28.10.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1812-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи, 28.10.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1812-2
Кучга кириш санаси
28.10.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1812-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2008 йил 30 апрелдаги 01-148Қ/Қ, 118 ва 16/ҚҚ-сон «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1812, 2008 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 189-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир К. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
405-сон

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 18 октябрдаги 405-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қарорнинг номи ва 1-бандидаги «касб-ҳунар коллежлари» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қарорнинг муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204-сонли қарорининг 7-бандига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) низомнинг номидаги «касб-ҳунар коллежлари» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Низом академик лицейлар ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизимини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг амал қилиши Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ҳамда малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизимига нисбатан татбиқ этилмайди.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Академик лицейлар ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими Давлат таълим стандартларининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) 2-банддаги «касб-ҳунар коллежларида» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) 3-банднинг «а» кичик бандидаги «касб-ҳунар коллежлари» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат тартиботларини ўтказиш назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий назорат — ўқувчининг фан мавзулари бўйича ўзлаштириш даражасини мунтазам равишда баҳолаш орқали амалга оширилади. Бунда ушбу назорат оғзаки сўровлар, семинарлар, диктант, баён, иншо ва тестлар шаклида ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оралиқ назорат — семестр давомида фаннинг тегишли бўлими тугаганидан кейин ўқувчининг билими ва амалий кўникмаларини баҳолаш орқали амалга оширилади. Бунда ушбу назорат оғзаки, ёзма иш (индивидуал ёки жамоавий иш, презентация, таҳлилий маълумот тайёрлаш, муаммоли вазият (казуслар) ёки тест синовлари шаклида ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний назорат — семестр якунида ўқувчининг фан бўйича ўзлаштирган билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан тугалланишида якуний назорат ёзма ёки тест усулида ўтказилади. Бошқа ҳолларда якуний назоратнинг ўтказилиш тартиби, шакли таълим ташкилотининг илмий-педагогик кенгаши томонидан белгиланади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/1812-2/0987-сон)