14.11.2025 йилдаги ПФ-214-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес юритишни ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, бизнесни бошлашда давлат хизматларини комплекс тарзда кўрсатишни йўлга қўйиш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб тадбиркорларнинг маъмурий харажатларини 90 миллиард сўмгача қисқартириш, шунингдек, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик жараёнларида 15 кунгача вақтини тежаш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Бизнесни комплекс тарзда рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2026 йил 1 январдан бошлаб «Бизнесни 15 дақиқада бошлаш» тамойили асосида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги хизматларни кўрсатиш тартиби жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) электрон рақамли имзо калитини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ҳамда уларни фаоллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини олиш (солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда гувоҳнома бериладиган солиқ тўловчиларга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, «Бизнесни 15 дақиқада бошлаш» тамойили доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тадбиркорлик субъекти ҳар бир хизматдан ўз танлови асосида ихтиёрий равишда фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) танланган хизматлар бўйича ягона QR код орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) якка тартибдаги тадбиркорларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тадбиркорлик субъектларининг бирламчи маълумотлари (исми, фамилияси, отасининг исми, фирма номи, манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва ҳ.қ.) ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан бепул киритилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) якка тартибдаги тадбиркорнинг исми, фамилияси ва отасининг исми ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотлар — Ички ишлар вазирлигининг «ID-карта» автоматлаштирилган ахборот тизимидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) бошқа маълумотлар — Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан ўрнатилган тартибда реал вақт режимида «Лицензия» ахборот тизимига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2026 йил 1 мартдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Лицензия» ахборот тизимида лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда қуйидагиларни назарда тутувчи ихтиёрий дастлабки баҳолаш хизмати йўлга қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) дастлабки баҳолаш доирасида талабгор лицензия ёки рухсатнома олиш учун харид қилиши режалаштирган бино-иншоотлар, моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, ёллаш кўзда тутилган ходимлар тўғрисидаги ҳамда бошқа маълумотлар лицензия ва рухсат бериш талаб ҳамда шартларига мувофиқлиги ўрганилади ва тегишли хулоса берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) дастлабки баҳолаш хизмати 20 кундан ошмаган муддатда кўрсатилади ва тегишли лицензия ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатни беришда аризани кўриб чиққанлик учун тўланадиган йиғимдан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш юкини камайтириш ҳамда бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур Фармоннинг мақсади, вазифалари ҳамда ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Адлия вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири А.Ж. Ташкулов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-214-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 ноябрдаги ПФ-214-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш юкини камайтириш ҳамда бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Бизнесни 15 дақиқада бошлаш» тамойили асосида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги хизматларни композит кўрсатишни йўлга қўйиш:

электрон рақамли имзо калитини бериш;

тижорат банкларида ҳисобварақ очишга ариза топшириш ва уни фаоллаштириш;

айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш;

кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;

қўшилган қиймат солиғи тўловчи гувоҳномасини олиш (солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда гувоҳнома бериладиган солиқ тўловчиларга);

онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;

юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

-

2025 йил декабрь

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Захидов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

тижорат банклари

2. Амалий чора-тадбирлар

Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2.

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими ва Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимини «Лицензия» ахборот тизимига интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

-

2025 йил декабрь

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

3.

«ID-карта» автоматлаштирилган ахборот тизимини Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими ва «Лицензия» ахборот тизимига интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

-

2025 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

4.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида тайинланган раҳбар маълумотларини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

-

2025 йил декабрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Захидов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

5.

Онлайн назорат-касса машиналарини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш учун Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимини Солиқ қўмитасининг ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

-

2025 йил декабрь

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

6.

«Лицензия» ахборот тизимида лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда талабгорнинг лицензия ҳамда рухсат бериш талаб ва шартларига мос келишини аниқлашга қаратилган дастлабки баҳолаш хизматини йўлга қўйиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2. Амалий чора-тадбирлар.

Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2026 йил февраль

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳаларини электрон шаклда «Шаффоф қурилиш» тизими орқали кўриб чиқиш ва келишиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

-

2025 йил декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Хидоятов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

8.

Қуйидаги лицензия ва рухсатномаларни ариза берувчиларнинг хоҳишига кўра тезлаштирилган тартибда бериш:

туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия;

концерт-томоша фаолияти учун лицензия;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензия;

ветеринария фаолияти учун лицензия;

хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти учун лицензия;

хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолияти учун лицензия;

автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса;

оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек, Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

-

2026 йил март

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Маданият вазирлиги

(Назарбеков),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдураҳмонов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Захидов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Хидоятов),

Маданий мерос агентлиги

(Абдикаримов),

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(Рафиқов),

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

(Эшқўзиев),

Туризм қўмитаси

(Шадиев)

9.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни «Лицензия» ахборот тизими орқали қўллаш тизимини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2026 йил февраль

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

10.

«Лицензия» ахборот тизимида аризаларни тўлдириш жараёнида талабгорнинг тегишли талаб ва шартларга мос келишига автоматик ёки сунъий интеллект технологияси орқали баҳо бериш тизимини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2026 йил май

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

11.

«Лицензия» ахборот тизимида ваколатли органлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш жараёнларини автоматлаштириш.

Ариза ва тақдим этилган ҳужжатлардаги рақамлашган маълумотларга ахборот тизимлари ёки сунъий интеллект технологияси орқали баҳо бериш тизимини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2026 йил август

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Давлат муассасаларига рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда ва уларнинг паспортларида тегишли фаолият ёки ҳаракатни рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмасдан амалга оширишга рухсат берилган бўлса, уларга ушбу фаолиятни бевосита амалга оширишга рухсат бериш юзасидан «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

-

2025 йил декабрь

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

13.

Тегишли фаолият билан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз, шунингдек, хабарнома юбормасдан шуғулланиш ҳолатлари билан боғлиқ қонунбузилишлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида аниқланганда ва ҳуқуқбузарлик тасдиқланганда, бу ҳақида ваколатли органларга хабар берган жисмоний ва юридик шахсларни ундирилган жариманинг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантириш тартибини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

-

2026 йил апрель

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Бизнес-омбудсман

(Урунов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

14.

«Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

-

2026 йил апрель

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Бизнес-омбудсман

(Урунов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

15.

10 турдаги лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

-

2025 йил декабрь

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Бизнес-омбудсман

(Урунов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

16.

«Бизнесни 15 дақиқада бошлаш» тамойилини амалда қўллаш бўйича давлат хизматлари марказлари ва давлат ташкилотлари ходимларини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини ўқитиш.

Амалий чора-тадбирлар

-

Режа-график асосида ҳар ойда

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Бизнес-омбудсман

(Урунов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

«Бизнесни 15 дақиқада бошлаш» тамойили мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорларга қуйидаги тартибда тушунтириш:

ахборот-таҳлилий материаллардан фойдаланган ҳолда ҳужжатлар тўпламини (маъруза матни, тақдимот, аннотация, инфографика, схема) тайёрлаш;

матбуот анжуманларини ўтказиш;

ҳудудларда манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини ўтказиш;

мустақил экспертлар, мутахассислар, аҳоли ва тадбиркорларнинг фикри ва муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоулар, мунозаралар, баҳслар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Бизнес-омбудсман

(Урунов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Давлат хизматлари марказларида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган хизматлар, жумладан, банк-молия, ҳуқуқий, консалтинг, риэлторлик, транспорт-логистика каби хизматлар ҳамда уларни кўрсатувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи стендлар, баннерлар, онлайн реклама таблоларини жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда тадбиркорлар маблағлари

2026 йил январь

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

тижорат банклари,

манфаатдор ташкилотлар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2025 й., 06/25/214/1053-сон)