ИЛОВА
Т/р | Тадбирлар | Ўтказиш муддатлари | Масъул ижрочилар |
I. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва такомиллаштирилишида парламентнинг роли ҳамда аҳамиятини очиб беришга қаратилган тадбирлар | |||
1. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Янги таҳрирдаги Конституциянинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини янада мустаҳкамлашдаги ўрни» мавзусида парламент конференциясини ташкил этиш. | 5 декабрь | Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Парламент тадқиқотлари институти |
2. | Конституцияни ҳаётга татбиқ этиш бўйича эришилган ютуқлар ва олдимизда турган устувор вазифаларга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш. | 3 декабрь | Парламент тадқиқотлари институти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда |
3. | Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз уч йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, Асосий қонунимизда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғоялар атрофида фуқароларни жипслаштириш мақсадида «Конституция — фаровон келажак йўлидаги ишончли ҳимоя» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. | 5 декабрь | ЎзЛиДеП фракцияси |
4. | «Конституциямизда миллий қадриятлар» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. | 3 декабрь | «Миллий тикланиш» ДП фракцияси |
5. | «Конституция — тенглик, адолат ва фаровон ҳаёт гарови!» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. | 5 декабрь | «Адолат» СДП фракцияси |
6. | «Конституция: ижтимоий адолат ва бирдамлик кафолати» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. | 3 декабрь | Ўзбекистон ХДП фракцияси |
7. | «Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!» шиори остида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида «Атроф-муҳит — Конституция ҳимоясида» мавзусида давра суҳбати ташкил этиш. | 5 декабрь | Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси |
II. «Конституция ойлиги» доирасида ўтказиладиган тадбирлар | |||
8. | Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатларининг кўргазмасини ташкил этиш. | 1 — 7 декабрь | Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Девони, Ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими |
9. | Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Очиқ эшиклар куни»ни ўтказиш ва унинг доирасида Қонунчилик палатаси биноси бўйлаб экскурсия ташкил этиш ҳамда мажлислар зали, музей, Парламент кутубхонаси, депутатлар фаолияти билан яқиндан таништириш. | 2 — 5 декабрь | Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Девони, Ташкилий ишлар ва кадрлар бўлими |
10. | «Ер ва сув ресурслари — Конституция муҳофазасида» мавзусида давра суҳбати ташкил этиш. | 3 декабрь | Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси |
11. | «Конституция — ёшлар ҳуқуқи, мамлакат тараққиёти, барқарор келажак кафолати» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. | 4 декабрь | Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти |
12. | «Конституция — хусусий мулк ҳимояси, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва саноат тараққиётининг асосий ҳуқуқий кафолати» мавзусида давра суҳбати ташкил этиш. | 4 декабрь | Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси |
13. | «Ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик: Конституциявий асослар ва амалий нуқтаи назар» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. | 4 декабрь | Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
14. | «Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!» деган бош ғоя асосида «Конституция — Рақамли Ўзбекистонни барпо этишда асосий ҳуқуқий пойдевор» мавзусида давра суҳбати ташкил қилиш. | 4 декабрь | Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти |
15. | «Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг конституциявий асослари» мавзусида семинар ўтказиш. | 4 декабрь | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси |
16. | «Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ёшлар ҳуқуқларининг кафолати» мавзусида давра суҳбати ташкил этиш. | 4 декабрь | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси |
17. | «Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!» деган бош ғоя асосида «Конституция — ижтимоий давлат кафолати» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. | 5 декабрь | Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
18. | Қорақалпоғистон Республикасида «Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти: Конституцияни ҳаёт мезонига айлантириш» мавзусида давра суҳбати ўтказиш. | 5 декабрь | Ўзбекистон ХДП фракцияси |
III. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан жойларда ўтказиладиган маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари | |||
19. | Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари томонидан сиёсий партияларнинг ҳудудий Кенгашлари билан биргаликда жойларда ўз дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, янги таҳрирдаги Конституция нормаларининг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган туркум тадбирларни ўтказиш. | ноябрь-декабрь | Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари |
20. | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан сайлов округларида сайловчиларга янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган учрашув ва тадбирлар ташкил этиш. | ноябрь-декабрь | Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари |
21. | Янги таҳрирдаги Конституция нормаларининг мазмун-моҳиятини очиб берувчи туркум тадбирларни ўтказиш ҳамда «Конституция — менинг тасаввуримда» шиори остида ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида иншолар кўрик-танловини ташкил этиш. | ноябрь-декабрь | «Адолат» СДП фракцияси |
IV. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан ташкил этиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш | |||
22. | Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг муносабатларини кенг ёритиш бўйича алоҳида медиа-режа ишлаб чиқиш. | ноябрь-декабрь | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати, Парламент ахборот-таҳлил маркази |
23. | Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ва комиссиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан ўтказиладиган барча тадбирларни, депутатларнинг таҳлилий мақолаларини ҳамда бошқа чиқишларини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида кенг ёритиш чораларини кўриш. | ноябрь-декабрь | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати |
24. | «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Тошкент» «MY5» ва «Маҳалла» телеканалларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини очиб беришга бағишланган кўрсатув ва интервьюларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг иштирокини таъминлаш. | ноябрь-декабрь | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати |
25. | Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари ҳамда қўмиталар раисларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги инсонпарвар ғоялар ва асосий тамойилларни ўзида акс эттирувчи, Бош қомусимизнинг халқимиз ҳаётидаги тутган юксак ўрнини ёритиб берувчи мақолалар билан марказий босма оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этиш. | ноябрь-декабрь | Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари раислари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати |
26. | Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, унда белгиланган нормаларни миллий қонунчиликка мувофиқлаштириш борасида депутатлар корпуси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида марказий, маҳаллий босма нашрларда ҳамда Интернет нашрларида туркум мақолалар чоп этилишини ташкил қилиш. | ноябрь-декабрь | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати, Парламент ахборот-таҳлил маркази |