23.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2696-5
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 23.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2696-5
Кучга кириш санаси
25.01.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 23 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2696-5]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон қарори (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Т. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31/10-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 5 декабрдаги 31/10-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 28-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«активнинг асосий қисми ва (ёки) фоизларининг тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши, мижозни молиялаштиришни бошлаш муддати ўзгариши ҳисобига тўлов графигининг ёки тўловлар тўланадиган ой ичида тўлов санасининг ўзгартирилиши ҳамда мазкур Низомнинг 338-бандида белгиланган ҳолатларда тўловлар муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши бундан мустасно;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги мазмундаги 42-боб билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«42-боб. Тўловлар муддати кечиктирилган ёки узайтирилган кредитлар сифатини таснифлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
338. Қарз олувчининг мурожаатига кўра банк томонидан кредит шартномаси муддати мобайнида тўловлар муддати биринчи маротаба қуйидаги ҳолатлар натижасида кечиктирилганда ёки узайтирилганда кредит таснифи ўзгартирилмайди ва шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб таснифланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчининг икки ойдан ортиқ давр мобайнида вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчининг меҳнат шартномаси бекор қилиниши ва иш қидираётган шахс сифатида туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларида рўйхатга олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчининг биргаликда қарз олувчиси ва (ёки) кафили бўлган турмуш ўртоғи вафот этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар қарз олувчининг қарамоғига олиниши ёки унинг қарамоғидаги I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сонининг ортиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчига нисбатан ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчининг ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар юзасидан қарз олувчи томонидан кредит шартномаси бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш тўғрисида банкка мурожаат қилинганда мазкур мурожаат санасидан олдинги икки ой давомида қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари сўнгги ўн икки ой ичидаги ўртача ойлик даромадларига нисбатан камида 30 фоизга камайган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг иккинчи — саккизинчи хатбошиларида белгиланган ҳолатлар қарз олувчи кредит шартномаси бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтириш юзасидан банкка мурожаат қилган санадан олдинги тўрт ой ичида рўй берган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит таснифи ўзгартирилмаслиги ва шартлари қайта кўриб чиқилган активлардеб таснифланмаслиги учун кредит шартномаси бўйича тўловлар мазкур банднинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи — еттинчи хатбошиларида белгиланган ҳолатларда 6 ойдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбошисида белгиланган ҳолатда 10 ойдан кўп бўлмаган муддатга кечиктирилган ёки узайтирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
339. Банк қарз олувчининг мурожаатига кўра кредит шартномаси бўйича тўловлар муддатини кечиктириш ёки узайтиришда қарз олувчи томонидан тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлардан ёки бошқа маълумотлардан фойдаланиши мумкин. Бунда, банк мазкур маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш чораларини кўриши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 361-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Стандарт активларга яратиладиган захиралар сифати стандарт деб таснифланган жами активлар қолдиғига нисбатан ҳар ойнинг якунига қадар актив қайси валютада вужудга келган бўлса, ушбу валютада ёки миллий валютада шакллантирилиши лозим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 10/25/2696-5/1198-сон)