ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУғИ
МАЪЛУМОТЛАРНИ УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДА ИНТЕРНЕТ-ПРОВАЙДЕРЛАРНИНГ ТАРМОҚЛАРАРО ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 18 ноябрда 1423-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Маълумотларни узатиш тармоқларида Интернет-провайдерларнинг, телекоммуникациялар операторларининг, шу жумладан маълумотлар узатиш тармоқлари операторларининг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш, Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуни асосида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилишларининг ягона тартибини белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Маълумотларни узатиш тармоқларида Интернет-провайдерларнинг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш тартиби тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан ўн кун ўтганидан кейин кучга кириши белгилансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 12 ноябрь,
374-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 480-модда; 2011 й., 10-11-сон, 108-модда)