ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
БАРЧА ТУРДАГИ РАДИОЭЛЕКТРОН ВОСИТАЛАР ВА ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ ҚУРИЛМАЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҚАЙТА ИШЛАШ (ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ), ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ЧЕТ ЭЛДАН ОЛИБ КИРИШ УЧУН РАДИОЧАСТОТА ПОЛОСАЛАРИ (НОМИНАЛЛАР) АЖРАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 20 августда 1399-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ–3358-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарорига мувофиқ буюраман:
1. «Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасида қайта ишлаш (замонавийлаштириш), ишлаб чиқариш ва чет элдан олиб кириш учун радиочастота полосалари (номиналлар) ажратиш тартиби тўғрисида низом» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг ўн кундан кейин кучга кирган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалда бўлган ЎзАПТнинг 1999 йил 28 июль 278-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (1999 йил 20 июль 777-сон билан) рўйхатдан ўтган «Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасида қайта ишлаш (замонавийлаштириш), ишлаб чиқариш ва Ўзбекистон Республикасига чет элдан олиб кириш учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тартиби тўғрисида низом» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директор ўринбосари А.Д. Хаджаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 19 июль,
209-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 378-модда; 2011 й., 26-сон, 268-модда)