Ҳужжат кучини йўқотган 22.12.2011 13.06.1997 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 350
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Тартиблари, 13.06.1997 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 350
Кучга кириш санаси
13.06.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.12.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази
илмий-методик
кенгаши томонидан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 ЙИЛДА ТЕСТ ЎТКАЗИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 13 июнда 350-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 12 декабрдаги 265-мҳ-сонли «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2291, 12.12.2011 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎҚУВ ЮРТЛАРИ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентлар ўртасида касб танлаш бўйича ахборот бериш ва уларни ўқув юртларига тарғибот мақсадида ўқув юртлари қошида қабул комиссиялари ташкил этилади. Қабул комиссиялари ўз иш фаолиятини «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ўқув юртларига 1997-98 ва кейинги йилларда талабалар қабул қилиш ҳақида низом» асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу комиссия фаолиятини таъминлаш учун ректорнинг буйруғи билан ўқув юртининг ўқитувчилари, муҳандис-техник ишчилари ва ўқув-кўмакчи ходимлари орасида иш юритувчи техник ходимлар тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги йилларда қабул комиссиялари таркибида ишлаб, қўпол хатоларга йўл қўйган (абитуриентларнинг ҳужжатларини нотўғри тўлдирган, Давлат комиссиясига, Давлат тест марказига ва вазирликларга тақдим этиладиган шаклларда хато маълумот берган) ва тест технологияси ва қоидаларини яхши билмаган шахслар масъул котиб ёки комиссия аъзоси этиб тайинланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув юрти қабул комиссиясининг тест синовлари билан боғлиқ асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тест марказининг тест ўтказишга оид раҳбарий ва меъёрий ҳужжатлари ва йўриқномалари асосида пухта билимли, иқтидорли ёшларнинг ўқув юртига киришини таъминлаш ва тестнинг адолатли, тартибли ўтиши учун барча зарур чора-тадбирларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентларни тест асосида ўқув юртига қабул қилиш қоидалари билан таништириш ва уларни тест материаллари билан ишлашга ўргатиш мақсадида консультация пунктини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентларни керакли йўриқнома ва ҳужжатлар билан ўз вақтида таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест ўтказиш учун керакли шароитларни яратиш (бино, аудитория, ўтириш ўринлари ва бошқаларни танлаш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тестни ташкил қилиш ва ўтказилишига шароит яратиш учун техник ходимларнинг ахборот бериш, тиббий ва маиший хизмат фаолиятларини уюштириш ва назорат қилиш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторияларнинг бинолар бўйича жойлашиш чизмасини (схемасини) тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентларнинг ариза ва ҳужжатларини қабул қилиш, шахсий ҳужжатлар йиғмасини расмийлаштириш, ҳужжатларни қабул қилиб олганлик ҳақидаги тилхат, титул варақаси, рухсатномаларни талабга мувофиқ тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисликлар, таълим тили ҳамда алоҳида имтиёзлар бўйича кодларнинг тўғри белгиланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
титул варақаси ва рухсатномаларни бехато тўлдириш (бунда асосий жавобгарлик масъул котиб зиммасига юкланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жавоблар варақасидаги керакли ёзувлар ва доирачаларни (титул варақасидан кўчирилади) фақат кўк (ҳаворанг) пастали шарикли ручка воситасида бўяш зарурлигини абитуриентларга тушунтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослик бўйича ижодий имтиҳон ўтказиб, натижалар қайдномасини расмийлаштириш ва ўз вақтида Давлат тест марказига етказиб бериш (бу ишга қабул комиссияси раиси ва масъул котиб жавобгар ҳисобланади), ижодий имтиҳон натижаларини титул варақасининг тегишли жойларига ёзиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест ўтказиладиган куни паспорт, титул варақаси ва рухсатнома билан бинога киритиш ва назоратчилар хизматини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув юрти қабул комиссиясининг фаолияти ҳақидаги маълумотларни Тест Марказига ўз вақтида ва белгиланган тартибда тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув юртига кириш масалалари бўйича фуқароларни қабул қилишни уюштириш. Қабул қилиш тўғрисида буйруқлар чиқариш ва тегишли маълумотларни эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентнинг ўзи ҳақидаги маълумотларни ўз дастхати билан жавоблар варақасининг (1-3) блокларига тўлдиришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
код билан вилоят, туман, шаҳар, шаҳар тумани, мактаб номери, ўқув юрти ва ихтисосликни кўрсатиш — (4) блокда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жавобларни белгилаш жараёнида (китобчадан жавоблар варақасига кўчириш) саволлар блокларини (I — IX) чалкаштириб юбормаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул комиссияси ўз ишини ташкил қилишда қуйидагиларга амал қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул комиссияси тайёргарлик даврида (20 июнгача) ёшларнинг касб танлаши бўйича тарғибот ишини ташкил қилади, Давлат тест марказидан олинган ҳужжатлар, босма иш қоғозлари (бланклар) ва турли ахборот материалларини олдиндан тайёрлаб қўяди, техник ходимлар таркибини белгилайди. Ўз иш графигини эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест ўтказилишини ташкил қилишга жалб қилинган ҳар бир кишининг бажарадиган вазифаларини аниқлаб, тегишли ҳужжат билан расмийлаштиради, улардан керакли ҳужжатларни ўрганиб чиқишни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул комиссияси ҳужжатлар қабули бошланишига қадар ўқув юртида аудиториялар ва улардаги ўринлар сонини аниқлайди, тест ўтказиш учун етарли шарт-шароитларни ҳозирлайди, аудитория жойлашуви режа-чизмаларини (план-схема) тузади ва белгиланган тартибда Тест марказига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларни эълон қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Ҳужжат қабул қилиш бошланиши олдидан Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ўқув юртларига 1997-98 ва кейинги йилларда талабалар қабул қилиш ҳақида низом»ни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Ихтисосликлар бўйича тасдиқланган қабул режасини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Ўқишнинг сиртқи тури бўйича мазкур ўқув юрти ихтисосликларининг рўйхатини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Ўқув юртининг минтақавий бўлимларига (филиаллар, факультетлар) кирувчилардан аризалар қабул қилиш тартибини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5 Тест ўтказиладиган предметларнинг рўйхати, дастурлари, баҳолаш мезонлари, шунингдек, ихтисослик бўйича ижодий имтиҳон натижалари жадвалини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тест ўтказишда ташкилий-тайёргарлик ишларини олиб бориш учун қуйидаги ҳужжатларни етарли миқдорда тайёрламоқ керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) абитуриент аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳужжатлари қабул қилинганлиги ҳақида тилхат (иловага қаранг);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аризаларни қайд этиш дафтари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ички йўриқномалар (абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиб олиш тартиби);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) аудиторияларнинг жойлашиш режа-чизмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) гуруҳлар рўйхати (14-шаклда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) «Рухсатнома» ва «Титул варақаси» (бу ҳужжатлар билан ДТМ таъминлайди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳужжатлардан нусха кўчириш, вақтида эълон қилиш, ДТМга етказиб бериш ва уларни сақлаш қабул комиссияси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқув юртлари қабул комиссиялари абитуриентлар аризасини қабул қилиш ва барча ўқув шакллари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини 20 июндан 20 июлга қадар олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш белгиланган шаклдаги дафтарда қайд қилинади. Қабул тўғрисидаги аризага ўқув юртига кирувчининг ўрта ёки ўрта махсус маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси, 086/У-шаклидаги тиббий маълумотнома, 3x4 см ўлчамли 6 та фотосурат илова қилинади, паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат кўрсатилади. Абитуриентга ҳужжатлари қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат берилади (ҳужжатларни қабул қилиш тартиби ДТМ томонидан назорат қилиб турилади, ҳужжатларни қабул қилиш тартибини бузган ходимларга қатъий чоралар кўрилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кирувчилар учун тест дастурининг мазмуни ҳамда тест ўтказишни ташкил қилиш, баҳолаш мезонлари, абитуриентларга қўйиладиган талаблар, талабалар сафига ўтказиш ва бошқалар ҳақида ахборот ва тушунтиришлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Барча абитуриентлар «Абитуриентларга эслатма» билан таъминланади ва «Тест ўтказиш қоидалари» билан таништирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 1. июлда ДТМга қабул комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланган тест ўтказиладиган аудиторияларнинг жойлашиш чизмаси топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест ўтказилиши учун абитуриентлардан, ҳужжатларининг қайд этилишига қараб, 30 ёки 60 кишидан иборат алоҳида-алоҳида гуруҳлар тузилади. Гуруҳ номери аудитория номерига мос тушиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шунингдек, қабул комиссиясига қуйидаги вазифалар юклатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жавоблар варақасини тўлдиришда зарур бўладиган картон қоғозларни (формат 11) керакли миқдорда тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тест ўтказиладиган куни абитуриентларнинг кўк (ҳаворанг) пастали шарикли ручкаларни олиб келишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) синов ҳужжатлари қутилари ва пакетларини махсус белги билан муҳрлаш учун ҳар бир аудиторияни етарли миқдорда елим билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) абитуриентларнинг ҳужжат топшириши ва 10-, 13-, 15-, 16-шакллар бўйича маълумотларни ДТМга, бошқа шаклларни вазирликларга юборишни автоматлаштириш мақсадида қабул комиссиялари компьютерлари хотирасига ҳар бир абитуриент тўғрисида қуйидаги маълумотларни киритиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аттестат номери 2. Фамилияси 3. Исми 4.Отасининг исми 5. Мактабни тугатган йили 6. Вилояти 7. Шаҳри 8. Тумани 9. Мактаб номери 10.Таълим тили 11. Таълим йўналиши 12. Чет тили 13. Шартнома борлиги 14. Ҳарбий қисмдан тавсиянома борлиги (муддатли ҳарбий хизматни тугатган абитуриент учун) 15. Бу йилги Республика олимпиадаси ғолибими, йўқми?
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 21 июлда қабул комиссиялари белгиланган тартибда, ихтисослик, таълим тури ва тили бўйича гуруҳлар сони, аудиторияларнинг миқдори ва номерлари, ўринлар сонини кўрсатган ҳолда, умумий абитуриентлар сони ҳақидаги маълумотларни (11-шакл) Тест марказига етказиб беришлари лозим. Юқоридаги маълумотлар 21 июлда Тест марказига берилгандан кейин қабул комиссияси томонидан гуруҳлар, аудиториялар номери ва гуруҳлардаги абитуриентлар сонини ўзгартириш ман этилади. Акс ҳолда, ўзгартирилган маълумотлар ДТМ томонидан эътиборга олинмайди. Ўқув юрти бўйича аудиториялар номери гуруҳлар номери билан бир хил бўлиши ва қайси бинода ўтказилишидан қатъи назар, такрорланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12 . Қабул комиссияси ихтисослик бўйича ижодий имтиҳон натижалари қайдномасини (10-шакл) тест ўтказилгандан кейин бир кун ичида таълим тили ва тури бўйича расмийлаштиради, барча абитуриентларнинг ижодий имтиҳон бали ва жавоблар варақаси номерини кўрсатиб (бу номер рухсатномадан олинади), IBM типидаги компьютерда Тест маркази томонидан тузилган дастур бўйича қуйидаги форматда теради ва 3.5 ўлчовли дискетда Тест марказига белгиланган тартибда аниқ тўлдирилган ҳолда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
<Жавоб варақаси номери> <Таълим тили ва ихтисослик коди> <тўплаган бали>
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан: 0000001 1016 36.3
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижодий имтиҳон натижалари қайдномаларида жавоблар варақаси номери қўйилмаган абитуриентларнинг баллари ҳисобга олинмайди. Қайдноманинг тўғри тўлдирилиши ўқув юрти қабул комиссияси раиси ва масъул котиби зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижодий имтиҳонлар (ихтисослик бўйича) натижалари ўқув юртида 27 июлгача кирувчиларга маълумот сифатида илиб қўйилади ва Давлат комиссиясининг абитуриентларни талабалар сафига ўтказиш ҳақидаги қарори чиқмагунча олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тест ўтказиладиган биноларда тест ўтказилишидан 5(10) кун илгари хоналарнинг (аудитория номери) жойлашиши, абитуриентларнинг бино бўйича ҳаракат йўналиши чизмаси илиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тест ўтказилишидан 8 кун илгари абитуриентлар умумий рўйхати тайёрланади (қайд дафтари бўйича).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати, аудитория кўрсатилган ҳолда, тест синовлари ўтказилишидан 3 кун илгари умумий маълумот учун эълонлар тахтасига илиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул комиссиялари 1997 йилда мактабни битирган абитуриентлардан алоҳида ва ундан олдин битирганлардан алоҳида гуруҳлар ташкил қилади. Гуруҳлар ДТМ тавсия этган алгоритм асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тест топширувчиларга белгиланган шаклдаги рухсатнома, титул варақаси тест ўтказилишига 3 кун қолганда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Абитуриентларни тартибли равишда аудиторияларга киритишни таъминлаш учун назоратчилик хизмати постларини ташкил қилиш керак (уларнинг миқдори биноларнинг миқдорига боғлиқ). Барча биноларнинг қаватларида техник ходимлар навбатчилиги ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тест ўтказилишидан икки кун олдин барча аудиториялар тест ўтказилишига тайёрланиб, эшикларга кўчма кўрсаткичлар илиб қўйилади (аудитория номери, номи ва ўтириш учун ўринлар сони).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Аудиторияларда жойларнинг номерлари кўрсатилган бўлиши шарт. Абитуриентларни стол ёки парталарга ўтқазиш гуруҳдаги тартиб рақамига мос равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎

Илова‎

‎‎(Ўқув юрти номи)
‎ҳужжатларни қабул қилиб олганлиги тўғрисида
‎
‎ТИЛХАТ

‎‎Фуқаро _______________________________________________ дан _____________________
‎________________________________ихтисослигига кириш учун қуйидаги ҳужжатлар
‎‎

‎‎ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:‎


‎‎‎1. Ариза
‎
‎2. Фотосурат (3 х 4, 6 дона)

‎‎3. Тиббий маълумотнома (форма 086-У шаклда)

‎‎4. Маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси‎‎

‎Ҳужжатларни қабул қилган
‎масъул ходим Ф.И.Ш. ва имзоси‎
‎

_______________________________
‎(аттестат, диплом)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЕСТ ВАҚТИДА АБИТУРИЕНТЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тест ўтказиладиган куни абитуриентлар ўқув юрти биносига ва аудиторияларга рухсатнома, паспорт, титул варақасини кўрсатганларидан кейин қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент тестга кўк (ҳаворанг) пастали шарикли ручка билан келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жавоблар варақаси, саволлар китобчаси, титул варақаси ва рухсатномадаги барча ёзувлар ва бўяшлар кўк (ҳаворанг) пастали шарикли ручка билан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тест бошланиши олдидан абитуриент ўз жавоблар варақасининг номерини титул варақасига ва рухсатномасига кўчириб ёзади. Жавоблар варақаси номерини титул варақасига ва рухсатномасига кўчирмаган ёки нотўғри кўчирган абитуриентларнинг тест натижалари бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тест пайтида абитуриентнинг, қандай сабаб бўлишидан қатъи назар, аудиториядан чиқиши тақиқланади. Аудиториядан чиққанлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тест бошлангандан кейин аудиторияда синовни ташкил қилувчи шахсларга савол бериш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тест давомида абитуриентларнинг бир-бирлари билан гаплашиши, жавобларни бир-бирига кўрсатиши, тест материалларини узатиши, ортиқча ручка сўраши ва бошқалар тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тест давомида ҳисоблаш линейкаси, микрокалькулятор, луғат, жадвал, ёзув китобчаларидан ва шпаргалкалардан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тест ҳужжатларидан нусха кўчириш ва бошқаларга кўмаклашиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-,7-,8-бандларга риоя қилмаган ва синовлар чоғида интизомли бўлмаган абитуриентлар учун белгиланган намунада далолатнома тўлдирилади, улардан тест материаллари олиб қўйилади ва аудиториядан чиқариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Абитуриент, аввало, саволлар китобчасида тўғри деб ҳисоблаган жавобларни белгилайди ва шундан кейин жавоблар варақасидаги мос доирачаларни бўяйди. Бунинг учун тестга ажратилган вақтдан ташқари яна 20 дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавоблар варақаси абитуриент баллари йиғиндисини аниқлайдиган ягона ҳужжатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тест саволларига жавоб танлашни ва жавоблар варақасида белгилашни белгиланган вақтдан илгари тугатган абитуриентлар тест материаллари учун ажратилган столнинг ёнига келиб, саволлар китобчасини қутичага, жавоблар варақаси ва титул варақасини унинг ёнига қўйиб, гуруҳ қайдномасидаги ўз фамилияси тўғрисига топширган вақтини ёзиб, имзо қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.Тест учун ажратилган вақт тугагач, аудитория раҳбари тестнинг тугаганлигини эълон қилади, абитуриентлар бир вақтнинг ўзида ўринларидан туриб, тартиб билан кейинги парталардан бошлаб тест материаллари учун ажратилган столнинг ёнига келишади, саволлар китобчасини қутичага, жавоблар варақаси ва титул варақасини унинг ёнига қўйиб, гуруҳ қайдномасидаги ўз фамилияси тўғрисига топширган вақтларини ёзишиб, имзо қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аудиторияда тест ўтказилиш жараёнини назорат қилиш фақатгина аудитория раҳбари ва кузатувчигагина эмас, балки абитуриентга ҳам юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тест тугагандан сўнг абитуриент рухсатнома ва паспортни олиб, аудиториядан чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ВАКИЛИНИНГ ЎҚУВ ЮРТИ ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ БИЛАН БИРГАЛИКДА БАЖАРАДИГАН ИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Низомга мувофиқ ҳужжатларни расмийлаштириш (рўйхатдан ўтказиш) қоидаси ва тартибини кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Абитуриентлардан тушган аризаларни таълим тили (ўзбек, рус ва қорақалпоқ) ва мутахассислигига қараб ажратилганлигини ҳамда алоҳида гуруҳлар тузилганлигини текшириш, уларнинг сонини аниқлаш. Гуруҳлар 30 ёки 60 та абитуриентдан тузилган бўлиши ва алоҳида мутахассисликлар учун фақат охирги гуруҳ 30 тадан фарқ қилиши мумкин. Бир хил фан блоклари бўйича тест ўтказиладиган мутахассисликларда гуруҳларни бирлаштириш мумкин. ДТМ томонидан юборилган махсус дастур асосида 10-11, 13-16 шаклларнинг тузилганлиги ва уларни ДТМга юборилганлигини текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир аудиторияга кирадиган абитуриентлар рўйхати (14-шакл бўйича) тайёрлигини текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.Қабул режасини кўриб чиқиш. Шу жумладан, қуйидагиларни аниқлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпиада ва халқаро мусобақалар ғолиблари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперация бўйича кирадиганларга ажратилган ўринлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўзи ожизлардан тушган аризалар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматни тугатиб, ҳарбий қисмларнинг тавсияномаси билан келганлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат гранти ва пулли-контракт асосида кирувчилар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пулли-контракт асосида кирувчиларнинг титул варақалари тўғри тўлдирилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мутахассисликлар, таълим тили ҳамда алоҳида имтиёзлар бўйича кодларнинг тўғри белгиланишини текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рухсатнома ва титул варақасининг тўлдирилишини (қайд дафтари асосида) назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят, туман, шаҳар, шаҳар тумани, ўқув юрти кодлари ва мактаб номерининг тўғри белгиланишини текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Картон қоғозлар ва қуръа ташлаб абитуриентларни ўз жойларига ўтқазиш учун номерлар мавжудлигини текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Абитуриентларнинг «Эслатма» билан таъминланганлигини текшириш. Уларга жавоблар варақасини тўлғазиш қоидалари ва тартибини тушунтириш (улар билан йиғилиш ўтказиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тест ўгказиладиган бинолар ва хоналарни аниқлаш, уларнинг чизмасини олиш, у ердаги стол (парта) ва стулларнинг ҳамда тест материалларини топшириш учун ажратилган алоҳида столнинг тайёрлигини кўздан кечириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ДТМ вакили ва унинг бинолар бўйича ёрдамчилари учун ажратилган махсус хоналарни кўздан кечириш. (Бу хоналарда темир сандиқлар-сейф бўлиши керак).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 1 ва 11 август кунлари соат 6.30 да директор, ўқув юртининг 1 бўлим ёки махсус пакет олиш учун масъул ходими (гербли муҳр билан) иштирокида махсус алоқа ходимларидан тест материалларини қабул қилиб олишни режалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларнинг қайси аудиторияда бўлишини қуръа ташлаш йўли билан аниқлаш учун жойни белгилаб қўйиш. Бу жой тест ўтказиладиган хонага яқин бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тест материалларини 1 ва 11 август кунлари соат 7.30 дан 8.00 га қадар рўйхат асосида синов бинолари (ДТМ вакили ёрдамчиларига) ва хоналарига (аудитория раҳбарларига) тарқатишни режалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тест куни абитуриентларни йиғиш жойлари ва хоналарга йўналтирувчи кўрсатмалар тайёрлигини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш


‎Тест материаллари ва ҳужжатлари ‎‎
‎


‎сони‎

‎1. ДТМ вакили учун муҳрланган қути (бинолар бирдан ортиқ бўлса,
‎ҳар бир бинога шундай алоҳида қути юборилади).
‎Қутида қуйидагилар бўлади:


‎
‎‎1

1) қайта маҳрлаш учун эмблема;‎

2‎

2) бинолар бўйича тест материалларини тарқатиш
‎қайдномаси (1-шакл);‎


‎1‎

3)аудиториялар бўйича тест материалларини тарқатиш ва қабул
‎қилиб олиш қайдномаси (2 шакл);‎

‎1(ҳар бир ‎бинога) ‎

4) ишлатилмай қолган тест материаллари қайдномаси.‎

1 ‎(ҳар бир ‎бинога) ‎

2. 1) Ишлатилаган жавоблар варақалари солиш учун муҳрланган
‎пакетлар қутиси;‎

1(ҳар бир ‎бинога) ‎

2) ишлатилмай қолган тест материаллари пакетлари қутиси (1.4 пунктдаги
‎5-шакл шу қутига солиб жўнатилади). ‎ ‎

1 (ҳар бир ‎бинога) ‎

3. Саволлар китоби ва жавоблар варақалари солинган муҳрланган қути.
‎Унда қуйидагилар бўлади:‎
‎
1) саволлар китоби ва жавоблар варақалари (аудиториялардаги абитурентлар
‎сонига тенг миқдорда);‎
‎
2) қутининг очилганлиги ва ёпилганлиги ҳақида ягона далолатнома (3-шакл) ва
‎ишлатилган жавоб варақалари пакетини ёпиш ҳақида далолатнома (4-шакл);‎


‎‎2‎

3) ишлатилмай қолган саволлар китоблари ва жавоблар
‎варақалари учун пакет;‎

1‎

4) титул варақалари учун пакет;‎

1‎

5) чиқариб юборилган абитурентлар ҳақида далолатнома (6-шакл);‎

2‎

6) ишлатилган жавоблар варақаларини солиш учун пакет;‎

1‎

7) қайта муҳрлаш учун эмблемалар:‎

4‎

а)ишлатилмай қолган китоблар ва жавоблар варақаси пакетини
‎муҳрлашга ;‎
‎
б) титул варақалари пакетини муҳрлашга;‎ ‎
в) ишлатилган жавоблар варақасини пакетини муҳрлашга;‎ ‎
г) қутини қайта муҳрлашга.‎‎ ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ҲОКИМИЯТ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кузатувчи сифатида жалб қилинадиганлар рўйхатини олиш ва унинг таркиби билан синчиклаб танишиш (фамилияси, исми, мутахассислиги, иш жойи, уй адреси ва телефони). Улар билан йиғилиш ўтказиш ва уларнинг зиммасига қўйиладиган ишларни тушунтириш 1 ва 11 август кунлари бўладиган тестга келадиган кузатувчилар сонини 27 июль куни аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тест ўтказиш жараёнида тартиб ва интизомни назорат қилувчи ходимларни аниқлаш (рўйхатини тайёрлаш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тиббий хизматни ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миллий хавфсизлик хизмати ва тартибни сақлаш идоралари билан биргаликда тест ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини сақлашни ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Абитуриентларнинг ота-оналари учун озиқ-овқат расталари ва дам олиш жойларини ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кузатувчиларни 1 ва 11 август кунлари соат 7.00 дан 7.30 гача синов хоналарига етиб келишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. КУЗАТУВЧИЛАР БИЛАН БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кузатувчиларга тестнинг мақсади, қоидалари, синов жараёнининг қандай амалга оширилиши ҳақида тушунча бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жавоблар варақасини тўлдириш йўлини ўргатиш (кодлар, блоклар ҳақида тушунча бериш). Жавоблар варақасини тўлдириш бўйича «Йўриқлар»ни уларга тарқатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Абитуриентларнинг рухсатномаси, титул варақаси ва паспортини (ёки ҳарбий ҳужжат) текшириш асосида аудиторияга киритилишини тушунтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДТМ ВАКИЛИНИНГ ТЕСТ ЎТКАЗИЛАДИГАН 1 ВА 11 АВГУСТ КУНЛАРИ БАЖАРАДИГАН ИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Вақти‎

Бажариладиган ишлар‎

1.‎

6.30-7.00‎

Тест материалларини (ди)ректор, ЎЮнинг 1 бўлим ёки махсус пакет олиш учун масъул ходими билан баргаликда махсус алоқа ходимларидан қабул қилиб олиш.‎

2.‎

7.00-7.30‎

Бинодаги ҳар бир қаватнинг махсус ажратилган жойларига навбатчиларни жойлаштириш (қабул комиссиясининг масъул котиби ва МХХ ходими ёрдамида).‎

3.‎

7.30-8.00‎

Аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларнинг қайси аудиторияда бўлишини қуръа ташлаш йўли билан аниқлаш. Абитурентларни уларнинг рухсатномаси, титул варақаси ва паспорти (ҳарбий ҳужжати)ни текшириб, бинога киритиш. Абитурентларни бинога киритиш соат 8.00 да тўхтатилади.‎

4.‎

7.30-8.00‎

Тест материалларини ДТМ вакилининг тест ўтказиш бинолари бўйича ўринбосарларига рўйхат асосида тарқатиш.
‎Тест материалларини аудитория раҳбарларига тарқатиш ва назорат қилиш‎.
‎Кузатувчилар томонидан аудиторияларнинг тайёрлигини текшириш (картон қоғозлар, елим ва тест материалларини топшириш учун алоҳида столнинг мавжудлиги).

5.‎

8.00-8.30‎

Абитурентларни рўйхат бўйича рухсатнома, титул варақаси ва паспорти (ҳарбий ҳужжати) асосида аудиторияга киритиш соат 8.30 да тўхтатилади.‎

6.‎

8.30-9.00‎

Абитурентларга тест материалларини тарқатиш ва жавоблар варақасини тўлғазиш бўйича йўриқномалар бериш.‎

7.‎

9.00-9.20‎

Ортиб қолган саволлар китоблари ва жавоблар варақаларини рўйхат шаклидаги қайднома асосида йиғиб олиш (бино раҳбари йиғиштириб, ДТМ вакилига топширади).

8.‎

9.00-11.00‎*
‎9.00-12.00

Тест синовлари тугагунча назорат қилиш.‎

9.‎

11.00-11.20*
‎12.00-12.20‎

Абитурентларнинг саволлар китобчаларида белгиланган жавобларини жавоб варақасига кўчириши.‎

10.‎

11.20-11.40*
‎12.20-12.40‎

Тест материалларини муҳрлаш.‎

11.‎

11.40-12.40*
‎12.40-13.40‎

Аудитория раҳбарининг тест синовлари тугаган заҳоти тест материалларини муҳрланган ҳолда махсус хонага олиб келишларини ва қайднома (рўйхат) асосида топширишларини қатъий назорат қилиш.
‎Кутилмаган воқеа рўй берганда, зудлик билан 55-98-28, 33-55-89 телефонлари орқали ДТМ директори билан боғланиш.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЕСТ ЖАРАЁНИДА АУДИТОРИЯ РАҲБАРИНИНГ БАЖАРАДИГАН ИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ДТМ вакилидан белгиланган вақтда (соат 7.30-8.00 орасида) ўзига бириктирилган аудитория учун тест материалларини қабул қилиб олиш ва қуръа ташлаш йўли билан танланган аудиторияга дарҳол етиб бориш. Тест материаллари қутиси ичида қуйидагилар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қути ичидаги материаллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) гуруҳдаги абитуриентлар сонига тенг бўлган миқдорда ичига жавоблар варақаси солинган саволлар китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2 та далолатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-шакл — саволлар китоби ва жавоблар варақаси қутисини очиш ва саволлар китобини қутига жойлаб, қутини ёпиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-шакл — ишлатилган жавоблар варақалари пакетини ёпиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ишлатилмай қолган жавоблар варақалари ва саволлар китоблари учун 1 та пакет;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ишлатилган жавоблар варақалари учун 1 та пакет;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) титул варақалари учун 1 та пакет;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) чиқариб юборилган абитуриентлар ҳақида 2 та далолатнома (6-шакл);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қайта муҳрлаш учун 4 та эмблема:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатилмай қолган варақалар ва китоблар пакетини муҳрлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатилган жавоблар варақалари пакетини қайта муҳрлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
титул варақалари пакетини муҳрлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутини қайта муҳрлашга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аудиториядаги абитуриентлардан икки киши таклиф қилинади. Аудитория раҳбари, кузатувчи ва ана шу икки абитуриент биргаликда қути муҳрланганлигига ишонч ҳосил қиладилар ва қутини очадилар. Саволлар китоби ва унинг ичига солинган жавоблар варақаси биргаликда саналиб, уларнинг сони 3- ва 4-шакллардаги далолатномаларнинг биринчи қисмига ёзилади, абитуриентлар вакиллари билан биргаликда имзо қўйилади. Мазкур далолатномаларнинг иккинчи қисмлари тест тугагач, энг кейин қолган иккита абитуриент иштирокида тўлдирилади ва муҳрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ичига жавоблар варақаси солинган саволлар китоби абитуриентларга тартиб билан тарқатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Абитуриентларнинг эътибори жавоб варақасининг «Абитуриентлар диққатига» деб ёзилган қисмига жалб қилиниб, «Йўриқлар» бўйича уни тўлдириш тартиби тушунтирилади. Абитуриентларга жавоб варақалари билан ишлашни тушунтиришда уларнинг диққатини қуйидагиларга алоҳида жалб этиш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жавоб варақаларини букмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маркер чизиқларига қўшимча чизиқ ва ёзувлар ёзмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жавоблар варақасининг номери (рақами) кодланган (6) блок тагидаги доирачаларга ручка тегизмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Абитуриентларга «Тест ўтказиш қоидалари ва талаблари» тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест бошланишидан аввал аудитория раҳбари ва кузатувчи жавоблар варақаси номери титул варақаси ва рухсатномага кўчириб ёзилганлигини тасдиқлаш мақсадида титул варақасининг ва рухсатноманинг махсус жойига имзо чекишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тест вақтида абитуриентнинг кузатувчи, кузатувчининг абитуриент билан гаплашиши, савол- жавоб қилиши мумкин эмаслигини эслатиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Юқоридаги ишлар амалга оширилиб бўлгач, баланд овоз билан «ТЕСТ БОШЛАНДИ» деб эълон қилиш ҳамда тест бошланиши ва тугаши вақтини доскага ёзиб қўйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Абитуриентларнинг бир-бирлари билан гаплашмаслиги, турли қоғоз ва бошқа нарсалардан фойдаланмаслигини кузатиш лозим, эшик, деразалар орқали абитуриентларнинг мустақил ишлашига халақит берадиган ҳар қандай салбий аралашувларнинг олдини олинг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бино бўйича масъул ходим ортиб қолган савол китоблари ва унинг ичига солинган жавоб варақаларини махсус пакетга солиши ва уни муҳрлаб, ДТМ вакилига топшириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мўлжалланган вақтдан олдин тест топшириқларини бажариб бўлган абитуриентларга тест материаллари қўйилиши керак бўлган стол олдига келиши, саволлар китобчасини қутига, жавоблар варақаси ҳамда титул варақасини қути ёнига алоҳида қўйиши, рўйхатга вазифани топширган вақтини ёзиши ва имзо қўйиши кераклигини айтиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Абитуриентлар томонидан тест ўтказиш қоидалари бузилган ҳолларда аудитория кузатувчиси ва икки абитуриент иштирокида б-шаклдаги тестдан четлаштириш ҳақидаги далолатнома тўлдирилиши лозим. Бунда сана, ўқув юрти номи, гуруҳ номери, қоидани бузган абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исми, жавоблар варақаси номери ва қандай қоидани, талабни бузганлиги ва соат нечада четлаштирилганлиги ёзилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тест вақти тугагач, абитуриентларга навбат билан тест материалларини топшириш столи ёнига келишлари ва тест саволлари китобчасини қутига ва жавоб варақаси ҳамда титул варақасини столдаги ажратилган жойга алоҳида қўйишлари уқтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жавоб варақалари ва саволлар китобларини алоҳида сананг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишлатилган жавоб варақаларининг ҳаммасини маркер чизиғини бир томонга қилиб тахланг, энг четига тестдан четлаштирилган абитуриентнинг жавоблар варақасига далолатномани елимлаб, тартиб билан унта ажратилган пакетга жойланг (букланмаслиги ва муҳрланганда елим тегмаслиги керак).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-шаклдаги далолатномани тўлдиринг. Унга ҳам б) бандда айтилган тўрт киши имзо чексин. Далолатномани жавоблар варақалари пакетига жойланг. Пакетни эҳтиётлаб, унинг ичидаги жавоблар варақасига елим тегизмасдан эмблема билан муҳрланг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) саволлар китобларини қутига солинг, 3-шаклдаги далолатноманинг иккинчи қисмини тўлдиринг ва имзо қўйинг. Имзо қўювчилар: раҳбар, кузатувчи ва энг кейин қолган икки абитуриент. (Қутини очганда иштирок этган абитуриентларнинг бўлиши шарт эмас);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) титул варақаларини сананг ва уни керакли пакетга солинг. Кузатувчи билан биргаликда гуруҳ рўйхатини яна бир марта кўриб чиқинг, керак жойларини тўлдиринг, имзо қўйинг ва титул варақалари пакетига солинг. Титул варақалари пакетини эмблема билан муҳрланг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қутига 3-шаклдаги далолатномани солинг ва эмблема билан муҳрланг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг махсус хонада жавоблар варақаси солинган пакетни, китоблар солинган қутини ва титул варақаси солинган пакетни зудлик билан ДТМ вакилига топширасиз ва 2-шаклга имзо қўясиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Охирида аудитория раҳбари ва кузатувчи ўз гувоҳномаларини бош раҳбарга топширади ва шу ҳақда имзо қўяди.