21.11.2025 йилдаги Ф-60-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўттиз уч йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, фуқароларни унда белгиланган эзгу қадриятлар атрофида бирлаштириш, «Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий ҳамда бошқа тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташкилий қўмита (А. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда кўтаринки руҳда нишонланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) барча ҳудудларда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, бадиий кечалар, фестиваллар, сайиллар, маданият ва спорт тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида атоқли илм-фан намояндалари, маданият ва санъат арбоблари, кекса ва ёш авлод вакиллари, таниқли спортчиларни жалб этган ҳолда байрам тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамини янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик руҳига ҳамоҳанг тарзда нишонлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғояларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз аксини топаётганини кўрсатиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) янги таҳрирдаги Конституциянинг иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашдаги ўрни ва ролини ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!» деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) янги таҳрирдаги Конституциянинг тадбиркорлик ва хусусий мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича янгидан янги ютуқлар ва натижаларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиб берганини кенг жамоатчиликка тушунтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Конституция байрами арафасида умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини, шу жумладан, атоқли ҳуқуқшунослар, олимлар, суд, адлия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбар ва ходимлари иштирокида ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда — тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Тошкент шаҳрида — Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг захира жамғармалари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф-60-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги Ф-60-сон фармойишига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Ижро муддати

Масъул ташкилотлар

I. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш бўйича ташкилий тадбирлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ғоя ва асосий тамойилларни ўзида акс эттирувчи кўргазмали воситаларни (плакат, панно, видеоролик ва бошқаларни) тайёрлаш.

2025 йил 30 ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси

2.

Кўргазмали воситаларни вилоят, шаҳар, туман марказлари шоҳ кўчалари, хиёбонлар, байрам тадбирлари ўтадиган жойларда, ташқи реклама объектларида, билбордларда, LED-экранли конструкцияларда, жамоат транспортида (автобус, метро, поезд, самолёт) ва жамоат жойларида (бозор, гипермаркет, савдо шохобчалари, бекат, аэропорт ва авиакассалар, темир йўл вокзаллари ва кассалари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва б.) жойлаштириш.

2025 йил 30 ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси,

Транспорт вазирлиги

3.

Давлат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ҳокимликлар, давлат хизматлари марказлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларининг кириш жойларида «Конституция бурчаклари»ни  ташкил этиш ва уларда ушбу ташкилотлар фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб Конституциянинг мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган ахборот баннерларини жойлаштириш.

2025 йил ноябрь ойидан бошлаб

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ҳокимликлар,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

4.

Олимлар, ҳуқуқшунослар ва мутахассислардан иборат тарғибот гуруҳларини шакллантириш ва меҳнат жамоалари, маҳаллаларда, олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида, ҳарбий қисмларда, жазони ижро этиш муассасаларида Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича учрашувлар, жонли мулоқот, суҳбатлар ва бошқа маданий-маърифий ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш.

2025 йил ноябрь-декабрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Маданият вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

5.

«Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!» мавзусида аҳолининг барча қатламлари ўртасида Конституциянинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш маърифат ойлигини ўтказиш.

2025 йил декабрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси,

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

6.

Аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда туман ва шаҳар марказларида (Тошкент шаҳрида — Сайилгоҳ кўчасида) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб «Конституция кўчаси (майдони, маҳалласи)»ни ташкил этиш, унда:

Конституциянинг яратилиши, такомиллаштириш босқичларини ифода этадиган «Конституция тарихи» бурчаги ва фотокўргазмасини ташкил этиш;

Конституцияни ўргатиш бўйича замонавий методика асосида тайёрланган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётлар кўргазмасини ташкил этиш;

конституциявий ҳуқуқлар бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бурчакларини ташкил этиш ва уларга кўргазмали материалларни жойлаштириш;

«Конституция кўчаси» ни тарғибот ва кўргазмали баннерлар билан безатиш;

Конституцияга оид турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш, фуқароларнинг Конституцияга оид билимларини синовдан ўтказиш бўйича викторина лойиҳасини амалга ошириш, ғолиб бўлган фуқароларни Конституция китоби, Конституция рамзи туширилган маҳсулотлар билан тақдирлаш.

2025 йил 5 — 8 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Адлия вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Миллий гвардия,

Олий суд,

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

7.

Маҳаллаларда, мактаблар ҳовлиларида 5 декабрда Конституция куни муносабати билан давлат байроғини кўтариш маросимини ташкил этиш, унда Конституциядаги бирдамлик ғоялари ифодаланган саҳна кўринишлари, шеър ва ашулаларни ўз ичига олган тадбирлар ташкил этиш.

2025 йил 5 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

8.

«Constitution.uz» веб-сайти базасида ташкил этилган электрон Конституция кутубхонасини замонавий илмий ва таҳлилий материаллар билан бойитиш.

Доимий равишда

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси

9.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатларининг кўргазмасини ташкил этиш.

2025 йил 1 — 7 декабрь

Олий Мажлис палаталари,

Конституциявий суд

(келишув асосида),

«Ўзархив» агентлиги

II. Маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари

10.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини, унинг ислоҳотларга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини тарғиб қилувчи махсус ижтимоий роликлар тайёрлаш ҳамда ОАВда кенг ёритиш.

2025 йил 1 — 8 декабрь

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

11.

Фуқаролар кундалик ҳаётида кўп учрайдиган вазиятларда Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри қўлланилиши бўйича ижтимоий роликлар тайёрлаш ҳамда уларни давлат органлари ва ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига жойлаштириш ва кенг тарғиб қилиш.

2025 йил ноябрь-декабрь

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

давлат органлари ва ташкилотлари

12.

Оммавий ахборот воситаларида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятига оид медиа тадбирларни (махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик, титр, радиоэшиттириш, мақола, викторина ва муносабатлар) амалга ошириш (алоҳида медиа режа асосида). Давлат телеканаллари белгиси ёнида Конституция байрами белгисини жойлаштириш.

2025 йил ноябрь-декабрь

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги,

вазирлик ва идоралар

13.

Конституциявий комиссиянинг айрим аъзолари билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши тарихига бағишланган интервьюлар тайёрлаш ҳамда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

2025 йил 1 — 8 декабрь

Конституциявий суд,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси,

«Халқ сўзи» ва «Янги Ўзбекистон» газеталари,

Адлия вазирлиги

14.

Конституция куни муносабати билан  радиовикторина ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2025 йил 7-8 декабрь

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси,

Адлия вазирлиги

15.

Марказий ва ҳудудий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида:

1) Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканини тарғиб этиш, шу мавзуда телемулоқотлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш;

2) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган алоҳида рукнлар ташкил этиш, ҳуқуқий журнал ва газеталарнинг махсус сонларини чоп этиш.

2025 йил 1 — 8 декабрь

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги,

«Халқ сўзи» ва «Янги Ўзбекистон» газеталари,

Адлия вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий суд,

Конституциявий суд,

Миллий гвардия,

Бош прокуратура

16.

Оммавий ахборот воситаларида «Конституция — суверен давлат кафолати», «Конституция — демократик давлат кафолати», «Конституция — ҳуқуқий давлат кафолати», «Конституция — ижтимоий давлат кафолати», «Конституциядунёвий давлат кафолати» мавзуларида туркум махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик ва радиоэшиттиришларни тайёрлаш.

2025 йил ноябрь-декабрь

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги,

вазирлик ва идоралар

17.

«Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — эркин ва фаровон ҳаёт гарови» шиори остида шаҳар, туман марказларидаги давлат органлари биноларига ўқувчи ва талабаларнинг саёҳатларини ташкил этиш ва ОАВда уларнинг таассуротлари ҳақида мақола ва постлар бериб бориш.

2025 йил ноябрь-декабрь

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

18.

Давлат ва жамоат арбоблари, актёр, хонанда, машҳур спортчилар, блогер ва фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига Конституцияга оид муносабатларни жойлаштириш.

2025 йил декабрь

Маданият вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

19.

Журналист ва блогерлар ўртасида «Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва мақола» танловини ўтказиш.

2025 йил ноябрь

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

20.

«#Men va Konstitutsiya», «#Mening konstitutsiyam», «#Konstitutsiyakuni» хештеглари остида Конституциянинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек, фуқароларда ватанпарварлик, қонунларга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган видеороликларни тайёрлаш ҳамда уларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш.

2025 йил 1 — 10 декабрь

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси

21.

Ихтиёрий бўлган умуммиллий Конституция имтиҳонини ўтказиш.

2025 йил 1 — 10 декабрь

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

ТДЮУ

22.

Конституция моддалари моҳиятини содда ва тушунарли тилда очиб берувчи, мактаб ёшидаги болалар учун мўлжалланган мультипликацион (анимацион) видеоролик тайёрлаш ва кенг тарқатиш.

2025 йил декабрь

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси

23.

Ҳудудларда Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш доирасида «Тарғибот поезди!» лойиҳасини ташкил этиш.

2025 йил декабрь

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, 

ТДЮУ

III. Конституция куни муносабати билан ўтказиладиган байрам ва бошқа кўнгилочар тадбирлар

24.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ўтказиладиган концерт тадбирларини санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

2025 йил 7 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги

25.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Конституция сайилларини ташкил этиш, унда томоша ва байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

2025 йил 4 — 7 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги

26.

Ҳарбий қисм ва бўлинмаларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланган тантанали сафланиш тадбирларини ўтказиш, ҳарбий ва ўқув тайёргарликда алоҳида намуна кўрсатган ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш ва тақдирлаш.

2025 йил 4 — 7 декабрь

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати

27.

Кинотеатрларда ҳар бир фильм намойишидан олдин Конституция куни байрамига бағишланган ижтимоий видеороликларни томошабинларга кўрсатиш.

2025 йил 1 — 8 декабрь

Маданият вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

28.

Фуқароларга Конституция куни байрами муносабати билан SMS  хабар сифатида табрик йўллаш.

2025 йил 8 декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

29.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида Конституцияга бағишланган «Заковат» интеллектуал ўйинини ва бошқа интеллектуал ўйинларни ҳудудий ва республика миқёсида юқори даражада ўтказиш.

2025 йил декабрдан эътиборан

«Заковат интеллектуал клуби» ННТ,

Олий суд,

Судьялар олий кенгаши,

Бош прокуратура,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Адлия вазирлиги

30.

Конституция кунига бағишланган спорт марафонлари (югуриш, марш) ва мусобақаларини (волейбол, футбол, шахмат ва б.) уюштириш. Жаҳон, Осиё ва Олимпия ўйинлари ғолиблари, иштирокчилари билан учрашувлар ташкил этиш.

2025 йил 2 — 5 декабрь

Спорт вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

31.

Тошкент давлат юридик университети талабалари, юридик техникумлар ва ТДЮУ  қошидаги академик лицей ўқувчилари ўртасида «Конституция ҳақида энг яхши илмий мақола», «Конституция ҳақида энг яхши оммабоп мақола», «Конституция ҳақида энг яхши инфографика», «Конституция ҳақида энг яхши видеоролик» номинацияларини ўзида қамраб олган «Энг яхши конституция тарғиботчиси» танловини ўтказиш.

2025 йил ноябрь-декабрь

Адлия вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

ТДЮУ

IV. «Конституция ойлиги» доирасида давлат органлари ва ташкилотларида ташкил этиладиган тадбирлар

32.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биринчи даражали раҳбарлари томонидан янги таҳрирдаги Конституцияни амалга ошириш доирасида тегишли орган томонидан қилинган ишлар ҳақида мақола тайёрлаш ва чоп этиш.

2025 йил ноябрь-декабрь

Олий суд,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

33.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун Конституциянинг қоида ва нормаларини чуқурлаштириб ўргатишга қаратилган ўқув семинарлар ташкил этиш.

2025 йил ноябрь-декабрь

Судьялар олий кенгаши,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия

34.

Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида ва халқаро ташкилотлар қошидаги ваколатхоналари ёки халқаро ташкилотлар штаб-квартираларида Конституциямиз қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон Конституцияси куни» маърифий тадбирларини ташкил этиш.

2025 йил 1 — 8 декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги,

«Дунё» ахборот агентлиги

35.

Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасалари ва халқаро ташкилотлар қошидаги ваколатхоналари веб-сайтларида, хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида Конституция кунига бағишланган материалларни жойлаштириш.

2025 йил 1 — 8 декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги,

«Дунё» ахборот агентлиги

36.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи хорижий тилларда (инглиз, француз, япон, корейс, хитой, испан, араб, қозоқ, тожик, туркман, қирғиз ва б.) тайёрланган материалларни хорижий давлатлар электрон ресурсларига ва Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги консуллик муассасалари веб-сайтларида жойлаштириш.

2025 йил ноябрь-декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

«Дунё» ахборот агентлиги

37.

Конституциявий суднинг мамлакатдаги конституциявий қонунийлик ҳолати тўғрисида ахборотини тақдим этиш.

2025 йил декабрь

Конституциявий суд

(келишув асосида)

38.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони лойиҳасини киритиш.

2025 йил декабрь

Конституциявий суд

(келишув асосида)

39.

«Конституция ойлиги» доирасида Олий Мажлис палаталарида «Очиқ эшиклар куни»ни ўтказиш ва унинг доирасида Қонунчилик палатаси ва Сенат биноси бўйлаб экскурсия ташкил этиш, мажлислар зали ва музей, кутубхона, депутат ва сенаторларнинг фаолияти билан таништириш.

2025 йил 2 — 5 декабрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати

(келишув асосида)

40.

Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатишни, шу жумладан, ички ишлар органларида Конституция кунида 16 ёшга тўладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ID-картани топшириш жараёнларини байрамона ташкил этиш.

2025 йил 5 декабрь

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

маҳаллий ҳокимликлар

41.

Конституция тарғиботида фаол иштирок этган фуқароларни Конституция куни арафасида «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш.

2025 йил декабрь

Адлия вазирлиги

V. «Конституция ойлиги» доирасида таълим ташкилотларида ташкил этиладиган тарғибот тадбирлари

42.

Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини ўтказиш (намунавий дарс материаллари асосида).

2025 йил 2 — 6 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

ТДЮУ

43.

Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидалари ва тамойилларини ўрганиш бўйича олимпиада ташкил этиш ва ОАВда кенг ёритиш.

Ҳар йили 1 — 7 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

44.

Мактаб ўқувчилари ўртасида «Халқ Конституцияси», «Конституция — бахтимиз қомуси», «Конституция билимдони», «Конституция — келажагим машъали» мавзуларида расмлар ва иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2025 йил 2 — 5 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

45.

Ўзбекистон ёшларининг Конституция кунига бағишланган II конференциясини ўтказиш.

2025 йил 5 декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

46.

Таълим муассасаларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирокида «Конституцияни ўрганамиз», «Конституция — адолат тантанаси» мавзуларида учрашувлар, очиқ мулоқотлар, ҳуқуқий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.

2025 йил 2 — 5 декабрь

Ёшлар ишлари агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

47.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчилари учун Конституциянинг мазмун-моҳиятини содда тилда тушунтиришга қаратилган «Моддалар гапиради» номли туркум видеороликлар тайёрлаш ва манзилли тарқатиш.

2025 йил 2 — 5 декабрь

Адлия вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

48.

«Баркамол авлод» болалар мактабларида «Конституция ўқувчилар нигоҳида» мавзусида ижодий ишлар танлови ва кўргазмаларини ташкил этиш, таълим ташкилотларини байроқлар ва шарлар, шунингдек, ўқувчилар ясаган ўйинчоқлар, рамзлар билан безатиш.

2025 йил 2 — 5 декабрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маҳаллий ҳокимликлар

49.

Олий таълим ва илмий ташкилотларда талабалар, магистрлар, тадқиқотчилар, таянч докторантлар ва докторантлар ўртасида «Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови» мавзусида илмий мақолалар танловини ташкил этиш.

2025 йил ноябрь-декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

50.

Конституциявий ҳуқуқ бўйича таниқли хорижлик олим ва экспертлар иштирокида Конституцияни ҳаётга татбиқ этиш бўйича эришилган ютуқлар ва олдимизда турган устувор вазифаларга бағишланган халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш.

2025 йил 3 декабрь

Адлия вазирлиги,

Олий Мажлис палаталари,

Конституциявий суд,

(келишув асосида),

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

ТДЮУ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги Ф-60-сон фармойишига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

Р.Қ. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Спичрайтери

4.

Ш.И. Асадов

Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи — Президент матбуот котиби

5.

Д.Б. Кадиров

Президент Администрацияси департамент бошлиғи

6.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

7.

Ш.Б. Умурзаков

Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

8.

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

9.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

10.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

11.

А.А. Ташпулатов

ички ишлар вазири

12.

Ш.Г. Халмухамедов

мудофаа вазири

13.

Б.Б. Кудратходжаев

фавқулодда вазиятлар вазири

14.

Р.М. Джураев

Миллий гвардия қўмондони

15.

Э.Г. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

16.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

17.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

18.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

19.

А.И. Икрамов

спорт вазири

20.

Б.Э. Захидов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

21.

Қ.Р. Сариев

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси

22.

Ш.Т. Ризаев

Кинематография агентлиги бош директори

23.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

24.

А.А. Жўрабоев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси

25.

А. Кўчимов

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори

26.

О.А. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

27.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.