03.10.2025 йилдаги 621-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч давлат тиббиёт институти фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 22 апрелдаги ПҚ-149-сон қарорига мувофиқ тиббиёт соҳасида юқори малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошириш, тиббий амалиётнинг таълим ва илм-фан билан ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, соҳадаги илғор ютуқ ва инновацияларни даволаш-ташхис жараёнига жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 22 апрелдаги ПҚ-149-сон қарорига мувофиқ Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали Урганч давлат тиббиёт институти (кейинги ўринларда — Институт) этиб қайта ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникасини Урганч давлат тиббиёт институти клиникаси (кейинги ўринларда — Институт клиникаси) этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали академик лицейини Урганч давлат тиббиёт институти академик лицейи (кейинги ўринларда — Институт лицейи) этиб қайта номлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва инновацион ўқув-услубий материалларни кенг жорий этиш, клиника ва ўқув базаси фаолиятида назарий билим ҳамда амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи хорижий тиббиёт олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда малакали мутахассисларга эҳтиёж юқори бўлган соҳалар учун қўшма таълим ва академик мобиллик дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлаш жараёнига илғор ва масофавий таълим технологияларини кенг жорий этиш, юқори малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт таълими ва илм-фанининг амалиёт билан интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли инновацион, амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларнинг натижаларини тиббиёт амалиётидаги мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт клиникасининг фаолиятига хорижий тажрибалар асосида замонавий даволаш-профилактика ва реабилитация усулларини кенг татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бириктирилган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, улар фаолиятини самарали ташкил қилиш, илмий-услубий ёрдам кўрсатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари билан таълим ҳамда илм-фан соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш, симуляцион марказ, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Институт Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалида таҳсил олаётган талабалар Институтда мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқишини давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда давлат намунасидаги Институт дипломи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Институт клиникаси ва Институт лицейи муассиси Институт ҳисобланади ҳамда уларнинг фаолияти Институт томонидан мувофиқлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Институт, Институт клиникаси, Институт лицейи давлат муассасалари ҳисобланади ва шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Институт клиникаси бош шифокори ва Институт лицейи директори Институт Кенгашининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Хоразм вилоятидаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари (кейинги ўринларда — техникумлар) Институтга бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Институт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникумлар таълим ва амалиёт сифати учун бевосита масъул бўлиб, уларда зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратади ва ўқув жараёнига тажрибали мутахассисларни жалб этиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникумларда фаолият юритувчи ўқитувчиларга илмий-методик жиҳатдан кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
клиникалари техникумлар учун клиник база бўлиб хизмат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафедралари ўз йўналишида техникумларга замонавий ўқитиш методикаси ва технологияларини ўргатади, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг билимини баҳолаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025-2026 йилларда Урганч давлат тиббиёт институтини комплекс ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч давлат тиббиёт институтини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог ходимлар томонидан ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишлари, «устоз-шогирд» тизими бўйича ишларнинг бажарилишига қараб уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган ва илмий изланиш олиб борадиган маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, Институт томонидан Институт лицейининг ўқув-услубий жараёнларини мувофиқлаштириш ва унинг таълим йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт фаолияти йўналишлари бўйича маслаҳат ва эксперт-таҳлилий хизматларни шартнома асосида кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатлар Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Институтда таянч докторантура ва докторантура ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт симуляцион маркази, виварий ва моргларнинг жиҳозланиши Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг тўлов-контракт асосида таълим олишидан, шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Институт лицейи фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Институт клиникаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ва кўрсатилган тиббий хизматлардан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
621-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 октябрдаги 621-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025-2026 йилларда Урганч давлат тиббиёт институтини комплекс ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш

1.

Урганч давлат тиббиёт институтида (кейинги ўринларда — Институт) таълим жараёнини халқаро олий таълим стандартларига мувофиқлаштириш.

1. Институтнинг амалдаги ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқиш, уларни танқидий баҳолаш асосида тиббиёт соҳасидаги халқаро олий таълим стандартларига мослаштириш чораларини кўриш.

Бунда талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш, таълим жараёнини кредит-модуль тизимида олиб борилишини тўлиқ таъминлаш.

2025/2026 ўқув йили

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Институтнинг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан (Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WFME), QS, THE стандартлари ва бошқалар) ўтказиш учун тайёрлаш. Жумладан:

халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича халқаро аккредитация ташкилотлари билан ҳамкорлик келишувларини тузиш;

халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича хорижий тажрибага эга бўлган малакали мутахассислардан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш;

халқаро аккредитациядан ўтиш учун белгиланган талабларни бажаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

2025-2026 йиллар

2.

Хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида янги таълим дастурларини йўлга қўйиш.

1. Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети билан бакалавриатнинг «Даволаш иши» йўналишида 3+3 форматида, «Стоматология» йўналишида 3+2 форматида қўшма таълим дастури ташкил қилиш ва 2025-2026 ўқув йилидан талабалар қабулини амалга ошириш.

2. Россиянинг Қозон Федерал Университети билан 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб «Даволаш иши» йўналишида 3+3 форматида қўшма таълим дастурини ташкил қилиш.

2026 йил

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

3.

Клиник ординатура бўйича қўшма таълим дастурларини ташкил қилиш.

1. Россиянинг Қозон Федерал Университети билан уларнинг илғор тажрибаларидан фойдаланган ҳолда, дастур якунида 2 та мутахассислик берадиган шаклда клиник ординатуранинг танланган мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурини ташкил қилиш.

2. Қозоғистоннинг Остона ва Қарағанда шаҳарларининг йирик тиббиёт марказларида Урганч давлат тиббиёт институтининг танланган мутахассисликлар бўйича клиник ординатура мутахассисликларини тайёрлашни йўлга қўйиш.

2026/2027 ўқув йили

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

4.

Институт ва унинг Илмий-тадқиқот институти профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилари учун масофавий таълим, ўқув курслари, малака ошириш ва семинарлар кўламини ошириш.

Профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар учун ахборот-коммуникация технологиялари ва инглиз тилини ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологияларини юқори даражада ўзлаштирган профессор-ўқитувчилар улушини 85 фоизга етказиш.

2025/2026 ўқув йили

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

5.

Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар, талабалар учун жаҳон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ҳамда талабаларнинг Springer, Web of Science каби илмий нашриётлар маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятларини йўлга қўйиш.

2025 йил декабрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

6.

Давлат тиббиёт муассасаларини Институт талабаларининг дарс машғулотлари ва амалиёт ўташлари учун клиник база қилиб белгилаш.

Талабаларнинг дарс машғулотлари ва амалиёт ўташлари учун хоналарни жиҳозлаш.

2025 йил ноябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

7.

Институтга бириктирилган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари билан Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети (Урумчи), Туркиянинг Эге (Измир), Инёню (Малатья) ва Баликесир (Баликесир) университетларининг тиббиёт коллежлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети (Урумчи), Туркиянинг Эге (Измир), Инёню (Малатья) ва Баликесир (Баликесир) университетларининг тиббиёт коллежлари билан Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ўртасида ҳамкорлик шартномаларини имзолаш.

2. Университетлар билан ҳамкорликда халқаро илмий-амалий анжуманлар, симпозиумлар ва семинарларни ташкил қилиш.

3. Университетларнинг тиббиёт коллежларига техникумларнинг профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ва стажировкага юбориш.

2026 йил давомида

Институт ва техникумларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

II. Илмий-тадқиқот ишлар самарадорлигини ошириш

8.

Соғлиқни сақлаш соҳасида илмий ва техникавий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган фундаментал, амалий, инновацион лойиҳаларни бажариш ва амалиётга татбиқ этиш.

1. Институтнинг илмий фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва мақсадли кўрсаткичларини белгилаб олиш.

2025 йил декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Институт талабалари, докторант ва ёш олимларнинг мунтазам равишда стартап-лойиҳалар танловларида иштирокини таъминлаш.

Доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

9.

Илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини амалиётга татбиқ этиш.

Докторант ва мустақил изланувчиларнинг диссертация ишлари асосида олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш, бунда:

2025 йилда — 35 та;

2026 йилда — 45 та.

2025-2026 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

10.

Ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш.

1. 2025 йил учун докторантура ва мустақил изланувчиликка 15 нафар тадқиқотчиларни қабул қилиш.

2025 йил

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. 2 та фан доктори (DSc) ва 12 та фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоясини амалга ошириш.

2025-2026 йиллар

11.

Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг ахборот таъминоти тизимини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг ўқув-услубий ва нашрий фаоллигини ошириш.

1. Халқаро илмий маълумотлар базаларида (Scopus, Web of Science ва бошқалар) индексланувчи журналлардаги мақолалар сонини:

2025 йилда 70 тага;

2026 йилда 80 тага етказиш.

2025-2026 йиллар

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Институт профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этиладиган дарслик ва ўқув қўлланмалар сонини 5 тага, монографиялар сонини 12 тага, ўқув-услубий қўлланмалар сонини 30 тага етказиш.

3. Институт томонидан «Орол бўйи тиббиёт журнали», «Медицинский журнал Приаралья» журналини таъсис этиш.

2025 йил сентябрь

III. Институт ва унинг таркибий тузилмасига киритилган ташкилотларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш

12.

Институтни илмий салоҳиятини ошириш.

1. Таянч докторантура ва докторантура ташкил этиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга таклифлар киритиш.

2025 йил октябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

2. Иқтидорли ёшларнинг хорижий олий таълим ташкилотларига мақсадли докторантурага юбориш бўйича танловларда иштирокини таъминлаш.

Доимий

13.

Ўқув йили натижаларига кўра профессор-ўқитувчиларнинг рейтингини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш.

1. Ўқув йили якуни бўйича кафедралар ўқитувчиларининг рейтингини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Рейтинг натижаларига кўра профессор-ўқитувчиларнинг сифат таркибини аниқлаш ва яхшилаш.

ҳар йили 1 декабрь

3. Профессор-ўқитувчиларни қўшимча моддий рағбатлантириш ҳамда устама ҳақ белгилашда рейтинг натижаларини ҳисобга олиш.

Доимий

IV. Институт ва унинг таркибий тузилмасига киритилган ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш

14.

Институт симуляция марказини Россия, Туркия, Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг нуфузли университетлари тажрибалари асосида модернизация қилиш.

1. Россия, Туркия, Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг нуфузли университетлари симуляцион марказларининг фаолиятини ўрганиш.

2. Институт симуляция маркази фаолиятига нуфузли университетларнинг иш тажрибаларини татбиқ қилиш.

3. Янги симуляция жиҳозларини харид қилиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15.

Институт клиникасини Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети клиникалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

1. Институт клиникаси ва Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети клиникалари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш.

2. Илғор даволаш ва ташхислаш усулларини институт клиникаси фаолиятига татбиқ қилиш.

3. Институт клиникаси шифокорларини Шинжон университети клиникаларида малака ошириш ва стажировка ўташларини йўлга қўйиш.

4. Университет клиникалари шифокорлари томонидан институт клиникасида маҳорат дарсларини ўтиш, даволаш ва ташхислаш ишларини йўлга қўйиш.

2025/2026 ўқув йили

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

16.

Туркиянинг Памуккале университети клиникаси билан ҳамкорликда Институт клиникасида юқори технологик амалиётларни ўтказишга мослаштирилган қўшма бўлим ташкил қилиш.

1. Туркиянинг Памуккале университети клиникаси билан институт клиникаси ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзолаш.

2. Институт клиникасида юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказишга мослашган бўлим ташкил қилиш.

3. Бўлим фаолиятига тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2025/2026 ўқув йили

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

17.

Туркиянинг Инёню (Малатья) университети клиникаси аъзолар трансплантацияси маркази билан Институт жарроҳлик кафедралари алоқаларини ўрнатиш, уларнинг тажрибаларини амалга жорий қилиш ҳамда ходимлар малакасини ошириш, стажировка ўташ, тажриба алмашиш ҳамда маҳорат дарсларини амалга ошириш.

1. Туркиянинг Инёню (Малатья) университети клиникаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолаш.

2. Университетнинг аъзолар трансплантацияси марказига Институт клиникаси шифокорлари ва профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ва стажировкага юбориш.

2025/2026 ўқув йили

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

V. Халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш

18.

Ривожланган хорижий давлатларнинг олий тиббий таълим соҳасида фаолият юритувчи нуфузли таълим ташкилотлари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

1. Туркиянинг Хажеттепе ва Бурса Улудаг университетлари билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш, ушбу университетларда институт профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш, тажриба алмашиш ҳамда стажировка ўташ дастурларини амалга ошириш.

2. Институт профессор-ўқитувчилари учун нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида, хусусан, Хитойнинг Шинжон, Туркиянинг Эге, Памуккале, Инёню, Баликесир, Кириккале, шунингдек, Россиянинг Приволжск тадқиқот тиббиёт университети, Волгоград давлат тиббиёт университети, Астрахань давлат тиббиёт университети ва Қозон Федерал университетларида малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда тажриба алмашиш дастурларини ташкил қилиш.

3. Институт талабалари, клиник ординаторлари ҳамда магистрлари учун нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида, хусусан, Хитой, Туркия, Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Покистон давлатларининг нуфузли университет ва клиникаларида ёзги малакавий амалиёт ўташларини ташкил қилиш.

4. Нуфузли хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан коллаборатив илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш.

5. Туркиянинг Эге ва Памуккале университетлари билан Erasmus+ дастури доирасида ҳамкорликда долзарб ҳудудий муаммолар ечимига қаратилган илмий-амалий грант лойиҳаларда иштирок қилиш.

2025/2026 ўқув йили

Ўзаро ҳамкорлик шартнома маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

19.

Институтда таълим олувчи чет эллик талабалар улушини ошириш.

1. Чет эл фуқароларини Институтга жалб қилиш бўйича халқаро агентликлар (ташкилотлар) билан «Очиқ эшиклар» тадбирини ўтказиш.

Ҳар йили август ойи

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон давлатларига хизмат сафарларини амалга ошириш ва ушбу давлатларда халқаро таълим агентликлари билан Институтга талабаларни жалб этиш бўйича музокаралар ўтказиш.

Доимий

3. Чет эл фуқароларини Институтнинг магистратура ва клиник ординатура ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга жалб қилиш чораларини кўриш.

Доимий

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 октябрдаги 621-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч давлат тиббиёт институтини ривожлантиришнинг 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткич (индикатор) номи

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

2025 й.

2026 й.

2027 й.

2028 й.

I. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш

1.

Хорижий ҳамкор университетлар билан онлайн дарслар ташкил қилиш.

онлайн дарслар сони

10

25

30

35

45

2.

IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа халқаро сертификатларга эга бўлган талабалар сонини ошириш.

талабалар сони

28

70

90

120

150

3.

Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар сонини ошириш.

фоизда

10

25

40

60

80

4.

Ҳамкор ташкилотларда кафедралар филиалларини ташкил этиш.

кафедралар филиаллари сони

5

20

25

30

35

5.

Институт ҳузуридаги академик лицей битирувчиларининг олий таълим ташкилотларига ўқишга кириши.

фоизда

(битирувчи ўқувчилар сонига нисбатан)

73

80

82

85

87

6.

Институтнинг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

Дастурлар сони

1

1

2

3

4

II. Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш

7.

Институтнинг илмий салоҳияти (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши).

фоизда

(жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

37,6

65

70

72

76

8.

Олий малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш (PhD, DSc).

илмий-педагогик кадрлар сони

4

15

20

25

30

9.

Хўжалик шартномалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлигини ошириш.

хўжалик шартномалари сони

2

7

10

15

20

10.

Профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий журналларда, шунингдек, Web of Science, Scopus ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналлардаги мақолаларини чоп этиш.

индексланувчи журналлардаги мақолалар сони

65

70

80

85

95

11.

Google Scholar, Scopus ва Web of Science базалари бўйича Н (Хирш) индекси 3 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар сонини тизимли равишда ошириб бориш.

илмий-педагогик кадрлар сони

15

25

35

50

55

12.

Монографияларни нашр этиш.

монографиялар сони

7

15

20

25

35

13.

Республика илмий журналларида мақолалар чоп этиш.

мақолалар сони

82

100

110

120

130

14.

Илмий конференцияларни ўтказиш.

конференциялар сони

2

5

7

9

12

III. Институтнинг кадрлар салоҳиятини ошириш

15.

Педагог кадрларнинг белгиланган муддатларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишларини ташкиллаштириш.

педагог кадрлар сони

63

70

73

75

78

16.

Турдош таълим ташкилотлари ўртасида соҳанинг етук мутахассислари иштирокида онлайн видео маърузалар ташкил этиш.

видео маърузалар сони

4

20

25

30

40

17.

Педагог ва раҳбар кадрларни ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотларига имзоланган шартномалар асосида малака оширишга юбориш.

кадрлар сони

4

15

20

25

35

18.

IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сонини ошириш.

профессор-ўқитувчилар сони

8

20

25

30

40

IV. Институтнинг моддий-техника базасини яхшилаш

19.

Аудиторияларни замонавий мультимедиа воситалари билан жиҳозлаш.

фоизда

(умумий аудитория фондига нисбатан)

40

90

100

100

100

20.

Ўқув ва бошқарув биноларини юқори тезликдаги Интернет (Wi-Fi) тармоғи билан таъминлаш.

фоизда

(ўқув ва бошқарув бинолари умумий майдонига нисбатан)

70

90

100

100

100

V. Хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш

21.

Институтда таҳсил оладиган чет эллик талабалар салмоғини ошириш.

чет эллик талабалар сони

1181

1400

1500

1700

2000

22.

Чет эллик олий таълим ташкилотларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини таълим жараёнига жалб этиш.

чет эллик профессор-ўқитувчилар сони

10

25

30

35

40

23.

Ёш олим ва педагогларни етакчи хорижий олий таълим ташкилотларига амалиёт ўташ ва малакасини ошириш учун юбориш.

стажировка ва малака оширишга юбориладиган ёш олим ва педагоглар сони

40

50

60

70

80

24.

Халқаро алмашинув дастурлари, ёзги мактаб, халқаро симпозиум ва конференцияларда иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғини ошириш.

иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар ва талабалар сони

50

60

70

80

100

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 09/25/621/0903-сон)