Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3548-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 141-сон буйруғи (рўйхат рақами 3548, 2024 йил 12 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2024 й., 10/24/3548/0604-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 ноябрь,
302-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 302-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат корхонасини ўзгартиришда (давлат тасарруфидан чиқарилганда)» деган сўзлар «давлат мулкини хусусийлаштиришга тайёрлашда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 57-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь)» деган сўзлар «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га (рўйхат рақами 3593, 2024 йил 27 декабрь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 60-банднинг иккинчи хатбошисидан «ва давлат божи маркалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 64-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағининг» деган сўзлар «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар бўйича жорий (6000) ҳамда узоқ муддатли мажбуриятлар (7000) ҳисобварақларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 10/25/3548-1/1130-сон)