг бошқа таркибий бўлинмаларига хулосалар тақдим этади | 65 иш кунигача | |||||||||||||
Тақдим этилган ҳужжатларни ихтисослаштирилган экспертизадан ўтказади: | ||||||||||||||
Марказ | тиббий жиҳозлар хавфсизлик даражасига кўра IIа синф | 33 иш куни | ||||||||||||
тиббий жиҳозлар хавфсизлик даражасига кўра IIб ва III синфлар | 43 иш куни | |||||||||||||
4-босқич | Марказ | Тиббий жиҳозни клиник тадқиқотлар ўтказилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш мумкинлиги тўғрисида Экспертлар кенгашига тавсиялар киритади | 15 куни ичида | |||||||||||
Экспертлар кенгаши | Клиник тадқиқот ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади | 1 иш куни ичида | ||||||||||||
Марказ | Ариза берувчига клиник тадқиқот ҳужжатларини тақдим этиш тўғрисида ёзма хабарнома юборади | 1 иш куни ичида | ||||||||||||
5-босқич | Ариза берувчи | Клиник тадқиқот ҳужжатларини электрон тизим орқали Марказга тақдим этади | 45 кун ичида | |||||||||||
6-босқич | Марказ | Клиник тадқиқот ҳужжатларини қабул қилади ва дастлабки экспертизадан ўтказади | ||||||||||||
Марказ | Ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш тўғрисида ариза берувчига электрон тизим орқали хабарнома юборади | 5 кун ичида | ||||||||||||
Ариза берувчи | Хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этади | Хабарномада кўрсатилган муддатда | ||||||||||||
Марказ | Клиник тадқиқот ҳужжатларида камчиликлар аниқланмаганда, мустақил экспертлар жалб этилган ҳолда ушбу ҳужжатлар ихтисослаштирилган экспертизадан ўтказилади | 15 кун ичида | ||||||||||||
Марказ | Ихтисослаштирилган экспертиза натижалари ижобий бўлганда, клиник тадқиқот ҳужжатларини электрон тизим орқали Этика қўмитасига тақдим этиш мумкинлиги тўғрисида икки иш куни ичида электрон тизим орқали ариза берувчига хабарнома юборилади | 2 иш куни ичида | ||||||||||||
7-босқич | Ариза берувчи | Клиник тадқиқот ҳужжатларини Этика қўмитасига тақдим этади | 2 иш куни ичида | |||||||||||
Этика қўмитаси | Тақдим этилган клиник тадқиқот ҳужжатларини мажлисида кўриб чиқиб: клиник тадқиқотларни ўтказиш этика жиҳатидан асосланганлиги тўғрисида; ёки клиник тадқиқотларни ўтказиш этика жиҳатидан асосланмаганлиги тўғрисида хулоса беради | Этика қўмитасининг мажлисида (бир ойда бир марта ўтказилади) | ||||||||||||
8-босқич | Этика қўмитаси | Ўзининг этика жиҳатидан асосланганлиги тўғрисида хулосасини ариза берувчига юборади | 5 иш куни ичида | |||||||||||
Этика қўмитаси | Клиник тадқиқотларни ўтказиш этика жиҳатидан асосланмаганлиги тўғрисида хулоса берганда Ариза берувчига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида хабарнома юборади | 1 иш куни ичида | ||||||||||||
9-босқич | Ариза берувчи | Хабарномада кўрсатилган камчиликларни электрон тизим орқали бартараф этади | Хабарномада кўрсатилган муддатда | |||||||||||
10-босқич | Ариза берувчи | Камчиликларни бартараф этган ҳолда клиник тадқиқот ҳужжатларини Этика қўмитасига такроран тақдим этади | Хабарномада кўрсатилган муддатда | |||||||||||
11-босқич | Марказ | Этика қўмитасининг клиник тадқиқотларни ўтказиш этика жиҳатидан асосланганлиги тўғрисида хулосаси асосида клиник тадқиқот ҳужжатлари ва танланган клиник базани маъқуллайди. Клиник тадқиқотни ўтказиш мумкинлиги тўғрисида ариза берувчига ва клиник тадқиқотни ўтказувчи клиник база раҳбарига ёзма шаклдаги хабарнома юборади | 15 кун ичида | |||||||||||
12-босқич | Ариза берувчи | Клиник база раҳбари билан клиник тадқиқотни ўтказиш тўғрисида шартнома тузади | Хабарнома олингандан сўнг 15 кун ичида | |||||||||||
13-босқич | Клиник база | Клиник тадқиқотни ўтказади | Тиббий жиҳознинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда | |||||||||||
Клиник тадқиқот натижалари асосида клиник тадқиқот ҳисоботини тайёрлайди. | Клиник тадқиқот тугаганидан кейин | |||||||||||||
Ҳисобот клиник база раҳбари томонидан тасдиқланиб, ариза берувчига тақдим этилади | 10 кун ичида | |||||||||||||
14-босқич | Ариза берувчи | Клиник тадқиқот ҳисоботини Марказга тақдим этади | Клиник тадқиқот ҳисоботини олган вақтдан бошлаб 1 ой ичида | |||||||||||
15-босқич | Марказ | Клиник тадқиқот ҳисоботини якуний экспертизадан ўтказади | 15 кун | |||||||||||
Якуний экспертиза натижасида мазкур ҳисобот ва клиник тадқиқот баённомаси ўртасида номувофиқликлар аниқланган ҳолларда, ариза берувчига мазкур номувофиқликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома юборади | ||||||||||||||
Якуний экспертиза натижасида номувофиқликлар аниқланмаса, клиник тадқиқот ҳисоботини Экспертлар кенгашига киритади | ||||||||||||||
16-босқич | Ариза берувчи | Хабарномада кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этади ва клиник тадқиқот ҳисоботини Марказга такроран тақдим этади. | Хабарномада кўрсатилган муддатда | |||||||||||
Марказ | Такроран тақдим этилган клиник тадқиқот ҳисоботини кўриб чиқади | 15 кун ичида | ||||||||||||
17-босқич | Экспертлар кенгаши | Тиббий жиҳозни тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади | Экспертлар кенгашининг мажлисида (ўн беш кунда бир марта ўтказилади) | |||||||||||
2-ИЛОВА
ИНДИВИДУАЛ ҚАЙД ҚИЛИШ ШАКЛИ |
Клиник тадқиқот номи |
«______________________________» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «____________________________________» тиббий жиҳознинг КЛИНИК ТАДҚИҚОТИ |
1. Умумий маълумотлар |
1.1. Клиник тадқиқот субъекти ID: |
1.2. Клиник тадқиқот коди (ID): |
1.3. Клиник тадқиқот маркази: |
1.4. Клиник тадқиқотчи Ф.И.О: |
1.5. Клиник тадқиқотда иштирок этиш санаси: |
1.6. Розилик олинган сана: |
1.7. Клиник тадқиқот субъектига берилган код: |
2. Демографик маълумотлар |
2.1. Ф.И.О: |
2.2. Туғилган сана: |
2.3. Ёши: |
2.4. Жинси: |
• □ Эркак |
• □ Аёл |
2.5. Миллати: |
2.6. Манзили: |
2.7. Телефон рақами: |
3. Тиббий ташхис |
3.1. Асосий касалликлар: |
3.2. Ҳозирги даволаш (дор-у/усуллар): |
3.3. Ёндош касалликлар: |
3.4. Аллергиялар: |
• □ Йўқ |
• □ Бор (кўрсатилсин): |
4. Тиббий жиҳоз бўйича маълумотлар |
4.1. Тиббий жиҳоз номи: |
4.2. Модели / серияси: |
4.3. Қўллаш мақсади: |
4.4. Синов тури: |
• □ Клиник тадқиқот |
• □ Клинико-лаборатория тадқиқот |
5. Бошланғич кўрсаткичлар (Baseline data) |
5.1. Қон босими: |
5.2. Юрак уриши: |
5.3. Нафас олиш частотаси: |
5.4. Ҳарорат: |
5.5. Лаборатория натижалари: |
• Гемоглобин: |
• Глюкоза: |
• Хусусий кўрсаткичлар: |
6. Тиббий жиҳоз қўлланилиши |
6.1. Қўллаш санаси: |
6.2. Қўллаш муддати: |
6.3. Қўллаш услуби: |
6.4. Қўллаш пайтидаги техник ҳолат: |
7. Кузатув натижалари |
7.1. Клиник самарадорлик белгилари: |
7.2. Субъект ҳолатининг динамикаси: |
7.3. Кузатув санаси: |
8. Ножўя ҳодисалар (Adverse Events) |
8.1. Ножўя ҳодиса аниқландими? |
• □ Йўқ |
• □ Ҳа (тафсилоти): |
8.2. Жиддий ножўя ҳодиса: |
• □ Йўқ |
• □ Ҳа |
8.3. Сабабли алоқадорлик: |
• □ Аниқ боғлиқлик |
• □ Эҳтимол боғлиқлик |
• □ Номувофиқ |
9. Якуний баҳолаш |
9.1. Тадқиқотчи хулосаси: |
9.2. Фойда-хавф нисбати: |
9.3. Субъектда клиник ўзига хос ўзгаришлар: |
10. Имзолар |
Тадқиқотчи: ___________________ (имзо, сана) |
Субъект: ___________________ (имзо, сана) |
Кузатувчи: ___________________ |
3-ИЛОВА
Клиник тадқиқот номи |
«______________________________» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган |
«____________________________________» тиббий жиҳознинг |
КЛИНИК ТАДҚИҚОТИ |
Клиник база: _______________________________________________________________ |
Тадқиқотнинг (ўрганишнинг) моҳияти, мазмуни: |
Сизга «__________________________________________________________________» корхонасининг _____________________________________ тиббий жиҳозни қўлланилиши, унинг клиник самарадорлиги ва хавфсизлигини ўрганиш бўйича тиббий ва илмий тадқиқотда иштирок этиш таклиф этилади. |
Илтимос, ушбу ахборотни диққат билан ўқиб чиқинг! |
Сизга тиббий жиҳознинг клиник тадқиқотида иштирок этиш таклиф этилмоқда. Мазкур тадқиқотда иштирок этиш ихтиёрийдир. Иштирок этиш ҳақида қарор қабул қилишингиздан олдин, Сиз ушбу клиник тадқиқотнинг мақсадлари билан, Сизнинг маълумотларингиздан қандай фойдаланилиши, тадқиқотнинг процедуралари ва тадқиқотдаги иштирокингиз билан боғлиқ фойда, хавф-хатар ва ноқулайликлар эҳтимоли билан танишиб чиқишингиз зарур. Қарор чиқаришга шошилманг. |
Мазкур ҳужжатни диққат билан ўқиб чиқинг. Агар истасангиз, тадқиқотда иштирок этиш масаласини даволовчи шифокорингиз билан муҳокама қилинг. Агар Сиз учун нимадир тушунарсиз бўлиб қолса ёки кўпроқ маълумот олмоқчи бўлсангиз, Сизни қизиқтирадиган саволларни тадқиқотчи-шифокорга беринг. Шошилманг, қарор чиқаришдан олдин ўйлаб кўринг, ўз оилангиз ва дўстларингиз билан муҳокама қилинг. Клиник тадқиқотда иштирок этиш стандарт тиббий ёрдамнинг қисми эмас. |
Клиник тадқиқотда иштирок этиш ихтиёрийдир. Тадқиқотда иштирок этишга розилик билдириш ёки рад қилиш ҳақидаги қарорни фақат ўзингиз қабул қиласиз. Агар Сиз иштирок этишга қарор қилсангиз, Сиз клиник тадқиқот субъекти учун маълумотнома нусхасини оласиз ва Сиздан клиник тадқиқотда иштирок этишга ихтиёрий розилик шаклини имзолашингиз сўралади. Агар Сиз клиник тадқиқотда иштирок этмасликка қарор қилсангиз, истаган вақтингизда сабабини тушунтирмасдан клиник тадқиқотдан чиқиб кетиш ҳуқуқига эгасиз. |
Сизнинг тадқиқотдан чиқиб кетиш ҳақидаги қарорингиз ёки тадқиқотда иштирок этмаслик ҳақидаги қарорингиз Сизга кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг сифатига таъсир кўрсатмайди. |
Тадқиқотни ўтказиш пайтида тиббий жиҳознинг одам организмига қандай таъсир қилиши ҳақидаги янги маълумотлар, хусусан аввал маълум бўлмаган ножўя таъсирлари ҳақидаги маълумотлар аниқланиши мумкин. Бундай вазиятда Сизга янгиланган ахборот тақдим этилади ва унинг асосида Сиз тадқиқотдаги иштирокингизни давом эттириш тўғрисидаги қарорингизни ўзгартиришингиз мумкин |
Тиббий жиҳознинг хусусиятлари: |
Текширилаётган тиббий жиҳознинг хусусиятлари клиник тадқиқот субъектига тушунарли тарзда қисқа, бироқ батафсил ёритиб берилади. |
Қўлланилиши: |
Мазкур клиник тадқиқотда тиббий жиҳознинг нима мақсадда қўлланилишига таъриф берилади. |
Қўллаш усули ва тавсифи: |
Мазкур клиник тадқиқотда тиббий жиҳознинг ишлаш механизми, техник хусусиятлари, қўллаш усули, кузатув даври. |
Ножўя таъсирлари: |
Текширилаётган тиббий жиҳознинг барча ножўя таъсирлари тўғрисида батафсил маълумот берилади, масалан: |
Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни ўзгариши; |
Марказий нерв тизими томонидан: психомотор қўзғалиш; |
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: диспептик ҳолатлар; |
Аллергик реакциялар: терини қичишиши, қизариш, тошма, шиш; |
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: |
Барча «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бирма-бир санаб ўтилади. |
Шунингдек, қуйидаги ҳолатлар келтирилади: |
ҳомиладорлик, лактация даври; |
тиббий жиҳозга юқори сезувчанлик мавжудлиги; |
18 ёшгача бўлган субъектларда қўллаш мумкин эмас. |
Клиник тадқиқотнинг бориши: |
Шифокор кўриги ва текширувлардан сўнг, Сиз ушбу клиник дастурда қатнашиш имкониятига эга бўлиб, қўшимча равишда «________________________________» корхонасининг _____________________________ ____________________________ тиббий жиҳозини қўллаш имкониятига эга бўласиз. |
Клиник тадқиқотнинг самарадорлиги: |
Сизнинг бу клиник тадқиқотларда иштирокингиз давомида Сизга тиббий жиҳозни қабул қилиш шароити яратилади. Агар шифокорингиз бу тиббий жиҳознинг таъсирини кам деб ҳисобласа, Сиз бошқа маълум тиббий жиҳоз ёрдамида стандарт даволашга ўтказиласиз. |
Қўшимча даволаш: «__________________________________________________» корхонасининг _____________________________ тиббий жиҳозини қўллаш билан бирга Сиздаги касалликни даволаш учун зарур бўлган даво муолажаларини оласиз. |
Сизни назорат қилувчи шифокор Сизга барча зарур маълумотларни тақдим этади. |
Таъсири ва ноқулайликларни баҳолаш: |
Даволаш давомида Сиз шифокорнинг доимий назоратида бўласиз, агар Сизнинг соғлиғингизга таъсир қилувчи ёки ножўя таъсирини кузатилиши билан тиббий жиҳоз қўлланилиши бекор қилинади. |
Изланишларнинг олиб борилиши: |
Сиздан клиник тадқиқотларда ихтиёрий иштирок этиш учун розилик олингандан сўнг, шифокор-тадқиқотчи Сизга ҳозирги касаллигингиз ҳақида бир нечта саволлар беради, текширишлар олиб боради. Агар шифокор бу клиник тадқиқотда Сизнинг иштирокингизни лозим деб топса, Сизга клиник тадқиқот баённомасига биноан тиббий жиҳозни қўллаш тавсия этилади. Сизнинг соғлиғингиз тўғрисидаги ҳамма ўзгаришларни, ушбу ўзгаришлар тиббий жиҳоз билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигидан қатъи назар шифокорга дарҳол хабар беринг. |
Махфийлиги (Конфиденциаллиги): |
Сизнинг бу клиник тадқиқотда иштирокингиз қатъий равишда сир бўлиб қолади. |
Ҳуқуқлар: |
Агар Сизда клиник тадқиқотда иштирок этиш ва Сизнинг ҳуқуқларингиз юзасидан саволлар туғилса, шифокорингизга ____________ телефон рақами орқали қўнғироқ қилишингиз мумкин. |
4-ИЛОВА
Клиник тадқиқот номи: | |
«______________________________» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган | |
«____________________________________» тиббий жиҳознинг | |
КЛИНИК ТАДҚИҚОТИ | |
Клиник база:___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ | |
Мен, ________________________________________________________________________________________________________________________________________________ | |
(Ф.И.О) | |
_________________________________________________________________________________________ | |
(паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-карта маълумотлари) | |
манзилда истиқомат қиламан ва клиник тадқиқот субъекти учун маълумотнома матнидан ва даволовчи шифокордан олинган маълумотларга асосланиб, ушбу тадқиқотда иштирок этишга ўз хоҳишим билан розилик бераман. Мен шифокорга тадқиқотнинг барча аспектлари юзасидан саволлар бериш имконига эга бўлдим. Барчасига аниқлик киритилгандан сўнг, мен даволовчи шифокор билан ҳамкорлик қилишга, аҳволим ва кайфиятимдаги ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида унга хабар беришга розиман. Мен ўзимнинг ҳуқуқларим ва мажбуриятларим тўғрисида батафсил маълумот олдим ва ушбу тадқиқотда иштирок этишдан сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда воз кечиш ҳуқуқига эгаман ва бу менга кейинги тиббий хизмат кўрсатилишига таъсир кўрсатмайди. Менинг клиник тадқиқотдаги иштироким мутлақо махфий эканлигини биламан. Мен, клиник тадқиқот натижаларини, клиник тадқиқот ўтказаётган клиник тадқиқот раҳбари томонидан клиник тадқиқотга масъул шахсларга ҳамда давлат органлари вакилларидан иборат текширувчиларга берилишига розиман. | |
___________________________________ | _________________________________ |
Тадқиқот олиб борувчи шифокор | Ф.И.О |
___________________________________ | _________________________________ |
Гувоҳ имзоси | Ф.И.О |
«Ўқидим ва розиман» | |
____________________________ | |
Клиник тадқиқот субъектининг имзоси | |
Сана «_______ «____________ 20__ й | |
4а-ИЛОВА
Вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз клиник тадқиқот субъекти қонуний вакилининг ихтиёрий ёзма розилиги шакли | |
Клиник тадқиқот номи: | |
«______________________________» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган | |
«____________________________________» тиббий жиҳознинг | |
КЛИНИК ТАДҚИҚОТИ | |
Клиник база: ______________________________________________________ | |
Мен, __________________________________________________________________________________________________________________________________________ | |
қонуний вакилнинг Ф.И.О | |
_________________________________________________________________________________________ | |
(паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-карта маълумотлари) | |
манзилда истиқомат қиламан ва клиник тадқиқот субъекти учун маълумотнома матнидан ва даволовчи шифокордан олинган маълумотларга асосланиб, фарзандим (вакиллигим остидаги) __________________________________ | |
________________________________________________________________________________________________________________________________________ | |
клиник тадқиқот субъекти (Ф.И.О) | |
ушбу клиник тадқиқотда иштирок этишига ўз хоҳишим билан розилик бераман. Мен шифокорга тадқиқотнинг барча аспектлари юзасидан саволлар бериш имконига эга бўлдим. Барчасига аниқлик киритилгандан сўнг, мен даволовчи шифокор билан ҳамкорлик қилишга ва фарзандим (ёки вакиллигим остидаги шахс)нинг аҳволи ва кайфиятидаги хар қандай ўзгаришлар тўғрисида шифокорга хабар беришга розиман. Мен ўзимнинг ва фарзандим (ёки вакиллигим остидаги шахс)нинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида батафсил маълумот олдим ва ушбу тадқиқотда иштирок этишдан сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда воз кечиш ҳуқуқига эгаман ва бу фарзандим (ёки вакиллигим остидаги шахс)га кейинги тиббий хизмат кўрсатилишида акс этмайди. Менинг фарзандим (ёки вакиллигим остидаги шахс)нинг клиник тадқиқотдаги иштироки мутлақо махфий эканлигини биламан. Мен, клиник тадқиқот натижаларини, клиник тадқиқот ўтказаётган клиник тадқиқот раҳбари томонидан клиник тадқиқотга масъул шахсларга ҳамда давлат органлари вакилларидан иборат текширувчиларга берилишига розиман. | |
___________________________________ | _________________________________ |
Тадқиқот олиб борувчи шифокор | Ф.И.О |
___________________________________ | _________________________________ |
Гувоҳ имзоси | Ф.И.О |
«Ўқидим ва розиман» | |
____________________________ | |
Қонуний вакилнинг имзоси | |
Сана «_______» ____________ 20__ й | |
5-ИЛОВА
|
Клиник тадқиқот раҳбари билан клиник тадқиқотни ўтказиш юзасидан келишув |
|
|
|
Мен мазкур клиник тадқиқот баённомасини, тадқиқотчи учун брошюрани, шу жумладан тиббий жиҳознинг мумкин бўлган хавфлари ва ножўя таъсирини, шунингдек, ариза берувчи томонидан тақдим этилган тиббий жиҳознинг клиник тадқиқоти ҳақидаги бошқа маълумотларни ўқиб чиққанлигим ва тушунганлигимни тасдиқлайман. Мен мазкур тадқиқотни ушбу клиник тадқиқот баённомаси талабларига мувофиқ ўтказишга, шунингдек Жаҳон тиббиёт ассоциациясининг Хелсинки декларациясида белгиланган этика талабларига, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига ҳамда Ўз ДСт 2765:2018 «Яхши клиника амалиёти» (GCP) стандарти қоидаларига мувофиқ клиник тадқиқот субъектларининг ҳуқуқлари, хавфсизлиги, махфийлигини ҳимоя қилишга розилик билдираман. Мен ариза берувчини хабардор қилгандан кейингина клиник тадқиқот баённомасига ўзгартириш киритишга розилик билдираман, клиник тадқиқот субъектларининг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарур бўлган ҳолатлар бундан мустаснодир. Ўз ДСт 2765:2018 «Яхши клиника амалиёти» (GCP) стандарти қоидаларига мувофиқ, мен ариза берувчини клиник тадқиқот давомида юзага келган ножўя ҳолатлар ҳақида хабардор қилишга розиман. Мен бирламчи ҳужжатларни кўриш учун рухсат берилишини таъминлашга тайёрман ҳамда ариза берувчи томонидан мониторинг ва аудит ўтказилишига, шунингдек назорат қилувчи органлар вакилларидан иборат текширувчилар томонидан клиник тадқиқот якунининг текширилишига розилик билдираман. Мен клиник тадқиқотларни ўтказишга оид барча халқаро стандартлар, шунингдек Ўз ДСт 2765:2018 «Яхши клиника амалиёти» (GCP) стандарти талабларига риоя қилишга розилик билдираман. |
|
|
|
Клиник тадқиқот раҳбари |
|
Ф.И.О ________________________________________ Имзо: ______________________________. |
|
|
|
Ариза берувчи |
|
Ф.И.О________________________________________ Имзо: _______________________________. |
|
|