ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 26 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3221-8]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПҚ-247-сон «Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги 2020-03-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2020 й., 10/20/3221/0203-сон) 1 — 4, 6, 7 ва 9-иловалари 1 — 7-иловаларга мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 октябрь,
2025-20-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2025 йил 7 октябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 10/25/3221-8/1096-сон)