Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИриШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмаси ва ходимлари сонини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2000 йил 17 февралдаги 56-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аппарати фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маъмурий-бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартиришга доир чора-тадбирлар комплекси тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 383-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ташкилий тузилмаси 1—12-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
*Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Бош вазир Ў. Т. Султонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ўртасидаги вазифаларнинг тақсимланишини бир ҳафта муддатда тайёрласин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин.
3. Бош вазирнинг ўринбосарлари — комплекслар раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда котибиятлар тўғрисидаги низомни ва котибиятлар ходимлари ўртасидаги функционал вазифалар тақсимланишини бир ҳафта муддатда қайта кўриб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
4. Штатлар қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларнинг аввалги лавозимлари бўйича амалда бўлган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари сақлаб қолинсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 11 декабрь,
516-сон