Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2012 16.02.1994 йилдаги 74-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2012
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«ЎЗИСТИҚБОЛСТАТ» ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ МАХСУС ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июндаги 183-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сон Қонуни)»га қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг статистика ҳисоботи билан қамраб олинишининг аҳволи ва унинг ишончлилиги тўғрисида» 1993 йил 2 декабрдаги 588-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасида давлат статистика ҳисоботини топшириш тартибини бузганлик учун ундириладиган жарималар ҳисобига шаклланадиган Махсус жамғарма ташкил этилсин ва ундан статистика органларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлашда фойдаланилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг Махсус жамғармаси тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 16 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
16 февралдаги 74-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг Махсус жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Асосий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг статистика ҳисоботи билан қамраб олинишининг аҳволи ва унинг ишончлилиги тўғрисида» 1993 йил 2 декабрдаги 588-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом Махсус жамғарманинг мақсади ва вазифаларини белгилайди, жамғармани шакллантириш ва ундан фойдаланишнинг «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси барча бўлинмалари учун мажбурий бўлган тартибини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус жамғарма статистика органларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлашга доир тадбирларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Махсус жамғарманинг мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги воситалар орқали статистика органларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлашни таъминлаш «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Махсус жамғармасининг асосий мақсади ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика маҳаллий органларини техника билан таъминлаш масалаларини ҳал этиш учун маблағларни Махсус жамғармада жамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика органлари ходимлари малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика органлари ходимларининг статистика ахборотлари сифатини таъминлашдан моддий манфаатдорлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Махсус жамғармани шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус жамғарма статистика ҳисоботларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри топширмаганлик учун хўжалик юритувчи субъектларга республикада амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ солинадиган иқтисодий санкциялар ва жарималардан тушадиган маблағлардан шаклланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарималардан олинган сумманинг ҳаммаси қуйидагиларга йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — Республика махсус жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — истиқболни белгилаш ва статистика маҳаллий органларининг махсус жамғармаларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус жамғармаларга тушган маблағлар «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг ҳамда истиқболни белгилаш ва статистика ҳудудий бошқармаларининг бюджетдан ташқари махсус счётларида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус жамғармаларга маблағларнинг тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Махсус жамғармага маблағларни ўз вақтида ўтказиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Махсус жамғармадан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус жамғармалардан қуйидагилар учун фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика органларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сервис-марказларни ва ўқув хоналарини жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика органлари мутахассисларининг статистик ахборотларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини таъминлашдан моддий манфаатдор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакиллик харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалиги тармоқларида ҳисобот маълумотларининг тўғрилигини, ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларининг аҳволини текширишни ташкил этиш ҳамда ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади ва мусодара қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Махсус жамғармани ҳисобга олиш ва унинг ҳисоботи тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Махсус жамғармаларнинг молия ресурслари банк бўлимларида алоҳида жорий счётларда ҳисобга олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғармаларнинг сарфланишини жорий ҳисобга олиб бориш «Бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олиш» дафтари бўйича юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма бўйича ойлик ҳисоботлар йиғма ведомостда акс эттирилади, унда мазкур счёт бўйича барча операциялар маблағ билан таъминланади ва мемориал ордерда ўз аксини топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари, ҳисобга олиш ва ҳисоботларнинг тўғри юритилаётганини назорат қилиш учун, йилнинг ҳар бир чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача йил чораги бўйича ҳисоботларни топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармани маблағ билан таъминлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот кўпайиб борувчи якун бўйича тузилади.