1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижро учун масъуллар |
I. Олмалиқ давлат техника институти фаолиятини ташкил этиш | |||||
1. | Олмалиқ давлат техника институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятини ташкил этиш. | 1. Институт уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 2. Институтнинг ташкилий тузилмаси ва харажатлар сметасини тасдиқлаш. | 2025 йил октябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Институт |
2. | Институтни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар (педагог ходимлар) билан тўлдириш. | 1. Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни (педагог ходимларни) белгиланган тартибда саралаб олиш ҳамда таълим жараёнига жалб қилиш. 2. Меҳнат қонунчилиги талаблари асосида педагог ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш. | 2025 йил октябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Институт |
3. | Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Институтга ўтказиш. | Олмалиқ шаҳри М. Улуғбек кўчаси 55 ва 60-уй манзилларида ҳамда Оҳангарон шаҳри А. Навоий кўчаси 4-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш. | 2025 йил октябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Институт |
II. Ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш | |||||
4. | Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. | 1. Таълим жараёнини инновацион таълим технологиялари асосида ташкил этиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Институт |
2. Таълим мазмунини креатив фикрлашга йўналтирилган, инновацион ғоя ва ишланмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи таълим технологиялари билан бойитиш. | 2025 йил октябрь | ||||
5. | Талабаларда танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш. | 1. Мустақил таълимни ташкил этиш бўйича хорижий педагог ходимлар иштирокида семинар-тренинглар ташкил этиш. 2. Талабаларнинг мустақил таълим олиши учун етарли шарт-шароит яратиш. | 2025/2026 ўқув йили | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Институт |
3. Ўқув жараёнига касбий компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш. | 2026/2027 ўқув йили | ||||
6. | Ҳамкор ташкилотларда Институтнинг мутахассислик кафедралари филиалларини ташкил этиш. | 1. Ташкилот ва корхоналарда Институтнинг мутахассислик кафедраларининг филиалларини ташкил этиш. | 2025 йил декабрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Институт |
2. Кафедралар филиалларида машғулотлар ўтказган ҳамда малакавий амалиёт ишларига раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилган ходимларга Институт томонидан соатбай иш ҳақи тўлаш амалиётини жорий этиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | ||||
7. | Институтни халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш бўйича тизимли ва самарали ишларни олиб бориш. | 1. Институтнинг халқаро рейтингини ошириш мақсадида унинг фаолиятини таҳлил қилиш. | 2025 йил октябрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Институт |
2. Таҳлил натижаларига қараб, халқаро эътироф этилган агентликлар томонидан эълон қилинган рейтингларда иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижрога йўналтириш. | 2025 йил декабрь | ||||
8. | Профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириб бориш. | 1. Институт профессор-ўқитувчиларининг 2025 — 2027 йилларда хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ режасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил октябрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва грантлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Институт |
2. Ҳар йили Институтнинг камида 10 нафар профессор-ўқитувчисини ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш. | 2025 — 2027 йиллар | ||||
9. | Таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 1. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш. | 2026 йил март | Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Институт |
2. Халқаро таълим талабларига мослаштирилган 2 та таълим дастурини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 2026/2027 ўқув йили | ||||
10. | Бириктирилган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларига ўқув-услубий ва таълим сифатини оширишда кўмаклашиш ҳамда моддий-техника базасини яхшилаш. | 1. Бириктирилган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг ўқув-услубий таъминоти, таълим сифати ҳамда моддий-техника базасини ўрганиш. | 2025 йил октябрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, грантлар | Институт, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари директорлари |
2. Ўрганиш натижаларини олий таълим ташкилотининг кузатув кенгашида муҳокама қилиш ва тегишли қарорни қабул қилиш. 3. Кузатув кенгаши қарори асосида бириктирилган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларига ўқув-услубий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш. | 2026 йил давомида | ||||
III. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш | |||||
11. | Институт олимлари томонидан яратилган илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш. | 1. Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришга кўмаклашиш. | Доимий | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Институт |
2. Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш юзасидан ишлаб чиқариш ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 2025 йил декабрь | ||||
3. Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришни йўлга қўйиш. | 2026 йил декабрь | ||||
12. | Институт профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш. | 1. Институт профессор-ўқитувчилари учун «Web of Science», «Scopus», «Google Scholar» тизимларида илмий мақолалар чоп этиш ва уларнинг иқтибослик даражасини ошириш бўйича семинарлар ташкил этиш. 2. Нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этишни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш. 3. Хирш индекси 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчиларни моддий рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш. 4. Институтнинг илмий журналларини «Scopus», «Web of Science» ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чораларини кўриш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Институт |
13. | Институтнинг профессор-ўқитувчилари томонидан «Scopus» ва «Web of Science» халқаро маълумотлар базаларига киритилган илмий журналларда мақолалар чоп этиш, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари салмоғини ошириш. | 1. Профессор-ўқитувчилар илмий журналларда мақолалар чоп этишлари учун семинар-тренинглар ташкил этиш, консультация ва маҳорат дарслари ўтказиш. | 2025 йил ноябрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Институт |
2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини патентлаштириш салмоғини ошириш, тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан уларга зарур маслаҳатлар бериб борилишини таъминлаш. | Доимий | ||||
14. | Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш. | 1. Институт кафедраларида олиб бориладиган илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, илмий лойиҳалар кўламини кенгайтириш ва ташкилотларнинг буюртмалари бўйича шартномаларни бажаришни ташкил этиш. 2. Ҳудуддаги корхоналарнинг муаммолари бўйича мавзулар базасини шакллантириш ва лойиҳаларни бажариш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Ҳудуддаги тармоқ корхоналарининг маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Институт |
15. | Халқаро илмий тадқиқот грант лойиҳаларини амалга ошириш. | 1. Хорижий мамлакатлар илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма конференция ва семинарлар ташкил этиш бўйича келишувга эришиш. | 2025 йил октябрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Институт |
2. Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий ишлар бўйича таклифлар тайёрлаш ва дастурни тасдиқлаш ҳамда фаолият йўналишида ишларни ташкил этиш. | 2025 йил ноябрь | ||||
3. Соҳага илғор илмий-тадқиқот ишланмаларини жорий этиш мақсадида ихтисослашган компаниялар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ушбу ишларга нуфузли халқаро олий таълим ташкилотларини жалб қилиш. | 2025 йил декабрь | ||||
16. | Институтда давлат илмий дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва тадқиқотларнинг натижадорлигини ошириш. | 1. Давлат илмий дастурлари доирасидаги тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш. | 2025 йил ноябрь | Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Институт, Инновацион ривожланиш агентлиги |
2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳа ва таклифлар киритиб бориш. | 2026 йилдан бошлаб | ||||
IV. Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш | |||||
17. | Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари ташкил этиш учун зарур хона, жиҳозлар ажратиш. 2. Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари фаолиятини йўлга қўйиш. | 2025 йил декабрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Институт |
18. | «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ташкил этиш. | 1. «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш тартибини (низомини) ишлаб чиқиш. | 2025 йил декабрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Институт |
2. «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш тартиби асосида танловларни юқори савияда ўтказиш. | 2026 йил март | ||||