Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Дори воситаларининг асосий фармакологик кўрсаткичларини ўз ичига олувчи классификаторларни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3703]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги ПФ-137-сон «Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Дори воситаларининг асосий фармакологик кўрсаткичларини ўз ичига олувчи классификаторлар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Мазкур ҳужжатнинг илова матни лотин алифбосида берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 октябрь,
12-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3703/1045-сон)