03.11.2025 йилдаги ПҚ-333-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида тузни қайта ишлашни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-132-сон қарори билан тасдиқланган Қўнғирот туманини 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастурининг 3-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасидаги «Барсакелмес» туз конининг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. «Kungrad Salt Free Zone» саноат зонасини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази» лойиҳа офисининг (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) «Барсакелмес» туз конида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йилда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) қўшимча инфратузилма барпо этиш орқали тузни қайта ишлаш учун қулай шароит яратиш, камида 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) дунё бозоридаги йирик инвесторларни жалб қилиш ва янги экспорт бозорларини ўзлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 — 2030 йилларда жами 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Лойиҳа офиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қўнғирот туманидаги «Барсакелмес» туз кони ҳудудида 1-иловага мувофиқ чегараларда тузни қайта ишлашга ихтисослаштирилган «Kungrad Salt Free Zone» саноат зонаси (кейинги ўринларда — Саноат зонаси)ни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025-2026 йилларда 50 гектар ер участкасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширсин, келгуси йилларда заруратдан келиб чиқиб, Саноат зонаси ҳудудини 200 гектаргача кенгайтириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Саноат зонасини бошқариш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекциясига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Манзилли дастур ва молиявий ресурслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Kungrad Salt Free Zone» саноат зонасини 2025-2026 йилларда муҳандислик-коммуникация ва автомобиль йўллари инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича манзилли дастур (кейинги ўринларда — Манзилли дастур) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Манзилли дастурга киритилган объектларни қуриш учун зарур бўлган маблағлар 2025-2026 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Энергетика вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Манзилли дастурга киритилган объектлар тегишлилиги бўйича ўз вақтида ва сифатли қурилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Инвесторларни жалб қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Kungrad Salt Free Zone» саноат зонаси ҳамда «Нукус саноат технопарки» фаолияти Лойиҳа офиси томонидан мувофиқлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Лойиҳа офисига Саноат зонасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича инвесторларнинг барча юзага келган муаммосини «ягона дарча» тамойили асосида вазирлик ва идоралар ҳамда давлат ташкилотлар орқали ҳал қилиш ваколати берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) вазирлик ва идоралар ҳамда давлат ташкилотларининг биринчи раҳбарлари Лойиҳа офиси томонидан инвесторлар билан боғлиқ муаммолар тезкор ҳал қилинишини шахсан назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Саноат зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни бошлаган тадбиркорларга 5 йил муддатга «Нукус» эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Саноат зонасида юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, маҳаллий аҳолини ишга қабул қилиш учун қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларини ташкил этган инвесторларга ўқитиш билан боғлиқ барча харажатлари қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бўш турган давлат мулки объектлари маҳаллий аҳолини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларини ташкил этиш учун инвесторларга тўғридан-тўғри шартномалар асосида 5 йилгача муддатга ижарага ёки текин фойдаланишга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёки Давлат активларни бошқариш агентлиги томонидан берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) маҳаллий аҳолини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун инвесторлар томонидан жалб қилинадиган мутахассис, муҳандис ва технологларнинг иш ҳақи харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги Лойиҳа офиси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида саноатни ривожлантириш учун юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 2026 йил 1 апрелга қадар узоқ муддатли шартнома асосида доимий равишда фаолият юритадиган халқаро даражадаги етакчи экспертни жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Саноат зонаси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича «йўл харита»си 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижроси самарали ташкил этилиши ва ўз вақтида амалга оширилишига шахсан масъул этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-333-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-333-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Kungrad Salt Free Zone» саноат зонаси ташкил этиладиган ҳудудларнинг чегаралари тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд ва унинг чегаралари тавсифи

Майдони,

гектар

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани «Устюрт» овул фуқаролар йиғини

1.

Шимол томондан

1-нуқта

43°22'44.763''N

58°1'44.975''E

50

2.

Шарқ томондан

2-нуқта

43°22'27.275''N

58°2'35.054''E

3.

Жануб томондан

3-нуқта

43°22'15.586''N

58°2'27.381''E

4.

Ғарб томондан

4-нуқта

43°22'33.073''N

58°1'37.304''E

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-333-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Kungrad Salt Free Zone» саноат зонасини 2025-2026 йилларда муҳандислик-коммуникация ва автомобиль йўллари инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳа (объект) номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Kungrad Free Salt Zone» саноат зонасидан сув таъминоти тармоғигача 7 км оралиқда 219 диаметрли сув қувурини тортиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш ишларини амалга ошириш.

2025 йил

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

3. Лойиҳани белгиланган муддатларда ишга тушириш.

2025-2026 йиллар

2.

Қирққиз маҳалласидаги тармоқдан 33 км оралиқда ер остидан 219 диаметрли газ қувурини тортиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш ишларини амалга ошириш.

2025 йил

Энергетика вазирлиги,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

3. Лойиҳани белгиланган муддатларда ишга тушириш.

2025-2026 йиллар

3.

«Барсакелмес» туз конидаги сода заводининг мавжуд подстанциясидан электр энергияси тармоғини тортиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш ишларини амалга ошириш.

2025 йил

Энергетика вазирлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

3. Лойиҳани белгиланган муддатларда ишга тушириш.

2025-2026 йиллар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан сўнг маблағлар миқдорига аниқлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-333-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат зона фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Саноат зонасини ташкил этиш учун ер участкасини ажратиш.

1. Саноат зонасини ташкил этиш учун Қўнғирот тумани «Устюрт» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан 50 гектар ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида саноат зонаси дирекциясига ажратиш.

2. Заруратдан келиб чиқиб, Саноат зонаси майдонини 200 гектаргача кенгайтириш.

Маҳаллий ҳокимликнинг тегишли қарори

2025 йил ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

2.

Саноат зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Саноат зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

3.

Саноат зонаси фаолиятини самарали ташкил этиш.

Саноат зонаси дирекцияси томонидан:

(а) саноат зонаси ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш ҳамда ушбу зона ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқиш;

(б) саноат зонаси ҳудудидаги ер участкалари белгиланган тартибда онлайн аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш;

(в) саноат зонаси ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан инвестиция битимларини тузиб, белгиланган тартибда тадбиркорларга саноат зонаси иштирокчиси мақомини бериш;

(г) «ягона дарча» тамойили асосида лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни, шу жумладан, саноат зонасининг бош режасига мувофиқ бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, ишга тушириш ҳамда улардан фойдаланишни ташкил этиш;

(д) инвестиция мажбуриятларини ўз вақтида ёки сифатли бажармаган саноат зонаси иштирокчилари билан тузилган инвестиция битими ва ижара шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш ҳамда уларнинг саноат зонаси иштирокчиси мақомини бекор қилиш чораларини кўриб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

4.

Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд туз захираларини ва истиқболли туз конларини аниқлаш ва ўзлаштириш.

1. Ҳудудда мавжуд туз захираларини ва истиқболли туз конларини аниқлаш ҳамда улар ҳақида маълумотларни очиқ маълумотлар порталига жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил март

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

2. Аниқланган туз захиралари ва истиқболли туз конларини ўзлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш.

Асосланган таклифлар ишлаб чиқиш

2026 йил апрель

5.

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича узоқ муддатга хорижий экспертни жалб қилиш.

1. Хорижий экспертнинг Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича ҳисоботини ва таклифларини кўриб чиқиш.

2. Ҳисобот ва таклифларни кўриб чиқиш натижалари бўйича экспертни жалб қилиш ҳамда унинг фаолиятини Лойиҳа офиси билан яқин ҳамкорликда ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил апрель

Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги

(Б. Рахматов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Лойиҳа офиси

(Б. Жумамуратов)

6.

Саноат зонасига тадбиркор ва инвесторларни жалб қилиш.

1. Мамлакатимизда тузни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий тадбиркорлар ҳамда хорижий инвесторларга саноат зонасида яратилган шарт-шароитларни етказиш учун Нукус шаҳрида тузни қайта ишловчилар форумини ўтказиш.

2. Форум доирасида тадбиркорлар ҳамда хорижий инвесторларни саноат зонасига жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахобов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Лойиҳа офиси

(Б. Жумамуратов),

Ўзбекистон Республикасининг Хитой, Туркия ва Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчилари

7.

Саноат зонаси ҳудудига хорижий инвесторларни жалб қилиш.

1. Хорижий инвесторлар учун саноат зонасида ташкил қилинган қулай инвестиция муҳити, шу жумладан, мавжуд имтиёз ва енгилликлар бўйича маълумотларни қамраб олган тақдимот тайёрлаш.

2. Дунёдаги тузни экспорт қилувчи йирик корхоналарни жалб қилиш бўйича давлатлар ва хорижий корхоналар кесимида «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. Бунда «K+S» (Германия), «China National Salt Industry Corporation» (Хитой), «Tata Chemicals Limited» (Ҳиндистон) корхоналари билан музокаралар ўтказиш, Қорақалпоғистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилиш ва ҳар бир корхона бўйича масъул вазирлик ва идораларни аниқ белгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил февраль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Лойиҳа офиси

(Б. Жумамуратов)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 07/25/333/1016-сон)