Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Буйруғи
«Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 18 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2080-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сон «Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 506-сон «2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2024 йил 4 мартдаги 110-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 5 февралдаги 10-сон «Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2080, 2010 йил 23 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 8-сон, 64-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 август,
278-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
2. Низомда:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартибини белгилайди.»;
2) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда:
а) фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари бўйича харажатлар:
республика бюджети ҳисобидан пенсия олувчиларга — пенсия тайинланган ташкилот орқали;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) ҳисобидан пенсия олувчиларга — Пенсия жамғармаси орқали;
нафақа олувчиларга — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали;
пенсия ёки нафақа олмайдиган уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга — Пенсия жамғармаси орқали;
б) бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа тўлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали;
в) бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш бўйича харажатлар ушбу бюджет ташкилотлари орқали амалга оширилади.»;
«4. Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлашга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотлар «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали белгиланган тартибда харажатлар сметасини тақдим этади.
5. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун бюджет маблағлари ҳар йилги Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.»;
5) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Бюджет ташкилотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тегишли иқтисодиёт ва молия органларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш учун бюджетдан талаб қилинадиган маблағларни аниқлашга буюртманомани (бундан буён матнда буюртманома деб юритилади) «УзАСБО» дастурий мажмуаси орқали тақдим этади.»;
6) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «тегишли бошқармаларига» деган сўзлар «тегишли таркибий бўлинмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни тўлашга харажатлар:
а) биринчи навбатда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли моддалари бўйича иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловларга кўзда тутилган ва молия йилининг якунланган ой бўйича бўшаб қолган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда:
бюджет ташкилотлари мустақил равишда харажатлар сметасига иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари бўйича маблағларни камайтириш ва тегишлича ушбу бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа харажатлари учун маблағларни кўпайтириш йўли билан киритиладиган ўзгартиришларни «УзАСБО» дастурий мажмуаси орқали амалга оширади;
тегишли иқтисодиёт ва молия органлари керакли ҳисоб-китоблар асосида тегишли маҳаллий бюджетларда ортиқча режалаштирилганлиги аниқланган маблағлар, штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек, тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида бўшаб қоладиган маблағлар ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа харажатлари учун маблағларни кўпайтириш йўли билан аниқлик киритиш ҳуқуқига эгадирлар;
б) иш ҳақи харажатлари бўйича бўшаб қолган бюджет маблағлари мавжуд бўлмаган ёки бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлиқ таъминлаш учун етарли бўлмаган ҳолларда, бюджет маблағлари қўшимча равишда мазкур Низомда белгиланган тартибда бюджетдан ажратилади.»;
8) 10-банддаги «Бюджет ташкилотларидан олинган» деган сўзлар «Бюджет ташкилотларидан «УзАСБО» дастурий мажмуаси орқали олинган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар олинган буюртманомалар асосида «ДМБАТ-2» дастурий мажмуасида жамлашни амалга оширади ва қонунчиликда белгиланган тартибда уч кун муддат ичида:»;
10) 15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Ҳар ой, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмаган ҳолда Жамғарма фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловларини тўлаш учун талаб қилинадиган маблағларни аниқлайди.
16. Бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тегишли молия йили учун бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда молиялаштирилади.»;
11) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Агар йил мобайнида юқорида кўрсатилган тўлов ва нафақа олувчилар миқдорининг ўзгариши харажатлар сметасида кўзда тутилган харажатларнинг ошишига (камайишига) олиб келса, тегишли ташкилотлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш учун олувчиларнинг ўзгарган миқдорига зарур бўлган маблағларнинг асосланган ҳисоб-китобларини тақдим қилади.»;
12) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлашга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.»;
13) 2-илованинг матнидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 3-илованинг матнидаги «молия» ва «Молия» деган сўзлар тегишли равишда «иқтисодиёт ва молия» ва «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)