23.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3731
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 23.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3731
Кучга кириш санаси
24.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Кредит ташкилотларида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан «сирли мижоз» усулидаги назорат тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 23 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3731]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кредит ташкилотларида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан «сирли мижоз» усулидаги назорат тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Т. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 2 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31/2-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 декабрдаги 31/2-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ташкилотларида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан «сирли мижоз» усулидаги назорат тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом кредит ташкилотлари томонидан молиявий хизматлар истеъмолчилари (бундан буён матнда истеъмолчи деб юритилади) билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш чоғида уларнинг фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилишини текшириш мақсадида «сирли мижоз» усулидаги назорат тадбирларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом мақсадида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ташкилотлари — банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар ёки уларнинг ҳудудий хизмат кўрсатиш бўлинмаси (филиал, банк хизматлари кўрсатиш маркази ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сирли мижоз» — кредит ташкилотлари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш чоғида уларнинг фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилишини текшириш мақсадида кредит ташкилотининг фаолияти доирасида битимлар тузиш ёки операцияларни бажариш бўйича ҳаракатларни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ёки унинг ҳудудий бошқармасининг масъул ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сирли мижоз» усулидаги назорат тадбирлари (бундан буён матнда назорат тадбири деб юритилади) — кредит ташкилотлари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш чоғида уларнинг фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилишини текшириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Назорат тадбири бевосита жойига чиққан ҳолда ёки масофадан туриб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Назорат тадбири қонунийлик, тадбир ўтказилаётганлигининг сир сақланиши, беғаразлик ва холислик, кредит ташкилотининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаслик, коррупцияга ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик принципларига асосланган ҳолда «сирли мижоз» томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Назорат тадбири кредит ташкилотини олдиндан хабардор қилмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Назорат тадбирининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ташкилотлари фаолиятида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ташкилотлари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда уларнинг фаолиятига қўйиладиган қонунчилик талабларига риоя қилинишини ўрганиш ва ушбу талаблар бузилишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ташкилотларининг молиявий хизматлар кўрсатиш жараёнларидаги мавжуд тизимли камчиликларини ва уларни келтириб чиқараётган сабабларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлардаги материалларда баён этилган ҳолатларга ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш натижасида юзага келган масалаларга аниқлик киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган назорат тадбири натижалари асосида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири натижаларига кўра, камчиликка йўл қўйган кредит ташкилотларига мавжуд муаммони бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар, шунингдек, хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича кредит ташкилотларига нисбатан қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Назорат тадбирини ўтказишда кредит ташкилотининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашиш, истеъмолчи сифатида танишиш мумкин бўлмаган ҳужжатларни сўраш ва талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Назорат тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назорат тадбири қуйидаги маълумотлар асосида ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг кўрсатилаётган молиявий хизматлар билан боғлиқ мурожаатларида қайд этилган асосли эътироз ва камчиликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига оид материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ташкилотлари фаолиятида қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари мавжудлиги юзасидан жамоатчилик фикри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг кредит ташкилотлари амалиётида қўлланилаётганлигини (ижросини) ўрганиш бўйича таҳлиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишини олдини олишга қаратилган назорат чораларини қўллаш бўйича маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Назорат тадбири мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган маълумотлар асосида ва (ёки) истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш талабларига риоя этилиши ва қоидабузарликларни олдини олиш мақсадида Марказий банк раисининг ўринбосари ёки Марказий банк ҳудудий бош бошқармаси бошлиғининг назорат тадбирини ўтказиш тўғрисидаги фармойишига (бундан буён матнда фармойиш деб юритилади) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Назорат тадбири фармойишда кўрсатилган «сирли мижоз» томонидан амалга оширилади. Бунда бевосита жойига чиққан ҳолда назорат тадбири камида 2 нафар «сирли мижоз» иштирокида ўтказилиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фармойишда кўрсатилган «сирли мижоз»ни ўзгартириш зарурати юзага келса, фармойишга тегишли ўзгартириш киритилади ва ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган Марказий банк ёки унинг ҳудудий бош бошқармасининг мансабдор шахсларидан бири томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фармойишда бир кредит ташкилотида назорат тадбирини ўтказиш учун уч иш кунигача, давомли операциялар (ҳаракатлар) учун ушбу операциянинг (ҳаракатнинг) охирги кунигача бўлган муддат белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фармойишда қуйидаги маълумотлар акс эттирилган бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири ўтказиладиган кредит ташкилоти номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири ўтказилиши лозим бўлган муддат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиладиган назорат тадбирининг тури (бевосита жойига чиққан ҳолда ёки масофадан туриб);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири давомида амалга оширилиши лозим бўлган операциялар (ҳаракатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирини амалга ошириш учун зарур бўлган пул маблағлари (зарур бўлганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сирли мижоз»ларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири натижаларини расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири давомида фото, аудио ва видеотасвирларнинг зарурлиги тўғрисида маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Назорат тадбири пул маблағларидан фойдаланган ҳолда ёки улардан фойдаланмасдан туриб амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Назорат тадбирини бевосита жойига чиққан ҳолда ўтказиш жараёнида кредит ташкилоти ходимини ҳуқуқбузарлик содир этишга ундаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Сирли мижоз» кредит ташкилотига истеъмолчи сифатида боради ва фармойишда кўрсатилган операцияларни (ҳаракатларни) амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Назорат тадбири масофадан туриб амалга оширилганда кредит ташкилотининг расмий веб-сайти, масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари ва бошқа ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Назорат тадбири давомида яширин аудио ёки видео кузатув мосламаларидан фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масофадан туриб амалга ошириладиган назорат тадбири дастурий-техник воситалар ёки компьютер, планшет ва смартфон экранида намоён бўладиган тасвирларни техник воситалар ёрдамида видеоёзиш орқали амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Назорат тадбири давомида ёзиб олинган аудио ёки видео кузатув мосламаларидаги маълумотлардан фақат мазкур Низом доирасида Марказий банк томонидан назорат чораларини амалга оширишда ҳамда ўтказилган назорат тадбирлари бўйича низоли вазиятларга аниқлик киритиш мақсадида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат тадбири натижалари, уни ўтказиш давомида тўпланган фото ва видео материаллар шахсга доир маълумотлар бўйича амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда истеъмолчиларнинг хабардорлигини ошириш учун Марказий банкнинг расмий веб-сайтида ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Назорат тадбири якунлангандан сўнг, «сирли мижоз» томонидан мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шаклда далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири амалга оширилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармойишнинг рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири ўтказилган кредит ташкилотининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири бевосита жойига чиққан ҳолда ёки масофадан туриб ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сирли мижоз» томонидан назорат тадбири давомида амалга оширилган операциялар (ҳаракатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири давомида амалга оширилган нақд ёки нақд пулсиз тўловлар тўғрисида маълумот (агар шундай тўловлар амалга оширилган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сирли мижоз» томонидан кредит ташкилоти фаолиятида аниқланган хато ва камчиликлар (ёки уларнинг мавжуд эмаслиги) тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирини амалга оширган «сирли мижоз»нинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома «сирли мижоз» томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Далолатнома расмийлаштирилган куннинг ўзида унинг нусхаси назорат тадбири ўтказилган кредит ташкилотининг раҳбари ёки унинг ўринбосарига «сирли мижоз» томонидан қоғоз шаклида топширилади ва бу ҳақда далолатномага белги (далолатнома нусхасини қабул қилиб олган кредит ташкилотининг раҳбари ёки унинг ўринбосари имзоси, лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ташкилотининг раҳбари ёки унинг ўринбосари далолатнома нусхасини олишдан бош тортган тақдирда, «сирли мижоз» далолатномага унинг нусхасини олишдан бош тортганлиги тўғрисида белги (кредит ташкилотининг раҳбари ёки унинг ўринбосари далолатнома нусхасини олишдан бош тортди деб ёзади ва имзоси билан тасдиқлайди) қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кредит ташкилотининг раҳбари ёки унинг ўринбосари далолатнома нусхасини олишдан бош тортганда ёки назорат тадбири якунида кредит ташкилотининг раҳбари ёки унинг ўринбосарини топишнинг имкони бўлмаганда, далолатнома нусхаси мазкур далолатнома тузилган санадан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай назорат тадбири ўтказилган кредит ташкилотига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Назорат тадбири натижасига асосан кредит ташкилоти томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, далолатнома нусхаси мазкур далолатнома тузилган санадан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай назорат тадбири ўтказилган кредит ташкилотининг бош офисига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агар кредит ташкилотида ўтказилган назорат тадбири юзасидан эътирозлар (фикр-мулоҳазалар) мавжуд бўлса, бу тўғрисида далолатнома нусхасини олган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмай Марказий банк ёки унинг ҳудудий бошқармасига асослантирилган тушунтириш юбориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агар назорат тадбири кредит ташкилотида ўтказилаётган инспекция текшируви давомида амалга оширилган бўлса, далолатнома нусхаси кредит ташкилотида ўтказилган инспекция ҳисоботига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Далолатнома кредит ташкилоти томонидан қабул қилинган кундан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч кундан кечиктирмай Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг намунавий тартибига (рўйхат рақами 3478, 2023 йил 15 ноябрь) мувофиқ, назорат тадбири пайтида олинган шахсий маълумотларни қайта ишлашни тўхтатади ёки унинг тугатилишини таъминлайди ва йўқ қилади ёки уларнинг йўқ қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўттиз иш кунидан кечиктирмай «сирли мижоз» томонидан олинган Марказий банкнинг маблағларини ушбу «сирли мижоз»нинг сўровига асосан қайтариш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кредит ташкилоти назорат тадбирини ўтказиш давомида тадбирда иштирок этган «сирли мижоз» билан амалга оширилган ҳаракатлар бўйича маълумотларни кредит бюроларига юборган тақдирда, кредит ташкилоти далолатнома нусхасини олган кундан кейинги ўн иш кунидан кечиктирмай кредит тарихи ёзувларини ва (ёки) бошқа маълумотларни бекор қилиш ёхуд кредит ҳисоботларига киритиладиган маълумотлардан чиқариш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга ошириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Далолатноманинг қоғоз шакли ва сканер қилинган пдф формати ҳамда аудио ва видеоёзувлар бир йил муддат давомида Марказий банк ёки унинг ҳудудий бошқармасида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Назорат тадбирлари давомида аниқланган қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари бўйича кредит ташкилотларига нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш масаласи Марказий банк томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ташкилотларида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан «сирли мижоз» усулидаги назорат тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Назорат тадбири амалга оширилганлиги тўғрисидаги далолатнома

№__________

Назорат тадбири ўтказилган ҳудуд ва сана:____________________________

«___» «___________» 20___ йил

Мазкур далолатнома ________________________________ да (назорат тадбири ўтказилган кредит ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи) ўтказилган назорат тадбири натижалари бўйича тузилди.

Назорат тадбирини ўтказиш тўғрисидаги фармойишнинг рақами ва санаси: № _______, «____» __________ 20___ йил.

Назорат тадбирини амалга ошириш шакли: _________________________. (бевосита жойига чиққан ҳолда ёки масофадан туриб кўрсатилади)

Назорат тадбири давомида амалга оширилган операциялар (ҳаракатлар):

_________________________________________________________________________________________

_________________

Назорат тадбири давомида амалга оширилган нақд ёки нақд пулсиз тўловлар ҳақида маълумот (агар амалга оширилган бўлса):

_______________________________________________________________.

Назорат тадбирини ўтказиш жараёнида:

1. Сарфланган пул маблағлари суммаси (агар сарфланган бўлса): ___________

2. Марказий банкнинг фойдаланилган бошқа мол-мулки (агар фойдаланилган бўлса):

____________________________________________________________

3. Масофадан туриб назорат тадбирини ўтказишда фойдаланилган ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида маълумот:

___________________________________________________________________

4. Аниқланган ҳолатлар (кредит ташкилотлари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш чоғида уларнинг фаолиятига қўйиладиган талабларга доир амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (қонунчилик ҳужжатининг номи ва тегишли моддаси/банди кўрсатилади)

________________________________________________________________________________________

5. Яширин аудио ёки видео техник мосламаларидан фойдаланган ёки фойдаланмаган ҳолда амалга оширилганлиги кўрсатилади:

________________________________________________________________________________________

6. Далолатномага илова қилинадиган ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса):

________________________________________________________________________________________

7. Қўшимча маълумотлар: _________________________________________________

Мазкур далолатноманинг нусхаси «___» ___________ 20__ йил соат __:__ да назорат тадбири ўтказилган кредит ташкилотига тақдим этилди:

Топширди: (Ф.И.О ва имзоси) _________________________________________________

Қабул қилди: (Ф.И.О ва имзоси) ________________________________________________

Далолатнома нусхасини олишдан бош тортди: (бош тортган шахс ва «сирли мижоз»нинг Ф.И.О ва имзоси)

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

«Сирли мижоз»нинг Ф.И.О ва имзоси

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 10/25/3731/1204-сон)