1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда соқада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш | |||||
1. | Конструктор-ҳисобчи ва лойиҳа бош муҳандисларини бино ва иншоотларни махсус сейсмик ҳимоя воситалари ёрдамида лойиҳалаштириш ва ночизиқли ҳисоблаш усулида лойиҳалаш ҳамда минтақавий акселерограммалардан фойдаланиб, лойиҳалаштириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. | 1. Конструктор-ҳисобчи ва лойиҳа бош муҳандисларидан иборат кичик гуруҳларни шакллантириш. | 2026-2027 йиллар давомида (ҳар йили март ойига қадар) | Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари, Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ўқув ва малака ошириш курслари режасини тузиш ва зилзилабардош қурилишга ихтисослашган етакчи хорижий қабул қилувчи томон билан келишиш. | 2026-2027 йиллар давомида (ҳар йили апрель ойига қадар) | ||||
3. Шакллантирилган гуруҳларни келишувга эришилган ташкилотларга босқичма-босқич қисқа муддатли (2 ҳафтадан 1 ойгача) ўқув ва малака ошириш курсларига юбориш. | 2026-2027 йиллар давомида | ||||
4. Ўқув ва малака ошириш курсларида олинган тажрибани таҳлил қилиб бориш. Таҳлил натижаларига кўра сейсмик ҳимоялаш ва мониторинг қилиш воситаларини қўллаш шартлари ва лойиҳалаштириш услубиёти, минтақавий акселлограммалар асосида ҳамда конструкцияларни ночизиқли ҳисоблаш усуллари, шунингдек, газ ва электр тармоқларини блоклаш тизимларини амалиётга жорий қилиш учун амалдаги норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва таклифлар киритиш. | 2026-2027 йиллар | ||||
2. | Қурилиш йўналишидаги олий таълим муассасаларида конструктор-ҳисобчи мутахассисларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. | 1. Ўқув ва малака ошириш курсларида бўлиб қайтган мутахассислар иштирокида олий таълимнинг бакалавриат ва магистратура босқичлари учун ўқув дастурларини тузиш ва мавжудларини қайта кўриб чиқиш. | 2026-2027 йилларда июнь ойигача | Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов), Фанлар академияси (С. Мирзаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ўқув ва малака ошириш курсларида бўлиб қайтган мутахассислардан тайинланган тренерларни олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларини ишлаб чиқилган дастурлар бўйича ўқитишини ташкил этиш. | 2026-2027 йилларда октябрь ойида | ||||
3. Махсус сейсмик ҳимоя тизимлари, юк кўтарувчи конструкцияларни мониторинг қилиш, минтақавий акселлограммалар асосида ҳамда конструкцияларни ночизиқли ҳисоблаш услублари бўйича тайёрланган ўқув дастурларини олий таълим муассасаларида жорий қилиш. | 2027 йил август | ||||
П. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга оид амалий чора-тадбирлар | |||||
3. | Махсус сейсмик ҳимоялаш воситалари қўлланилган кўп қаватли тураржой биносини экспериментал лойиҳа асосида қуриш. | 1. Махсус сейсмик ҳимоялаш воситалари қўлланилган, битта экспериментал бинони ушбу йўналишда тажрибага эга етакчи хорижий компанияни жалб қилган ҳолда лойиҳалаштириш, бунда лойиҳалаштириш жараёнларида маҳаллий мутахассислар иштирокини таъминлаш. | 2026 йил якунига қадар | Буюртмачи ташкилотлар маблағлари | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Махсус сейсмик ҳимоялаш воситалари ёрдамида лойиҳалаштирилган бинони ушбу йўналишда тажрибага эга хорижий компанияни жалб қилинган ҳолда қуриш ва синаш, бунда қурилиш-монтаж ишларида маҳаллий мутахассислар иштирокини таъминлаш. | 2027 йил июнь | ||||
3. Махсус сейсмик ҳимоялаш воситалари қўлланиладиган бино ва иншоотлар турларини аниқлаш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2027 йил сентябрь | ||||
III. Сейсмик мустаҳкам қурилиш соҳасида илмий-тадқиқотлар ўтказиш, соҳани рақамлаштириш ва норматив базани такомиллаштириш | |||||
4. | Бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларига автоматик мониторинг қилиш ускунасини ўрнатиш амалиётини йўлга қўйиш. | 1. Бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларида ўрнатиладиган автоматик мониторинг қилиш ускуналари тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ундан олинадиган маълумотлар асосида сейсмик мустаҳкамликни баҳолаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. | 2025-2026-йиллар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари учун ажратиладиган мақсадли грантлар, Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов), Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази (Қ. Қўчқоров), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Тадқиқот натижаларига кўра миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг белгиланган ўрнатилган тартибда тасдиқланишини таъминлаш. | 2026 йил якунига қадар | ||||
5. | Биноларнинг тўсувчи конструкцияларини динамик юкларга синаш услубиётини жорий этиш. | 1. Биноларнинг тўсувчи конструкцияларини динамик юкларга синаш услубиётини ишлаб чиқиш бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш | 2026-2027 йиллар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари учун ажратиладиган мақсадли грантлар | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Баланд бинолар тўсувчи конструкцияларини динамик юкларга синашнинг стандартлаштирилган услубиётларини амалиётга жорий этиш. | 2027 йил якунига қадар | ||||
6. | Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини такомиллаштириш, илғор халқаро тажриба билан уйғунлаштириш ва самарали услубиётларни аниқлаш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш. | 1. Сунъий интеллект технологияларининг (AI) машинада ўргатиш (ML) ва чуқур ўргатиш (DRL) орқали қурилиш нормалари бўйича халқаро тажрибани таҳлил қилиш тизимини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. | 2026-2027 йиллар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари учун ажратиладиган мақсадли грантлар | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Сунъий интеллект технологияларининг (AI) машинада ўргатиш (ML) ва чуқур ўргатиш (DRL) орқали биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ҳисоблашнинг самарали услубиётини аниқлаш бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш. | |||||
7. | Сейсмиклиги 9 балли ҳудудларда конструктив тизими яхлит ва йиғма темир-бетондан ташкил топган 16 қаватгача бўлган биноларни лойиҳалаштириш бўйича амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш. | Сейсмиклиги 9 балли ҳудудларда яхлит темир-бетон каркаслар ҳамда яхлит темир-бетон деворлар, йирик панелли деворлар ва ҳажмли темир-бетон блоклардан ташкил топган конструктив тизимли 16 қаватгача бўлган биноларни лойиҳалаштириш бўйича ҚМҚ 2.01.03 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўпланган тажриба ва амалиётдан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | 2026 йил апрель | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ривожлантириш дастурлари учун ажратилган маблағлари | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
8. | Махсус сейсмик ҳимоялаш тизимларини қўллаш учун техник талабларни ишлаб чиқиш. | Амалга оширилган экспериментал лойиҳалаштириш ва қурилиш натижалари ва халқаро норматив ҳужжатлар талаблари асосида миллий норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш. | 2027 йил декабрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ривожлантириш дастурлари учун ажратилган маблағлари | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
9. | Грунтларни муҳандислик тайёрлаш ва сейсмик жадалликни камайтириш усулларини жорий этиш, муҳандислик-геологик қидирувларни тизимлаштириш ҳамда норматив-техник ҳужжат тайёрлаш. | Грунтларни муҳандислик тайёрлаш ва сейсмик жадалликни камайтириш усулларини жорий этиш ҳамда геотехник қидирувларни назарда тутувчи норматив-техник ҳужжатни тайёрлаш. | 2027 йил июнь | - | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2-ИЛОВА
Т/р | Вилоят ва шаҳар номи | Вилоят ва шаҳарларга бўйсунадиган туман/шаҳарлар | MSK-64 шкаласи бўйича сейсмик фаол зоналарда қуриладиган объектларнинг лойиҳалаштирилиши мажбурий бўлган баллар |
1. | Андижон вилояти | 1. Андижон ш. | 9 балл |
2. Хонобод ш. | 8 балл | ||
3. Андижон т. | 9 балл | ||
4. Асака | 9 балл | ||
5. Балиқчи | 8 балл | ||
6. Бўстон | 8 балл | ||
7. Булоқбоши | 8 балл | ||
8. Жалақудуқ | 8 балл | ||
9. Избоскан | 9 балл | ||
10. Қўрғонтепа | 8 балл | ||
11. Марҳамат | 8 балл | ||
12. Олтинкўл | 9 балл | ||
13. Пахтаобод | 9 балл | ||
14. Хўжаобод | 9 балл | ||
15. Шаҳрихон | 9 балл | ||
16. Улуғнор | 8 балл | ||
2. | Бухоро вилояти | 1. Бухоро ш. | 8-9 балл |
2. Бухоро | 8 балл | ||
3. Вобкент | 8 балл | ||
4. Ромитон | 8 балл | ||
5. Шофиркон | 8 балл | ||
6. Ғиждувон | 8 балл | ||
3. | Жиззах вилояти | 1. Жиззах ш. | 8 балл |
2. Арнасой | 8 балл | ||
3. Бахмал | 8 балл | ||
4. Ғаллаорол | 8 балл | ||
5. Ш. Рашидов | 8 балл | ||
6. Зарбдор | 8 балл | ||
7. Зафаробод | 8 балл | ||
8. Зомин | 8 балл | ||
9. Фориш | 8 балл | ||
10. Янгиобод | 8 балл | ||
4. | Навоий вилояти | 1. Навоий ш. | 8 балл |
2. Кармана | 8 балл | ||
3. Навбаҳор | 8 балл | ||
4. Нурота | 8 балл | ||
5. Қизилтепа | 8 балл | ||
6. Хатирчи | 8 балл | ||
5. | Наманган вилояти | 1. Наманган ш. | 8-9 балл |
2. Чортоқ | 8-9 балл | ||
3. Чуст | 9 балл | ||
4. Косонсой | 8 балл | ||
5. Мингбулоқ | 9 балл | ||
6. Наманган т. | 9 балл | ||
7. Норин | 8-9 балл | ||
8. Поп | 9 балл | ||
9. Тўрақўрғон | 9 балл | ||
10. Учқўрғон | 9 балл | ||
11. Уйчи | 9 балл | ||
12. Янгиқўрғон | 9 балл | ||
6. | Самарқанд вилояти | 1. Самарқанд ш. | 8 балл |
2. Каттақўрғон ш. | 8 балл | ||
3. Жомбой | 8 балл | ||
4. Нарпай | 8 балл | ||
5. Паяриқ | 8 балл | ||
6. Самарқанд т. | 8 балл | ||
7. Ургут | 8 балл | ||
8. Иштихон | 8 балл | ||
9. Нуробод | 8 балл | ||
10. Пастдарғом | 8 балл | ||
11. Тойлоқ | 8 балл | ||
12. Булунғур | 8 балл | ||
13. Каттақўрғон | 8 балл | ||
14. Оқдарё | 8 балл | ||
15. Пахтачи | 8 балл | ||
7. | Сирдарё вилояти | 1. Гулистон ш. | 8 балл |
2. Янгиер ш. | 8 балл | ||
3. Сирдарё т. | 8 балл | ||
8. | Сурхондарё вилояти | 1. Термиз ш. | 7-8 балл |
2. Бандихон | 8 балл | ||
3. Бойсун | 8 балл | ||
4. Денов | 8 балл | ||
5. Қизириқ | 8 балл | ||
6. Қумқўрғон | 8 балл | ||
7. Олтинсой | 8 балл | ||
8. Сариосиё | 8 балл | ||
9. Узун | 8 балл | ||
10. Шеробод | 8 балл | ||
11. Шўрчи | 8 балл | ||
9. | Тошкент вилояти | 1. Нурафшон ш. | 8-9 балл |
2. Янгийўл ш. | 8 балл | ||
3. Чирчиқ ш. | 8-9 балл | ||
4. Олмалиқ ш. | 8 балл | ||
5. Бекобод ш. | 8 балл | ||
6. Оҳангарон ш. | 8 балл | ||
7. Тошкент | 8 балл | ||
8. Паркент | 8 балл | ||
9. Юқоричирчиқ | 8 балл | ||
10. Ўртачирчиқ | 8 балл | ||
11. Бўстонлиқ | 8 балл | ||
12. Қибрай | 8 балл | ||
13. Оҳангарон | 8 балл | ||
14. Пискент | 8 балл | ||
15. Зангиота | 8 балл | ||
16. Чиноз | 8 балл | ||
17. Янгийўл | 8 балл | ||
10. | Тошкент шаҳри | 1. Бектемир | 8 балл |
2. Миробод | 8 балл | ||
3. Мирзо Улуғбек | 8-9 балл | ||
4. Олмазор | 8-9 балл | ||
5. Сергели | 8 балл | ||
6. Учтепа | 9 балл | ||
7. Шайхонтоҳур | 9 балл | ||
8. Чилонзор | 8-9 балл | ||
9. Юнусобод | 8-9 балл | ||
10. Яшнобод | 8-9 балл | ||
11. Янги ҳаёт | 8 балл | ||
12. Яккасарой | 8-9 балл | ||
11. | Фарғона вилояти | 1. Фарғона ш. | 8-9 балл |
2. Марғилон ш. | 8 балл | ||
3. Қувасой ш. | 8 балл | ||
4. Қўқон ш. | 8 балл | ||
5. Фарғона т. | 8 балл | ||
6. Қува | 8 балл | ||
7. Тошлоқ | 8 балл | ||
8. Ёзёвон | 8 балл | ||
9. Қўштепа | 8 балл | ||
10. Олтиариқ | 8 балл | ||
11. Риштон | 8 балл | ||
12. Бағдод | 8 балл | ||
13. Бувайда | 8 балл | ||
14. Учкўприк | 8 балл | ||
15. Данғара | 8 балл | ||
16. Фурқат | 8 балл | ||
17. Ўзбекистон | 8 балл | ||
18. Бешариқ | 8 балл | ||
19. Сўх | 8 балл | ||
12. | Қашқадарё вилояти | 1. Қарши ш. | 8 балл |
2. Шаҳрисабз ш. | 8 балл | ||
3. Деҳқонобод | 8 балл | ||
4. Китоб | 8 балл | ||
5. Кўкдала | 8 балл | ||
6. Нишон | 8 балл | ||
7. Чироқчи | 8 балл | ||
8. Яккабоғ | 8 балл | ||
9. Қамаши | 9 балл | ||
10. Қарши т. | 8 балл | ||
11. Ғузор | 8 балл |
3-ИЛОВА