Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2025 йил 29 сентябрь,
КҚ-239-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 29 сентябрдаги КҚ-239-V-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Беларус Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича комиссиянинг Ўзбекистон қисми таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги КҚ-87-V-сонли қарори 1-бандининг 1-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | |||
1. | Агзамходжаев Алишер Анварович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси, Ўзбекистон қисмидан ҳамраис |
». |
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Полша Республикаси Миллий мажлиси Сенати билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги КҚ-90-V-сонли қарори иловасининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | |||
1. | Агзамходжаев Алишер Анварович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси, парламентлараро гуруҳ раҳбари |
». |
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Руминия Республикаси Парламенти Сенати билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида»ги КҚ-91-V-сонли қарори 1-бандининг 1-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | |||
1. | Агзамходжаев Алишер Анварович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси, парламентлараро гуруҳ раҳбари |
». |