Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 январдаги ПҚ-21-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизнинг мавжуд ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали экотуризмни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва уларнинг реестрини юритиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик сўқмоқларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик сўқмоқларнинг йўналишларини ишлаб чиқиш ва уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик сўқмоқлар ташкил қилинадиган ҳудудлар рўйхатини шакллантирсин ҳамда улар бўйлаб барпо этиладиган селфи зоналари, кемпинг, дам олиш ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашувини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
778-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 778-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом давлат қўриқхоналарининг буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлар ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида (кейинги ўринларда — экоҳудудлар) туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балансда сақловчи — экоҳудудлардан мулк ва ижара ҳуқуқи асосида фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташриф буюрувчи — туристик сўқмоқда дам олиш, сайр қилиш, соғломлаштириш ҳамда табиат билан танишиш мақсадида ҳаракатланувчи сайёҳ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик сўқмоқ — экоҳудудларда пиёда, шунингдек, от, велосипед, чанғи ва бошқа воситаларда (автомототранспорт воситаларидан ташқари) дам олиш, сайр қилиш, соғломлаштириш ҳамда табиат билан танишиш учун ҳаракатланишга мўлжалланган, эни 1 метр ва узунлиги 1 километрдан кам бўлмаган йўлак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик сўқмоқ паспорти — туристик сўқмоқни ташкил этиш ва бошқаришга оид маълумотлар қайд этилган ҳамда ваколатли орган томонидан расмийлаштириладиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик сўқмоқни бошқариш — ташриф буюрувчиларнинг хавфсиз, эркин ҳаракатланиши учун шарт-шароитлар яратиш, туристик сўқмоқ ва унга туташ ҳудуддаги объектларни сақлаш, хизмат кўрсатиш ва атроф-муҳитни асраш билан боғлиқ фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туристик сўқмоқларнинг ягона реестри — ваколатли орган томонидан юритиладиган туристик сўқмоқлар тўғрисидаги очиқ ахборот ресурси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туристик сўқмоқнинг йўналиши ёнғин ва техника хавфсизлиги ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туристик сўқмоқни ташкил қилиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар балансда сақловчининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туристик сўқмоқларда ҳаракатланганлик учун ташриф буюрувчилардан тўлов ундирилмайди, балансда сақловчи томонидан экоҳудудларга кириш учун жорий қилинган алоҳида тўловлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туристик сўқмоқ ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Балансда сақловчи туристик сўқмоқни ташкил қилиш учун тегишлилиги бўйича ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмасига (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинма) ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда туристик сўқмоқ тўғрисида маълумотнома, харитаси, фото ва видео тасвирлар электрон шаклда илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда экоҳудуднинг балансда сақловчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (мулк ёки ижара асосида фойдаланиш) ҳудудий бўлинма томонидан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балансда сақловчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳудудий бўлинма ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида уни кўриб чиқади. Бунда ушбу муддат туристик сўқмоқнинг географик жойлашуви ва об-ҳавонинг ноқулайлигидан келиб чиқиб, ваколатли органнинг рухсати билан ўн иш кунигача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу Низомнинг 7-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар аризага тўлиқ илова қилинмаган тақдирда, ҳудудий бўлинма томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида уни кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳудудий бўлинма туристик сўқмоқнинг ҳақиқатда экоҳудудда жойлашганлигини ҳамда ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб беришини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича икки нусхада далолатнома тузади ҳамда унинг бир нусхасини балансда сақловчига тақдим этади. Бунда далолатномага фото ва видео тасвирлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома шакли ҳамда фото ва видео тасвирларга қўйиладиган талаблар ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бўлинма аризани кўриб чиқишда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларини ҳам жалб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Далолатномада туристик сўқмоқ ҳақиқатда экоҳудудда жойлашгани ҳамда ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб бериши қайд этилган тақдирда, ҳудудий бўлинма бир иш куни ичида уни Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритиш учун балансда сақловчи томонидан ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақдим этилган ариза, унга иловалар, далолатнома ҳамда унга оид материалларни кўриб чиқиш учун ваколатли органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳудудий бўлинма қуйидаги ҳолларда туристик сўқмоқни ташкил этишни рад этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экоҳудудда жойлашмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар нотўғри ёки ёлғон бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балансда сақловчи далолатномани имзолашдан бош тортганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туристик сўқмоқни ташкил этишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳудудий бўлинма томонидан туристик сўқмоқни ташкил этиш рад этилган тақдирда, балансда сақловчи камчиликларни бартараф этиб, ушбу бобда белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ваколатли орган ҳудудий бўлинма томонидан юборилган ҳужжатларни икки иш куни ичида кўриб чиқиб, туристик сўқмоқни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритилган туристик сўқмоқлар ташкил этилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ваколатли орган шу куннинг ўзида туристик сўқмоқ Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритилгани тўғрисида балансда сақловчига ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Балансда сақловчи туристик сўқмоқ харитаси ва йўналишлари ўзгарган тақдирда, бир иш куни ичида ушбу Низомнинг 7-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда, ҳудудий бўлинмага ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бўлинма ушбу Низомнинг 9-10-бандларида белгиланган тартибда маълумотларнинг тўғрилигини ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижалари тўғрисида ваколатли органни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган бир иш куни ичида ушбу маълумотлар асосида Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Туристик сўқмоқларнинг ягона реестри «Табиатга саёҳат» электрон платформаси ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ваколатли орган туристик сўқмоқ Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида унинг йўналишларини табиий шароити ва географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда, барча дастурий таъминот ҳамда мобил қурилмаларга мос форматда ишлаб чиқади, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Туристик сўқмоқларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Балансда сақловчи туристик сўқмоқ Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида унинг кириш нуқтасида паспорти ва харитасини, шунингдек, туристик сўқмоқ бўйлаб ушбу соҳага оид давлат стандартида белгиланган тартибда йўл кўрсаткичлари ва навигация тахтачаларига (йўналишни аниқлаш постерлари) чизилган ҳамда тарқатма-ахборот материалларида жойлаштирилган ахборот белгиларини ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Туристик сўқмоқ бўйлаб енгил конструкцияли иншоотлар ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туристик сўқмоқ чиқинди қутилари ва санитария-гигиена шохобчалари, заруратга кўра кўприк, тўсиқли ёки тўсиқсиз траплар, зинапоялар, таянч деворлар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Балансда сақловчи туристик сўқмоққа туташ ҳудудлардаги ўзига тегишли ер участкаларини инфратузилма ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш учун белгиланган тартибда ижарага бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Балансда сақловчи ташриф буюрувчиларга гид-экскурсовод, йўриқчи ва отда сайр қилиш каби қўшимча пулли хизматларни таклиф қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ташриф буюрувчи туристик сўқмоқда унинг харитасида белгиланган тартибда ва йўналишда ҳаракатланиши, шунингдек, ёнғин ва техника хавфсизлиги ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ташриф буюрувчи туристик сўқмоқда ҳаракатланиши давомида табиат ва ҳайвонот дунёсини кузатиши, уларни фото ва видео тасвирга олиши, туристик сўқмоқ тўғрисидаги маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ташриф буюрувчи томонидан ҳаракатланиш давомида атроф-муҳит ҳамда туристик сўқмоқ ва унинг атрофида жойлашган инфратузилмаларга зарар етказилган тақдирда, балансда сақловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда зарарни ундириш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туристик сўқмоқни ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Экоҳудудлардан мулк ва ижара ҳуқуқи асосида фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс
(кейинги ўринларда — балансда сақловчи)
Туристик сўқмоқни ташкил қилиш учун тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ҳудудий бўлинмасига (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинма) ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Заруратга кўра
2-босқич
Ҳудудий бўлинма
1. Аризани жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича далолатнома тузади.
Ўн иш куни
2. Туристик сўқмоқни Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритиш учун балансда сақловчи томонидан тақдим этилган ариза, унга иловалар, далолатнома ва унга оид материалларни кўриб чиқиш учун ваколатли органга юборади.
Бир иш куни
3-босқич
Ваколатли орган
1. Ҳудудий бўлинма томонидан юборилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, туристик сўқмоқни Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритади.
2. Туристик сўқмоқ Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритилгани тўғрисида балансда сақловчига ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборади.
Икки иш куни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА
Туристик сўқмоқ тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
Туристик сўқмоқнинг номи
Жойлашган жойи
Экоҳудуднинг тури (давлат қўриқхоналарининг буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлар ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари)
Географик координаталари (бошланиш ва тугаш нуқталари)
Эни
Узунлиги
Ҳаракатланиш вақти
(соат: ___ дан ___ гача)
Ҳаракатланиш мумкин бўлмаган давр (оралиқ даври аниқ кўрсатилади)
Ҳаракатланиш тури (пиёда, шунингдек, от, велосипед, чанғи ва бошқа воситалар)
Тақиқланган фаолият турлари
Кузатиш мумкин бўлган табиий объектлар, тарихий ва маданий ёдгорликлар
Хавфли зоналар
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
Туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари
Қўшимча пулли хизматлар (гид-экскурсовод, йўриқчи ва отда сайр қилиш ва бошқа)
Туристик сўқмоққа оид бошқа маълумотлар
Туристик сўқмоқни балансда сақловчи
________________________
___________
(Ф.И.О)
(имзо)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА
Туристик сўқмоқларнинг ягона
РЕЕСТРИ
Т/р
Туристик сўқмоқнинг номи
Туристик сўқмоқнинг реестр рақами ва реестрга киритилган санаси
Туристик сўқмоқнинг жойлашув тавсифи, эни ва узунлиги
Туристик сўқмоқнинг йўналиши
(дам олиш, сайр қилиш, соғломлаштириш ва табиат билан танишиш)
Туристик сўқмоқнинг балансда сақловчиси
Туристик сўқмоқ жойлашган экоҳудуд
(давлат қўриқхоналарининг буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлар ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари)