Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2019 07.02.1994 йилдаги 56-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ДИПЛОМАТИК ВА УЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН БОШҚА ЧЕТ ЭЛ ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1993 ЙИЛ 25 МАЙДАГИ 247-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 550-сонли «Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларга хизмат кўрсатишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ва уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналари контингентининг ишлаши, дам олиши ва яшаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юнусобод туманининг Ц-4 даҳасидаги 10-уйда жойлашган бинони бир ой муддатда бўшатсин ва ижтимоий-маданий ҳамда маиший мақсадлардаги объектлари мажмуи билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати балансига топширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси билан бирга Байналмилал кўчасидаги Ташқи ишлар вазирлиги бинолари мажмуи қурилишини 1994 йилнинг III чорагида ниҳоясига етказиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати (реконструкция қилиш ва қурилиш ишлари ниҳоясига етказилгандан сўнг) Дипломатик чет эл ваколатхоналари учун ихтисослаштирилган дўконни, қабул қилиш зали ва ресторани бўлган интер клубни, ахборот-аналитик марказни, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш объектларини ва меҳмонхонани кўрсатилган биноларга жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Космос» пионер лагерини кейинчалик реконструкция қилиш ва чет эл дипломатик ваколатхоналари учун Дам олиш уйи сифатида фойдаланиш мақсадида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати балансига топширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дам олиш уйи объектларини реконструкция қилиш ва қурилиш бўйича бош пудратчи этиб «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорациясининг 160-сон трести белгилансин ва реконструкция қилиш ишлари 1994 йилнинг 1 июлигача тугаллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлигига ушбу мақсадлар учун зарур бўлган маблағларни ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатқурилишбанк» лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар объектларни реконструкция қилишни ва қуришни ҳақиқий харажатлар бўйича молиявий таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси 2-автокомбинат негизида дипломатик чет эл ваколатхоналари автотранспортига хизмат кўрсатишни ва тузатишни икки ой муддатда ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат спорт қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати билан биргаликда «Пахтакор» спорт мажмуи негизида чет эл Дипломатик ваколатхоналари учун спорт-соғломлаштириш клубини икки ой муддатда ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбексавдо» давлат уюшмаси Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги спорт-соғломлаштириш мажмуи қурилиши ниҳоясига етказилган ва фойдаланишга топширилгандан сўнг Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати талабномасига кўра чет эл дипломатия ваколатхоналарига хизмат кўрсатишни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Краснодон тор кўчасидаги ўз балансига берилган 14 ва 16-уйларни янгидан очилган Дипломатик ваколатхоналар учун офис қилиб қайта жиҳозласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналари бўлган хизмат ва уй-жой биноларини ижарага бериш учун тузилган шартномаларни қайта расмийлаштириш ишларини «Ижара тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 майдаги 247-сон қарорига мувофиқ олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 1994-1995 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги учун Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш мақсадидаги объектларни реконструкция қилиш ва жиҳозлашга оид ишларни пул билан таъминлаш мақсадида имтиёзли кредит ажратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташқи ишлар вазирлиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва тузатиш бўйича бош пудратчи этиб «Тошкентқурилиш» давлат корпорациясининг 159-трести белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси ва «Ўзмаишийхизмат» уюшмаси ташкил этилган ихтисослаштирилган дўконни ва ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш объектларини зарур асбоб-ускуналар, малакали кадрлар билан бутлашда ва уларнинг ишини ташкил этишда кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Қизилобод кўчаси, 20-уйдаги гаражни Ташқи ишлар вазирлиги балансига берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мақоми тўғрисида илова қилинаётган Вақтинчалик низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994-1995 йилларда чет эл Дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш учун мўлжалланган объектларни реконструкция қилиш ва асосли тузатиш мақсадида марказлаштирилган сармоя маблағлари ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари К.Н. Тўлаганов, У.Т. Султонов ва Б.С. Ҳамидовга юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 7 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазиpлар Маҳкамасининг
1994 йил 7 февралдаги 56-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мақоми ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарда маъмурий-техник ходимлар сифатида ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мақомини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл ваколатхоналарида дипломатик лавозимларда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари «Дипломатик алоқалар ҳақида»ги 1961 йил Вена Конвенцияси ва «Консуллик алоқалари ҳақида»ги 1963 йил Вена Конвенциясига мувофиқ имтиёзлар ва дахлсизлик (иммунитет)лардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ваколатхонанинг дипломатик, маъмурий-техник ходимлари таркибига аккредитация қилинаётган давлатнинг албатта розилиги билан қабул қилинган кундан бошлаб чет эл ваколатхонаси ходими мақомини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналардаги ишга расмийлаштириш зиммасига чет эл ваколатхоналарининг самарали фаолият кўрсатиши учун лозим шарт-шароитлар яратиб бериш вазифаси юклатилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик сервис хизмати орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маъмурий-техник, хизмат кўрсатувчи ходимлар қаторига ёки хусусий уй хизматчиси сифатида ишга қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат шароитлари Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги қонуни ва ушбу Низомга мувофиқ шартнома билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет эл ваколатхоналарига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги амалдаги қонунига зид бўлмаган меҳнат муносабатларининг ўзаро маъқулланган шартлари олдиндан келишилган, маълум муддатга ходим ва чет эл ваколатхонасининг бошлиғи ўртасида тузилган ёзма равишдаги меҳнат шартномаси (контракти) билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат дафтарчаларини юритиш, ишга қабул қилиш ёки ишдан бўшатишни расмийлаштириш ҳақидаги тегишли буйруқларни чиқариш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик сервис хизмати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Меҳнат шартномаси (контракти) томонлардан ҳар бирининг талабига кўра бекор қилиниши мумкин. Шартнома чет эл ваколатхонаси ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда ишдан бўшатилган ходимга ишдан бўшаганда бериладиган пул Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланган тартибда ва миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома чет эл ваколатхонаси ходими ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда ишдан бўшаганда бериладиган пул унга, агар бундай бекор қилиш ваколатхонанинг шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги туфайли келиб чиққан бўлса, тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дипломатик ва уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналари ўзларида ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жумласидан бўлган мутахассислар учун тегишли фондларга Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан назарда тутилган ҳолда белгиланган тартибга мувофиқ бадалларни ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Чет эл ваколатхоналарида ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига солиқ солиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан олинадиган солиқлар ҳақидаги қонунга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Чет эл ваколатхоналарида ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қонунга хилоф равишда хатти-ҳаракат қилганлари учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ умумий асосларда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дипломатик ва бошқа уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналарида ишлаш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати шартнома тузган томонлар келишуви бўйича белгиланган, аммо ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган нормаланган иш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномага мувофиқ белгиланган меҳнат ҳақи ставкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йилги пул тўланадиган таътилларга ва якшанба, байрам кунларида дам олиш. Байрам ва дам олиш кунларида, шунингдек, ишдан ташқари вақтда ишланганлиги учун ҳақ тўлаш чет эл ваколатхонаси томонидан тузилган шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган вақтинчалик ишга яроқсизлиги учун нафақа ва ижтимоий суғурта бўйича бошқа нафақалар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонуни билан уларга берилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Чет эл ваколатхонасига ишга қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вазифаларини тегишли равишда ва меҳнат шартномаси (контракт)да айтилган шартларга мувофиқ бажаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл ваколатхонасига фойдаланиш учун берилган ҳудудлар ва биноларда аккредитация қилувчи давлат томонидан белгиланган меҳнат интизоми, ўзини тутиш қоидалари, тартиб ва бошқа нормаларга амал қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл ваколатхонасида ишлаган вақтида олган хоҳ валютадаги, хоҳ маҳаллий пул бирлигидаги даромадлардан Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган тартибда солиқлар тўлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун ходимга топширилган чет эл ваколатхонасининг мулки ва моддий бойликларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларига сиёсий ёки моддий зарар етказишга кўмаклашувчи хатти-ҳаракатларга ёхуд лоқайдликка йўл қўймасликка мажбурдирлар.