15.09.2025 йилдаги 583-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.09.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилганлиги ва унинг қўшимча вазифалари белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ исломшунослик йўналишидаги илмий тадқиқотларни ҳамда дин билан боғлиқ жараёнлар бўйича таҳлилларни амалга оширувчи илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг устави 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 — 2028 йилларда Имом Мотуридийнинг илмий мероси ва мотуридийлик таълимотини ўрганишни қўллаб-қувватлаш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, унга юкланган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашади ҳамда Марказ фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш Марказнинг таълим ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ директорига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендияси ғолибларига Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштиришда масъул вазирлик ва идораларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Марказ кутубхонасини республика ҳамда хорижий давлатларда нашр этилган ислом илмлари ва мотуридийлик таълимотига оид замонавий нашрлар ҳамда қўлёзма ва тошбосма асарлар билан доимий бойитиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дин ишлари бўйича қўмита бир ой муддатда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясига қарашли Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11а-уй манзилида жойлашган бинога Марказни маъмурий биноларга ходимларни жойлаштириш меъёрларидан келиб чиққан ҳолда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 15 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
583-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 583-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Васийлик кенгаши

Директор

Илмий котиб

Директорнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари

Ишлар бошқарувчиси

Матбуот котиби

Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими

5

Маъмурий-хўжалик бўлими

1

Халқаро алоқалар бўлими

1

Молия-иқтисод бўлими

2

Замонавий ислом тадқиқотлари бўлими

5

Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

Таржималар бўлими

3

Бош юрисконсульт

Нашрлар бўлими

3

Ахборот-ресурс маркази ва ахборот технологиялари бўлими

2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) сони — 29 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва илмий ходимлар қўшимча равишда шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 583-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрлар, штамплар, рамзлар ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа реквизитларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ ўз фаолиятини Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO), Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ва хорижий мамлакатлардаги исломшуносликка ихтисослашган илмий-тадқиқот марказлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказнинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Международный научно-исследовательский центр Имама Матуриди при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Международный научно-исследовательский центр Имама Матуриди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Imam Maturidi International Scientific Research Center under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Imam Maturidi International Scientific Research Center.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) араб тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — أوزبكستان مركز الإمام الماتريدي الدولي للبحوث العلمية لدى مجلس الوزراء لجمهورية
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — مركز الإمام الماتريدي الدولي للبحوث العلمية
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11а-уй, 100011.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ақида ва калом илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган Имом Мотуридий ва унинг издошлари бўлган алломаларнинг улкан илмий, диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, халқ ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг афкор оммага, жумладан, халқаро жамоатчиликка етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий каби алломаларнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг тараққиётида тутган ўрнини чуқур тадқиқ этиш, ёш авлодни миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик-тотувлик каби ислом динининг асл қадриятлари руҳида тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда ҳамда хорижий давлатларнинг кутубхоналари ва архив фондларида сақланаётган буюк алломаларнинг калом илмига оид мероси ҳамда ислом дунёси учун муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган қўлёзма, тошбосма асарларнинг асл ҳамда электрон нусхаларини тўплаш ва келажак авлодга етказиш учун тизимли илмий тадқиқотларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
исломий илмлар, хусусан, калом илми тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган анжуман, конференция, симпозиум, кўргазма, илмий маъруза, семинар-тренинг ва танловлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқот натижалари юзасидан қомуслар, каталоглар, альбомлар, илмий-оммабоп ҳужжатли фильмлар, ахборот-ресурс базасини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари, хусусан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом тарихи ва калом илми йўналишидаги янги тадқиқотлар натижаларидан илмий жамоатчиликни кенг хабардор этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида ислом динининг илм-маърифат, маънавий поклик, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва бунёдкорликка чақирувчи ғояларини халққа, айниқса, ёшларга етказиш, мутаассиблик, экстремизмнинг мақсадлари, ғоявий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият услубларини ўрганиш ҳамда уларга қарши курашишнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш учун тавсия этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий каби буюк аллома аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросни ўрганиш, жаҳон илм-фани ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини халқимиз, айниқса, ёшларга етказиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, мамлакатимиз ҳудудида рўй берган Биринчи ва Иккинчи Ренессанснинг илмий-назарий асосларини тадқиқ этиш ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётининг маънавий пойдеворини яратишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага, жумладан, халқаро жамоатчиликка етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда педагог кадрлар ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асрашга қаратилган стратегик аҳамиятга эга лойиҳа ва ташаббусларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий ва уларнинг издошлари томонидан ёзилган ақида ва калом илмларига оид асарларнинг тадқиқига оид илмий лойиҳаларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом дунёсининг буюк мутафаккири, калом илми пешвоси Имом Мотуридий ва унинг издошларининг ибратли ҳаёти ва бой илмий-маънавий меросини аҳоли, айниқса ёшлар орасида кенг тарғиб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мотуридийлик таълимотига оид ақидавий манбаларнинг илмий-танқидий матни ҳамда уларнинг замонавий шарҳларини тайёрлайди, халқчил рисолаларни нашр қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом динининг илм-маърифат, бунёдкорлик ва инсонийликка асосланган мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган тадқиқотларни амалга оширади, динлараро бағрикенглик ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг оммага етказишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мотуридийлик таълимотидаги инсонийлик, бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифатпарварлик тамойилларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида фильмлар, видеороликлар, инфографикалар ва бошқа материалларни тайёрлайди ҳамда кенг оммалаштиришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аллома аждодларимизнинг ислом илмлари, жумладан, калом илми бўйича диний-маънавий меросини чуқур тадқиқ этишга оид лойиҳаларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юртимиз алломаларининг Биринчи ва Иккинчи Ренессансга қўшган ҳиссасини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган илмий лойиҳалар, медиа ва тарғибот ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар, хусусан, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда сақланаётган ислом динига оид нодир ёзма илмий меросни оммалаштиришга бағишланган лойиҳаларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг кутубхоналарида сақланаётган Имом Мотуридий ва унинг издошлари қаламига мансуб қўлёзмаларни аниқлайди, уларнинг каталогларини яратади ҳамда электрон нусхаларини Марказга олиб келиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида ислом динининг бунёдкорлик, илм-маърифат ва одоб-ахлоққа йўғрилган таълимотини тарғиб этишга қаратилган тадбирларда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарғиб қилинаётган радикал мазмундаги маълумотларни мониторинг ва таҳлил қилиш асосида экстремизмнинг замонавий тенденцияларини аниқлайди ҳамда олдини олишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика миқёсида диний вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни ўрганиш, баҳолаш, шу асосда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий сўровлар, дала тадқиқотлари, мониторинг хулосалари асосида дин ниқобидаги бузғунчи ғояларга қарши илмий асосланган чора-тадбирларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бой маданий ва маънавий мерос, дунёвий ҳамда диний илмлар уйғун равишда тадқиқ этилишини ташкил қилиш орқали унинг натижаларини таълим-тарбия жараёнида қўллаш ва кенг жамоатчиликка етказишда ташкилий-амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти тингловчиларига долзарб мавзулар юзасидан маъруза ва семинар дарсларини ташкил этишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний таълим муассасаларининг ўқув-услубий фаолиятини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, фан дастурлари мавзуларини шакллантириш ҳамда уларнинг изчиллиги ва узвийлигини таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказ ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий ташкилотлар, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартномалар ва бошқа ҳужжатларни имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳондаги нуфузли илмий-тадқиқот марказлари ва олий таълим муассасаларининг илмий, диний-маънавий қадриятларни тадқиқ этиш йўналишидаги тажрибасини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини замон талаблари даражасида ташкил этиш юзасидан семинар-тренинглар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан Марказ ваколатига тааллуқли масалалар бўйича маълумотларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Мотуридий ва бошқа мутафаккирларнинг фаолиятини ўрганиш бўйича илмий ва эксперт ишларини амалга ошириш ҳамда долзарб илмий лойиҳаларни бажаришда ҳамкорлик қилиш учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлардан, шу жумладан, чет эллардан юқори малакали мутахассисларни шартнома асосида ишга таклиф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг бюджетдан ташқари маблағларини Марказ томонидан ўтказиладиган тадбирларни ташкил этишга йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ташаббуслар билан чиқиш ва ушбу масалада тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш ва белгиланган тартибда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан матбаа ва ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда мультимедиа маҳсулотларини чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конференциялар, симпозиумлар, семинар-тренинглар, сайёр мажлислар ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида ўз фаолиятини Марказ директори томонидан тасдиқланадиган низом асосида олиб борадиган илмий ҳайъат тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказ қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти тўғрисида ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, унга юкланган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашади ҳамда Марказ фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бой маданий ва маънавий мерос, дунёвий ҳамда диний илмларни уйғун равишда тадқиқ этиш орқали унинг натижаларини таълим-тарбия жараёнида қўллаш ва кенг жамоатчиликка етказишда ташкилий-амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳондаги нуфузли илмий-тадқиқот марказлари ва олий таълим муассасаларининг илмий, диний-маънавий қадриятларни тадқиқ этиш йўналишидаги тажрибасини ўрганиш ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ва илмий ҳамкорликни йўлга қўйишда ёрдам бериш, илмий-тадқиқот ишларини замон талаблари даражасида ташкил этиш юзасидан амалий тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концептуал тадқиқотлар дастурлари ҳамда илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қўллаб-қувватлаш, ҳомийлар маблағлари, шунингдек, чет эллик мутахассис олимларни тадқиқотлар жараёнига жалб этишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот натижалари асосида таълим муассасалари ўқув дастурларини такомиллаштириш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий-тадқиқот олиб бораётган кадрларнинг маҳаллий ва хорижий мамлакатлардаги нуфузли илмий тадқиқот ва таълим муассасаларида тажриба орттиришини ҳамда малака оширишини ташкил этиш, юқори натижага эришган ва фаол тадқиқотчиларни рағбатлантириш чора-тадбирларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлис бир йилда камида бир марта чақирилади. Марказ Васийлик кенгаши мажлисининг чақирилиши ҳамда унинг кун тартиби ҳақидаги маълумотлар мажлис чақириладиган санадан бир ой олдин эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Васийлик кенгашининг мажлиси ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ вазифаларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашининг мажлиси кенгашнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлис қарори иштирокчиларнинг ярмидан кўпининг овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони билан тасдиқланган Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш Марказнинг таълим ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказнинг кундалик фаолиятига Марказ директори раҳбарлик қилади. Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказ директори ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ номидан буйруқлар чиқаради, ишончномалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий материаллар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштиради, бўлимлар ходимлари ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди, юкланган топшириқлар бажарилиши учун ҳар бир ходимнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директорининг ўринбосари ҳамда ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Марказ ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларининг лавозим маошларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда устамалар белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Васийлик кенгаши мажлиси муҳокамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Марказ директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича бир нафар ўринбосари бўлади. Марказ директори бўлмаган тақдирда унинг функциясини директор ўринбосари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Марказ ўзининг кўчмас ва кўчар мулкига, пул маблағларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги пул маблағларига, қимматли қоғозлари ва бошқа мол-мулкига эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адабиёт материалларини чоп этишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятдан, стартап лойиҳаларини амалга оширишдан олинадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмаклари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 583-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 — 2028 йилларда Имом Мотуридийнинг илмий мероси ва мотуридийлик таълимотини ўрганишни қўллаб-қувватлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

I. Ташкилий чора-тадбирлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ходимларининг мотуридийлик таълимоти ва замонавий исломшунослик муаммолари бўйича жаҳоннинг етакчи университетлари ҳамда илмий-тадқиқот марказларида стажировка ўташ ва малака оширишини йўлга қўйиш.

1. Марказ ходимлари стажировкаларини ташкил этиш мумкин бўлган хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек, стажировка муддатлари бўйича асослантирилган таклифларни шакллантириш.

2025 йил сентябрь

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Марказ,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Стажировка ўташга юбориладиган номзодлар рўйхати ҳамда улар қайтиб келганларидан сўнг икки йил давомида бажариши лозим бўлган аниқ вазифалар бўйича мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда ходимларнинг хорижда стажировка ўташ ва малака оширишга юборишни ташкил этиш.

Режа асосида

2.

Хорижий мамлакатларда мотуридийлик таълимоти ҳамда замонавий исломшунослик муаммоларига бағишлаб ўтказиладиган халқаро конференцияларда Марказ ходимлари иштирокини таъминлаш.

1. Хорижий мамлакатларда мотуридийлик таълимоти ва замонавий исломшунослик муаммоларига бағишланган халқаро конференциялар рўйхатини шакллантириш.

2025 — 2028 йиллар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Марказ,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Марказ илмий ходимларининг режа асосида халқаро конференцияларда иштирокини таъминлаш.

Режа асосида

3.

«Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон» мавзусида ҳар икки йилда бир марта халқаро конференция ўтказиш.

1. Халқаро конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита, ишчи ва ижодий гуруҳларни тузиш.

2026 йил январь

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита

2. Конференцияларни юқори савияда ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини тайёрлаш.

2026 йил февраль

3. Халқаро конференцияларни юқори савияда ўтказиш.

Режа асосида

4.

Имом Мотуридий илмий мероси ва у зот асос солган таълимот бўйича хорижлик нуфузли олимларнинг «Мотуридийлик» мавзусидаги илмий семинарларини ўтказиш.

1. Илмий семинарларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Марказ

2. Илмий семинарларда маъруза билан иштирок этадиган хорижлик етакчи олим ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил октябрь

3. Илмий семинарларни юқори савияда ўтказиш.

Режа асосида

5.

Хорижлик тадқиқотчилар ўртасида мотуридийлик таълимоти бўйича халқаро илмий танлов ташкил этиш.

1. Маҳаллий ва чет эллик мутахассислардан иборат Ташкилий гуруҳ тузиш.

2025 йил сентябрь

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита

2. Танлов концепциясини ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

3. Хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида танлов ҳақида эълон бериш.

Режа асосида

4. Хорижлик тадқиқотчилар ўртасида ҳар икки йилда бир марта танлов ўтказиш.

5. Танлов ғолибларини аниқлаш ва уларни тақдирлаш маросимини юқори савияда ўтказиш.

Ҳар икки йилда бир марта

6. Ғолибларнинг Ўзбекистонга сафарини ташкиллаштириш.

Режа асосида

6.

Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендияга Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти алломаларининг илмий меросини ўрганувчи хорижлик олим ва тадқиқотчиларни фаол жалб қилиш.

1. Стипендиантларни танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Дин ишлари бўйича қўмита,

Марказ

2. Харажатлар сметасини ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

3. Хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида стипендияни кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш.

Режа асосида

II. Илмий-тадқиқот йўналишида амалга ошириладиган ишлар

7.

«Мусулмон мамлакатларида конфессиялараро бирдамлик сиёсатининг аҳамияти» номли китоб тайёрлаш ва нашр қилиш.

1. Китобни тайёрлаш учун маълумотлар базасини шакллантириш.

2028 йил январь

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита

2. Маълумотларни таҳлил қилиш, тизимлаштириш ва таҳрирлаш.

2028 йил май

3. Китобни нашр қилиш чораларини кўриш.

2028 йил июль

8.

Буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ва бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ҳамда кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш.

1. Абу Муин Насафийнинг «Табсират ал-адилла» (Далиллар ёғдуси) асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш ва нашр этиш.

2026 йил июль

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита

2. Нуриддин Собунийнинг «Ал-Кифоя фи-л-ҳидоя» (Ҳидоятга кифоя) асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш ва нашр этиш.

2026 йил октябрь

3. Шамсиддин Самарқандийнинг «Ас-Саҳоиф ал-илоҳия» (Илоҳий саҳифалар) асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш.

2027 йил февраль

4. Абул Баракот Насафий «Ал-Иътимод фи-л-иътиқод» (Эътиқод таянчи) асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш ва нашр этиш.

2028 йил август

5. Камолиддин Андижонийнинг «Сидқ ал-калом» (Тўғри сўз) асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш.

2028 йил ноябрь

6. Нашрларнинг жойлардаги тақдимотларини ташкил этиш.

7. Нашрларни Марказга Республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириш.

Режа асосида

9.

Юртимиз алломаларининг маҳаллий ҳамда хорижий мамлакатлар фондларида сақланаётган ноёб қўлёзмаларини ўрганиш, илмий жамоатчиликка тақдим этиш юзасидан тадқиқотларни амалга ошириш.

1. Маҳаллий ва хорижий мамлакатлар фондларида сақланаётган юртимиз алломалари қаламига мансуб ноёб қўлёзмаларни аниқлаш ҳамда уларнинг электрон нусхаларини жамлаш.

2025 йилдан бошлаб

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита

2. Абдураҳим ибн Али Шайхзода «Шарҳ ал-Ақоид ат-таҳовия» (Таҳовий Ақоиди шарҳи) қўлёзмасининг замонавий илмий-танқидий матнини нашрга тайёрлаш.

2025 йил сентябрь

3. Муайяд Насафия «ал-Манзума ар-роия» («Ро» ҳарфи асосига қурилган назм) асарига замонавий шарҳ ёзиш ва нашр қилиш.

2026 йил март

4. Абул Ҳусайн Башоғарий «Китоб Шарҳ Жумал усул ад-дин» (Дин асосларига оид жумлалар шарҳи) қўлёзмасининг замонавий илмий-танқидий матнини нашр қилиш.

2026 йил сентябрь

5. Розий «Радд жидол ал-Имом ар-Розий» (Таҳовий Ақоиди шарҳи) қўлёзмасининг замонавий илмий-танқидий матнини нашрга тайёрлаш.

6. Илмий-танқидий матнларнинг халқаро китоб кўргазмаларидаги намойишларини ташкил этиш.

2028 йил апрель

7. Нашрларни Марказга Республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириш.

Режа асосида

10.

Жаҳоннинг нуфузли мотуридийшунос олимлари томонидан Имом Мотуридий ва мотуридийлик алломаларининг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган йирик тадқиқотларни ўзбек тилига таржима қилиш.

1. Чора-тадбирлар режаси ва таржимонлар гуруҳини шакллантириш.

2. Имом Мотуридий ва мотуридийлик алломаларининг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган йирик тадқиқотларни саралаш.

2025 йил сентябрь

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита

3. Таржима ишларини амалга ошириш ва нашр этиш.

Режа асосида

11.

Мотуридийлик таълимоти ва замонавий исломшунослик муаммоларига бағишланган монографиялар тайёрлаш ва нашр қилиш.

1. Илмий-ижодий гуруҳ тузиш.

2026 йил сентябрь

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита

2. Мотуридийлик таълимоти ва замонавий исломшунослик муаммоларига бағишланган монографиялар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил ноябрь

3. Монографияларни таҳрир қилиш.

2027 йил ноябрь

4. Монографияларни нашр этиш.

Режа асосида

12.

Дин ниқобидаги бузғунчи кучларнинг ғоялари ва уларга қарши курашнинг маънавий-маърифий асосларига бағишланган монография, рисола ва ўқув-услубий қўлланмалар нашр этиш.

1. «Марказий Осиёдаги экстремизм ва терроризм тенденциялари» тўплами учун маълумотлар базасини шакллантириш.

2026 йил август

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита

2. Тўпламни нашрга тайёрлаш, таҳрирлаш ва чоп этиш.

3. Нашрларни Марказга Республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириш.

2026 йил октябрь

III. Маънавий-маърифий тарғибот йўналишида амалга ошириладиган ишлар

13.

Теле ва радиоканаллар орқали юртимиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг ҳаёти, бой илмий-маънавий мероси, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳияти ҳақида кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш.

1. Юртимиз алломалари ҳаёти ва илмий мероси, ислом динининг тинчликпарвар ва инсонпарварлик моҳияти ҳақида кўрсатувлар сценарийларини тайёрлаш.

2025 — 2028 йиллар

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

«Зиё» медиа маркази,

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси

2. Кўрсатув ва эшиттиришларни тасвирга олиш ҳамда эфирга узатиш.

Режа асосида

14.

Республикадаги олий таълим муассасалари, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари учун радикаллашув ва экстремизмнинг олдини олишга қаратилган профилактик суҳбатлар ташкил этиш.

1. Тарғиботчилар гуруҳларини шакллантириш.

2. Суҳбатлар мавзулари, тезислар ва тақдимот материалларини тайёрлаш.

2025 йил сентябрь

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси,

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази,

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

3. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

Режа асосида

15.

Мотуридийлик таълимоти асосида ёшларни бағрикенглик ва мўътадилликка чорловчи тарқатма материаллар, жумладан, флаер ва буклетлар тайёрлаш.

1. Тарқатма материаллар, буклетлар ва флаерларни тайёрлаш.

2. Тарқатма материалларни нашр этиш ва тарқатиш.

2025 — 2028 йиллар

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита

16.

Ислом дунёсидаги таниқли уламолар ва халқаро ислом ташкилотлари томонидан мутаассиблик, экстремизм ва терроризмни қоралаб чиқарилган фатволарни илмий асосда ўрганиш, ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этиш.

1. Халқаро ислом ташкилотлари ва уламоларнинг фатволарини жамлаш, таҳлил ва таржима қилиш.

2025 йил сентябрь

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

2. Фатволар тўпламини нашр этиш.

2025 йил октябрь

17.

Ёшлар орасида исломнинг илм-фанга ижобий муносабатини кенг тарғиб қилиш орқали дин ва замонавий тараққиёт уйғунлигини асослаб беришга қаратилган тарғибот фаолиятини олиб бориш.

1. Ислом дини манбаларидаги ҳамда уламоларнинг замонавий илм-фан ҳақидаги фикрларини жамлаш.

2025 йил сентябрь

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. Жамланган маълумотларни тизимлаштириш ва таҳрир қилиш.

2025 йил ноябрь

3. Маълумотлар асосида тезислар, тақдимотлар, буклетлар, флаерлар ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш.

2025 йил декабрь

4. Тайёрланган материаллардан маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида кенг фойдаланиш.

2026 йилдан мунтазам

18.

Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва виждон эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан илмий асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш.

1. Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва виждон эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни аниқлаш бўйича мунтазам мониторинг олиб бориш.

2025 йилдан мунтазам

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита

2. Мониторинг натижасида аниқланган омиллар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

Ҳар ойда

3. Тайёрланган таҳлилий маълумотларни мутасадди ташкилотларга киритиб бориш.

Ҳар чоракда

19.

Жамиятда шахс радикаллашувини эрта босқичда аниқлаш ва уни соғлом ижтимоий ҳаётга интеграция қилишга қаратилган чуқур таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш.

1. Радикаллашув жараёнини таҳлил қилишга қаратилган тадқиқотлар олиб бориш.

2. Тадқиқот натижалари асосида шахс радикаллашувини эрта босқичда аниқлаш методларини ишлаб чиқиш.

3. Радикализмга қарши кураш ҳамда мутаассиб шахсларни соғлом ижтимоий ҳаётга қайтаришнинг миллий моделини яратиш ҳамда уни амалиётга татбиқ этишга йўналтирилган тадқиқотларни амалга ошириш.

4. Тадқиқотларни Марказга Республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириш.

2025 — 2028 йиллар

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита

20.

Диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган илмий тадқиқотларни таҳлил қилиш асосида долзарб мавзулар йўналишларини белгилаш, уларнинг Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясига мувофиқлигини таъминлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Диний-маърифий соҳадаги таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида амалга оширилаётган тадқиқотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Долзарб мавзулардаги илмий тадқиқот йўналишлари ва мавзуларини шакллантириш юзасидан тегишли ташкилотларга таклифлар киритиб бориш.

2025 йилдан мунтазам

Марказ,

Дин ишлари бўйича қўмита

3. Илмий тадқиқотларнинг Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлгини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясига мувофиқлигини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни тегишли ташкилотларга тақдим этиш.

Ҳар ярим йилда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 583-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги 693-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) директорига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 7-банддаги «Академиянинг» сўзи «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорининг 6-бандидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/583/0829-сон)