1-ИЛОВА
Т/р | Устувор йўналишлар | Чора-тадбирлар | Ижро муддати | Масъул ижрочилар* |
I. ГИЁҲВАНДЛИК ВА НАРКОЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИГА ОИД МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ | ||||
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни кучайтириш ҳамда наркожиноятчиликнинг янги шакллари, усуллари ва уюшганлик даражасидан келиб чиқиб, уларга қарши курашиш бўйича жиноий-ҳуқуқий механизмларни жорий этиш. | Жиноят кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш: наркожиноий уюшма, яширин нарколаборатория ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш, наркотикларни ноқонуний муомалага киритиш билан боғлиқ фаолиятга ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда ҳомийлик (раҳнамолик) қилиш ёки хабар бериш учун қатъий жавобгарликни белгилаш; вояга етмаган шахсни кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга жалб этганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгилаш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларни таълим ташкилотлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда, интернет тармоғидан фойдаланиб, шунингдек, вояга етмаганларга ўтказганлик учун жавобгарликни кескин оғирлаштириш; айрим наркожиноят содир этган шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилмаслик тартибини жорий этиш ва бошқалар. | 2025 йил ноябрь | Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Олий суд (Б. Исламов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), ДХХ (Б. Курбанов), ИИВ (А. Ташпулатов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), ССВ (А. Худаяров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда прекурсорлар устидан ишончли давлат назоратини кучайтиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий механизмларни жорий этиш. | «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва киритиш. | 2025 йил декабрь | ||
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар ҳақида хабар берган ёки аниқлашда кўмаклашган фуқароларни рағбатлантириш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | 2025 йил декабрь | |||
Таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар мавжуд дори препаратларига бўлган ҳақиқий эҳтиёжни аниқлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | 2025 йил декабрь | |||
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзда ўтказиш тартибини ҳамда уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштиришга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | 2025 йил декабрь | |||
Прекурсорларнинг қонуний муомаласини тартибга солишга ва бу борада унинг барча босқичларида қатъий давлат назоратини ўрнатишга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | 2025 йил декабрь | |||
Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги қошида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш тизимини ривожлантириш республика жамғармасини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | 2026 йил январь | |||
Наркожиноятларга қарши курашиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш. | Наркожиноятларни тергов қилиш жараёнида жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ молиявий жиҳатларни бир вақтнинг ўзида текширувдан ўтказиш амалиётини жорий этиш. | 2026 йил август | Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Ж. Хатамов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
II. НАРКОТИКЛАР ВА ЎҚОТАР ҚУРОЛЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ АГЕНТЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Яширин нарколабораториялар ва наркотиклар тарқалишини барвақт аниқлаш бўйича манзилли чораларни белгилаш. | Гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда ишлаб чиқаришда қўлланадиган асбоб-ускуна, турли кимёвий моддалар реестрини шакллантириш ва муомаласини назоратга олиш чораларини кўриш. | 2026 йил январь | Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, ИИВ (А. Ташпулатов), ДХХ (Б. Курбанов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Ж. Хатамов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев), ҳудудий комиссиялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасалари | |
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари ва режаларига яширин нарколабораторияларни аниқлаш методикасини ўқитиш бўйича мавзуларни киритиш. | 2026 йил январь | |||
Ҳудудий ички ишлар органлари ва «маҳалла еттилиги» вакиллари учун маҳаллаларда яширин нарколабораторияларни аниқлаш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув-семинарларини ташкил этиш. | 2026 йил январь — май (алоҳида режа-график асосида) | |||
Республикадаги нарковазиятни таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда кузатилаётган тенденция бўйича жамоатчиликни хабардор қилиш. | «Нарковазият таҳлили» дастурини ишлаб чиқиш, унга мутасадди вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш. | 2026 йил июнь | Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Ташпулатов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), ССВ (А. Худаяров), Миллий статистика қўмитаси (Б. Ҳамраев), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигида Ситуацион марказни ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. | 2026 йил август | |||
Республикадаги нарковазият тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва расмий веб-саҳифалар орқали кенг жамоатчиликка етказиб бориш амалиётини йўлга қўйиш. | Ҳар чоракда | |||
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари имкониятларидан унумли фойдаланиш ҳамда уларнинг энг фаолларини рағбатлантириш. | Гиёҳвандлик ва наркожиноятларни олдини олиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан миллий лойиҳаларни амалга ошириш. | 2026 йил давомида | Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), ННТ Миллий ассоциацияси (К. Ишанходжаев), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича «Тарғибот аълочиси» республика кўрик-танловини ўтказишни юқори даражада ташкил этиш. | 2026 йил май | |||
«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» идоралараро кўкрак нишонини Ҳукумат қарори билан таъсис этиш ҳамда рағбатлантириб боришни (шу жумладан, фаол ёшларни ҳам) йўлга қўйиш. | 2026 йил март | |||
Соҳага оид халқаро тадбир ва умумэътироф этилган саналарни Ўзбекистонда ўтказиш. | Бутунжаҳон психиатрлар ассоциациясининг (WPA) йиллик йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича халқаро ташкилотга таклиф киритиш. | 2025 йил декабрь | Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, ТИВ (Б. Саидов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот-мувофиқлаштириш маркази Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгашининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш чораларини кўриш. | 2026 йил март | |||
БМТнинг Яқин ва Ўрта Шарқда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича кичик қўмитасининг 58-сессиясини Ўзбекистонда юқори даражада ташкил этиш ҳамда унда 2027 йил БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари бўйича комиссиясига аъзолик учун бўлиб ўтадиган сайловда Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлаш ташаббусини илгари суриш. | 2026 йил сентябрь | |||
«26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни»га бағишланган тадбирларнинг юқори савияда ўтказилишини ташкил этиш. | 2026 йил июнь | |||
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш. | Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари масъул котибларининг соҳага оид билим ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш. | 2026 йил январь — март | Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг фаолиятини жойига чиққан ҳолда танқидий ўрганиш ва такомиллаштириш (масъулиятини ошириш) юзасидан чораларни белгилаш. | 2026 йил февраль — июль (режа-график асосида) | |||
Соҳага оид илмий-тадқиқот фаолиятини жадаллаштириш. | Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи, гиёҳвандлик воситалари ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича изланишлар ва таҳлилларни ёритувчи даврий илмий нашрни жорий этиш. | 2026 йил май | Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, ТИВ (Б. Саидов), Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида халқаро илмий-амалий конференцияни юқори даражада ўтказиш. | 2026 йил октябрь | |||
Гиёҳвандликка чалиниш (латент гиёҳвандлик) ҳолатлари тарқалганлигини республика миқёсида аниқлаш мақсадида эпидемиологик тадқиқот ўтказиш. | 2026 йил ноябрь | |||
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш, уларга қарши курашиш йўналишида докторлик тадқиқотини олиб бориб, муваффақиятли ҳимоя қилган ва унинг натижаларини амалиётга жорий этган тадқиқотчиларни ўзлари ишлаётган давлат органлари ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан беш йил давомида рағбатлантириб бориш тартибини жорий этиш. | 2026 йил март | |||
Фаолияти гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларидан огоҳликка чақиришга қаратилган музей ташкил этиш. | Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги биносида «Наркотиклар музейи»ни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш. | 2026 йил декабрь | Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш. Умурзаков), Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
III. ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Уюшган наркожиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини самарали йўлга қўйиш. | Қуйидаги йўналишларда уюшган жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган манзилли чораларни белгилаш, тезкор-профилактик тадбирларни амалга ошириш: гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда прекурсорларни республика чегараси ва божхона постларидан кириб келиш йўналишларини, вилоятлараро транзит йўллари ҳамда улар билан боғлиқ ҳаракатларини аниқлаш (чек қўйиш); интернет тармоғи орқали содир этилаётган наркожиноятлар схемаларини аниқлаш ва бартараф этиш; яширин нарколабораториялар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қўлбола усулда қадоқловчи цехларни аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш. | 2025-2026 йиллар давомида фаол ҳолда | ИИВ (А. Рахматуллаев), ДХХ (келишув асосида), Божхона қўмитаси (О. Чориев), Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Ж. Хатамов) | |
Наркожиноятларга қарши фаол курашиш мақсадида тезкор-қидирув фаолияти соҳасида профессионал кадрлар тайёрлашнинг самарали механизмларини жорий этиш. | ИИВ Академиясида «Тезкор-қидирув фаолияти» мутахассислиги бўйича ўқиётган иқтидорли курсантлардан иборат наркожиноятларга қарши курашиш бўйича алоҳида ўқув гуруҳларини шакллантириш ва уларни ўқитиш жараёнини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ташкил этиш: наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тактика ва методикалари бўйича алоҳида ўқув дастурини жорий этиш; ўқув жараёнини дуал таълим тартибида йўлга қўйиб, курсантлар амалий машғулотларни бевосита ички ишлар органларининг наркожиноятларга қарши курашувчи тезкор-қидирув хизмати бўлинмаларида ўташи механизмларини қатъий белгилаш; курсантларни хорижий давлатларнинг етакчи турдош олий таълим муассасаларида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш; ўқув жараёнини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш ҳамда натижаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу йўналиш бўйича курсантларни доимий ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш; ИИВ Академиясини ушбу йўналишда тамомлаган битирувчиларни ички ишлар органларининг наркожиноятларга қарши курашувчи тезкор-қидирув хизмати бўлинмаларига хизматга юборилишини таъминлаш. | 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб | ИИВ (А. Рахматуллаев, Д. Назармухамедов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) | |
Наркожиноятларнинг олдини олиш ва қарши курашиш йўналишида тезкор-профилактик тадбирларни жадаллаштириш. | «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш. | 2025 йил ноябрь-декабрь 2026 йил март-апрель 2026 йил июль-август | ИИВ (А. Ташпулатов), ДХХ (Б. Курбанов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд ўсимликларни аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича «Қора дори — 2026» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш. | 2026 йил май-июнь, август-сентябрь | ИИВ (А. Ташпулатов), Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, ҳудудий комиссиялар, мутасадди вазирлик ва идоралар | ||
Вояга етмаганлар ва ёшлар орасида гиёҳвандликнинг олдини олиш йўналишида тезкор-профилактик тадбирлар комплексини ташкил этиш. | «Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш» кенг қамровли тезкор-профилактик ойлигини ўтказиш. | 2026 йил февраль, апрель, октябрь | ИИВ (А. Ташпулатов), Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Мактабларнинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари ҳамда олий таълим ташкилотлари профилактика инспекторларида гиёҳвандликни аниқлашга қаратилган билим ва кўникмаларни шакллантириш бўйича ўқув-амалий семинарларни ўтказиш. | 2026 йил январь — апрель | |||
Наркожиноятларни содир этган шахслар билан комплекс профилактик чора-тадбирларни ўтказиш. | Суд ҳукми чиққанидан сўнг наркожиноят содир этган шахснинг маҳалласида, кўчасида жиноят муҳокамасини ташкил этиш. | Ҳар ҳафтада | ИИВ (А. Ташпулатов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан уларнинг келгусида қайта жиноят содир этишларини олдини олиш бўйича якка тартибдаги суҳбатлар ўтказиш. | Ҳар ойда | ИИВ (А. Ташпулатов), мутасадди вазирлик ва идоралар | ||
Наркожиноят содир этиб, пробация ва профилактик ҳисобда турган шахсларни ижтимоий ҳаётга қайтариш ҳамда уларни турмуш тарзи устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш. Бунда уларга маҳаллада юқори обрў-эътиборга эга шахсларни номма-ном бириктириш. | Ҳар куни | ИИВ (А. Ташпулатов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев), мутасадди вазирлик ва идоралар | ||
Ички ишлар органлари профилактика инспекторларини ўз ҳудудида наркожиноятларни, айниқса, яширин нарколабораторияларни аниқлашга қаратилган усулларга ўқитиш ҳамда уларнинг бу борадаги фаолият натижадорлигини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш. | 2025 йил декабрь | ИИВ (А. Ташпулатов) | ||
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни аниқлашда кинология хизмати фаолиятини кучайтириш. | Синтетик гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларни аниқлаш бўйича Тошкент шаҳри тажрибасини республиканинг қолган ҳудудларига жорий этиш. | 2026 йил апрель — июль | ИИВ (А. Ташпулатов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), ДХХ (келишув асосида) | |
Гиёҳвандлик воситаларининг намуналарини экспресс текшириш жараёнида замонавий техник воситаларни қўллаш орқали тезкор-қидирув тадбирлари самарадорлигини ошириш. | Ички ишлар органлари учун тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари намуналарини экспресс текшириш бўйича замонавий техник воситаларни харид қилиш ва амалиётга жорий этиш бўйича зарур чораларни кўриш. | 2026 йил март | ИИВ (А. Ташпулатов), Мудофаа саноати агентлиги (М. Ибодуллаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |
Наркотик моддалар таъсирида транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчиларни аниқлашни йўлга қўйиш. | Ички ишлар органларининг йўл-патрул хизмати инспекторларини босқичма-босқич экспресс-наркотестлар билан таъминлаш. | 2026 йил декабрь | ИИВ (А. Ташпулатов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Наркотик моддалар таъсирида транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчиларни экспресс-наркотест ёрдамида аниқлашни бошлаш чораларини кўриш. | ||||
IV. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Мактаб ўқувчилари орасида гиёҳвандлик воситалари истеъмолини эрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича манзилли профилактик тадбирлар ўтказиш. | Эксперимент тариқасида Тошкент шаҳридаги 10 та мактабда 9 — 11 синф ўқувчилари билан аноним сўров ўтказиш орқали хавф гуруҳини аниқлаш. Хавф гуруҳлари билан психологлар кўмагида профилактик тадбирларни амалга ошириш. | 2025 йил декабрь, доимий равишда | ССВ (А.Худаяров), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), ИИВ (А. Ташпулатов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш. Умурзоқов) | |
Вояга етмаганлар орасида гиёҳвандликнинг тарқалганлик ҳолатини аниқлаш бўйича янги методика ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. | 2026 йил январь — март | ССВ (А. Худаяров), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), ИИВ (А. Ташпулатов) | ||
Аҳолининг махфийлик сақланган ҳолда наркологик ёрдам олиш имконияти тўғрисида хабардорлигини ошириш. | Конфиденциал наркологик маслаҳат бериш бўйича Call-марказ тўғрисида жамоат жойларида ва ижтимоий тармоқларда маълумотлар жойлаштириш. | Доимий равишда | ССВ (А. Худаяров), МТРК (А. Джурабаев), ҳудудий комиссиялар | |
Махфийлиги сақланган ҳолда наркологик ёрдам олиш тартиби ва имкониятлари тўғрисида кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш. | 2025 йил декабрь, кейинчалик ҳар ойда | |||
Аҳолига наркологик хизмат кўрсатиш, наркотиклар ва прекурсорларнинг қонуний муомаласини назорат қилиш соҳаларига рақамли технологияларни жорий этиш. | Гиёҳвандлик воситаларидан оғир заҳарланиш ҳолатлари бўйича Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази билан Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. | 2026 йил июль | ССВ (А. Худаяров), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Гиёҳвандлик муаммолари бўйича махфийлиги сақланган ҳолда тиббий ва психологик маслаҳат берувчи мобиль илова яратиш. | 2026 йил апрель — сентябрь | |||
Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори препаратларини, шунингдек, прекурсорларни республика ҳудудига кириб келишидан (республикада ишлаб чиқарилишидан) бошлаб, истеъмолчига етиб боргунга қадар бўлган жараённи рақамлаштириш чораларини кўриш. | 2026 йил май | |||
Республикада муомаласи тақиқланган ёки чекланган рўйхатларга киритилган таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлган дори воситалари тўғрисида дорихоналарни тезкор электрон хабардор қилиш тизимини яратиш. | 2026 йил декабрь | |||
Гиёҳванд беморларни даволаш тизимини такомиллаштириш. | Транскраниал магнит стимуляцияси ва биологик қайта алоқа даволаш усулларининг клиник баёнини ишлаб чиқиш ва тиббий-ижтимоий реабилитация тизимига жорий этиш. | 2026 йил февраль — май | ССВ (А. Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Тез тиббий ёрдам кўрсатувчи реанимацион бригадаларни гиёҳвандлик воситаларидан оғир заҳарланишни бартараф этиш учун (Налоксон) махсус дори воситалари билан таъминлаш. | 2026 йил апрель | |||
Опий рецепторлари антагонисти бўлган «Налтрексон» дори воситасини қўллаб-қувватловчи терапия сифатида жорий этиш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш чораларини кўриш. | 2026 йил июнь | |||
Аҳолига сифатли наркологик хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш. | Аҳолига наркологик хизмат кўрсатиш тизимини трансформация қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш: давлат-хусусий шериклик асосида аҳолига сифатли ва қулай наркологик хизмат кўрсатиш тизимини яратиш; аҳолига пуллик наркологик хизмат кўрсатувчи хусусий клиникаларга имтиёзлар бериш орқали фаолиятини қўллаб-қувватлаш; наркологик хизмат кўрсатиш муассасаларида гиёҳвандликка чалинган вояга етмаганлар ва аёллар учун алоҳида ихтисослаштирилган бўлинмаларни ташкил этиш; наркологик хизмат кўрсатиш муассасаларида алкоголизм ва гиёҳвандликка чалинган беморларни бир-биридан ажратган ҳолда даволаш механизмларини белгилаш; нарколог шифокорларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янгича ёндашувлар асосида ташкил қилиш; наркология хизмати жозибадорлигини ошириш чора-тадбирларини белгилаш; транспорт воситасини наркотик моддалар таъсирида бошқарган ҳайдовчиларни бепул тиббий текширувдан ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш. | 2026 йил март | ССВ (А. Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), ИИВ (А. Ташпулатов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Гиёҳванд беморларни реабилитация қилиш амалиёти самарадорлигини ошириш. | Жазо ўтаётган гиёҳвандликка чалинган беморларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш жараёнларига миллий клиник протоколлар ва миллий стандартларни жорий этиш. | 2026 йил июль | ССВ (А.Худаяров), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Ташпулатов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Гиёҳвандларни ижтимоий ҳаётга қайтариш самарадорлигини ошириш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимида Аддиктология тиббий-ижтимоий реабилитация марказини ташкил этиш ишларини бошлаш. | 2026 йил май | ССВ (А. Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), мутасадди вазирлик ва идоралар | ||
Ота-оналар томонидан ўз фарзандларининг наркотикларни истеъмол қилганлик ҳолатини ихтиёрий равишда текшириб борилиши учун имконият яратиш орқали оилавий назорат ролини кучайтириш. | Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилганликни аниқлашга мўлжалланган экспресс-наркотестларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. | 2026 йил март — июнь | ССВ (А. Худаяров), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази (А. Темиров), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Барча фуқароларга қулай бўлиши учун дорихоналарда мунтазам равишда маҳаллий экспресс-тестлар мавжуд бўлишини ҳамда рецептсиз сотилишини ташкил этиш чораларини кўриш. | 2026 йил июль-август | |||
Наркологик хизмат бўйича минтақавий ҳамкорликни кучайтириш. | Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш бўйича Марказий Осиё давлатларининг минтақавий кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари суриш. | 2026 йил октябрь | ССВ (А. Худаяров), ТИВ (Б. Саидов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Республикага кириб келаётган биологик фаол моддалар назоратини кучайтириш. | Биологик фаол моддаларнинг таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжудлигини аниқлашга қаратилган мажбурий тадқиқотларни ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | ССВ (А. Худаяров), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда прекурсорларнинг қонуний муомаласини назорат қилиш фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | 2026 йил июнь | ССВ (А. Худаяров), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
V. ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши тарғибот ҳамда тарбиявий-профилактик тадбирларни ўтказиш. | Тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида «Antinarko» ёшлар фронт-офисларини ташкил этиш ҳамда волонтёрлар жамоаси томонидан гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича манзилли тарғибот ишларини олиб бориш. | 2025 йил декабрь, доимий равишда | Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов), Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти ҳокимликлари | |
«Ёшлар гиёҳвандликка қарши» мавзусида видеороликлар, расмлар ва иншолар танловларини ўтказиш. | 2026 йил февраль — май | Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев), ИИВ (А. Ташпулатов), ССВ (А. Худаяров), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов) | ||
Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан «Гиёҳвандлик — умр заволи» мавзусида тарғибот тадбирларини ташкил этиш. | ҳар ойда | |||
Олий таълим ташкилотларида «Гиёҳвандликка йўқ деймиз!» шиори остида тарбиявий-профилактик тадбирларни ўтказиш. | ҳар чоракда | |||
Мактаб ўқувчиларининг гиёҳвандлик ва наркожиноятларга аралашиб қолишларини олдини олиш бўйича ёшлар етакчилари томонидан амалга ошириладиган чоралар методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. | 2026 йил январь | Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), ИИВ (А. Ташпулатов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | ||
Олий таълим муассасаларининг ёшлар етакчилари бошчилигида фаол талабалардан иборат «Ёш тарғиботчилар гуруҳлари»ни ташкил этиш ва улар томонидан гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятларнинг салбий оқибатлари юзасидан мақсадли тарғибот ишларини олиб бориш. | 2025 йил декабрь, доимий равишда | Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), ИИВ (А. Ташпулатов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | ||
VI. ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишда таълим муассасаларининг ролини кучайтириш. | Ёшлар, ота-оналар ҳамда педагогларни гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларидан огоҳликка чақирувчи қўшма мурожаат тайёрлаш ва кенг жамоатчиликка етказиш. | 2025 йил ноябрь | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), ИИВ (А. Ташпулатов), ССВ (А. Худаяров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
Умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва инспектор-психологлари томонидан ўқувчиларнинг зарарли одатлари тўғрисида ота-оналарини хабардор қилиш механизмини яратиш. | 2026 йил январь | |||
Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларини ўқувчиларга креатив тарзда етказиш бўйича услубий қўлланма ва кўргазмали материаллар ишлаб чиқиш. | 2026 йил январь — март | |||
Барча туман (шаҳар) марказларидаги 1 тадан мактабда гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларини ёритувчи кўргазмали бурчакларни ташкил этиш. | 2026 йил март | |||
Мактаб ва олий таълим муассасасининг аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи «Гиёҳвандлик ва наркожиноятларни олдини олиш бўйича манзилли йиллик режа»ларини тасдиқлаш ва амалга ошириш. | 2026 йил январь | |||
Ўқувчи-талабалар ўртасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олишнинг янги тизимини жорий этиш. | Ўқувчилар орасида «Рад этиш кўникмалари», «Менинг танловим — соғлиқ» каби психологик тренинг машғулотларини ўтказиш. | 2026 йил январь — апрель | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) ССВ (А. Худаяров), мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
Мактаб ўқувчилари орасида гиёҳвандлик воситаларининг истеъмолини эрта аниқлаш учун режали психолог ва зарур ҳолларда нарколог маслаҳатлари амалиётини жорий этиш. | Режага мувофиқ | |||
«Маҳалла — оилавий поликлиника — таълим муассасаси» тамойили асосида педагог, тиббиёт ходими, профилактика инспектори ва маҳалла фаолларининг ҳамкорликдаги профилактик ишларини амалга ошириш. | Доимий равишда | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | ||
Мактабларда «Хавфсизлик отрядлари» ҳамда олийгоҳларда «Қалқон» хавфсизлик патрулларини ташкил этиш ҳамда улар ёрдамида таълим ташкилотларида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш чораларини амалга ошириш. | 2026 йил февраль | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), ИИВ (А. Ташпулатов) | ||
«Талабалар театр студиялари» имкониятларидан фойдаланган ҳолда олий таълим ташкилотлари ўртасида «Гиёҳвандлик умр заволи» шиори остида саҳна кўринишидаги беллашувларни ташкил этиш. | 2026 йил февраль — апрель | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | ||
Наркожиноят содир этганлиги учун жазо ўтаётган маҳкумлар ҳаёти билан танишиш мақсадида ўқувчи ва талабаларнинг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифларини ташкил этиш. Бунда ўқувчи ва талабаларнинг гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатлари билан танишиши, уларни огоҳликка чақириш имкони яратилади. | Ҳар чоракда | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), ИИВ (А. Ташпулатов) | ||
Ўқувчи-талабалар ўртасида наркожиноятларни барвақт аниқлаш. | «Таълим — оила — маҳалла» тамойили асосида Гиёҳвандликдан ҳоли таълим муассасаси концепциясини тасдиқлаш ва амалга ошириш чораларини белгилаш. | 2025 йил ноябрь | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), ИИВ (А. Ташпулатов), мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
Наркожиноятга алоқадор ўқувчи ва талабалар ҳақида аноним хабар бериш имкониятини яратиш мақсадида барча мактаб ва олий таълим ташкилотларида ички ишлар органлари томонидан муҳрланадиган махсус қутиларни ўрнатиш ҳамда тушаётган хабарларни текшириш амалиётини йўлга қўйиш. | 2025 йил декабрь | |||
Наркожиноят содир этишга мойил (содир этаётган) ўқувчи ва талабаларни аниқлаган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига хабар берган педагоглар таркибини рағбатлантириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш. | 2026 йил февраль | |||
VII. РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Аҳолининг гиёҳвандлик ва наркожиноятларни салбий оқибатлари ҳақида огоҳлигини оширишда мобил алоқа операторлари имкониятларидан унумли фойдаланиш. | Мобиль алоқа абонентларига профилактик огоҳлантириш бўйича СМС хабар юбориш амалиётини йўлга қўйиш. | Ҳар ҳафта | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш тизимига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш. | Интернет тармоғидаги наркодўконларни, гиёҳвандлик тарқалганлигини аниқлаш ва блоклаш учун ёшлар ўртасида хакатон ўтказиш. | 2026 йил январь — май | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Ташпулатов), Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Хакатонда яратилган энг мақбул дастурларни танлаб олиб, босқичма-босқич жорий этиш. | 2026 йил декабрь | |||
Наркожиноятларни аниқлаш ва фош этишда интернетнинг глобал қидирув тизимлари ҳамда мессенжерлар имкониятларидан фойдаланиш. | Наркожиноятлар билан боғлиқ воситалар (моддалар) жойлашув (локация) ларини юборган аккаунтлар ҳақида маълумот олиш учун «Google» глобал қидирув тизими ва мессенжерлар («Telegram», «WhatsApp») масъуллари билан музокаралар олиб бориш ҳамда ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш. | 2026 йил январь — март | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Рахматуллаев, З. Курбанов), ДХХ (келишув асосида), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
VIII. МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Хорижий давлатларда турли мақсадларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари орасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларни олдини олиш чораларини кўриш. | Хориждаги фуқароларимиз учун ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши профилактик ишларни амалга ошириш. | Алоҳида режа-график асосида | Миграция агентлиги (Б. Мусаев), Маданият вазирлиги (О. Назабеков), ТИВ (Б. Саидов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Миграция агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг аянчли оқибатларини ёритувчи контентларни жойлаб бориш. | Ҳар ойда | |||
Хорижга ишлаш мақсадида кетаётган шахслар билан профилактик огоҳлантирув тадбирларини ташкил этиш. | Аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара божхона постларида гиёҳвандликка қарши курашишга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш ва тарқатиш. | 2025 йил декабрь | Миграция агентлиги (Б. Мусаев), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Uzbekistan airports» АЖ (Ж. Умарходжаев), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (З. Нарзуллаев), мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
Хорижий давлатларга узоқ муддатга чиқиб кетаётган фуқароларнинг наркожиноятларга аралашиб қолиш хавфи бўйича огоҳлигини оширишга қаратилган мақсадли чора-тадбирларни ташкил этиш. | Доимий равишда | |||
IХ. ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАЛАРИ УЮШМАСИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларни аниқлашда жамоатчилик имкониятларидан самарали фойдаланиш. | Маҳалла раислари томонидан нарколаборатория мавжудлигига шубҳа қилинган хонадонлар ҳақида профилактика инспекторига хабар бериш амалиётини йўлга қўйиш. | 2026 йил давомида | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев), ИИВ (Б. Абдуллаев), ССВ (А. Худаяров), мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
Аҳоли орасида биофаол қўшимчаларни, айниқса, оздирувчи воситаларни мутахассис тавсиясисиз истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқувчи нохуш ҳолатлар, саломатликка таъсири ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. | Ҳар ойда | |||
Маҳаллалардаги латент (яширин) гиёҳвандлар тўғрисида ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бериш тартибини белгилаш. | 2025 йил декабрь | |||
Маҳаллада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ўтказиш. | Маданият ходимлари, ёзувчи ва шоирларнинг аҳоли билан маънавий муҳитни яхшилаш бўйича учрашувларини ўтказиш. | Ҳар ойда | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
«Наркожиноятлардан ҳоли маҳалла» тамойили остида спорт мусобақалари ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш. | Ҳар чоракда | |||
«Маҳалла — оилавий поликлиника — таълим муассасаси» тамойили асосида педагог, тиббиёт ходими, профилактика инспектори ва маҳалла фаолларининг ҳамкорликдаги профилактик ишларини амалга ошириш. | Ҳар ойда | |||
X. МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ВА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Ҳарбий хизматчилар орасида гиёҳвандлик тарқалишини олдини олиш бўйича манзилли тадбирларни ташкил этиш. | Қуролли Кучлар сафига муддатли ва шартнома асосида ҳарбий хизматга чақирилувчилар ҳамда ҳарбийларни мажбурий тиббий лаборатория текширувидан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш. | 2026 йил июль | Мудофаа вазирлиги (Ш. Халмухамедов), ССВ (А. Худаяров), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш. | Уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг камондан отиш ва қўл жанги тури бўйича мусобақалар ташкил этиш. | Режа асосида | Миллий гвардия (Р. Джураев), Мудофаа вазирлиги (Ш. Халмухамедов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев) | |
Ҳарбий қисмларда «Гиёҳвандлик воситаларига қаршимиз» шиори остида учрашувлар ўтказиш. | Ҳар ойнинг 5 санасида | |||
«Жасорат» мактабларида учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш. | Ҳар ойнинг 10 санасида | |||
«Биз гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ташкил этиш. | Маҳаллалар, таълим ташкилотларида ҳарбий техника ва ўқотар қуроллар кўргазмалари ҳамда ҳарбий жанг санъати бўйича чиқишларни ташкил этиш. | Ҳар ойда | Мудофаа вазирлиги (Ш. Халмухамедов), Миллий гвардия (Р. Джураев), мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
XI. БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш. | Чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постлари учун замонавий махсус техник воситаларни харид қилиш чораларини кўриш. | Режа асосида | Божхона қўмитаси (А.Мавлонов), ДХХ (келишув асосида), Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, ТИВ (Б. Саидов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постлари ходимларининг хорижий давлатларнинг махсус ўқув муассасаларида малакасини ошириш. | 2026 йил давомида | |||
Республика ҳудудига гиёҳвандлик воситаларининг кириб келиши ҳолатларини барвақт аниқлаш механизмини такомиллаштириш. | Гиёҳвандлик воситаларини «назорат остида етказиб бериш» тезкор-қидирув тадбирини амалга оширувчи идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), ИИВ (А. Ташпулатов), ДХХ (Б. Курбанов), Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Ж. Хатамов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Республика ҳудудига кириб келадиган ва транзит юклар, халқаро почта жўнатмалари хусусида қўшни ва хорижий давлатлар билан дастлабки маълумотлар электрон алмашинувини йўлга қўйиш. | 2026 йил апрель | |||
Наркотикларни назорат қилиш халқаро қўмитасининг маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятини яратиш чораларини кўриш. | 2026 йил май | |||
XII. МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Аҳоли орасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олишга қаратилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказиш. | Давлат концерт-томоша муассасалари томонидан ташкил этиладиган маданий-маърифий концерт ва фестивалларда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга қарши курашишни тарғиб қилиш. | Ҳар ойда | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик ва идоралар | |
«Ёшлар гиёҳвандликка қарши» шиори остида мусиқий флешмобларни ўтказиш. | ||||
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатлари тўғрисида спортчи, санъаткор, таниқли шахслар иштирокида челленж ўтказиш. | ||||
Гиёҳвандликка қарши қаратилган таъсирчан ижодий маҳсулотларни янгича ёндашув асосида тайёрлаш. | Ишлаб чиқилаётган фильм, спектакль ва клипларда гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг аянчли оқибатлари ҳақидаги мавзуларни ёритиш. | Ҳар ойда | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
Вояга етмаганлар учун гиёҳвандликнинг салбий оқибатини ёритувчи анимацион ва мультипликацион фильмлар ишлаб чиқиш. | Ҳар чоракда | |||
Ўзбекистон давлат сатира театрида саҳналаштирилган «Тотли рўёлар» спектаклининг оммавий намойишини ташкил этиш. | Спектаклни республиканинг барча ҳудудларида намойиш этиш. | Режа-график асосида | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Спектаклнинг Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Олтин фонди»да қолдириш мақсадида тасвирга олиш, шунингдек, спектаклни телеканаллар орқали эфирга узатиб бориш. | 2025 йил декабрь | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), МТРК (А. Джурабаев) | ||
XIII. ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Хотин-қизлар ўртасида гиёҳвандликка қарши мафкуравий иммунитетни ошириш. | Хотин-қизлар орасида соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга қаратилган «Шарқ аёли маърифати» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва маҳаллаларда хотин-қизлар билан учрашув ҳамда семинарлар ташкил этиш. | 2025 йил ноябрь, режа асосида | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (У. Абдуллаева), мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
Хотин-қизлар ўртасида гиёҳвандликка қарши муросасиз муҳитни яратиш. | Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли томонидан «Соғлом она — соғлом бола» шиори остида гиёҳвандликка қарши тарғибот тадбирларини ўтказиш. | Ҳар ойда | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (У. Абдуллаева), мутасадди вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
Хотин-қизлар фаоли томонидан «Соғлом оила — соғлом жамият» тамойили асосида ҳар ойда камида 20 та оила билан тушунтириш ишлари олиб боришни йўлга қўйиш. | ||||
XIV. ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Гиёҳвандликни эрта аниқлашга мўлжалланган диагностика воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. | Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилганликни аниқлашга мўлжалланган экспресс-наркотестларни ишлаб чиқариш. | 2026 йил март — июнь | Фанлар академияси (Ш. Аюпов), ССВ (А. Худаяров), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов) | |
Техник каннабис ўсимлигининг янги уруғ навларини яратиш чораларини кўриш. | Саноат мақсадларида етиштирилаётган техник каннабис ўсимлигининг янги уруғ навларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш. | 2026 йил декабрь | Фанлар академияси (Ш. Аюпов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), ИИВ (А. Ташпулатов) | |
XV. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МАСЪУЛЛИГИДАГИ ТАДБИРЛАР | ||||
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш бўйича олиб борилаётган амалий ҳаракатларни кенг ёритиб бориш. | Чора-тадбирларни кенг ёритишга қаратилган медиа-режани ишлаб чиқиш ва ижросини сифатли ташкил этиш. | 2025 йил ноябрь, режа асосида | МТРК (А.Джурабаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси (А. Абдуталипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), мутасадди вазирлик ва идоралар | |
Оммавий ахборот воситалари имкониятлари ёрдамида аҳоли орасида наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кучайтирилганлиги ҳақида кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш. | 2026 йил давомида | |||
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишга қаратилган камида 4 та махсус кўрсатув ва радио эшиттиришни эфирга узатиш. | Ҳар ойда | |||
3-ИЛОВА
« | ||
45. | Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги | Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи, шунингдек, таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш фаолияти устидан назорат |
». |
2-ИЛОВА
А.Н. Арипов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Давлат комиссияси раиси |
Лавозими бўйича | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори, Давлат комиссияси раисининг ўринбосари |
Н.Т. Йўлдошев | — | Бош прокурор |
Б.Д. Исламов | — | Олий суд раиси |
Б.Н. Курбанов | — | Давлат хавфсизлик хизмати раиси |
А.А. Ташпулатов | — | ички ишлар вазири |
Б.О. Саидов | — | ташқи ишлар вазири |
А.Д. Ташкулов | — | адлия вазири |
А.А. Худаяров | — | соғлиқни сақлаш вазири |
Ж.А. Қўчқоров | — | иқтисодиёт ва молия вазири |
И.Ю. Абдураҳмонов | — | қишлоқ хўжалиги вазири |
А.И. Икрамов | — | спорт вазири |
Э.Г. Каримова | — | мактабгача ва мактаб таълими вазири |
К.А. Шарипов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
Б.Э. Захидов | — | камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири |
Ш.Х. Шерматов | — | рақамли технологиялар вазири |
О.А. Назарбеков | — | маданият вазири |
К.К. Куранбаев | — | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси |
О.А. Хасанов | — | Республика Маънавият ва маърифат маркази директори |
А.А. Джурабаев | — | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси |
А.Ю. Мавлонов | — | Божхона қўмитаси раиси |
З.Б. Махкамова | — | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси |
А.З. Саъдуллаев | — | Ёшлар ишлари агентлиги директори |
Лавозими бўйича | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директорининг ўринбосари, Давлат комиссияси масъул котиби |