Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 06.06.2003 йилдаги 256-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«САЛОМАТЛИК—1» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА «САЛОМАТЛИК—2» ЛОЙИҲАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ УЧУН ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН ҚАРЗ МАБЛАҒЛАР ВА ЯПОНИЯ ГРАНТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда «Саломатлик—1» лойиҳаси доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан биргаликда амалга оширилаётган соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш жараёнини чуқурлаштириш ва ислоҳотларни амалга оширишнинг иккинчи босқичига — «Саломатлик—2» лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш тадбирларига ўтиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 1998 йил 16 ноябрда имзоланган Қарз тўғрисидаги 4396—UZ-сон битимга 2003 йил март ойидаги қўшимчага мувофиқ, қарз маблағлари тежалиши ҳисобига, «Саломатлик—1» лойиҳаси сув тақчил бўлган минтақаларга — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларига кенгайтирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилишга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Япониянинг траст фондидан 493.550 АҚШ доллари миқдорида грант олганлиги ва ушбу грант «Саломатлик—2» лойиҳасини тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикасига берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саломатлик—2» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қаратилганлиги ҳамда Фарғона, Сирдарё, Навоий, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган «Саломатлик—1» тажриба лойиҳасининг давоми эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Грант маблағларини «Саломатлик—2» лойиҳаси доирасида қуйидаги компонентлар бўйича йўналтириш назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат соғлиқни сақлашининг инфратузилмаси ва функцияларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғини хизматларини такомиллаштириш ва соғлиқни сақлашни таркибий ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
врачлар ва умумий амалиёт тиббиёт ҳамшираларини ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани бошқариш, мониторингни амалга ошириш, баҳолаш ва тезкор харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант маблағларидан фойдаланиш аудитини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутилмаган харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан Грант тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Саломатлик—2» лойиҳасини тайёрлашга умумий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки берадиган қарз доирасида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 1 июндаги 236-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Саломатлик—1» лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш республика комиссиясига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Саломатлик—2» лойиҳасини тайёрлаш бўйича бажарувчи ташкилот этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик—1» лойиҳасини амалга ошириш бўйича марказий бюро «Саломатлик—2» лойиҳаси бевосита тайёрланиши ва грант маблағларини тасарруф этиш бўйича масъул бўлган юридик шахс этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Саломатлик—1» лойиҳасини амалга ошириш бўйича марказий бюро «Саломатлик—2» лойиҳасини тайёрлаш харажатларини Япония грантидан молиялаштириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан келишилган банк муассасаларида белгиланган тартибда хорижий ва миллий валюталарда махсус ҳисоб рақамлари очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саломатлик—1» лойиҳасини амалга ошириш бўйича марказий бюронинг сўровига кўра «Саломатлик—2» лойиҳасининг техник топшириқларига мувофиқ барча зарур маслаҳатлар, статистика маълумотлари ва бошқа таҳлилий материалларни тақдим этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларни ташкил этишда, «Саломатлик—2» лойиҳасини тайёрлаш учун хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Саломатлик—2» лойиҳасини тайёрлаш доирасида олиб келинадиган импорт қилинадиган товарлар солиқлар ва божхона тўловларидан, юқорида кўрсатиб ўтилган Япония гранти маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган ишлар ва хизматлар давлат солиқларидан ва давлат мақсадли фондларига тўловлардан озод қилинсин. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Япония гранти ҳисобига харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун қўшилган қиймат солиғи тўлови, шунингдек импорт қилинадиган товарлар ва хизматларни божхонада расмийлаштириш харажатлари учун тўловлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Саломатлик—1» лойиҳасини амалга ошириш бўйича марказий бюронинг 2003 йил учун харажатлар сметасида Япония гранти маблағлари ҳисобига «Саломатлик—2» лойиҳасини тайёрлаш доирасида олиб келинадиган импорт қилинадиган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини ва божхонада расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун бюджет маблағларини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Саломатлик—1» лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига кенгайтирилиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳузурида иловага мувофиқ штатдаги ходимлари бўлган Лойиҳани амалга ошириш бюроси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатдаги ходимлар белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ички резервлар ҳисобига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган Бюроларнинг барча харажатлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бюджетлари ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан тузилган 4396—UZ-сон Қарз битимига мувофиқ «Саломатлик—1» лойиҳаси барча компонентларини амалга ошириш бўйича тадбирларни рўёбга чиқариш ташкил этилаётган Бюроларга юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 6 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
256-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
6 июндаги 256-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Қорақалпоғистон Республикаси
‎«Саломатлик-1» ‎лойиҳасини амалга ошириш бюроси штат жадвали

Т/р‎

Лавозим номи ‎

Сони ‎

Разряд‎

Тариф коэфициенти‎

1.‎

Лойиҳани амалга ошириш бюроси директори

1‎

14‎

5,606‎

2.‎

Соғлиқни сақлаш бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш,
‎молия ва менежмент бўйича мутахассислар

2‎

11‎

4,663‎

Жами:‎

3‎

Хоразм вилояти «Саломатлик-1» лойиҳасини амалга ошириш
бюроси штат жадвали

Т/р‎

Лавозим номи ‎

Сони ‎

Разряд‎

Тариф коэфициенти‎

1.

Лойиҳани амалга ошириш бюроси директори

1‎

14‎

5,5606‎

2.‎

Соғлиқни сақлаш бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш,
‎молия ва менежмент бўйича мутахассислар

2‎

11‎

4,663‎

Жами:‎

3‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: юқорида кўрстаиб ўтилган ходимларга давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тадбиқ этилади.