24.12.2025 йилдаги 1596-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.12.2025 йилдаги 1596-V-сон
Кучга кириш санаси
25.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

«Нурли жол» газетаси таҳририяти» ва «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

«Нурли жол» газетаси таҳририяти» ва «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат корхоналарини давлат муассасалари сифатида қайта ташкил этиш орқали уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, газеталарнинг мунтазам нашр этилишини таъминлаш ҳамда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Нурли жол» газетаси таҳририяти» давлат корхонаси «Нурли жол» газетаси таҳририяти» давлат муассасаси сифатида, «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат корхонаси «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасаси сифатида қайта ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурли жол» газетаси таҳририяти» давлат муассасасининг устави 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасасининг устави 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурли жол» газетаси таҳририяти» давлат муассасасининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасасининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурли жол» газетаси таҳририяти» давлат муассасаси ходимларининг штат жадвали ҳамда меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасаси ходимларининг штат жадвали ҳамда меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 6-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурли жол» газетаси таҳририяти» ва «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*7-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурли жол» газетаси таҳририяти» ва «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасаларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда бюджет маблағлари мазкур таҳририятларнинг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурли жол» газетаси таҳририяти» ва «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари 2026-йил 1-январдан бошлаб амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Нурли жол» газетаси таҳририяти» давлат муассасаси (Ғ. Юсупов), «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасаси (Ш. Вакилов) таҳририятларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганлиги муносабати билан белгиланган тартибда таҳририятларнинг қайта давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги «Нурли жол» газетаси таҳририяти» ва «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасаларини Тошкент шаҳри Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилидаги бинога (ушбу бинодаги таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар вақтинча Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий кўчаси, 30-уй манзилидаги бинога) текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2008-йил 5-июндаги 801-I-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008-йил 5-июндаги 484-I-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 13-июндаги 130-сонли «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат корхонасининг устави тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008-йил, № 6, 347-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2008-йил 5-июндаги 802-I-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008-йил 5-июндаги 485-I-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 13-июндаги 131-сонли «Нурли жол» газетаси таҳририяти» давлат корхонасининг устави тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008-йил, № 6, 348-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафойев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2025 йил 24 декабрь,

1596-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-285-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
816-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 24 декабрдаги 1596-V-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 декабрдаги КҚ-285-V-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 816-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурли жол» газетаси таҳририяти» давлат муассасасининг

УСТАВИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Устав «Нурли жол» газетаси таҳририяти» давлат муассасасининг (бундан буён матнда Таҳририят деб юритилади) ҳуқуқий мақомини, асосий вазифаларини, Таҳририят муассисларининг ҳамда Таҳририятнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, Таҳририят фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таҳририятнинг муассислари (бундан буён матнда Муассислар деб юритилади) ҳисобланади.

3. Таҳририят ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Уставга амал қилади.

4. Таҳририят ўзига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилган давлат мулки асосида ташкил этилган давлат муассасасидир. Таҳририят ўзига берилган мулкдан қонунга, ўз фаолиятининг мақсадлари ва вазифаларига, Муассислар топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилади, фойдаланади ҳамда уни тасарруф этади.

5. Таҳририят юридик шахс бўлиб, ўзига оператив бошқариш учун берилган мол-мулкка, мустақил балансга, банк ҳисобварағига, шу жумладан валюта ҳисобварағига, ўз рамзи ва логотипларига, штамплари ва бланкаларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўзининг тўлиқ расмий номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.

6. Таҳририятнинг расмий номи:

ўзбек тилида — «Нурли жол» газетаси таҳририяти» давлат муассасаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қозоқ тилида — «Нұрлы жол» газетi редакциясы» мемлекеттiк мекемесi;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рус тилида — Государственное учреждение «Редакция газеты «Нурлы жол»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тилида — The state institution «Editorial office of the newspaper «Nurli jol».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таҳририят қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз зиммасига мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олишга ҳамда уларни амалга оширишга ҳақли, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

Таҳририят давлатнинг бошқа муассасаси муассиси бўлишга ҳақли эмас.

8. Таҳририятнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй, 100000.

9. Таҳририятнинг асосий фаолияти — «Нурли жол» ижтимоий-сиёсий газетасини (оммавий ахборот воситаси) чиқаришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Нурли жол» газетаси ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашр бўлиб, қозоқ тилида, ҳафтада икки марта, А-2 бичимида, тўрт (зарур ҳолларда, ундан ҳам кўп) саҳифада чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Таҳририятнинг асосий вазифалари

11. Таҳририятнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

«Нурли жол» газетасида материаллар чоп этиш орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини холис ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг ҳамда улар органларининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини, шунингдек уларнинг мажлислари ва йиғилишларига доир материалларни чоп этиш;

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётида содир бўлаётган демократик ўзгаришлар, ислоҳотлар ва янгиланишлар, дунёда юз бераётган янгиликлар ҳамда воқеаларни холис ва ҳаққоний тарзда ёритувчи материаллар ҳамда ахборотларни мунтазам чоп қилиб бориш.

12. Таҳририят ўз асосий вазифаларига мувофиқ:

мақолалар ва ахборотларнинг юксак профессионал даражада тайёрланишини, уларнинг холислиги ва тўғрилигини таъминлайди;

тарихий, умуминсоний, маънавий, маданий қадриятларга, миллий анъаналарга қизиқиш ўсиб бораётгани муносабати билан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва йўналишларини кенг ёритиб боради;

адабий-бадиий иловалар, альбомлар чиқаради, юридик ва жисмоний шахсларнинг реклама ҳамда эълонларини белгиланган тартибда эълон қилади;

ижодий жамоада қулай иш шароитларини яратади, ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши учун зарур бўлган техника воситалари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлайди;

меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлайди;

ходимларнинг ижодий муваффақиятларини маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириб боради, уларнинг касбий маҳоратини оширишга кўмаклашади, турмуш шароитларини яхшилаш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

3-боб. Муассисларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

13. Муассислар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Таҳририят фаолиятининг турлари, мақсади ва предметини белгилаш;

Таҳририятнинг тузилмасини ва штатлар жадвалини тасдиқлаш;

Таҳририятнинг Уставини тасдиқлаш;

Бош муҳаррир ўринбосари ва масъул котибни тайинлашга розилик бериш масаласини кўриб чиқиш;

Таҳририят бош муҳаррири билан тузилган шартномани меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муддатидан олдин бекор қилиш;

Таҳририятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатувчини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;

мулк билан боғлиқ битимларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;

Таҳририятга мол-мулкни тасарруф этиш учун рухсат бериш;

Таҳририятнинг ортиқча ёки фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ёки тасарруф этиш;

Таҳририятга етказилган зарарларни ундириш тўғрисида Таҳририят раҳбарига нисбатан даъво тақдим этиш;

босма маҳсулотнинг қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва давлат стандартларига мослигини назорат қилиш;

Таҳририятнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат муассасалари ҳамда чет давлатлар олдида ҳимоя қилиш;

Таҳририят фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;

қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Устав, шунингдек Муассислар ваколатлари доирасида Таҳририят фаолиятини бошқаришда иштирок этиш;

Таҳририятдан ўз вазифаларининг лозим даражада бажарилишини, жумладан Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг ҳамда улар органларининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ҳамда матбуотда эълон қилиш учун мўлжалланган материалларни белгиланган муддатларда чоп этилишини талаб қилиш.

Муассислар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Муассислар:

Таҳририят билан шартнома тузиши;

Таҳририят томонидан оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаши;

Таҳририят бош муҳарририни тайинлаши, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ у билан меҳнат шартномаси тузиши;

Таҳририятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан белгиланган тартибда текширишлар ва аудит ўтказилишини, назорат олиб борилишини таъминлаши;

Таҳририятга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг лозим даражада сақланишини назорат қилиши шарт.

Муассислар зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

4-боб. Таҳририятнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

15. Таҳририят ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш;

ахборот олиш учун давлат органлари ва ташкилотларига, хўжалик бирлашмаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, жамоат бирлашмаларига, бошқа ташкилотларга мурожаат қилиш;

эълон қилишга тайёрланган материалларни текшириш учун ваколатли ташкилотларга ва мутахассис экспертларга мурожаат қилиш;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини амалга ошириш;

ахборот, реклама, дизайн, матбаа хизматларини кўрсатиш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иловалар нашр этиш;

Муассислар билан келишган ҳолда мол-мулкни тасарруф этиш, бунда бино ва иншоотлар (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар), шунингдек давлат муассасасига тегишли акциялар (улушлар) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланган тартибда сотилади;

газетани чиқариш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ўз фойдасининг бир қисмини Таҳририят фаолиятини ривожлантиришга ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришга белгиланган тартибда йўналтириш.

Таҳририят қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

16. Таҳририят:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиши;

газетадаги мақолаларнинг мазмунан юксак савияли ва маъноси тушунарли бўлишини, долзарблигини таъминлаши;

Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг ҳамда улар органларининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини, шунингдек уларнинг фаолиятини ёритувчи бошқа материалларни бепул эълон қилиши;

Муассисларга Таҳририятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиши;

тасарруфидаги мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг лозим даражада сақланишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

17. Таҳририят ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради.

Таҳририят Муассисларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

5-боб. Таҳририят фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш тартиби

18. Таҳририятнинг мол-мулки:

Таҳририятга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилган мол-мулк;

Таҳририятнинг ўз фаолиятидан олинган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

19. Таҳририят мол-мулкининг қиймати Таҳририятнинг балансида акс эттирилади.

20. Таҳририят мол-мулки бўлинмас бўлиб, у киритилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан Таҳририят ходимлари ўртасида ҳам тақсимланмайди.

21. Таҳририятнинг асосий воситаларини сотиш, уларни ижарага бериш Муассислар билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда Таҳририят раҳбарияти томонидан амалга оширилади.

22. Таҳририятни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда бюджет маблағлари мазкур таҳририятларнинг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилади.

23. Таҳририят ходимларининг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида «Нурли жол» газетаси таҳририяти» ва «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.

24. Таҳририят ходимларини бошқа тушумлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш Таҳририятнинг жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат шартномаси асосида амалга оширади.

6-боб. Таҳририятнинг бошқарув органларини шакллантириш тартиби

25. Жорий масалаларни ва истиқболга мўлжалланган вазифаларни ҳал этиш учун таҳрир ҳайъати тузилади. Таҳрир ҳайъати таркибига бош муҳаррир, Муассислар вакиллари, бош муҳаррир ўринбосари, масъул котиб, етакчи бўлимларнинг муҳаррирлари, журналистлар ва жамоатчилик вакиллари киради. Таҳрир ҳайъатининг шахсий таркиби ва аъзолари сони Муассислар билан келишилган ҳолда бош муҳаррир томонидан тасдиқланади.

26. Таҳририятга бош муҳаррир бошчилик қилади. Бош муҳаррир Муассислар қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Бош муҳаррир ўринбосари ҳамда масъул котиб Муассислар билан келишган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бош муҳаррирнинг буйруғи асосида лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Бош муҳаррир, унинг ўринбосарлари ва масъул котиб Таҳририятнинг бошқарув ходимлари ҳисобланади.

27. Бош муҳаррир Муассислар олдида Таҳририят фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.

28. Бош муҳаррир ўз ваколатлари доирасида:

ўз ўринбосарларини ҳамда масъул котибни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш масаласи бўйича Муассисларга таклифлар киритади;

Таҳририят олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этади, таҳрир ҳайъати ва Таҳририят меҳнат жамоаси ишига бошчилик қилади, Таҳририят номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, буйруқлар чиқаради, ишончномалар беради;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;

Таҳририят ходимларининг лавозим маошларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда устамалар белгилайди;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.

29. Бош муҳаррир ўз ваколатларини ва мансаб вазифаларини бажаришда Таҳририят манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар, ходимларнинг иш ҳақи ва иш ҳақига тенглаштирилган бошқа тўловлар ўз вақтида тўланишини, меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган қонуний талабларнинг қаноатлантирилишини, ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ эҳтиёжлар учун пул маблағлари ўтказилишини таъминлайди.

30. Бош муҳаррир ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

31. Бош муҳаррир вақтинча йўқлигида ўринбосари унинг вазифасини бажариб туради.

7-боб. Таҳририят ходимлари

32. Таҳририят штатида турган, материалларни тўплаш, таҳрир ва таҳлил қилиш, тайёрлаш билан шуғулланувчи ижодий ходимлар, шунингдек техник ва хизмат кўрсатувчи персонал Таҳририят ходимлари ҳисобланади.

33. Таҳририят ходимлари таркибига кирувчи ижодий ходимларга бош муҳаррир, унинг ўринбосарлари, масъул котиб, бўлим муҳаррирлари, шарҳловчилар, ўз мухбирлари ва катта мухбирлар, мухбирлар, фотомухбир ҳамда таржимонлар, реклама бўлими ва веб-сайт ходимлари киради.

34. Таҳририят жамоасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Устав, жамоа шартномаси талаблари асосида, ички меҳнат тартиби қоидалари ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ тартибга солинади.

Таҳририят ходимларига ягона намунадаги гувоҳнома берилади.

35. Таҳририят ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шакли, тизими, миқдори, шунингдек қалам ҳақи миқдори таҳририят томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

8-боб. Газетанинг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тартиби

36. Газетанинг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

9-боб. Таҳририят фаолиятини назорат қилиш

37. Таҳририят ҳисобот даври тугагач, ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва рўйхати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади. Таҳририят ҳужжатларнинг сақланишини ва уларнинг белгиланган тартибда давлат архивига сақлаш учун топширилишини таъминлайди.

38. Таҳририятнинг хўжалик юритувчи субъект сифатидаги фаолиятини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассислар ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

10-боб. Таҳририятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш

39. Таҳририят қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Муассислар қарорига кўра қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.

40. Таҳририят тугатилганда унинг пул маблағлари, мол-мулки ва бошқа активлари кредиторлар билан барча ҳисоб-китоблар қилинганидан сўнг белгиланган тартибда Муассислар тасарруфига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 24 декабрдаги 1596-V-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 декабрдаги КҚ-285-V-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 816-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасасининг

1. Ушбу Устав «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасасининг (бундан буён матнда Таҳририят деб юритилади) ҳуқуқий мақомини, асосий вазифаларини, Таҳририят муассисларининг ҳамда Таҳририятнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, Таҳририят фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таҳририятнинг муассислари (бундан буён матнда Муассислар деб юритилади) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таҳририят ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Уставга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Таҳририят ўзига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилган давлат мулки асосида ташкил этилган давлат муассасасидир. Таҳририят ўзига берилган мулкдан қонунга, ўз фаолиятининг мақсадлари ва вазифаларига, Муассислар топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилади, фойдаланади ҳамда уни тасарруф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таҳририят юридик шахс бўлиб, ўзига оператив бошқариш учун берилган мол-мулкка, мустақил балансга, банк ҳисобварағига, шу жумладан валюта ҳисобварағига, ўз рамзи ва логотипларига, штамплари ва бланкаларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўзининг тўлиқ расмий номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таҳририятнинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек тилида — «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тожик тилида — Корхонаи давлатии «Идораи рўзномаи «Овози точик»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рус тилида — Государственное учреждение «Редакция газеты «Овози тожик»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тилида — The state institution «Editorial office of the newspaper «Ovozi tojik».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таҳририят қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз зиммасига мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олишга ҳамда уларни амалга оширишга ҳақли, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят давлатнинг бошқа муассасаси муассиси бўлишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Таҳририятнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй, 100000.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Таҳририятнинг асосий фаолияти — «Овози тожик» ижтимоий-сиёсий газетасини (оммавий ахборот воситаси) чиқаришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Овози тожик» газетаси ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашр бўлиб, тожик тилида, ҳафтада икки марта, А-2 бичимида, тўрт (зарур ҳолларда, ундан ҳам кўп) саҳифада чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Таҳририятнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Таҳририятнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Овози тожик» газетасида материаллар чоп этиш орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини холис ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг ҳамда улар органларининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини, шунингдек уларнинг мажлислари ва йиғилишларига доир материалларни чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётида содир бўлаётган демократик ўзгаришлар, ислоҳотлар ва янгиланишлар, дунёда юз бераётган янгиликлар ҳамда воқеаларни холис ва ҳаққоний тарзда ёритувчи материаллар ҳамда ахборотларни мунтазам чоп қилиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Таҳририят ўз асосий вазифаларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақолалар ва ахборотларнинг юксак профессионал даражада тайёрланишини, уларнинг холислиги ва тўғрилигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарихий, умуминсоний, маънавий, маданий қадриятларга, миллий анъаналарга қизиқиш ўсиб бораётгани муносабати билан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва йўналишларини кенг ёритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адабий-бадиий иловалар, альбомлар чиқаради, юридик ва жисмоний шахсларнинг реклама ҳамда эълонларини белгиланган тартибда эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий жамоада қулай иш шароитларини яратади, ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши учун зарур бўлган техника воситалари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг ижодий муваффақиятларини маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириб боради, уларнинг касбий маҳоратини оширишга кўмаклашади, турмуш шароитларини яхшилаш тўғрисида ғамхўрлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Муассисларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Муассислар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят фаолиятининг турлари, мақсади ва предметини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятнинг тузилмасини ва штатлар жадвалини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятнинг Уставини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош муҳаррир ўринбосари ва масъул котибни тайинлашга розилик бериш масаласини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят бош муҳаррири билан тузилган шартномани меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муддатидан олдин бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатувчини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулк билан боғлиқ битимларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятга мол-мулкни тасарруф этиш учун рухсат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятнинг ортиқча ёки фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ёки тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятга етказилган зарарларни ундириш тўғрисида Таҳририят раҳбарига нисбатан даъво тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босма маҳсулотнинг қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва давлат стандартларига мослигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат муассасалари ҳамда чет давлатлар олдида ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Устав, шунингдек Муассислар ваколатлари доирасида Таҳририят фаолиятини бошқаришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятдан ўз вазифаларининг лозим даражада бажарилишини, жумладан Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг ҳамда улар органларининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ҳамда матбуотда эълон қилиш учун мўлжалланган материалларни белгиланган муддатларда чоп этилишини талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассислар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Муассислар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят билан шартнома тузиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят томонидан оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят бош муҳарририни тайинлаши, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ у билан меҳнат шартномаси тузиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан белгиланган тартибда текширишлар ва аудит ўтказилишини, назорат олиб борилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг лозим даражада сақланишини назорат қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассислар зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Таҳририятнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Таҳририят ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот олиш учун давлат органлари ва ташкилотларига, хўжалик бирлашмаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, жамоат бирлашмаларига, бошқа ташкилотларга мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эълон қилишга тайёрланган материалларни текшириш учун ваколатли ташкилотларга ва мутахассис экспертларга мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот, реклама, дизайн, матбаа хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иловалар нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассислар билан келишган ҳолда мол-мулкни тасарруф этиш, бунда бино ва иншоотлар (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар), шунингдек давлат муассасасига тегишли акциялар (улушлар) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланган тартибда сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газетани чиқариш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фойдасининг бир қисмини Таҳририят фаолиятини ривожлантиришга ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришга белгиланган тартибда йўналтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Таҳририят:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газетадаги мақолаларнинг мазмунан юксак савияли ва маъноси тушунарли бўлишини, долзарблигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг ҳамда улар органларининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини, шунингдек уларнинг фаолиятини ёритувчи бошқа материалларни бепул эълон қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассисларга Таҳририятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфидаги мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг лозим даражада сақланишини ма таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Таҳририят ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят Муассисларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Таҳририят фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Таҳририятнинг мол-мулки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилган мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририятнинг ўз фаолиятидан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Таҳририят мол-мулкининг қиймати Таҳририятнинг балансида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Таҳририят мол-мулки бўлинмас бўлиб, у киритилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан Таҳририят ходимлари ўртасида ҳам тақсимланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Таҳририятнинг асосий воситаларини сотиш, уларни ижарага бериш Муассислар билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда Таҳририят раҳбарияти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Таҳририятни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда бюджет маблағлари мазкур таҳририятларнинг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Таҳририят ходимларининг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида «Нурли жол» газетаси таҳририяти» ва «Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Таҳририят ходимларини бошқа тушумлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш Таҳририятнинг жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат шартномаси асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Таҳририятнинг бошқарув органларини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жорий масалаларни ва истиқболга мўлжалланган вазифаларни ҳал этиш учун таҳрир ҳайъати тузилади. Таҳрир ҳайъати таркибига бош муҳаррир, Муассислар вакиллари, бош муҳаррир ўринбосари, масъул котиб, етакчи бўлимларнинг муҳаррирлари, журналистлар ва жамоатчилик вакиллари киради. Таҳрир ҳайъатининг шахсий таркиби ва аъзолари сони Муассислар билан келишилган ҳолда бош муҳаррир томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Таҳририятга бош муҳаррир бошчилик қилади. Бош муҳаррир Муассислар қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош муҳаррир ўринбосари ҳамда масъул котиб Муассислар билан келишган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бош муҳаррирнинг буйруғи асосида лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош муҳаррир, унинг ўринбосарлари ва масъул котиб Таҳририятнинг бошқарув ходимлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Бош муҳаррир Муассислар олдида Таҳририят фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бош муҳаррир ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарларини ҳамда масъул котибни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш масаласи бўйича Муассисларга таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этади, таҳрир ҳайъати ва Таҳририят меҳнат жамоаси ишига бошчилик қилади, Таҳририят номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, буйруқлар чиқаради, ишончномалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят ходимларининг лавозим маошларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда устамалар белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Бош муҳаррир ўз ваколатларини ва мансаб вазифаларини бажаришда Таҳририят манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар, ходимларнинг иш ҳақи ва иш ҳақига тенглаштирилган бошқа тўловлар ўз вақтида тўланишини, меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган қонуний талабларнинг қаноатлантирилишини, ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ эҳтиёжлар учун пул маблағлари ўтказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Бош муҳаррир ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бош муҳаррир вақтинча йўқлигида ўринбосари унинг вазифасини бажариб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Таҳририят ходимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Таҳририят штатида турган, материалларни тўплаш, таҳрир ва таҳлил қилиш, тайёрлаш билан шуғулланувчи ижодий ходимлар, шунингдек техник ва хизмат кўрсатувчи персонал Таҳририят ходимлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Таҳририят ходимлари таркибига кирувчи ижодий ходимларга бош муҳаррир, унинг ўринбосарлари, масъул котиб, бўлим муҳаррирлари, шарҳловчилар, ўз мухбирлари ва катта мухбирлар, мухбирлар, фотомухбир ҳамда таржимонлар, реклама бўлими ва веб-сайт ходимлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Таҳририят жамоасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Устав, жамоа шартномаси талаблари асосида, ички меҳнат тартиби қоидалари ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳририят ходимларига ягона намунадаги гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Таҳририят ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шакли, тизими, миқдори, шунингдек қалам ҳақи миқдори таҳририят томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Газетанинг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Газетанинг чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Таҳририят фаолиятини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Таҳририят ҳисобот даври тугагач, ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва рўйхати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади. Таҳририят ҳужжатларнинг сақланишини ва уларнинг белгиланган тартибда давлат архивига сақлаш учун топширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Таҳририятнинг хўжалик юритувчи субъект сифатидаги фаолиятини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассислар ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Таҳририятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Таҳририят қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Муассислар қарорига кўра қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Таҳририят тугатилганда унинг пул маблағлари, мол-мулки ва бошқа активлари кредиторлар билан барча ҳисоб-китоблар қилинганидан сўнг белгиланган тартибда Муассислар тасарруфига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 24 декабрдаги 1596-V-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 декабрдаги КҚ-285-V-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 816-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурли жол» газетаси таҳририяти» давлат муассасасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Бош муҳаррир

Бош муҳаррир ўринбосари

Бош муҳаррирнинг маркетинг бўйича ўринбосари

Масъул котиб

Сиёсат ва парламент бўлими

2

Бухгалтерия

2

Таржимон ва мусаҳҳиҳлар бўлими

3

Реклама бўлими

1

Компьютер оператори

2

Иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги бўлими

2

Хўжалик ишлари бўлими

2

Рассом-безакчи ва фотомухбир

2

Илм-фан, маърифат ва маънавият бўлими

2

Иш юритувчи

1

Адабиёт, маданият ва санъат бўлими

2

Мухбирлар бўлими

6

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони — 31 нафар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шундан бошқарув ходимлари сони — 4 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 24 декабрдаги 1596-V-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 декабрдаги КҚ-285-V-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 816-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бош муҳаррир

Бош муҳаррир ўринбосари

Бош муҳаррирнинг маркетинг бўйича ўринбосари

Масъул котиб

Парламент, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқ бўлими

3

Бухгалтерия

2

Мусаҳҳиҳлар

2

Реклама бўлими

1

Компьютер операторлари

3

Адабиёт, маданият ва санъат бўлими

3

Хўжалик ишлари бўлими

2

Рассом-безакчи ва фотомухбир

2

Таълим ва соғлиқни сақлаш бўлими

2

Иш юритувчи

1

Хатлар ва ҳудудлар билан ишлаш бўлими

1

Мухбирлар бўлими

9

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони — 35 нафар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шундан бошқарув ходимлари сони — 4 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 24 декабрдаги 1596-V-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 декабрдаги КҚ-285-V-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 816-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурли жол» газетаси таҳририяти» давлат муассасаси ходимларининг штат жадвали ҳамда меҳнатига ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозимлар номи

Штат бирлиги сони

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

1.

Бош муҳаррир

1

17

2.

Бош муҳаррирнинг маркетинг бўйича ўринбосари

1

16

3.

Бош муҳаррир ўринбосари

1

16

4.

Масъул котиб

1

15

5.

Бош ҳисобчи

1

13

6.

Бўлим муҳаррири

5

13

7.

Махсус мухбир

2

12

8.

Катта мухбир

2

12

9.

Мухбир

6

11

10.

Таржимон

1

11

11.

Фотомухбир

1

10

12.

Рассом-безакчи

1

10

13.

Хўжалик мудири

1

7

14.

Мусаҳҳиҳ

2

6

15.

Компьютер оператори

2

6

16.

Ҳисобчи-кассир

1

5

17.

Иш юритувчи

1

5

18.

Ҳайдовчи*

1

Жами

31

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.

Мазкур штат жадвалига киритилмаган таҳририятнинг бошқа ижодий ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш мусаҳҳиҳ лавозими меҳнатига ҳақ тўлаш шартларига тенглаштирилади.

* Ҳайдовчининг меҳнатига ҳақ тўлаш разряди қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 24 декабрдаги 1596-V-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 декабрдаги КҚ-285-V-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 816-сонли қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Овози тожик» газетаси таҳририяти» давлат муассасаси ходимларининг штат жадвали ҳамда меҳнатига ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лавозимлар номи

Штат бирлиги сони

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

1.

Бош муҳаррир

1

17

2.

Бош муҳаррирнинг маркетинг бўйича ўринбосари

1

16

3.

Бош муҳаррир ўринбосари

1

16

4.

Масъул котиб

1

15

5.

Бош ҳисобчи

1

13

6.

Бўлим муҳаррири

5

13

7.

Махсус мухбир

9

12

8.

Катта мухбир

2

12

9.

Мухбир

3

11

10.

Фотомухбир

1

10

11.

Рассом-безакчи

1

10

12.

Хўжалик мудири

1

7

13.

Мусаҳҳиҳ

2

6

14.

Компьютер оператори

3

6

15.

Ҳисобчи-кассир

1

5

16.

Иш юритувчи

1

5

17.

Ҳайдовчи*

1

ЖАМИ

35