18.12.2025 йилдаги 798-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш орқали Ижтимоий реестрга киритилган аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш орқали камбағал аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камбағал оила аъзоларини жалб этган ҳолда 20 минг гектар ўрмон фонди ерларида саноатбоп, манзарали ва мевали дарахт турларидан иборат ўрмонлар барпо этиш, кўчатхоналар ташкил этиш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш, бунда камбағал оила аъзоларига мазкур ер участкаларида ўз эҳтиёжлари учун сабзавот, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга рухсат этилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экофаол фуқаро» платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида субсидия ажратиш тартибини жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда «маҳалла еттилиги» томонидан ўрмон фонди ерларида саноатбоп, манзарали ва мевали дарахт турларидан иборат ўрмонлар барпо этиш, кўчатхоналар ташкил этиш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳаларини (кейинги ўринларда — лойиҳалар) амалга ошириш орқали даромад топиш истагини билдирган Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзолари аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фонди ерларида лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирган Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзолари оилавий пудрат шартномаси асосида жалб этилади. Бунда оилавий пудрат шартномасида белгиланган миқдорда экиладиган дарахт кўчатлари сони субсидия тўлаш учун асос бўлган миқдордан кам экилганда ёки кўчатлар экилгандан кейин уларнинг 50 фоизидан ками кўкариб чиқмаганда, Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси томонидан дарахт кўчатлари қайтадан экилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар доирасида экиладиган кўчатлар давлат ўрмон хўжаликлари ташкилотлари томонидан Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларига бепул етказиб берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда «маҳалла еттилиги» томонидан ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромад топиш истагини билдирган Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзолари рўйхати ҳар йили январь ва август ойларида шакллантирилиши ҳамда тегишли давлат ўрмон хўжалиги ташкилотларига тақдим этиб борилишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда шакллантирилган рўйхатга мувофиқ Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларини ўрмон фонди ерларида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда дарахт кўчатларини экиш ва парваришлаш ишларига жалб этиш чораларини кўрсин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга иловага мувофиқ тартибда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги маблағлар ҳисобидан Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларига субсидиялар ажратилишини таъминласин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда ўрмон фонди ерларида ўрмонлар барпо этиш, кўчатхоналар ташкил этиш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳаларини амалга оширишда камбағал оила аъзоларини жалб этиш тўғрисида намунавий оилавий пудрат шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
798-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 декабрдаги 798-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ва парваришланган ҳар 100 та дарахт учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчат экиш мавсумлари — дарахт-буталар кўчатларини уларнинг биологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда баҳор ёки куз мавсумларида экиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатларни парваришлаш даври — кўчатлар экилгандан кейин уларнинг кўкариб чиқишини таъминлаш бўйича агротехник тадбирлар мажмуи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — ўрмон фонди ерларида кўчатлар экиш ва парваришлаш истагини билдирган Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзолари;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экофаол фуқаро» платформаси — аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдириш орқали мамлакатда «Экофаол фуқаро» ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган электрон тизим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Субсидия Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан йил давомида иккига бўлиниб, кўчатлар экилган вақтда (баҳор ва куз мавсумларида) ҳамда уларни парваришлаш давридан кейин тенг улушларда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Субсидияни ажратиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларига субсидия ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ ажратилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 «Маҳалла еттилиги» томонидан ўрмон фонди ерларида дарахт кўчатларини экиш истагини билдирган Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларининг рўйхати шакллантирилиб, ўрмон хўжалиги ташкилотига тақдим этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўрмон хўжалиги ташкилоти томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатлар экиладиган ер майдони танланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танланган ер майдонининг тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт-буталар турлари аниқланади, уларнинг рўйхати шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхат асосида дарахт кўчатлари талабгорга бепул етказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахт кўчатларини экиш учун ерни ҳар хил чиқиндилардан тозалаш, текислаш, шудгорлаш, суғориш ариқларини қазиш, экиш учун жўяк олиш тадбирлари талабгор билан биргаликда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсумнинг бошланиш ва тугаш саналари тўғрисидаги маълумотлар, дарахт кўчатларини парваришлаш бўйича тавсиялар бериб борилади ҳамда яқиндан услубий ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Талабгор ўрмон хўжалиги ташкилоти томонидан тайинланган масъул ходим (кейинги ўринларда — мураббий) тавсия ва кўрсатмаларига асосан танланган майдонда ерни тайёрлайди, дарахт кўчатларини бир мавсум давомида экади ва парваришлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мураббий туман (шаҳар) экология бўлими билан биргаликда талабгор томонидан экилган дарахт кўчатларини жойига чиққан ҳолда далолатнома ва фотоҳисобот асосида қабул қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман (шаҳар) экология бўлими томонидан «Экофаол фуқаро» платформасида ҳар бир талабгор учун шахсий кабинет очилади ва унга экилган дарахт кўчатлари тўғрисидаги маълумотлар талабгор томонидан мустақил равишда, зарур ҳолларда «маҳалла еттилиги» кўмагида киритиб борилади. Киритилган маълумотлар туман (шаҳар) экология бўлими томонидан беш иш куни ичида тасдиқланади ёки тасдиқланиши рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман (шаҳар) экология бўлими экилган дарахт кўчатлари сонига мутаносиб равишда субсидиянинг 50 фоизини талабгорга тўлаб бериш учун «Экофаол фуқаро» платформасига далолатномани юклаган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига (кейинги ўринларда — Экология бошқармалари) талабнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Экология бошқармалари «Экофаол фуқаро» платформасидаги талабномалар асосида субсидия маблағларини беш иш куни мобайнида талабгорнинг тижорат банкида очилган банк картасига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Субсидия экилган ва парваришланган ҳар 100 та дарахт кўчатлари учун тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дарахт кўчатлари 100 тадан кўп миқдорда экилган тақдирда, талабгорга ажратиладиган субсидия миқдори ҳақиқатда экилган дарахт кўчатлари сонига мутаносиб равишда қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
х = a*b/100;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a — экилган кўчатлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзолари томонидан ўрмон фонди ерларида экилган дарахт кўчатларини мониторинг қилиш тартиби
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзолари ўрмон фонди ерларида эккан дарахт кўчатларининг мониторинги туман (шаҳар) экология бўлими, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда тегишли ўрмон хўжалиги (мураббий) ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда ишчи гуруҳ таркибига Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти ёки бошқа илмий ташкилотларнинг ходимлари ва экофаоллар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўрмон фонди ерларида экилган дарахт кўчатларининг мониторинги ишчи гуруҳ аъзоларининг ўзаро келишуви асосида ҳар мавсум давомида ва экилган дарахт кўчатларини парваришлаш даврида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мониторинг ўтказиш давомида ишчи гуруҳ томонидан қуйидагилар жойига чиққан ҳолда ўрганилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор томонидан тупроқ-иқлим шароитга мос дарахт кўчатлари экилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган миқдорда кўчатлар экилгани ҳамда дарахт турига боғлиқ ҳолда кўчатларнинг кўкариб чиққани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир мавсум давомида экилган дарахт кўчатларини парваришлаш ва суғориш ишлари ўз вақтида бажарилаётгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорга субсидия маблағлари ўз вақтида тўлаб берилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мониторинг якунлари бўйича экилган дарахт кўчатлари ва уларни парвариш қилиш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда оилавий пудрат шартномасида белгиланган миқдорда экиладиган дарахт кўчатлари сони субсидия тўлаш учун асос бўлган миқдордан кам экилганда ёки кўчатлар экилгандан кейин уларнинг 50 фоизидан ками кўкариб чиқмаганда, талабгор томонидан дарахт кўчатлари қайтадан экилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Талабгор экилган кўчатларни парваришлашдан воз кечгани ёки парваришлаш бўйича тавсияларга амал қилинмаётгани юзасидан ўрмон хўжалиги ташкилотининг мурожаати келиб тушганда, туман (шаҳар) экология бўлими томонидан мурожаат ўрганилади ҳамда ушбу кўчатларни парваришлаш мажбуриятини ўрмон хўжалиги ташкилотининг тавсиясига кўра бошқа талабгорга ўтказишга рухсат бериш тўғрисида хулоса тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу хулоса ва ўрмон хўжалиги ташкилотининг тавсияси асосида туман (шаҳар) экология бўлими томонидан уч кун муддатда кўчатларни парваришлаш мажбурияти «Экофаол фуқаро» платформасида янги талабгор номига расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ўзгаришлар субсидия тўловларининг парваришлаш бўйича иккинчи қисмини кейинчалик янги талабгорга тўлаш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) экология бўлими хулосасидан норози бўлган дастлабки талабгор Экология бошқармаларига, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ёки суд тартибида мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган далолатнома кўчатлар экилган вақтда (баҳор ва куз мавсумларида) ҳамда уларни парваришлаш давридан кейин тенг улушларда тўловларни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Туман (шаҳар) экология бўлимлари томонидан субсидиянинг қолган 50 фоизи тўлаб берилиши бўйича «Экофаол фуқаро» платформаси орқали талабнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Экология бошқармалари томонидан ушбу маблағлар беш иш куни мобайнида белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Экология бошқармалари субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва ажратилган маблағларнинг талабгорларга етказилиши учун масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Низом талабларига мувофиқ субсидия ажратиб берилган Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа турдаги субсидияларни олишга ҳақли.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

«Маҳалла еттилиги»

1. Ўрмон фонди ерларида дарахт кўчатларини экиш истагини билдирган Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларининг (кейинги ўринларда — талабгор) рўйхатини шакллантиради.

2. Шакллантирилган рўйхатни тегишли ўрмон хўжалиги ташкилотига тақдим этади.

Ҳар йили январь ва август ойларида

2-босқич

Ўрмон хўжалиги

ташкилоти

1. Кўчатлар экиладиган ер майдонини танлайди.

2. Танланган ер майдонининг тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт-буталар турларини аниқлайди, уларнинг рўйхатини шакллантиради.

3..Рўйхатга кўра дарахт кўчатларини талабгорга бепул етказиб беради.

4. Дарахт кўчатларини экиш учун ерни ҳар хил чиқиндилардан тозалаш, текислаш, шудгорлаш, суғориш ариқларини қазиш, экиш учун жўяк олиш тадбирларини талабгор билан биргаликда амалга оширади.

5. Дарахт кўчатларини парваришлаш бўйича тавсиялар бериб боради ҳамда яқиндан услубий кўмаклашади.

Ҳар йили февраль, март, сентябрь ойларида

3-босқич

Талабгор

1. Етказиб берилган кўчатларни тайёрланган ер майдонига экади.

2. Экилган дарахт кўчатларини бир мавсум давомида парваришлайди.

3..Экилган кўчатларни ўрмон хўжалиги ташкилоти томонидан тайинланган масъул ходимга топширади.

4..«Экофаол фуқаро» платформасига экилган дарахт кўчатлари тўғрисида маълумотларни киритади.

Ҳар йили февраль, март, сентябрь ойларида

4-босқич

Ўрмон хўжалиги ташкилоти,

Туман (шаҳар) экология бўлими

Талабгор томонидан экилган дарахт кўчатларини жойига чиққан ҳолда, далолатнома ва фотоҳисобот асосида қабул қилиб олади.

Ҳар йили май ва ноябрь ойларида

5-босқич

Туман (шаҳар) экология бўлими

1. Экилган дарахт кўчатларини қабул қилиб олгандан кейин «Экофаол фуқаро» платформасида талабгор учун шахсий кабинет очади.

2. Талабгор томонидан экилган дарахт кўчатлари тўғрисида «Экофаол фуқаро» платформасига киритилган маълумотларни тасдиқлайди ёки тасдиқлашни рад этади.

5 иш кунида

3. Экилган дарахт кўчатлари сонига мутаносиб равишда субсидиянинг 50 фоизи тўлаб берилиши учун «Экофаол фуқаро» платформасига далолатномани юклаган ҳолда ҳудудий экология бошқармасига юборади.

Ҳар йили май ва ноябрь ойларида

6-босқич

Ҳудудий экология бошқармаси

«Экофаол фуқаро» платформасидаги талабномалар асосида субсидиянинг 50 фоизини талабгорнинг банк картасига тўлаб беради.

5 иш кунида

7-босқич

Ишчи гуруҳ

1. Талабгор томонидан ўрмон фонди ерларида экилган дарахт кўчатларини мониторинг қилади.

2..Мониторинг якунлари бўйича экилган дарахт кўчатлари ва уларни парвариш қилиш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда далолатнома расмийлаштиради.

Ҳар йили май ва ноябрь ойларида

Туман (шаҳар) экология бўлими

3..Субсидиянинг қолган 50 фоизини тўлаб бериш бўйича «Экофаол фуқаро» платформаси орқали ҳудудий экология бошқармасига талабнома юборади.

8-босқич

Ҳудудий экология бошқармаси

Субсидия маблағларини белгиланган тартибда талабгорга тўлаб беради.

5 иш кунида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/798/1182-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)