04.10.2025 йилдаги ПФ-180-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида ҳаётий қизиқишларини шакллантиришни рағбатлантириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш орқали мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг қўшимча механизмларини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги шартларга жавоб берадиган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режими (кейинги ўринларда — махсус солиқ режими) жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикасидаги махсус ваколатли тижорат банкида банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, махсус солиқ режими доирасида тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами 30 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар улар мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турар жой кўчмас мулк объектига эга бўлганда Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Махсус солиқ режими вояга етган ҳар бир яқин қариндош учун 10 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўланганда мазкур Фармоннинг 2-бандида кўрсатилган чет эл фуқароларининг яқин қариндошларига нисбатан ҳам татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва Солиқ қўмитаси унинг ишчи органи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) чет эл фуқаролари махсус солиқ режимини олиш учун Комиссияга Солиқ қўмитаси орқали мурожаат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) чет эл фуқароларининг мурожаатлари Комиссия томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва натижалари бўйича махсус солиқ режимини тақдим этиш ёки уни тақдим этишни рад қилиш бўйича қарор қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Комиссиянинг махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича қарорини олган чет эл фуқаролари махсус ваколатли тижорат банкига банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржага крипто-ҳамён очиш бўйича мурожаат қилади ва махсус йиғимни тўлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) махсус солиқ режими тақдим этилган мижозларнинг банк ҳисобварағи ёки крипто-ҳамёнига маблағларни кирим қилиш махсус ваколатли тижорат банклари ёки крипто-биржалар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар ва хавф-хатарларни баҳолаш натижалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, махсус йиғим тўлаган мазкур Фармоннинг 2-бандида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва уларнинг яқин қариндошлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жойи (уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жой кўчмас мулк объекти) бўйича 5 йилгача муддатга ариза ва махсус йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида бир кун муддатда рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Махсус солиқ режимини тақдим этиш тартибини тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) чет эл фуқароларининг махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича аризаларини кўриб чиқиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) махсус солиқ режими тақдим этиладиган талабгорларга қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш муддати, уни узайтириш ёки муддатидан олдин бекор қилиш асослари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички ишлар вазирлиги чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказиш бўйича мазкур Фармоннинг 6-бандида назарда тутилган тартибга сўзсиз амал қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Марказий банк — махсус ваколатли тижорат банклари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги — махсус ваколатли крипто-биржалар рўйхатларини тасдиқласин, уларни ўз расмий веб-сайтларида эълон қилсин ва Солиқ қўмитасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил 1 январга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) махсус ваколатли тижорат банклари ва махсус ваколатли крипто-биржалар тўғрисидаги маълумотлар ва махсус йиғимни тўлаш бўйича тўлов реквизитлари ўз расмий веб-сайти ва бошқа ахборот ресурсларида эълон қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) махсус солиқ режимини олиш бўйича чет эл фуқароларининг аризаларини қабул қилиш ва қайта ишлаш бўйича ахборот тизими жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 4 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-180-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-180-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Комиссия раиси

Д.Р. Ли

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори, Комиссия раиси ўринбосари

Н.Н. Сайдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари

Ш.Д. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси, Комиссиянинг ишчи органи раҳбари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 06/25/180/0899-сон)