04.12.2025 йилдаги 767-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Булунғур, Сўх ва Тошкент шаҳри давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда ўрмонларни бошқариш тизимида ислоҳотларни изчил давом эттириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 30 майдаги ПФ-90-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ўрмонлар ҳудудларини кенгайтириш, улардан самарали фойдаланиш ва чўлланишга қарши курашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликларининг давлат муассасаси шаклидаги Булунғур, Сўх ва Тошкент шаҳри давлат ўрмон хўжаликларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Булунғур, Сўх ва Тошкент шаҳри давлат ўрмон хўжаликларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу қарорга иловага мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисида Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Булунғур, Сўх ва Тошкент шаҳри давлат ўрмон хўжаликларига белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга иловада назарда тутилган ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигининг сўровига асосан тегишлича Булунғур, Сўх туманлари ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудлар, шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган ва ташкил этиладиган «яшил боғлар» ҳудудлари уларда суғориш тизимини яратиш, сақлаш, парваришлаш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда бошқариш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминлаб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бир ой муддатда Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга ушбу қарорга иловадаги рўйхатга мувофиқ тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Булунғур, Сўх ва Тошкент шаҳри давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар тегишлича Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси бир ой муддатда Булунғур, Сўх ва Тошкент шаҳри давлат ўрмон хўжаликларининг тузилмалари, штатлар жадваллари белгиланган тартибда тасдиқланишини ҳамда улар юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 4 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
767-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 декабрдаги 767-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Булунғур, Сўх ва Тошкент шаҳри давлат ўрмон хўжаликларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчилар

Контур рақами

Ер майдони

(га)

I. Самарқанд вилояти

(Булунғур давлат ўрмон хўжалиги)

Булунғур тумани

Жомбой давлат ўрмон хўжалиги

104, 146, 147, 148, 149, 150, 152, 171, 172, 173, 636, 638, 643, 645, 646, 647, 668, 672, 673, 769, 770, 792, 813, 855, 865, 873, 874, 875, 981, 983, 995, 996, 1017

241,5

Туман ҳокимлиги тасарруфидаги бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

2, 3, 4, 5, 6, 7, 13, 21, 22, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 151, 152, 153, 155, 156, 157, 158, 159, 183, 184, 185, 253, 254, 256, 257, 844, 850, 888, 896, 897, 898, 901, 902, 903, 906, 916, 917, 918, 919, 920, 921, 922, 930, 931, 960, 990, 1042, 1179, 1181, 1185, 1186, 1329, 1333

3 033,52

Жами

3 275,02

II. Фарғона вилояти

(Сўх давлат ўрмон хўжалиги)

Сўх тумани

Фарғона давлат ўрмон хўжалиги

285, 287, 288, 289, 290, 291, 292, 293, 294, 295, 296, 298, 299, 477, 478, 479, 480, 481, 482, 484, 771, 772, 773, 774, 775, 776, 786, 787

3 980,3

Жами

3 980,3

III. Тошкент шаҳри

(Тошкент шаҳри давлат ўрмон хўжалиги)

Бектемир тумани

Бектемир тумани газ таъминоти

41.251322 69.379342

0,03

Туман ҳокимлиги тасарруфидаги бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

422

23,32

Туман ҳокимлиги тасарруфидаги бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

324

23,83

Захира ерлар

41.249002 69.376769

0,03

Захира ерлар

41.249690 69.376891

0,32

Захира ерлар

41.250678 69.378179

0,80

Захира ерлар

41.251604 69.379673

0,07

Захира ерлар

41.252027 69.380289

0,10

Яшнобод тумани

Захира ерлар

41.301234 69.294449

11,74

Жами

60,24

Барчаси

7 315,56

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2025 й., 09/25/767/1126-сон)