Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2184-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 23 декабрдаги 202-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2184, 2011 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 декабрь,
28-2025/Б-сон
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 28-2025/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги «профессионал таълим муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 16-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Касбий таълим агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари бошлиқлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари, Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги директори, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари бошлиқлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 17-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Касбий таълим агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари раислик қиладилар ҳамда унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари, Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари раислик қиладилар ҳамда унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги директори, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 10/25/2184-2/1230-сон)