23.12.2025 йилдаги 814-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг махсус жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолиятини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
814-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 декабрдаги 814-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (кейинги ўринларда — Санэпидқўм) бюджетдан ташқари махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Санэпидқўмнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ва тушумлар доирасида ушбу Низомда белгиланган мақсадлар бўйича сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария қонунчилигини бузганлик учун Санэпидқўм марказий аппарати ходимлари томонидан қўлланилган жарималар ва жарималарни тўлаш кечиктирилгани учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 50 фоизи (назорат тадбирлари бошқа давлат органлари билан биргаликда амалга оширилганда, жарима ҳамда жарималарни тўлаш кечиктирилгани учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 25 фоизи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санэпидқўмнинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ихтисослашган пулли хизматлар кўрсатишдан тушган тушумларнинг 5 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли соҳа ходимларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бўйича тўлов-контракт асосида малакасини оширишдан тушган маблағлар (уларни амалга оширишга кетган жами харажатлар қоплангандан кейин қолган суммаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари Жамғармага қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Санэпидқўм раиси томонидан тасдиқланади ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметасига, қоида тариқасида, ҳар чоракда бир маротаба ўзгартиришлар белгиланган тартибда киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Санэпидқўм марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, турар жой ижараси билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш (маҳаллий ва хорижий таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа ташкилотлар) ҳамда конференция, семинар ва бошқа тадбирларда қатнашиши учун хорижий хизмат сафари харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Санэпидқўмнинг бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва тиббий профилактика бўйича комплекс чора-тадбирларни, юқумли бўлмаган, юқумли, паразитар касалликлар юзага келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган эпидемияга қарши ва санитария-гигиена тадбирларини, фуқароларни гигиена қоидаларига ўқитишни ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Санэпидқўм тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал ва жорий таъмирлаш, зарур тиббий, диагностика ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ва уларни сақлаш харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техника воситалари ҳамда дастурий таъминотлар, мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш, видеокузатув, назорат воситалари ҳамда қурилмалари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) санитария-гигиена, радиацион гигиена, физик омиллар, бактериология, вирусология, паразитология ва ўта хавфли юқумли касалликларга ташхис қўйиш бўйича лабораториялар фаолиятини узлуксиз ва самарали тарзда йўлга қўйиш, хусусан, тиббий, диагностика ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, тиббий ва сарфлаш буюмларини харид қилиш харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Санэпидқўм фаолиятини самарали ташкил этиш, унга юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий институтлар, компаниялар, мутахассислар ва экспертларни шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) халқаро ва маҳаллий конференциялар, форум, илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш ва уларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий делегацияларни кутиб олиш билан боғлиқ (меҳмонларни кутиб олиш, транспорт, таржимонларни ёллаш, эсдалик совғаларини харид қилиш ва бошқа) харажатларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиладиган тадбирларнинг ташкилий харажатларини қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Санэпидқўм раиси Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Санэпидқўм марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Санэпидқўм марказий аппарати ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Санэпидқўм раиси томонидан мунтазам баҳоланиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Санэпидқўм марказий аппарати ходимлари меҳнатига тўланадиган иш ҳақи асосий (базавий) ва қўшимча (ўзгарувчан) қисмлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда иш ҳақининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий (базавий) қисми ушбу иш берувчида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими асосида белгиланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча (ўзгарувчан) қисмини қўшимча тўловлар, устамалар, шунингдек, мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўловлар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Санэпидқўм марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотларга байрамлар, шу жумладан, касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан бериладиган мукофотлар ва давлат мукофотлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Санэпидқўм марказий аппарати ходимларига ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимига кирувчи қуйидаги тўловлар тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тегишли бошқарма ёки бўлим бошлиғининг тавсиясига кўра алоҳида муҳим топшириқларни бажаришда жамоа орасида жонбозлик кўрсатаётган, бажараётган ишининг мураккаблиги, меҳнатда эришган натижалари ва шахсий ташаббуслари учун ойлик лавозим маошига нисбатан 200 фоизгача (40 фоиз рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) бўлган миқдорда ойлик устамалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) узоқ муддатли хизмати учун қуйидаги миқдорлардаги ойлик устама (40 фоиз рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 йилдан 5 йилгача — 0,5;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 йилдан 20 йилгача — 1,5;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 йилдан ортиқ — 1,8.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда узоқ муддатли хизмати учун ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Санэпидқўм раиси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) овқатланиш харажатларини қоплаш учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача, йўлкира харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваригача бўлган компенсация (қўшимча) тўловлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ходимлар ва уларнинг фарзандларининг никоҳ тўйи муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида моддий ёрдам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Санэпидқўм марказий аппарати ходимларига уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган қуйидаги мукофотлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасида белгиланган умумхалқ байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари), шунингдек, тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача бўлган мукофот пуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Санэпидқўмнинг юбилей саналарида, пенсия ёшига тўлиши муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача миқдорда мукофот пуллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Санэпидқўмнинг марказий аппарати ходимларига қуйидаги ҳолатларда ва миқдорларда моддий ёрдам ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир йилда бир маротаба қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваригача миқдорда моддий ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бахтсиз ҳодиса, ходимнинг касаллиги сабабли даволаниш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаш учун бир марталик лавозим маошининг бир баравари миқдорида моддий ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ходимнинг вафоти сабабли унинг яқин қариндошларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдорда моддий ёрдам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низомнинг 16-банди «б» кичик бандида келтирилган миқдордаги моддий ёрдам ходимга ажратилиши учун ходим томонидан тегишли мазмундаги ариза ва асословчи ҳужжатларни Санэпидқўмга тақдим этиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Санэпидқўм марказий аппарати ходимларига ушбу Низомнинг 14 — 16-бандларида келтирилган тўловлар Санэпидқўм раисининг буйруғига асосан амалга тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Жамғарма фаолияти Жамғарма фаолиятини бошқариш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан бошқарилади ва унинг маблағлари тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санэпидқўм раиси Комиссия раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия Санэпидқўм раисининг буйруғи билан камида етти нафардан иборат Санэпидқўм раисининг ўринбосарлари, Санэпидқўмнинг бошқарма, бўлим бошлиқларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоларнинг иштирок этиш ихтиёрийлиги ва кўрилаётган масалаларни ҳал этишда тенг ҳуқуқлилик тамойиллари асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилиши аъзоларнинг учдан икки қисми қатнашган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссия аъзоларининг учдан икки қисми йиғилмаганда, Комиссия йиғилиши бошқа санага кўчирилади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилишининг баённомаси ва қарори Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санэпидқўмни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари жалб этилишига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилиши кун тартибини белгилайди ва уни чақиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан белгиланган лимитлар доирасида харажатлар сметаларини тасдиқлайди ва уларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади, шунингдек, Жамғарманинг захира маблағларидан фойдаланишни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Комиссия котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилишига кун тартиби бўйича барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалалар бўйича Комиссия йиғилиши ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари ва таклиф этилган шахсларни йиғилишнинг санаси, вақти, жойи ва кун тартибидан хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилиши қарорларининг бажарилиши бўйича мониторинглар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия баённомаларини расмийлаштиради ва қабул қилинган қарорларни Комиссия аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Комиссия ўз йиғилишларини ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Комиссия йиғилишини Комиссия раиси, у бўлмаган тақдирда — Комиссия раисининг ўринбосари бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Санэпидқўмнинг Молия-иқтисод бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларини тайёрлайди ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига келишиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига қонунчилик ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушумлар манбалари бўйича Жамғарманинг даромадлари ҳамда харажатларининг асосий йўналишлари ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда камида бир марта Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва уни Комиссияга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Санэпидқўмнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, тушумлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Комиссия томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Комиссиянинг йиғилишида кўриб чиқилади ва ҳар йили 15 мартгача Комиссия томонидан тасдиқланади. Йиллик ҳисобот нусхаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган манбалардан Жамғармага ажратмалар тегишли ташкилотлар томонидан ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага ажратмалар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун жавобгарлик Санэпидқўмнинг тизим ташкилотлари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Комиссия Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 декабрдаги 814-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Санитария-эпидемиологик хулоса мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Номи

ТИФ ТН коди

1.

Гўшт ва озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган гўшт маҳсулотлари (ҳайвонот дунёсига тегишли бўлган калла-поча, ичак-човоқ ва ички аъзолари), шу жумладан, қадоқланган (фармацевтика соҳасида фойдаланиладиган ҳайвонот дунёсига тегишли бўлган ичак ва ички аъзо маҳсулотлари бундан истисно)

0201 — 0210

(истисно: 0206 10 100 0, 0206 22 000 1, 0206 29 100 0, 0206 30 000 1, 0206 30 000 3, 0206 41 000 1, 0206 49 000 1, 0206 80 100 0, 0206 90 100 0)

2.

Балиқ, қисқичбақасимонлар, моллюска ва бошқа сувда яшовчи умуртқасизлар

0301 — 0308

(истисно: 0301 11 000 0 ва 0301 19 000 0, *0306391000, *0307609000 *0308902000)

3.

Сут маҳсулотлари (истисно: хомашё тариқасидаги сут); парранда тухуми (истисно: инкубацияланадиган тухум); табиий асал; келиб чиқиши ҳайвонот оламига мансуб бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари (фақат озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган)

0401 — 0406, 0407, 0408

(истисно: 0408 11 200 0, 0408 19 200 0, 0408 91 200 0, 0408 99 200 0),

0409 00 000 0, 0410 00000 0

4.

Ҳайвонот дунёсига тегишли бўлган маҳсулотларнинг (истисно: балиқ маҳсулотлари) бут ёки бўлакланган, янги, совитилган, музлатилган, тузланган, тузли сувга солинган, қуритилган ёки дудланган ичаклари, қопчалари ва ошқозонлари

0504 00 000 0

5.

Озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган мевалар ва ёнғоқлар, цитрус мевалар пўстлари ёки қовуннинг пўчоқ ва илдизлари

0801 — 0814 00 000 0

6.

Қаҳва, қуруқ чой ва хушбўй зираворлар

0901 — 0910

7.

Дон маҳсулотлари (истисно: уруғлик материаллари)

1001 — 1008

(истисно: 1008 30 000 0, 1001 11 000 0, 1001 91, 1002 10 000 0, 1003 10 000 0, 1004 10 000 0, 1005 10, 1006 10 100 0, 1007 10, 1008 10 000 1, 1008 21 000 0)

8.

Ун-ёрма маҳсулотлари; солод; крахмал; инулин; буғдой клейковинаси

1101 00 — 1109 00 000 0

9.

Қовурилмаган ёки бошқа усулда қайта ишлов берилмаган, қобиқсизлантирилган ёки қобиқсизлантирилмаган, майдаланган ёки майдаланмаган ер ёнғоқ (истисно: уруғлик материаллари)

1202

(истисно: 1202 30 000 0)

10.

Шарбатлар ва ўсимлик дунёсига тегишли бўлган экстрактлар; пектин моддалар, пектинат ва пектатлар; агар — агар ва ўсимлик дунёсига тегишли бўлган қуюқлаштиргичлар, кўриниши ўзгартирилган ёки ўзгартирилмаган

1302

(истисно*1302390000)

11.

Келиб чиқиши ҳайвонот дунёсига ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган мой ва ёғлар ҳамда уларнинг парчаланиши натижасида келиб чиққан маҳсулотлар; тайёрланган озиқ-овқат мойлари; ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган мумлар

1501 — 1517

(истисно: 1501 10 100 0, 1501 20 100 0, 1502 10 100 0, 1502 90 100 0, 1503 00 110 0, 1503 00 300 0, 1507 10 100 0, 1507 90 100 0, 1508 10 100 0, 1508 90 100 0, 1511 10 100 0, 1511 90 910 0, 1512 11 100 0, 1512 19 100 0, 1512 21 100 0, 1512 29 100 0, 1513 11 100 0, 1513 19 300 0, 1513 21 100 0, 1513 29 300 0, 1514 11 100 0, 1514 19 100 0, 1514 91 100 0, 1514 99 100 0, 1515 19 100 0, 1515 21 100 0, 1515 29 100 0, 1515 50 110 0, 1515 50 910 0, 1515 90 210 0, 1515 90 310 0, 1515 90 400 0, 1515 90 600 0, 1516 20 950 0), 1518 00 910,

(истисно 1521 90 910 0, 1521 90 990 0)

12.

Гўшт, балиқ ёки қисқичбақасимонлар, моллюскалар ёки бошқа сувда яшовчи умуртқасизлардан тайёрланган тайёр озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган маҳсулотлари

1601 00 — 1605

13.

Шакар ва шакар асосида тайёрланган қандолат маҳсулотлари

1701 — 1704

(истисно *1701999009,*1702901000)

14.

Какао ва какао асосида тайёрланган қандолат маҳсулотлари

1801 00 000 0 — 1806

15.

Бошоқли ўсимлик дунёсига тегишли бўлган дон, ун, крахмал ёки сутли; унли қандолат маҳсулотлари

1901 — 1905

16.

Сабзавот, мева, ёнғоқ ва ўсимликларнинг бошқа қисмларидан қайта ишланган маҳсулотлар

2001 — 2009

17.

Турли озиқ-овқат маҳсулотлари

2101 — 2106

(истисно *2106 90 980 8 — Хамиртуриш ҳужайра девори (Vеаst Cаll Wаll) — ҳайвонлар озуқа қўшимчалари)

18.

Спиртсиз ичимликлар ва сирка (уксус)

2201 — 2202, 2209 00

19.

Аҳолига савдо тармоқлари орқали савдо қилинадиган умумий овқатланиш корхоналари томонидан тайёрланадиган озиқ-овқат, ошпазлик масаллиқлари ва ярим тайёр маҳсулотлар

Номи 0201 дан 2106 гача бўлган товар позицияларида келтирилган маҳсулотлардан тайёрланган

20.

Туз (фақат истеъмол қилинадиган туз учун)

2501 00 911 0, 2501 00 919 0

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маҳсулотларни тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), етказиб берувчилар ва сотувчилар уларнинг техник регламентлар ва стандартлар билан белгиланган мажбурий талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 0306391000 — майда Австралия қисқичбақаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 0307609000 — Нelix Aspersa Muller (Чиғаноқлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 0308902000 — «Dengiz yulduzi» сув ассортиментидаги манзарали балиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1302390000 — Setogum G-12 (озиқ-овқат бўлмаган) ёрдамчи тўқимачилик маҳсулоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1701999009 — Saccharose Pharmur;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1702901000 — Молтоза моногидрат — реактив;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2106909808 — Хамиртуриш ҳужайра девори (Veast Call Wall) — ҳайвонлар озуқа қўшимчалари.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 09/25/814/1201-сон)