Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3719]
Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 ноябрь,
21-2025/Б-сон
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-45-сон буйруғи (рўйхат рақами 1755, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 546-модда) билан тасдиқланган Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларининг 275-бандидаги «канализация» деган сўз «чиқариб юбориш ва» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 13 февралдаги 6/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1917, 2009 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Паррандачилик соҳаси ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларининг 28-позицияси «Махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларининг номлари» устунидаги «Канализация» деган сўз «Оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 16 мартдаги 12/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1934, 2009 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 170-модда) билан тасдиқланган Электр-энергетика ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларининг 85-позицияси «Махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларининг номлари» устунидаги «Оқова (канализация)» деган сўз «Оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 27 майдаги 27/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1965, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 277-модда) билан тасдиқланган Почта ва телекоммуникация ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларининг 15-позицияси «Касб ва лавозим номлари» устуни ҳамда 28 ва 102-позициялари «Махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларининг номлари» устунидаги «Канализация» деган сўз «Оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 30 апрелдаги 18/Б-1-сон буйруғи (рўйхат рақами 1966, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Иккиламчи хом ашё тайёрлаш омборхоналари, база ва пунктлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 7-параграфининг номи, 35-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари, 38 ва 96-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 августдаги 49-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1998, 2009 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 391-модда) билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт ишлаб чиқаришлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларида:
1) 71-позициянинг «Касб ва лавозим номлари» устунидаги «канализацияни» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 81-позициянинг «Касб ва лавозим номлари» устунидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 4 августдаги 44-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2003, 2009 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 37-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Ёғочни қайта ишлаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 11-параграфи номи, 77, 84 ва 85-бандлардаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 78-банддаги «оқова сувларга» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 244-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 27 августдаги 54-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2010, 2009 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тайёрлаш-қолиплаш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 11-параграфининг номи, 77, 78, 84 ва 85-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 22 июлдаги 140-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2135, 2010 йил 19 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Ойна ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 12-параграфининг номи, 71, 74 ва 75-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 19 ноябрдаги 190-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2159, 2010 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 449-модда) билан тасдиқланган Қанд-шакар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 12-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«65. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
3) 66-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 188-банддаги «Оқова сувлар» деган сўзлар «Оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 218-банддаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 27 ноябрдаги 192-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2160, 2010 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 461-модда) билан тасдиқланган Боғлар ҳамда маданият ва истироҳат боғлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 12-параграфининг номи, 69, 71 ва 72-бандларидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 23 ноябрдаги 191-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2161, 2010 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 49-сон, 462-модда) билан тасдиқланган Тамаки ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 12-параграфининг номи, 71, 74 ва 75-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 9 ноябрдаги 187/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2172, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 506-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси объектлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 12-параграфи номи, 72 ва 73-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«69. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
14. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 27 октябрдаги 177-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2177, 2011 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт техникасидан фойдаланиш, монтаж қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 12-параграфи номи, 69, 70 ва 124-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«66. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
15. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 203-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2180, 2011 йил 12 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Психиатрия касалхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 12-параграфи номи, 68 ва 69-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«65. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
16. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 204-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2186, 2011 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва совғалар ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 12-параграфи номи, 67 ва 68-бандлардаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
17. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 10 ноябрдаги 188-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2188, 2011 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Металларга кимёвий ишлов бериш ва уларга гальваник ва кимёвий қопламалар суртишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 11-параграфининг номи, 58, 61 ва 62-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 17 январдаги 1-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2192, 2011 йил 31 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Чарм-галантерея маҳсулотлари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 12-параграфининг номи, 70, 73 ва 74-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 19 январдаги 3-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2193, 2011 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Фуқаро авиацияси ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларида:
1) 108-позициянинг «Касб ва лавозим номлари» устунидаги «Водопровод ва канализация» деган сўзлар «Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 110-позициянинг «Касб ва лавозим номлари» устунидаги «канализация» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 14 мартдаги 15-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2212, 2011 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 129-модда) билан тасдиқланган Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва улардан техник фойдаланиш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
21. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 14 мартдаги 16-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2216, 2011 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 156-модда) билан тасдиқланган Цемент ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 14-параграфи номи, 80 ва 81-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«77. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
22. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 30 июндаги 35-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2248, 2011 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Телевидение ва радио эшиттириш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 10-параграфининг номи, 47, 50 ва 51-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 14 июлдаги 42-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2253, 2011 йил 11 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 32-33-сон, 339-модда) билан тасдиқланган Автомобил йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 81-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«81. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
3) 82-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 86-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 9 августдаги 48-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2260, 2011 йил 2 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 36-сон, 371-модда) билан тасдиқланган Санитария-эпидемиология муассасалари лабораторияларида (бўлинмаларида ва бўлимларида) ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 11-параграфи номи, 59 ва 60-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«56. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
3) 154-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 156-банддаги «оқова сув» деган сўзлар «оқова сувни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 20 сентябрдаги 59-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2275, 2011 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 446-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хўжалиги ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларида:
1) 1-бобнинг номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 3, 17, 50 ва 110-позицияларининг «Махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситалари номлари» устунидаги «Канализация» деган сўз «Оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 10-позициясининг «Касб ва лавозим номлари» устунидаги «Канализация» деган сўз «Оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
26. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 10 ноябрдаги 71-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2288, 2011 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 49 сон, 507-модда) билан тасдиқланган Норуда материаллари (шағал, қум) ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 13-параграфи номи ва 70-банддаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 71-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 75-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
27. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 10 ноябрдаги 70-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2289, 2011 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 49-сон, 508-модда) билан тасдиқланган Савдо ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 12-параграфининг номи, 70, 73 ва 74-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 29 ноябрдаги 75-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2302, 2011 йил 21 декабрь (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 551-модда) билан тасдиқланган Ядро хавфсизлиги хизматлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларининг 4-позицияси «Касб ва лавозим номлари» устунидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
29. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 14 февралдаги 7-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2339, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Музейлар, театрлар ва концерт заллари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 12-параграфи номи, 72 ва 73-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«69. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
30. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 14 февралдаги 6-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2340, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот парклари (ҳайвонот боғлари) ва цирк ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 12-параграфи номи, 73 ва 74-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«70. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
31. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 29 февралдаги 10-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2348, 2012 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 14-сон, 159-модда) билан тасдиқланган Физиотерапевтик бўлинмалар (кабинетлар) ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 10-параграфининг номи, 41, 44 ва 45-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
32. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 25 майдаги 26-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2374, 2012 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 25-сон, 283-модда) билан тасдиқланган Дезинфекция станциялари, дезинфекция бўлимлари, профилактик дезинфекция бўлинмалари, санитария-эпидемиология станциялари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 12-параграфи номи, 74 ва 75-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«71. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
3) 155-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
33. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 30 июлдаги 36-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2398, 2012 йил 2 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 45-сон, 517-модда) билан тасдиқланган Телефон ва телеграф станциялари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 12-параграфи номи, 78 ва 79-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«75. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
3) 271-банддаги «канализацияга» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
34. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 29 ноябрдаги 75-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2406, 2012 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 595-модда) билан тасдиқланган Пойабзал ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 12-параграфи номи, 78 ва 79-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«75. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
35. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 29 ноябрдаги 76-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2407, 2012 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 596-модда) билан тасдиқланган Мўйнадан ва қўй терисидан пўстин ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 12-параграфи номи, 78, 79 ва 155-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«75. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
36. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 8 январдаги 1-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2424, 2013 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Шаҳар электр транспортида ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 12-параграфининг номи, 75, 78 ва 79-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
37. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 1 мартдаги 14-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2446, 2013 йил 1 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 189-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 13-параграфи номи, 73 ва 74-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«70. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
38. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 1 апрелдаги 20-Б сон буйруғи (рўйхат рақами 2454, 2013- йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 237-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 14-параграфининг номи, 80, 83 ва 84-бандларидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
39. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 24 апрелдаги 23-Б сон буйруғи (рўйхат рақами 2455, 2013 йил 8 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 19-сон, 246-модда) билан тасдиқланган Лок-бўёқ материаллари билан ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 13-параграфи номи, 83 ва 84-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«77. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
40. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 32-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2458, 2013 йил 24 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 21-сон, 278-модда) билан тасдиқланган Маиший хизмат кўрсатиш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 13-параграфи номи, 81, 82 ва 279-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
3) 77 ва 225-бандлардаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
41. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 31-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2459, 2013 йил 27 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Металл ва нометалл ноорганик қопламалар ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 13-параграфи номи, 81 ва 82-бандлардаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
3) 77, 194 ва 197-бандлардаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
42. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 33-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2461, 2013 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 295-модда) билан тасдиқланган Ошхоналар, ресторанлар ҳамда бошқа корхоналар ва ишлаб чиқаришларда озиқ-овқат тайёрлаш ва аҳолига хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 13-параграфининг номи, 76, 77, 81, 82 ва 215-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
43. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 34-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2466, 2013 йил 7 июн) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 310-модда) билан тасдиқланган Электр приборлари ва ташкилий техника билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 13-параграфининг номи, 76, 77, 81 ва 82-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
44. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 12 июндаги 44-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2471, 2013 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 342-модда) билан тасдиқланган Ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 13-параграфининг номи, 76, 77, 81 ва 82-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
45. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 26 июндаги 46-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2478, 2013 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 376-модда) билан тасдиқланган Балиқчилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 2-боби 13-параграфининг номи, 76, 77, 81 ва 82-бандларидаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
46. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 22 июлдаги 53-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2503, 2013 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 34-сон, 467-модда) билан тасдиқланган Турар жой ва жамоат биноларидан фойдаланишда, шунингдек уларни жорий ва мукаммал таъмирлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 9-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
47. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 20 августдаги 63-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2505, 2013 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 35-сон, 474-модда) билан тасдиқланган Трикотаж ва тикувчилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 13-параграфи номи, 80, 81-бандлар ва 205-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«75. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
3) 76-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
48. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 3 сентябрдаги 67-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2510, 2013 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Томёпгич ва гидроизолацион ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 13-параграфи номи ва 75-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«72. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
49. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 88-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2557, 2014 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 4-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, шу жумладан заҳарланган хомашё билан ишловчи ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«73. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
3) 92-банддаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
50. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2014 йил 9 сентябрдаги 21-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2620, 2014 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 41-сон, 514-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасаларида бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотлари ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«69. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
3) 88-банддаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
51. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2014 йил 25 ноябрдаги 29-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2637, 2014 йил 18 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 617-модда) билан тасдиқланган Пестицидлар билан ишлов берилган участкалардаги қишлоқ хўжалиги ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«69. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
52. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 20 апрелдаги 11-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2674, 2015 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 243-модда) билан тасдиқланган Йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«72. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
3) 91-банддаги «оқова сувлар» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
53. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 15 октябрдаги 43-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2726, 2015 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 45-сон, 579-модда) билан тасдиқланган Металларга совуқ ишлов беришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«72. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
54. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 18 декабрдаги 57-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2743, 2015 йил 24 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 640-модда) билан тасдиқланган Кабел ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«71. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
55. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 25 декабрдаги 60-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2747, 2015 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 655-модда) билан тасдиқланган Ёруғлик манбалари ва ёруғлик-техника асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«71. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.»;
3) 183-банддаги «канализациянинг» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
56. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2016 йил 7 январдаги 1-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2750, 2016 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 2-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Оптик деталларга механик ишлов беришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«71. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
57. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2016 йил 15 январдаги 2-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2756, 2016 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 4-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Изоляцияли электр материаллар, шу жумладан электр сопол материаллар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«71. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
58. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 4 июлдаги М-34, 84-05-27/ПМК, 25, 9-сон буйруғи (рўйхат рақами 1713, 2007 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 372-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида таълим олувчи имкониятлари чекланган шахслар учун мутахассисликлар ва касблар рўйхатининг 3-бобининг «Мутахассислик» ва «Касб тури» устунидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
59. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2016 йил 27 январдаги 3-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2762, 2016 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 6-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Радиоэлектрон ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«71. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)