13.12.2025 йилдаги ПҚ-375-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларига давлат, профессионал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни комплекс кўрсатиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий секторни жалб қилган ҳолда тадбиркорлик субъектларига давлат, профессионал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни (кейинги ўринларда — давлат ва хусусий хизматлар) битта нуқтадан комплекс тарзда кўрсатиш орқали бизнесни тез ва осон бошлаш ҳамда юритиш учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мингдан ортиқ давлат ва хусусий хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатишни йўлга қўйиш орқали тадбиркорлар фаолиятига тўлақонли ҳамроҳлик қилиш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тадбиркорлар масалалари ва муаммоларини эшитиш, муҳокама қилиш ва жойида ҳал қилишга мўлжалланган сифат жиҳатдан янги майдонча яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Бизнес ҳамроҳ» лойиҳасини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2026 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик фаолиятига оид давлат хизматлари ва мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ хусусий хизматларни тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатиш бўйича «Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, «Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият томонидан бошқариладиган «Бизнес ҳамроҳ» марказлари фаолияти йўлга қўйилади ва улар мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ асосий вазифаларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) дастлабки босқичда «Бизнес ҳамроҳ» марказлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар марказларида биттадан ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тадбиркорлик субъектларига давлат ва хусусий хизматларни кўрсатиш зарур функционал имкониятларга эга бўлган давлат хизматлари марказлари биноларида ёки янги қуриладиган (реконструкция қилинадиган) биноларда йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси доирасида хусусий хизматларни кўрсатишни ташкил қилиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) хизмат кўрсатиш жойлари тегишли хизмат тури аниқ кўрсатилиб ва кичик лотларга бўлинган ҳолда тадбиркорлик субъектларига 1 йилгача муддатга ижарага берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Бизнес ҳамроҳ» марказларига уларга ажратилган бинодан хизмат кўрсатиш жойларини балансда сақловчининг розилиги билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иккиламчи ижарага беришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2026 йил 1 мартдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг (кейинги ўринларда — раҳбарлар) тадбиркорлар билан мулоқотини ташкил қилишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) раҳбарлар ҳар чоракда тасдиқланадиган режа-графиклар асосида ҳудудларда тадбиркорлар билан «Бизнес ҳамроҳ» марказларида учрашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) режа-графиклар ҳар чоракда барча учун очиқ ҳолатда «Бизнес ҳамроҳ» электрон платформаси (кейинги ўринларда — платформа) ва тегишли ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) платформадаги «Раҳбарлар билан мулоқот» модули орқали бир чорак давомида битта ҳудуддан камида 10 нафар тадбиркорнинг мурожаати йўналтирилган ташкилот раҳбарлари кейинги чорак учун мўлжалланган режа-графигига ушбу ҳудуддаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказишни киритади (бундан мурожаатлар кейинги режа-график тасдиқлангунга қадар ижобий ҳал қилинган ҳолатлар мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) учрашувларда кўтарилган ва «Бизнес ҳамроҳ» марказининг «Call маркази»дан келиб тушган мурожаатлар платформа орқали «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига киритилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) мурожаатлар ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил мурожаатлар кўриб чиқилиши ва давлат хизматлари ўрнатилган тартибда кўрсатилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тизимли масалалар ечими юзасидан қонунчиликни ёки ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича ҳар чоракда таклифлар киритиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) учрашувлар, кўтарилган масалалар, ҳал этилган мурожаатлар сони каби кўрсаткичлар асосида раҳбарлар фаолияти баҳоланиб, ҳар чоракда платформада уларнинг рейтинги эълон қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Бизнес ҳамроҳ» марказлари фаолиятини йўлга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Бизнес ҳамроҳ» марказлари зарур функционал имкониятларга эга бўлган давлат хизматлари марказлари биноларига тўғридан-тўғри жойлаштирилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) биринчи йил — текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида (коммунал тўловлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) иккинчи ва ундан кейинги йиллар давлат мулки объекти учун белгиланган ижара тўловининг минимал миқдоридаги ставкаси бўйича ижара ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Савдо-саноат палатаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мавжуд талабга биноан «Бизнес ҳамроҳ» марказларини бошқа туман (шаҳар)ларда ҳам ташкил қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни ишга туширсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «Бизнес ҳамроҳ» электрон платформасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) хизматлардан фойдаланишда юзага келган масалалар ва муаммолар юзасидан мурожаатларни қабул қилиш, маслаҳат бериш ва уларни ҳал қилишга мўлжалланган «Call маркази»ни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) икки ой муддатда «Бизнес ҳамроҳ» марказлари учун янги бинолар қуриш (мавжудларини реконструкция қилиш) дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Адлия вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2026 йил 1 мартга қадар «Бизнес ҳамроҳ» марказларида «ягона дарча» тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлиги «Бизнес ҳамроҳ» марказлари фаолиятини услубий ва ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга масъул ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Бизнес ҳамроҳ» марказлари ўз хизматларини тижорий асосда кўрсатади ва хизмат ҳақи миқдорларини мустақил белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Бизнес ҳамроҳ» лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-71-сон Фармони 7-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан «Бизнес ҳамроҳ» марказлар фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан улар учун зарур биноларни қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлашга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Савдо-саноат палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Вахабов ва адлия вазири А.Д. Ташкулов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 13 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-375-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 13 декабрдаги ПҚ-375-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси доирасида кўрсатиладиган хусусий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ ҳисоботини (декларациясини) тайёрлаш ва солиқ ҳисобини юритиш (солиқ маслаҳати).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аудиторлик хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олиш учун банкка тақдим этиладиган бирламчи ҳужжатларни тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юридик хизматлар (таъсис ҳужжатларини, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатларни, хўжалик шартномаларини ишлаб чиқиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хорижий бозорлар учун тижорат таклифларини тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Божхона (экспорт ва импорт) юкларини расмийлаштириш (декларантлик).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Биржа савдоларида иштирок этиш (брокерлик).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Корхона логотипи ва товар белгисини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофазага олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш (патент вакили).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ва реклама қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. IT ва рақамлаштириш (ERP, CRM, электрон ҳужжат айланмаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ходимларни саралаш, HR-консалтинг ва кадрлар ҳужжатларини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хорижий ва маҳаллий корхоналарга ташрифларни (бизнес-миссиялар) ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сертификатларни (ISO, Halal ва бошқалар) расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Савдо-саноат палатасига тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу рўйхатга бошқа хизмат турларини киритиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 13 декабрдаги ПҚ-375-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бизнес ҳамроҳ» марказларининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишдан бошлаб фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш, маҳсулотини ички ва ташқи бозорларга чиқаришгача бўлган бутун «ҳаётий цикли»да амалий ёрдам бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ орқали тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматларни сифатли, қулай, қисқа муддатларда ва шаффоф тарзда кўрсатиш, ушбу жараёнларда замонавий рақамли ечимларни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тадбиркорлар билан мулоқотини ташкил қилиш бўйича майдонча яратиш, кўтарилган масалаларни қайд этишдан ҳал қилишгача бўлган барча жараёнларда ҳамроҳлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ хизматларидан фойдаланувчи тадбиркорларга малакали ахборот, маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш, уларнинг мурожаатларига тезкор муносабат билдириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тадбиркорлар ўртасида марказ орқали кўрсатиладиган давлат ва хусусий хизматлар тўғрисидаги ахборотни кенг тарғиб этиш, оммавий ахборот воситалари, интернет, ижтимоий тармоқлар ва бошқа коммуникация каналлари орқали ахборот-тушунтириш ишларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказлар фаолиятига тадбиркорлар учун зарур бўлган банк-молия, солиқ, экспорт (импорт), сертификатлаш масалалари бўйича консалтинг каби талаб юқори бўлган хусусий хизматлар кўрсатишни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказлар орқали кўрсатилаётган хизматлар сифати ва муддатлари бўйича тадбиркорлар қониқиш даражасини мунтазам мониторинг қилиш, таҳлил натижалари асосида давлат ва хусусий хизматлар соҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тадбиркорларга маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш учун керакли хомашёларни харид қилиш бўйича хизмат кўрсатувчи биржа бозорлари билан танишиш ва брокерлар билан алоқа ўрнатишда қулай шароитлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказларда фаолият юритувчи ходимларни тизимли ўқитиш ва қайта тайёрлаш, хорижий мамлакатларнинг етакчи ихтисослашган муассасаларида стажировка ўташ орқали уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 13 декабрдаги ПҚ-375-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бизнес ҳамроҳ» лойиҳасини амалга ошириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Бизнес ҳамроҳ» марказларини (кейинги ўринларда — марказлар) ташкил қилиш.

1. Марказларни ташкил қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда дастлабки босқичда марказларни Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар марказларида биттадан ташкил этиш.

2. «Бизнес ҳамроҳ» марказлари учун янги бинолар қуриш (реконструкция қилиш) дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил январь

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

3. Мавжуд талабга биноан марказларни бошқа туман (шаҳар)ларда ҳам ташкил қилиб бориш.

Талабга биноан

4. Марказлар фаолияти учун зарур функционал имкониятларга эга бўлган давлат хизматлари марказлари биноларини аниқлаш ва уларга марказларни жойлаштириш.

5. Марказларда «ягона дарча» тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш.

2026 йил февраль

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

2.

«Бизнес ҳамроҳ» электрон платформасини (кейинги ўринларда — платформа) ишга тушириш.

1. Платформада «Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси доирасидаги барча жараёнларни рақамлаштириш, жумладан, тадбиркорлар мурожаатлари, аризаларини ижро этиш ҳолатини реал вақт режимида кузатиш ҳамда натижаларини олиш имкониятини яратиш.

2. Платформани Ягона интерактив давлат хизматлари портали, «Лицензия» ахборот тизими, «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали ҳамда заруратга кўра бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

2026 йил февраль

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Бизнес-омбудсман

(Урунов),

манфаатдор идоралар

3.

«Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси доирасида тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жойларини ижарага бериш.

1. Марказлардаги бўш жойларнинг майдони, шароити ва қайси хизмат тури учун мос келишини аниқлаш.

2. Тадбиркорларга осон бўлиши учун ҳар бир жойни хизмат турига қараб тўғри таснифлаш ва уни кичик лотларга бўлиб чиқиш.

3. Лотларни тегишли электрон платформага жойлаштириш ва реализация қилиш.

2026 йил февраль,

доимий

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

4.

«Бизнес ҳамроҳ» маркази «Call маркази»ни ташкил этиш.

1. Мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва ҳал этиш тизимини жорий этиш.

2. Муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун соҳалар бўйича операторлар жамоасини шакллантириш.

3. Платформада мурожаатларни ҳал этиш муддатлари ва натижаларини реал вақтда кузатиш тизимини жорий қилиш.

2026 йил февраль

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

5.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг тадбиркорлар билан мулоқотини ташкил қилиш.

1. Ҳудудларда тадбиркорлар билан марказларда учрашиш режа-графикларини тасдиқлаш.

2. Режа-графикларни ҳар чоракда барча учун очиқ ҳолатда платформа ва тегишли ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиш.

3. Режа-графиклар асосида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш.

Ҳар чоракда

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари,

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

4. Платформада «Раҳбарлар билан мулоқот» модулини яратиш.

2026 йил февраль

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

5. Учрашувларда кўтарилган ва «Call маркази»дан келиб тушган мурожаатларни платформа орқали «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига киритиш.

Доимий

6. Мурожаатларни ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтириш.

7. Мурожаатлар кўриб чиқилиши ва давлат хизматлари ўрнатилган тартибда кўрсатилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Бизнес-омбудсман

(Урунов)

8. Келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тизимли масалалар ечими юзасидан қонунчиликни ёки ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш.

Ҳар чоракда

Бизнес-омбудсман

(Урунов),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

6.

Давлат органларининг тадбиркорлар билан ишлаш рейтингини жорий қилиш.

1. Учрашувлар, кўтарилган масалалар, ҳал этилган мурожаатлар сони каби кўрсаткичлар асосида раҳбарлар фаолиятини баҳолаш тартибини белгилаш.

2026 йил февраль

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

2. Раҳбарлар фаолиятини баҳолаш ва ҳар чоракда платформада уларнинг рейтингини эълон қилиб бориш.

Ҳар чоракда

7.

Марказлар фаолиятини ташкил этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Марказлар фаолиятининг регламенти ва хизмат кўрсатиш тартибини белгилаш.

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил февраль

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2025 й., 07/25/375/1161-сон)