17.12.2025 йилдаги КҚ-280-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги ижтимоий масалаларни ҳал этишдаги ташаббускорлигини кучайтириш, ташаббусли бюджет лойиҳаларини аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш тартибини жорий қилиш ва айрим масалалар бўйича ташаббусли бюджет жараёнларини соддалаштириш, халқимизнинг кундалик ҳаётида ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича тизимли ҳаракатларни изчил давом эттириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 августдаги ПҚ-264-сонли ва 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-364-сонли қарорларига асосан :
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли сайлов округида ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан ҳар мавсумда битта лойиҳани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати танловига асосан, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» номинацияси ғолиблари учун ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланмаслиги ҳамда шериклик асосида молиялаштиришда лойиҳа қийматининг 75 фоизи Давлат бюджетидан молиялаштирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024 йил 30 январдаги КҚ-666-IV-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги низомга 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташаббусли бюджет жараёни доирасида лойиҳаларни шериклик асосида биргаликда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида лойиҳалар овоз бериш босқичига ўтказилишидан аввал:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими бўйича «Ўзсувтаъминот» АЖ лойиҳани амалга ошириш имкониятлари мавжудлиги юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига хулосалар тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қарор билан ташаббусли бюджет жараёнларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни аҳолига етказиш бўйича зарур чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Э. Гадоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-280-V-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024 йил 30 январдаги КҚ-666-IV-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 2-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«депутат ташаббуси лойиҳаси — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари танловига кўра қўшимча равишда ғолиб деб топилган лойиҳалар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Ҳар бир туман ва шаҳар бўйича Иқтисодиёт ва молия органларидан Ташаббусли бюджет масалаларига масъул этиб бириктирилган ходимлар Ишчи комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади. Ишчи орган Порталда ўзига бириктирилган ваколатлардан электрон рақамли калит орқали фойдаланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«туман (шаҳар)лар бюджетларида Ташаббусли бюджет жараёни учун режалаштирилган маблағлар. Бунда, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетида тегишли молия йилида иштирок этадиган маҳаллалар сонидан келиб чиқиб (танаффусга тушган маҳаллалар мустасно), қоида тариқасида 6 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағлар режалаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«аҳоли ва давлат ўртасида шерикчилик асосида лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида фуқароларнинг ихтиёрий равишда йўналтирган маблағлари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши тегишинча олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«61. Ташаббусли бюджет жараёни доирасида лойиҳаларни шерикчилик асосида биргаликда молиялаштириш тартиби «Ташаббусли бюджет жараёни доирасида лойиҳаларни шерикчилик асосида биргаликда молиялаштириш тартиби тўғрисида низом»га мувофиқ белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 8-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли молия йилининг 1 январь ҳолатига қайд этилган аҳоли ва маҳаллалар сонидан келиб чиқиб, ҳар чорак (йил) якунлари бўйича шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоиз қисмини тенг тақсимлаган ҳолда туман (шаҳар) жамғармаларига йўналтириш бўйича таклифларни тасдиқлаш учун тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 9-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ташаббусли бюджет жараёни учун ҳукумат қарорлари ёки бошқа ҳужжатлар асосида қўшимча маблағлар ажратилганда — бир ҳафта муддатда (агар ҳужжатда бошқа муддат белгиланмаган бўлса) қўшимча тарзда ғолиб деб эълон қилинган лойиҳалар учун очилган ҳисоб рақамларига ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 11-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси ва бошқа ундирувчи органлар томонидан туман/шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқаролар ташаббуси жамғармаларига суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатларига асосан ундирувлар қўллаш тақиқланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«12. Ғолиб лойиҳада назарда тутилган тадбирлар тўлиқ амалга оширилиб, лойиҳа фойдаланишга қабул қилиб олингандан сўнг ушбу лойиҳа учун очилган ҳисоб рақамидаги қолдиқ маблағлар (кафолат маблағлари бундан мустасно) тежалган маблағ ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 16-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16. Ваколатли орган мавсум бошланишидан камида йигирма кун аввал расмий веб-сайт ва оммавий ахборот воситалари орқали:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«17. Ҳар бир мавсум қоида тариқасида қуйидаги босқичларда ва муддатларда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш босқичи — 20 кун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи комиссия томонидан лойиҳаларни саралаб олиш босқичи — 20 кун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарғибот босқичи — 7 кун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз бериш босқичи — 10 кун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча равишда ғолиб лойиҳаларни аниқлаш — 10 кун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичларнинг давомийлигига ваколатли орган томонидан ҳар бир мавсумнинг ўзига хослигидан ҳамда технологик шартларни инобатга олган ҳолда аниқлик киритилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) 19-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қуйидагиларга ташаббусли бюджет доирасида кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилгани муносабати билан лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла сони 15 ва ундан кам бўлган туман ва шаҳарлардаги барча маҳаллаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» сифатида ТОП-100 талик рўйхатга кирган маҳаллаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириладиган лойиҳаларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, лойиҳа киритиш имконияти чекланган маҳаллаларга истисно тариқасида шерикчилик асосида лойиҳаларни илгари суришга рухсат этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«191. Агар йил давомида лойиҳа киритиш имконияти чекланган маҳаллалар бошқа маҳаллалар билан бирлаштирилса, лойиҳа киритиш бўйича чеклов бирлашиш натижасида ҳосил бўлган (ёки янги ташкил этилган) маҳалла учун тегишли давр мобайнида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар танаффусга тушган маҳалла ҳудудида янги маҳалла ташкил этилса (маҳалла ҳудуди бўлинса), ушбу ҳудуд бўйича сўнгги икки мавсумда ғолиб бўлган лойиҳалар қайси маҳалла ҳудудига тегишли бўлса ушбу маҳаллага нисбатан танаффус сақлаб қолинади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«22. Лойиҳаларни амалга ошириш турига кўра қурилиш-таъмирлаш ёки жиҳозлаш йўналишлари бўйича илгари сурилиши мумкин. Бир лойиҳа таркибида икки хил турдаги тадбирлар киритилишига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиҳозлаш бўйича харид қилиниши рухсат этилган товар (хизмат)лар рўйхати ваколатли орган томонидан тегишли вазирликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, рухсат этилган товар (хизмат)лар рўйхати тегишли вазирликлар томонидан ҳар мавсум бошланишидан камида ўн кун аввал ваколатли органга тақдим этилиши лозим. Рўйхат тақдим этилмаган ҳолларда тегишли соҳа бўйича жиҳозлаш лойиҳаларини шакллантириш имконияти чекланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«лойиҳада акс этган муаммо/тадбир тегишли туман (шаҳар) ҳудудига тегишли бўлиши (маълум бир туман (шаҳар)га тегишли бўлган (рўйхатдан ўтган) аммо жойлашуви бўйича бошқа туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ташкилотлар бундан мустасно);»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (барча турдаги автомашиналар, турар жой, бино-иншоотларни харид қилиш, маъмурий биноларни таъмирлаш);»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«хўжалик юритувчи субъект сифатида фаолият юритмаслиги ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватламаслиги;»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг, жиҳозлаш лойиҳалари бўйича икки минг баробаридан ошмаслиги лозим.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) 25-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда келиб тушган лойиҳалар Ишчи комиссия томонидан буюртмачиларга саралаш босқичининг дастлабки кунидан кечиктирилмасдан юборилиши таъминланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) 26-банддаги «Намунавий» деган сўзи чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«27. Буюртмачилар томонидан лойиҳалар қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқлиги юзасидан лойиҳаларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, буюртмачилар белгиланган мезонларга мувофиқ лойиҳаларни қабул қилиш ёки мезонга зид лойиҳаларни асослантирилган ҳолда рад этиш юзасидан ишчи комиссияга хулоса тақдим этади. Тақдим этилган хулосада қабул қилинган лойиҳаларнинг ҳисоб-китоблар асосида дастлабки қиймати кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасалари бўйича лойиҳаларнинг дастлабки қийматига истисно тариқасида тегишинча туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг тегишли бўлинмалар томонидан аниқлик киритилади. Бунда, тегишли бўлинмалар лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки техник сметани Ишчи комиссияга тақдим этиши шарт.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«28. Лойиҳаларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағнинг дастлабки қиймати тегишлилигига кўра буюртмачилар хулосаси ёки тегишли бўлинмаларнинг ҳисоб-китоблари асосида Ишчи орган томонидан Порталга киритилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19) 29-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур қарор асосида Ишчи орган Порталда рад этиладиган ва овоз беришга ўтказиладиган лойиҳалар рўйхатини шакллантиради ҳамда масъул ходимлар томонидан электрон калит орқали ушбу рўйхат тасдиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«37. Ҳар бир туман (шаҳар)да лойиҳалар ғолиб деб топилиши учун 50 тадан кам бўлмаган овозларга эга бўлиши лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21) 38-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар овоз бериш босқичи якунларига кўра, айрим лойиҳалар тенг овоз тўплаган бўлса ғолибларни аниқлашда ушбу лойиҳалардан мазкур овозни Порталда биринчи бўлиб қайд этган лойиҳа танлаб олинади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан лойиҳаларга мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши юзасидан шикоятлар келиб тушса, ваколатли орган томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш юзасидан меҳнат муносабатлари бўйича ваколатли ташкилотга сўров юборилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳолат ўз тасдиғини топса мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқариш бўйича ваколатли орган томонидан тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига тақдимнома юборилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғолиблар аниқланганидан сўнг Жамғармада шаклланган қолдиқ маблағлар қўшимча ғолиб лойиҳаларни аниқлашга, ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг якуний қийматига аниқлик киритилиши муносабати билан қўшимча талаб этиладиган фарқни қоплашга ёки келгусида ўтказиладиган ташаббусли бюджет жараёнларига йўналтирилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24) қуйидаги мазмундаги 401-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«401. Овоз бериш босқичи якунлангандан сўнг ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан қўшимча равишда ғолиб лойиҳаларни аниқлаш босқичи ўтказилади. Ушбу босқич овоз бериш жараёни якунланган кундан бошлаб ўн кун давомида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча ғолиб лойиҳалар қуйидаги усулда аниқланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан Жамғармага қўшимча маблағ йўналтириш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари томонидан тегишли сайлов округларидаги лойиҳалардан бирини Порталда танлаш орқали.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25) қуйидаги мазмундаги 402-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«402. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ёки иқтисод қилиниб Жамғармага қайтарилган маблағлар ҳисобидан кейинги ўринлардаги лойиҳаларни (ушбу лойиҳаларга етмаган маблағни тўлиқ ажратган ҳолда) қўшимча тарзда ғолиб деб эълон қилиш ваколати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари Жамғармага маблағлар ўтказилганлиги ҳамда қўшимча ғолибларни аниқлаш юзасидан ваколатли органга овоз бериш жараёни якунланган кундан бошлаб 10 кун ичида сўров юбориши лозим.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26) қуйидаги мазмундаги 403-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«403. Қўшимча ғолиб лойиҳаларни аниқлаш босқичи доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан битта лойиҳани депутат ташаббуси лойиҳаси сифатида қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш ваколати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар сайловчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда ўзларининг Порталдаги шахсий саҳифалари орқали лойиҳалардан бирини танлайди ҳамда ушбу лойиҳалар Порталда ғолиб лойиҳалар рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар томонидан танланган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштирилади. Бунда, ушбу лойиҳалар учун маблағлар тегишли туман (шаҳар) Жамғармаларига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Порталда депутат ташаббуси асосида молиялаштириладиган лойиҳалар учун алоҳида саҳифа ташкил этилиб, шу турдаги барча лойиҳаларнинг жамоатчилик учун очиқ рўйхати юритилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27) қуйидаги мазмундаги 404-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«404. Депутатлар томонидан лойиҳаларни танлаб олишда қўйидагилар инобатга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа депутат сайланган тегишли сайлов округи ҳудудида жойлашган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа овоз бериш босқичига ўтган ҳамда мазкур Низом билан белгиланган энг кам овоз сонини тўплаган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликда молиялаштириш амалиёти доирасида иштирок этиб шерикчилик асосида лойиҳа амалга оширилаётган маҳаллага тегишли лойиҳа бўлмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, бир маҳалладан кетма-кет икки мавсумда депутат ташаббуси сифатида лойиҳаларни танлаб олинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тегишли мавсум доирасида қўшимча ғолиб лойиҳаларни аниқлаш босқичи якунига қадар депутатлар томонидан қўшимча ғолиблар аниқланмаса (лойиҳалар танланмаса), депутатлар ўз ваколатидан фойдаланмаган деб ҳисобланади ҳамда бу келгуси мавсум(лар)да ушбу ваколатдан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28) 47-банднинг иккинчи хатбошидаги «Намунавий» деган сўз чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29) 52-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғолиб деб топилган лойиҳалар учун назарда тутилган маблағларни ўтказиб берилишини асоссиз тарзда кечиктирилишига йўл қўйилмайди.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30) 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«64. Жамғарма маблағлари ҳисобидан 2025 йилга қадар харид қилинган автотранспорт воситаларига ваколатли орган томонидан тақдим этилган шаблон бўйича махсус белги — стикерлар жойлаштирилади. Махсус белгилари ўрнатилмаган транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссия ҳар йили 25 январга қадар мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган шаклда жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган автотранспорт воситаларидан фойдаланиши юзасидан ҳисоботни маҳаллий ҳокимликнинг расмий веб-сайти ҳамда Портал орқали жамоатчиликка эълон қилиб борилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31) 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«75. Ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида ғолиб деб топилган қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишда барча турдаги буюртмачи корхоналарнинг сақлаш харажатлари учун тўловлар шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика марказининг хулосасига асосан аниқланган лойиҳа якуний қийматининг уч фоизидан ортмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда буюртмачи корхоналарнинг сақлаш харажатлари учун тўловлар дастлаб бўнак сифатида 50 фоиз қисми, объект фойдаланишга топширилгандан сўнг қолган 50 фоиз қисми тўлаб берилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32) 97-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Назорат тадбирлари якунларига кўра аниқланган камомад маблағлари тўлиқ ҳажмда тегишли Жамғармаларга қайтарилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33) 1-илова қуйидаги мазмундаги 41-босқичи билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

41-босқич

Ташаббускорлар

Овоз бериш босқичига ўтказилган лойиҳаларни тарғибот қилиш босқичи ўтказилади.

Саралаш босқичи якунланган санадан бошлаб етти кун давомида

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34) 1-илованинг 5-босқичи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

5-босқич

Ишчи комиссия

Жамоатчилик томонидан овоз бериш жараёни ўтказилади.

Тарғибот босқичи якунланган санадан бошлаб ўн кун давомида

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35) 1-илова қуйидаги мазмундаги 51-босқичи билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

51-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши;

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари

Қўшимча ғолиб лойиҳаларни аниқлаш босқичи ўтказилади

Овоз бериш босқичи якунланган санадан бошлаб ўн кун давомида

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36) 2-илованинг сарлавҳасидан «шакллантириш» деган сўз чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37) 2-илованинг 5 ва 6-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

5.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари

6.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимларига «Очиқ бюджет» масалалари бўйича бириктирилган масъул ходим (Ишчи орган)

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38) 3-илованинг 7-банди чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи — йигирманчи бандлари тегишинча еттинчи — ўн тўққизинчи бандлар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39) қуйидаги мазмундаги 8-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббусли бюджет жараёни доирасида харид қилинган транспорт воситалари ҳолати тўғрисида маълумот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳа мавсуми

Лойиҳанинг (ID) рақами

Ташкилот

Авто русуми

Давлат рақами

Ҳолати

Босиб ўтган жами масофа

Ҳисобот даври бошига

Ҳисобот даври якунига

1.

2.

...

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббусли бюджет жараёни доирасида лойиҳаларни шериклик асосида биргаликда молиялаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом ташаббусли бюджет жараёни доирасида аҳоли ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни шерикчилик асосида биргаликда молиялаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳоли ва давлат ўртасида шерикчилик асосида биргаликда молиялаштириш (кейинги ўринларда биргаликда молиялаштириш) — фуқаролар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ҳал этиш мақсадида лойиҳаларни аҳоли ва бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш шакли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу тартиб Ташаббусли бюджет жараёни доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Биргаликда молиялаштириш амалиёти доирасида аҳоли томонидан лойиҳанинг 50 фоизи ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан қолган 50 фоиз қисми молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда истисно тариқасида «Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» рўйхатига кирган маҳаллалар (кейинги ўринларда алоҳида маҳаллалар) томонидан лойиҳа қийматининг 25 фоиз қоплаб берилса, қолган 75 фоиз бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргаликда молиялаштириш учун ҳар йили Давлат бюджетида тегишли маблағлар режалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳоли ва давлат ўртасида шерикчилик асосида биргаликда молиялаштириладиган лойиҳалар (кейинги ўринларда шерикчилик лойиҳалари) жамоавий фойдаланишдаги инфратузилма объектларига (ички йўллар, ичимлик суви таъминоти, канализация, электр таъминоти, кўча ёритгичлари йўналишлари ва шу кабиларга) оид бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча бюджет ташкилотларига шерикчилик лойиҳаларини амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бир мавсумда ҳар бир маҳаллага фақат битта лойиҳани шерикчилик асосида амалга оширишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Биргаликда молиялаштириш доирасида лойиҳаларни шерикчилик асосида амалга ошириш мутлақо ихтиёрий ҳисобланади. Мажбурий равишда фуқаролардан пул маблағларини ундириш ёки пул тўплашга ундаш тақиқланади ва бундай ҳаракатлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Шерикчилик лойиҳаларини шакллантириш ва саралаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шерикчилик лойиҳалари фуқаролар томонидан Ташаббусли бюджет жараёнининг тегишли мавсуми учун лойиҳа киритиш босқичи доирасида анъанавий равишда «Очиқ бюджет» ахборот портали (кейинги ўринларда Портал) орқали илгари сурилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, фуқаро лойиҳани шакллантиришда Порталда «шерикчилик асосида молиялаштириш» бандини танлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Шерикчилик асосида молиялаштириш» банди танланган лойиҳалар бўйича лойиҳа ташаббускорларига оммавий оферта тақдим этилади ҳамда фуқаро розилик билдиргандан сўнг, лойиҳа «биргаликда молиялаштириш»да иштирок этиш бўйича талабгор сифатида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Биргаликда молиялаштириш»да иштирок этиш бўйича оммавий оферта иловага мувофиқ тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шерикчилик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бир маҳалладан бир нечта талабгорлар (лойиҳалар) келиб тушса, ишчи комиссия томонидан тегишли маҳалла раисининг тавсияси асосида битта лойиҳа шерикчилик лойиҳаси сифатида рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла раисининг тавсияси асосида танлаб олинмаган лойиҳалар анъанавий лойиҳалар сифатида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шерикчилик лойиҳалари «Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ саралаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишчи комиссия Порталда рўйхатга олинган барча шерикчилик лойиҳаларини улар келиб тушган кундан бошлаб тегишли буюртмачиларга лойиҳани амалга ошириш техник имкониятлари мавжудлиги ҳамда қийматига аниқлик киритиш бўйича хулоса олиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачилар томонидан тақдим этилган хулосалар асосида шерикчилик лойиҳалари кейинги босқичга ўтказилади ёки рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лойиҳаларни саралаш босқичида шерикчилик лойиҳаларига устуворлик берилади ҳамда саралаш босқичида мазкур тартибнинг 13-бандига мувофиқ хулосалар мавжуд бўлган ҳолларда ушбу лойиҳаларни муддатидан аввал кейинги босқичга ўтказилишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишчи орган саралаш босқичидан ўтган шерикчилик лойиҳалари бўйича бир кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли маҳалла учун ҳокимлик қошида бюджетдан ташқари махсус транзит ҳисобрақам (кейинги ўринларда транзит ҳисобрақам) очади ҳамда ушбу маълумотларни Порталда лойиҳанинг саҳифасида акс эттиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шерикчилик лойиҳалари кейинги босқичга ўтганлиги юзасидан лойиҳа ташаббускорларини хабардор қилади. Бунда, лойиҳа ташаббускорларига маблағларни тўплаш учун очилган транзит ҳисобрақам СМС хизмати орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Аҳоли томонидан маблағларни йўналтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Транзит ҳисобрақамга аҳоли томонидан пул маблағларини кирим қилиш тегишли мавсум учун овоз бериш босқичи бошлангунга қадар давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар овоз бериш босқичи бошлангунга қадар транзит ҳисобрақамда лойиҳа қийматининг 50 фоиз (алоҳида маҳаллалар учун 25 фоиз) миқдорида маблағлар тўпланмаса ушбу лойиҳалар овоз бериш босқичига ўтказилади ҳамда кейинчалик келиб тушадиган маблағлар лойиҳани шерикчилик асосида молиялаштириш учун инобатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аҳоли томонидан маблағлар тегишли маҳалла учун очилган транзит ҳисобрақамларга тўловчининг исм-шарифи ва ЖШШИР рақами кўрсатилган ҳолда кирим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Транзит ҳисобрақамга маблағлар миллий валюта — сўмда, нақд ёки нақдсиз кўринишда қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кирим қилинган маблағларни Порталда лойиҳа саҳифасида реал вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилади. Транзит ҳисобрақамга ўтказилган маблағлар жисмоний ёки юридик шахс кесимида шаффоф тарзда акс эттириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Шерикчилик лойиҳалари тегишли транзит ҳисобрақамларга лойиҳа қийматининг 50 фоиз (алоҳида маҳаллалар учун 25 фоиз) қисмини тўлиқ ўтказилганлиги вақти бўйича кетма-кетликда Портал томонидан саралаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Лойиҳа қийматининг тегишли қисмини транзит ҳисобрақамга тўлиқ ўтказган дастлабки лойиҳалар биргаликда молиялаштириш учун тегишли молия йилида Давлат бюджетида режалаштирилган маблағ доирасида Портал томонидан автоматик равишда «ғолиблар» рўйхатига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Транзит ҳисобрақамда лойиҳа қийматининг 50 фоизи (алоҳида маҳаллалар учун 25 фоизи)га тенг миқдорда маблағ тўплай олмаган ҳамда жорий йил учун биргаликда молиялаштиришга ажратилган маблағ етарли бўлмаганлиги сабабли ғолиблар рўйхатига кирмаган шерикчилик лойиҳалари анъанавий Ташаббусли бюджет жараёни доирасида овоз бериш босқичига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Транзит ҳисобрақамлардаги тўпланган маблағлар тўлов амалга оширилган шахсларга қуйидаги ҳолларда қайтарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғолиб лойиҳалар рўйхатига киритилган шериклик лойиҳалари бўйича лойиҳа қийматининг 50 фоизидан (алоҳида маҳаллалар учун 25 фоиз) ортиқ бўлган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йил учун биргаликда молиялаштиришга ажратилган маблағ етарли бўлмагани сабабли ғолиблар рўйхатига кирмаган шерикчилик лойиҳалари учун тўпланган маблағларнинг тўлиқ қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шериклик лойиҳаларини молиялаштириш учун лойиҳа қийматини тегишли қисмини тўплай олмаган лойиҳалар бўйича тўпланган маблағларнинг тўлиқ қисмини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳар мавсум якунларига кўра, транзит ҳисобрақамлардаги қолдиқ маблағларни қайтариб олиш юзасидан тегишли ташаббускор фуқароларга СМС хабарномалар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лойиҳа қийматининг 50 фоизи (алоҳида маҳаллалар учун 25 фоизи)дан ортиқча тўпланган қисмини фуқароларга қайтаришда агар транзит ҳисобрақамга маблағ ўтказган шахслар сони икки ва ундан ортиқни ташкил этса, транзит ҳисобрақамга маблағларни кирим қилиш вақти бўйича сўнгги маблағ кирим қилган шахс(лар)га қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, 23-бандга мувофиқ маблағларни қайтариб олиш фуқароларнинг тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига йўллаган аризасига мувофиқ, нақд ва нақдсиз кўринишда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Маҳаллалар учун очилган транзит ҳисобрақам тегишли маҳалла аҳолиси томонидан келгуси мавсумларда маблағ тўплаш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу ҳисобрақамларда аввалги мавсумлар учун аҳоли томонидан тўпланган маблағларнинг қолдиқ қисми ёки фуқаролар томонидан қайтариб олинмаган маблағлар келгуси мавсумдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун қайта йўналтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Шерикчилик лойиҳаларини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ғолиб лойиҳалар рўйхатига киритилган ҳар бир шериклик лойиҳалари маблағлари учун «4017...» турдаги шахсий ғазна ҳисобрақами очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. «Ғолиблар» рўйхатига киритилган шерикчилик лойиҳалари учун транзит ҳисобрақамда тўпланган маблағлар лойиҳа рўйхатга кирган кундан бошлаб бир кун муддатда транзит ҳисобрақамлардан ғолиб лойиҳаларни амалга ошириш учун очилган шахсий ғазна ҳисобрақамга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Шерикчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун лойиҳа қийматининг қолган 50 (алоҳида маҳаллалар учун 75) фоиз қисмига тенг маблағлар Давлат бюджетида режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу маблағлар шерикчилик лойиҳасини амалга ошириш учун очилган ҳисобрақамга мавсум якунларига кўра тегишли ҳокимлик томонидан ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Молия йили давомида «биргаликда молиялаштириш»да иштирок этиш истагини билдирган маҳаллалар сони ошиб кетган ҳолларда шерикчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун Давлат бюджетида режалаштирилган маблағларга аниқлик киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Агар мавсум (йил) якунларига кўра биргаликда молиялаштириш учун ажратилган маблағ доирасида етарлича шерикчилик лойиҳалари аниқланмаса, фойдаланилмаган маблағлар анъанавий тартибдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун туман ва шаҳарларга қайта тақсимланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Шерикчилик лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи ташкилотни белгилаш, Давлат харидларини амалга ошириш, назорат тадбирлари ҳамда ҳисобдорлик амалдаги «Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Лойиҳа учун кирим қилинган маблағлар ва бюджет ҳиссаси фақатгина мазкур лойиҳа доирасида кўзда тутилган тадбирларга сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Шерикчилик лойиҳалари доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилишида тегишли маҳалла раиси ҳамда ташаббускор фуқароларнинг иштироки мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ёки экспертиза хулосаларига мувофиқ лойиҳанинг якуний қиймати дастлабки қийматига нисбатан камайса, якуний қиймат ҳамда дастлабки қиймати ўртасидаги ижобий фарқ иқтисод қилинган маблағ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Иқтисод қилинган маблағлар аҳоли ва давлат бюджети ҳиссасига мутаносиб равишда тенг миқдорларда тақсимланади ва буюртмачи томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 (алоҳида маҳаллалар учун 75) фоиз қисми тегишли туман (шаҳар) «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 (алоҳида маҳаллалар учун 25) фоиз қисми тегишли лойиҳа учун очилган транзит ҳисобрақамга қайтарилади. Бунда, ушбу маблағларни тўловни амалга оширган шахсларга қайтарилиши мазкур Низомнинг 25-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Агар лойиҳанинг дастлабки қиймати ва якуний қиймати ўртасида манфий тафовут юзага келса, ушбу тафовут лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча талаб сифатида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча талаб қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 (алоҳида маҳаллалар учун 25) фоиз қисми аҳоли маблағларини тегишли транзит ҳисобрақамга йўналтириш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 (алоҳида маҳаллалар учун 75) фоиз қисми тегишли туман (шаҳар) «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» ҳисобидан (аҳоли томонидан қўшимча талабнинг тегишли қисми транзит ҳисобрақамда тўплангандан сўнг).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Агар қўшимча талабнинг тегишли қисми аҳоли томонидан бир ой муддатда қопланмаса, лойиҳани амалга ошириш учун маблағ етарли эмас деб ҳисобланади ҳамда мазкур лойиҳа шерикчилик лойиҳалари рўйхатидан чиқарилишига сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Лойиҳаларни амалга ошириш буюртмачи ҳамда пудратчи корхона ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, қоида тариқасида шартнома тузилган муддатдан бошлаб кўпи билан беш ойда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Лойиҳаларни қабул қилиб олиш ҳамда объектлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Шерикчилик лойиҳалари буюртмачи ташкилотлар томонидан тегишли лойиҳа ташаббускорлари ҳамда маҳалла раислари иштирокида қабул қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Шерикчилик лойиҳалари доирасида амалга оширилган ҳамда фойдаланишга топширилган объектлардан фойдаланишда пул маблағларини тўплашда иштирок этмаган фуқароларга нисбатан чекловлар ўрнатилишига (фақат айрим гуруҳ фуқаро ёки шахслар томонидан фойдаланишига) йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, амалга оширилган объектлар бўйича пулли хизматлар кўрсатилиши ёки бошқа тўловлар ундирилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Назорат, ҳисобдорлик, жамоатчилик иштирокини таъминлаш ва рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Биргаликда молиялаштириш доирасида тўпланган маблағлар ҳамда уларнинг сарфланиши, амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан жамоатчилик назорати «Очиқ бюджет» портали орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ишчи комиссия ва ишчи орган маблағларни мақсадли сарфланиши ҳамда ҳисоботларни белгиланган муддатларда жамоатчиликка тақдим этиб борилиши учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Туман (шаҳар) ҳокимлиги транзит ҳисобрақамларда аҳоли томонидан тўпланган маблағларни бошқа мақсадларга сарфлаб юборилмаслиги ҳамда уларни белгиланган тартибда тегишли шахсларга қайтариш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Мазкур Низом талаблари бузилган ҳолатларда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ҳар мавсум якуни бўйича биргаликда молиялаштириш доирасида амалга оширилган лойиҳаларда фаоллик кўрсатган ташаббускор фуқаролар, маҳалла раислари ва ҳомийлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан рағбатлантирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббусли бюджет жараёни доирасида лойиҳаларни шерикчилик асосида биргаликда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОММАВИЙ ОФЕРТА
Ташаббусли бюджет жараёни доирасида лойиҳани шерикчилик асосида биргаликда молиялаштиришда иштирок этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу оферта Ташаббусли бюджет жараёни доирасида лойиҳаларни шерикчилик асосида биргаликда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оферта мазмуни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу офертани қабул қилиш орқали «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали шакллантирилган лойиҳа бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани аҳоли ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан шерикчилик асосида биргаликда молиялаштириш бўйича ихтиёрий равишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа қийматининг белгиланган 50 фоизигача бўлган қисмини ўз ҳисобидан тегишли транзит ҳисоб рақамга тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа қийматининг белгиланган 50 фоизигача бўлган қисмини шакллантириш учун ихтиёрий равишда тўланган маблағлар Ташаббусли бюджет жараёни доирасида лойиҳаларни шерикчилик асосида биргаликда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда қайтарилишига розилик билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббусли бюджет жараёни доирасида лойиҳаларни шерикчилик асосида биргаликда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига амал қилиш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оферта шартлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу офертага розилик «Очиқ бюджет» порталидаги лойиҳа саҳифасидаги «розиман» тугмасини босиш орқали электрон тарзда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Розилик билдирилганидан сўнг фуқаро «биргаликда молиялаштириш»да иштирок этувчи сифатида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағларни тўлаш ташаббускор фуқаронинг ўзи ёки унинг вакили томонидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшимча маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг, ундан барча фуқаролар тенг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пулли хизматлар жорий этилиши ёки фойдаланишда чекловлар ўрнатилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағларнинг сарфланиши юзасидан жамоатчилик назорати «Очиқ бюджет» портали орқали амалга оширилади.