03.12.2025 йилдаги 763-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ-347-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига ходимларнинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни ҳамда меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва ўзгартириш ҳақидаги маълумотларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон меҳнат дафтарчасини ва ташкилотнинг тузилмасини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида шакллантириш бўйича тижорий электрон хизматларни кўрсатиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорий электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиш бепул ҳисобланиб, ходимлар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномаларини электрон шаклда тузиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби чекланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчилар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали қўшимча равишда кўрсатиладиган тижорий электрон хизматлардан ўз хоҳишларига кўра ихтиёрий фойдаланишлари мумкин. Бунда тижорий электрон хизматлардан фойдаланиш иш берувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
763-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 декабрдаги 763-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент иш берувчиларга «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) орқали тижорий электрон хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали меҳнат фаолиятига оид маълумотларни тўлов эвазига «ЯММТ» ИДАКга киритиш ва шакллантириш бўйича ихтиёрий равишда мурожаат этувчи иш берувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорий электрон хизматлар — ваколатли орган томонидан талабгорларга уларнинг хоҳишига кўра «ЯММТ» ИДАКга меҳнат фаолиятига оид маълумотларни киритиш ва шакллантириш бўйича тўлов эвазига кўрсатиладиган хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП — Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси — ахборот ресурслари, технологиялар ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган мажмуи бўлиб, у орқали тузилган рўйхатга олинган меҳнат шартномалари ва ходимларнинг меҳнат стажига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ «ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш бепул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар «ЯММТ» ИДАК орқали кўрсатиладиган тижорий электрон хизматлардан ўз хоҳишига кўра ихтиёрий равишда фойдаланишлари мумкин. Бунда меҳнат фаолиятига оид маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга иш берувчиларнинг ўзи томонидан бепул равишда киритиши ва шакллантириши тартиби чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали тижорий электрон хизматлар ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Регламент қоидалари 2 — 4-иловаларда келтирилган тижорий электрон хизматлар кўрсатиш паспортларида (кейинги ўринларда — паспортлар) назарда тутилган хизматлар турларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тижорий электрон хизматларни кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ваколатли орган томонидан талабгорларга «ЯММТ» ИДАК орқали қуйидаги тижорий электрон хизматлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларининг аввалги иш жой(лар)и тўғрисида меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни «ЯММТ» ИДАКга киритиш орқали электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЯММТ» ИДАКда ташкилотнинг тузилмасини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Талабгор электрон тижорий хизматлардан фойдаланиш учун ўрнатилган тартибда ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади ва сўровнома тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномани тўлдириш жараёнида тасдиқловчи ҳужжатлар (ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқдан, меҳнат шартномаси ва меҳнат дафтарчасидан нусха ва бошқалар) илова қилинади. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва иш берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сўровнома ЯИДХП орқали автоматик равишда ваколатли органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнома дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида юборилганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни сўровнома ваколатли органга келиб тушган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Талабгор тўғрисидаги «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинган ахборот тизимларида мавжуд маълумотлар юридик шахснинг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) орқали сўровномага автоматик тарзда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Талабгордан паспортларнинг 4-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган, заруратга кўра, тақдим қилган маълумотларга ва тасдиқловчи ҳужжатларга талабгорга телефон қилиш орқали аниқлик киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тижорий электрон хизматларни кўрсатиш учун паспортларнинг 5-бандида белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғим тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғим миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, тижорий электрон хизматларни кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик хизматларни кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорий электрон хизматларни кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Талабгор тижорий электрон хизматлардан фойдаланишни хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида рад этиш ҳуқуқига эга. Бунда сўровнома кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ваколатли орган паспортларнинг 6-бандида белгиланган муддатда сўровномани кўриб чиқиб, тегишли ҳужжатлар (маълумотлар) паспортларга мувофиқ бўлган тақдирда, «ЯММТ» ИДАКда меҳнат фаолиятига оид электрон маълумотларни шакллантиради ва ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ЯИДХП орқали электрон шаклда талабгорга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Талабгор томонидан паспортларда назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда, сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда, талабгорга камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда уларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорий электрон хизматларни кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар талабгорга сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқлангандан сўнг бир иш куни ичида ЯИДХП орқали юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тижорий электрон хизматларни кўрсатиш муддати камчиликларни бартараф этиш вақти давомида тўхтатиб турилади. Камчиликлар бартараф этилиб, қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгани учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ваколатли орган томонидан паспортларнинг 1-бандига мувофиқ маълумотлар «ЯММТ» ИДАКга киритилгандан (шакллантирилгандан) сўнг талабгор ўзининг электрон рақамли имзоси (ЭРИ) билан ушбу маълумотларни тасдиқлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Меҳнат фаолиятига оид маълумотлар ваколатли орган томонидан нотўғри шакллантирилгани аниқланса, талабгор 15 кун ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ваколатли орган маълумотларни 5 иш кунида тўғри ҳолатда қайта шакллантириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Меҳнат фаолиятига оид (меҳнат стажини тасдиқловчи) юборилган маълумотларнинг (ҳужжатларнинг) ҳаққонийлиги учун жавобгарлик талабгорга юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Талабгор ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали тижорий электрон хизматларни кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари (кейинги ўринларда — ЯИДХП) порталидан рўйхатдан ўтади ва сўровнома тўлдиради.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

ЯИДХП

Тижорий электрон хизматлар кўрсатилиши учун сўровномани ваколатли органга юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

Талабгор томонидан тақдим этилган маълумотлар (ҳужжатлар) асосида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида маълумотларни шакллантиради.

Паспортларнинг 6-бандида белгиланган муддатларда

4-босқич

Маълумотлар шакллантирилгани ҳақида QR-код қўйилган маълумотномани талабгорга электрон шаклда ЯИДХП орқали юборади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

Ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш бўйича тижорий электрон хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАСПОРТИ

1. Тижорий электрон хизмат номи

Ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш.

2. Тижорий электрон хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Талабгор (иш берувчи).

3. Тижорий электрон хизматни кўрсатувчи ваколатли орган

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси.

4. Тижорий электрон хизматдан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

юридик шахс номи;

юридик шахс жойлашган манзил;

юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.;

юридик шахс раҳбарининг/кадрлар бўйича масъул ходимининг телефон рақами;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса);

меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилиши лозим бўлган ходимлар сони.

2. Иш берувчининг ЭРИ калити, ходимларнинг ишга қабул қилиниши, меҳнат шартномасига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиши ёки бекор қилиниши ҳақидаги буйруқлар ва меҳнат шартномалари нусхалари PDF, PNG ёки JPEG форматда илова қилинади.

5. Тижорий электрон хизматни кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи (бир нафар ходимнинг маълумотларини шакллантириш учун).

6. Тижорий электрон хизматни кўрсатиш муддати

3 иш куни.

7. Изоҳ

Талабгор ушбу хизматдан фойдаланиш учун ходимлари билан меҳнат шартномаси тузилган ёки меҳнат шартномасига ўзгартириш киритилган ёки бекор қилинган кундан бошлаб 2 иш куни давомида ваколатли органга мурожаат қилиши лозим.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларининг аввалги иш жой(лар)и тўғрисидаги меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш орқали электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш бўйича тижорий электрон хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАСПОРТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Тижорий электрон хизмат номи

Ходимларининг аввалги иш жой(лар)и тўғрисидаги меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш орқали электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш.

2. Тижорий электрон хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Талабгор (иш берувчи).

3. Тижорий электрон хизматни кўрсатувчи ваколатли орган

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси.

4. Тижорий электрон хизматдан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

юридик шахс номи;

юридик шахс жойлашган манзил;

юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.;

юридик шахс раҳбарининг/кадрлар бўйича масъул ходимининг телефон рақами;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса);

меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилиши лозим бўлган ходимлар сони.

2. Иш берувчининг ЭРИ калити, ходимларнинг меҳнат дафтарчаси нусхаси ва меҳнат стажини тасдиқловчи бошқа маълумотлар PDF, PNG ёки JPEG форматда илова қилинади.

5. Тижорий электрон хизматни кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи (бир нафар ходимнинг маълумотларини шакллантириш учун).

6. Тижорий электрон хизматни кўрсатиш муддати

15 иш куни.

7. Изоҳ

Иш берувчи ваколатли орган томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган 2005 йил 1 январгача бўлган давр учун меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида ЭРИ билан тасдиқлаб беришга, 2005 йил 1 январдан кейинги давр учун маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун ходим аввал ишлаган иш берувчиларнинг «Ташкилот кабинети»га электрон шаклда сўров юборилишига масъул ҳисобланади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ташкилотнинг тузилмасини шакллантириш бўйича тижорий электрон хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАСПОРТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Тижорий электрон хизмат номи

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ташкилотнинг тузилмасини шакллантириш.

2. Тижорий электрон хизматдан фойдаланувчилар тоифаси

Талабгор (иш берувчи).

3. Тижорий электрон хизматни кўрсатувчи ваколатли орган

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси.

4. Тижорий электрон хизматдан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

1. Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

юридик шахс номи;

юридик шахс жойлашган манзил;

юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.;

юридик шахс раҳбарининг/кадрлар бўйича масъул ходимининг телефон рақами;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса).

2. Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

иш берувчининг ЭРИ калити;

ташкилотнинг барча бўлинмалари тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахснинг алоҳида СТИРга эга бўлган ва алоҳида юридик шахс бўлганларидан ташқари;

иш берувчининг (бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг) тасдиқланган штат жадвали;

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилингани бўйича суғурта полиси санаси ва рақамлари;

маъмурий, ишлаб чиқариш ва техник ходимлар билан биргаликда ташкилотдаги барча иш ўринлари, шу жумладан, бўш иш ўринлари, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун белгиланган захирага қўйилган иш ўринларининг тоифалари ва сони (агар қонунчилик талаблари татбиқ этилса) ҳақидаги маълумотлар;

 ноқулай ва зарарли меҳнат шароитлари бўйича лавозим ва касблар рўйхати (мавжуд бўлса).

5. Тижорий электрон хизматни кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.

6. Тижорий электрон хизматни кўрсатиш муддати

5 иш куни.

Изоҳ

Ваколатли орган ташкилот кабинетини шакллантиришда талабгор томонидан ушбу паспортнинг 4-бандига мувофиқ тақдим этилган барча маълумотларни киритиши шарт.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали иш берувчиларга тижорий электрон хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

_____________________________________________________________________________________

(ваколатли органнинг номи)

Сизнинг 20___ йил «____» _________________даги ____________________-сон мурожаатингиз белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилди ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат фаолиятига оид маълумотлар шакллантирилди.

Масъул ижрочининг Ф.И.О.

QR-код

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 декабрдаги 763-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш барча иш берувчилар ва жисмоний шахслар учун бепулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчилар «ЯММТ» ИДАК орқали қўшимча равишда кўрсатиладиган тижорий электрон хизматлардан ўз хоҳишларига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишлари мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«22. Иш жойи ҳақидаги маълумотларни шакллантиришда иш берувчи ҳар бир лавозим бўйича Машғулотларнинг миллий классификаторига мувофиқ лавозим номи, иш ставкаси ҳажми (агар мавжуд бўлса), иш ҳақининг асосий (базавий) қисми (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар штатлар жадвалига мувофиқ), иш ўрнига қўйиладиган малакавий талаблар (Миллий малакалар рамкасининг малака даражасига мос таълим даражаси ва бошқалар), лавозим вазифалари, иш вақти режими, меҳнат шароитлари (нормал шароитлардан фарқ қиладиган шароитлардаги иш учун кафолатлар ва компенсациялар) тўғрисида маълумотларни киритиши шарт. Шунингдек, иш берувчи иш ҳақининг асосий (базавий) қисмига қўшимча тўловларни (устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлар, устамаларни) ҳам кўрсатиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«27. Ташкилотларда ишламаган фуқароларнинг хабардорлигисиз ғайриқонуний равишда улар билан меҳнат шартномаси тузилганлиги ҳақидаги «ЯММТ» ИДАКда қайд этилган маълумотлар Давлат меҳнат инспекциясининг тегишли хулосаси асосида оператор томонидан «ЯММТ» ИДАКда «Ташкилот кабинети» архивига тушмайдиган тарзда тўлиқ ўчирилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«42. Ташкилотдаги мавжуд ҳар бир бўш иш ўрни ҳақидаги маълумотда ушбу Низомнинг 22-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотлар ва ташкилот реквизитлари, ташкилотнинг кадр хизмати масъули (Ф.И.О.) ва алоқа маълумотлари иш берувчи томонидан кўрсатилиши шарт»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-банд чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 09/25/763/1123-сон)