18.09.2025 йилдаги 592-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация бозорини босқичма-босқич либераллаштириш ҳамда рақобат бозорини шакллантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сон Фармонига асосан телекоммуникация операторларининг инвестицион фаоллигини рағбатлантириш, халқаро Интернет тармоқларига уланиш тартибини ахборот ва миллий хавфсизликни тўлиқ таъминлаган ҳолда такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сон Фармонига мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб мобиль ва (ёки) симли телекоммуникация тармоқларига эга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритадиган телекоммуникация операторларига тезкор-қидирув фаолияти, ахборот ва киберхавфсизлик тизимлари талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мобиль ва (ёки) симли телекоммуникация тармоқларига эга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритадиган ва халқаро Интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқига эга бўлмаган телекоммуникация операторларига (кейинги ўринларда — телекоммуникация операторлари) 2030 йил 1 январгача синов тариқасида (кейинги ўринларда — синов) фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ваколатли органлар билан биргаликда 2028 йил 1 июлга қадар Жаҳон савдо ташкилоти талабларини ҳамда замонавий телекоммуникация технологияларининг ривожланишини инобатга олган ҳолда телекоммуникация операторларининг халқаро Интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланишини такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги халқаро Интернет тармоқларига уланишни мувофиқлаштириш бўйича масъул давлат ташкилоти, «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК унинг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, синовда иштирок этишни истаган телекоммуникация оператори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга иловада келтирилган Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш бўйича синовда иштирок этиш учун вақтинча талаб ва шартларни (кейинги ўринларда — талаб ва шартлар) бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган билан халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш бўйича синовда иштирок этиш талаб ва шартларининг бажарилиши ҳамда мониторинг қилиниши, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартнома шартларини бузганлик учун кўриладиган чоралар билан боғлиқ масалаларни акс эттирувчи ёзма келишувга эришган (шартнома имзолаган) бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишчи органга халқаро Интернет тармоқларига уланишни мувофиқлаштириш бўйича синовни ўтказиш даврида қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро Интернет тармоқларини ривожлантириш дастурларини ва мазкур йўналишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро Интернет тармоқлари операторлари фаолият кўрсатиши учун тенг шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК билан биргаликда халқаро Интернет тармоқларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлиги таъминланишида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синовда иштирок этиш учун шартнома тузиш бўйича телекоммуникация операторларининг мурожаатларини Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК билан биргаликда бир ой муддатда ўрганиб чиқиш, шунингдек, шартномани имзолаш ёки имзолашни асослантирган ҳолда рад этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
592-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 сентябрдаги 592-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш бўйича синовда иштирок этиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧА ТАЛАБ ВА ШАРТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий талаб ва шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Телекоммуникация операторлари томонидан халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланишни вақтинча талаб ва шартлар асосида халқаро Интернет тармоқларига уланиш марказлари (кейинги ўринларда — ХИМ) орқали ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқаро Интернет тармоқларига синов тариқасида ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланувчи телекоммуникация операторлари республика ҳудуди бўйлаб, шу жумладан, олис ва чекка ҳудудларда магистрал оптик толали алоқа тармоқлари 50 фоиздан кам бўлмаган қамровга эга бўлиши, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш орқали рақамли тафовутни камайтириш ва аҳолининг кенг полосали телекоммуникация хизматларидан фойдаланиши учун ўз телекоммуникациялар тармоқларига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланишда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи телекоммуникация операторлари томонидан телекоммуникация операторининг телекоммуникация тармоғи ва халқаро уланишлар схемаси, тармоқнинг умумий тавсифи, ХИМни қуриш лойиҳаси, техник схемаси ва унинг тавсифи, телекоммуникация операторининг халқаро Интернет тармоғига уланишидан келиб чиқиб, ўз тармоғини истиқболда ривожлантириш режасини ўз ичига олувчи лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК Халқаро Интернет тармоқларига уланишни мувофиқлаштириш бўйича Ишчи органга топшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган томонидан ҳужжат лойиҳаларини ушбу вақтинча талаб ва шартларга иловада белгиланган тартибда ҳамда муддатларда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) билан келишиш ва эксперт хулосаларини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Халқаро Интернет тармоғига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланишда телекоммуникация оператори томонидан Ишчи органга тақдим этиладиган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Телекоммуникация операторининг халқаро Интернет тармоғига уланиш, ХИМни ташкил этиш, маълумотларни узатиш тармоқлари схемаси ва уларнинг тавсифи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тезкор-қидирув тадбирлари тизими фойдаланувчиси томонидан халқаро Интернет тармоғига уланиш учун телекоммуникация операторига қўйилган ташкилий ва техник талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ваколатли органлар томонидан операторнинг ўз тармоғи орқали халқаро Интернет тармоғига уланиши учун ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича талабларнинг бажарилиши тўғрисида маълумотлар, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг «Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон қарори талабларининг бажарилиши тўғрисида маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкил этилиши режалаштирилган ХИМнинг раҳбар ва муҳандис-техник лавозимларига номзодлар (шу жумладан, ХИМ раҳбари ўринбосари, бош администратор, администраторлар, навбатчи муҳандислар, энергетика мутахассислари ва ХИМни эксплуатация қилувчи ходимлар) тўғрисидаги маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Телекоммуникация операторларининг ХИМ ходимларига тааллуқли алоҳида талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Телекоммуникация операторлари томонидан ташкил этиладиган ХИМ раҳбари ва асосий муҳандис-техник ходимлари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир ХИМ бўйича телекоммуникация оператори томонидан Ишчи орган билан келишган ҳолда, муҳим лавозимлар (шу жумладан, ХИМ раҳбари, муҳандис-техник ходимлар ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари тизими, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик йўналиши бўйича мутахассислар) номенклатураси тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ХИМларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони телекоммуникация оператори томонидан ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб аниқланади. Шунингдек, ХИМларга хизмат кўрсатувчи ходимлар таркибида фаолияти телекоммуникация оператори томонидан молиялаштириладиган, ваколатли органларнинг тўрттадан кам бўлмаган вакиллари (телекоммуникация тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизими, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича мутахассислар ҳамда раҳбар) бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ваколатли органлар билан ҳамкорликка қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Телекоммуникация операторлари томонидан ҳар бир ХИМ бўйича кундалик тартибда, фавқулодда ҳолат ва вазиятларда ваколатли органлар билан ўзаро ахборот алмашиш ва ҳамкорликда тезкор ишлаш юзасидан белгиланган тартибда йўриқномалар ишлаб чиқиш ва уларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кечиктириб бўлмайдиган фавқулодда ҳолат ва вазиятларда ёки зарурат юзага келганда, ХИМлар фаолияти ваколатли органлар томонидан назорат қилинади ва мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юзага келадиган фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникация тармоқларини ва хизматларини қонунчиликда белгиланган тартибда чеклаш ёки тўхтатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш учун техник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро Интернет тармоқларига уланиш учун республикада камида иккита ХИМни ташкил этиш ва уларни табиий ва техноген офатлар (сув тошқинлари, кўчки, техноген авариялар ва бошқалар) хавфи минимал бўлган, географик жиҳатдан бир-биридан узоқ ҳудудларда (турли вилоятларда) жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хавфсизлик бўйича тоифаланган объектлар сифатида қўриқланиши ва ҳимояга олиниши, шунингдек, хавфсизлик бўйича тоифаланган объектларга белгиланадиган ташкилий ва техник талабларнинг (периметрал деворлар, сигнализация, видеокузатув, қўриқлаш ва режим) бажарилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Телекоммуникация тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизими, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ жавоб бериши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқаро уланиш нуқталари ва асосий боғламалар ускуна даражасида ва мантиқий жиҳатдан ўзаро захираланган бўлиши, жумладан, халқаро уланишлар ва ички магистрал тармоқлар барча даражада асосий ва захира магистрал тармоқлари орқали ташкил этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқаро уланиш нуқталари ва асосий боғламаларида ўрнатиладиган техник ускуналар камида иккита турли давлатнинг ҳамда халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулоти бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўрнатиладиган ускуналар замонавий технологияларни тўлиқ қўллаб-қувватлаши, мустақил тизимига (АS) ҳамда ҳудудий Интернет регистраторлари (Regional Internet Registry) томонидан ажратилган IP-манзиллар блокларига эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Интернет хизматининг сифат кўрсаткичларини таъминлаш ва халқаро Интернет каналларида техник кўрсаткичлар ёмонлашувининг олдини олиш мақсадида ушбу каналлар ташкил этилган қурилмалардаги портларнинг кириш-чиқиш юкланишлари даражасининг 70 фоизлик тавсиявий миқдордан ошмаслигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўз эҳтиёжларини тўлиқ таъминлай оладиган қувватдаги асосий ва захира генераторлар ёки бошқа муқобил энергия манбалари ўрнатилиши, шу жумладан, иккитадан алоҳида подстанциядан келувчи юқори кучланишли линиялар орқали электр энергияси билан таъминланиши, бунда электр манбаларини ташкил этишда «яшил технология»ларга асосланган ечимларнинг устуворлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Давлат сирлари ёки махфий ахборотни ўз ичига олган ахборотни ишловдан ўтказиш учун мўлжалланган, шунингдек, киберхавфсизликни таъминлаш учун қўлланадиган аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий таъминотларнинг республика ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талаблари»га мувофиқ сертификатланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Халқаро Интернет тармоқлари орқали бўладиган турли киберҳужумлар, жумладан, DDoS ҳужумлардан ҳамда пакетларни циркуляр айланишлардан ҳимояловчи воситаларнинг мавжуд бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ХИМларда электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини ҳамда абонентлар ва уларнинг телекоммуникация тармоқларидаги ҳаракатлари тўғрисида маълумотларнинг белгиланган тартибда ҳимояланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шартноманинг амал қилиш ва уни бекор қилиш тартиби шартномада белгиланади. Шартнома лойиҳаси Ишчи орган томонидан ишлаб чиқилади ва ваколатли органлар билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш бўйича синовда иштирок этиш учун вақтинчалик талаб ва шартларга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация операторларини синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Телекоммуникация оператори

Халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш бўйича синовда иштирок этиш мақсадида вақтинча талаб ва шартларнинг бажарилиши бўйича ҳужжатларни халқаро Интернет тармоқларига уланишни мувофиқлаштириш бўйича ишчи органга тақдим этади.

1 иш кунида

2-босқич

Ишчи орган

Телекоммуникация оператори томонидан мазкур схеманинг 1-босқичида тақдим этилган ҳужжатларни ваколатли органларга келишиш учун юборади.

3 иш кунида

3-босқич

Ваколатли органлар

Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва телекоммуникация оператори томонидан вақтинча талаб ва шартларнинг бажарилиши бўйича хулосани Халқаро Интернет тармоқларига уланишни мувофиқлаштириш бўйича ишчи органга тақдим этади.

15 иш кунида

4-босқич

Ишчи орган

Ваколатли органлар томонидан ижобий хулоса тақдим этилганда, телекоммуникация операторига халқаро Интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланишни синов тариқасида амалга ошириш учун шартномани тақдим этади.

Ваколатли органлар томонидан салбий хулоса тақдим этилганда эса телекоммуникация оператори билан шартнома имзолашни асослантирган ҳолда рад этади.

3 иш кунида

5-босқич

Телекоммуникация оператори,

Ишчи орган

Шартномани имзолайди

5 иш кунида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 09/25/592/0845-сон)