21.04.2025 йилдаги ПФ-68-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида жамиятда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, униб-ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимизнинг жаҳон цивилизацияси бешиги сифатидаги тарихий мақоми ва нуфузини тиклаш бўйича пухта ўйланган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган қисқа вақт ичида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Самарқандда Ҳадис илми мактаби, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ташкил этилди. Ушбу муассасалар «Жаҳолатга қарши маърифат» эзгу умуминсоний ғояси асосида жамиятда соғлом маънавий муҳитни таъминлашга, ёшларни замонавий фикрлайдиган ва буюк аждодларимизга ҳар жиҳатдан муносиб этиб тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги мураккаб шароитда дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар мамлакатимизда «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган халқчил тамойилга асосланган ислоҳотлар тўғри эканлигидан далолат бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш, диний-маърифий соҳадаги эзгу ғоя ва ташаббусларни халқ манфаатларидан келиб чиқиб изчил давом эттириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги фаолиятни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) жамиятда диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни янада мустаҳкамлашга оид илғор механизмларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) илм-фан ва жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларнинг инсонпарварлик, эзгулик, тинчлик ва бағрикенглик каби умуминсоний ва олийжаноб ғояларга асосланган диний-фалсафий меросини чуқур ўрганиш ҳамда кенг тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) диний-маърифий соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш орқали замон талабларига мос мутахассисларни етиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) аҳоли орасида бирдамлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат руҳини кучайтириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган долзарб илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда самарадорлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Диний-маърифий соҳа фаолияти ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамиятда виждон эркинлигини кафолатлаш, диний бағрикенглик, фуқаролараро тотувлик ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида «Бағрикенг жамият — барқарор давлат» тамойили асосида Дин ишлари бўйича қўмита билан (кейинги ўринларда — Қўмита) Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг янги ҳамкорлик тизими йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ҳамкорлик тизимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, асосий вазифалари ва принципларини қатъий амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини таъминлаш, жамиятда турли диний конфессиялар вакилларининг ўзаро аҳил-иноқ ва ҳамжиҳат ҳаёт кечиришини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзбекистон аҳолисининг дини, эътиқоди, миллий мансублиги, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқара олишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) динга бўлган муносабатидан келиб чиқиб устунлик бериш, камситиш ва виждон эркинлиги кафолатлари бузилишининг бошқа ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита бир ой муддатда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда ҳамкорлик тизимининг механизмларини белгиловчи қўшма қарорни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Диний-маърифий соҳанинг институционал асосларини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш, «Ҳаж» ва «Умра» зиёратларига бориши билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш жараёнида ортиқча бюрократик тартиботларни бартараф этиш мақсадида Қўмита ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 1 сентябрга қадар «Ҳаж ва Умра ягона портали»ни (кейинги ўринларда — Портал) ҳамда унинг мобил иловасини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Портал «Ҳаж» тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда «Умра» тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган тизим ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Порталда «Ҳаж» ва «Умра» фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) вазирлик ва идоралар Қўмита сўровига кўра ўзининг ахборот тизимлари Порталга интеграция қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Қўмита Портал фаолиятини молиялаштиришга, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, алоқадор давлат ва нодавлат ташкилотлар учун фойдаланиш имкониятини яратишга масъул давлат органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Қўмита «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясига эга юридик шахслар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Порталдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Қўмитанинг Ўзбекистон халқаро ислом академиясини Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси (кейинги ўринларда — Академия) этиб қайта номлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) исломшунослик, диншунослик, дин психологияси, ислом иқтисодиёти, манбашунослик, халқаро муносабатлар ва эҳтиёж мавжуд бўлган бошқа соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни, илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳамда етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) виждон эркинлиги ва конфессиялараро бағрикенгликни таъминлаш, радикаллашув, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосларига оид илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) диний-маърифий йўналишда илмий, илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, интернет тармоғида таълим ресурсларини жойлаштириш ва мунтазам янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёни ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) мамлакатимизда ва хорижда диний соҳада фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Академияга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ўқув-илмий жараёнларга жалб этилган юқори малакали хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Қўмита билан келишган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича давлат олий таълим муассасаларида белгиланган базавий тўлов-контракт қийматидан уч баравардан ортиқ бўлмаган миқдорда белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) етук хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда Академия вакилларини хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига малака ошириш ва тажриба орттириш учун юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Академияга ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағларнинг етишмаган қисми давлат олий таълим муассасаларини сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида тасдиқланган бюджет параметрларига тегишли ўзгартириш киритиш орқали қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказини Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда — Институт) сифатида қайта ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Институт исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари, шунингдек, радикаллашувнинг олдини олиш йўналишларида диний соҳада мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга масъул муассаса ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) барча таълим ташкилотларининг исломшунослик ва диншунослик фанлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш Институт томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) таълим жараёни сифатини ошириш ҳамда таълим ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида Институт сўровига асосан дарсларга тегишли вазирлик, идора, илмий-тадқиқот ва таҳлил марказларининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари жалб этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Институт қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Академияга қарашли Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Зарбулоқ кўчаси, 14-уй манзили бўйича жойлашган ётоқхона биноси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Институтга бепул ўтказилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу бинони сақлаш учун Ўзбекистон халқаро ислом академиясига 2025 йил учун ажратилган бюджет маблағларининг қолдиқ қисмини Институтга ўтказиб берсин, 2026 йилдан бошлаб эса бинони сақлаш билан боғлиқ харажатларни Институтнинг харажатлар сметасида режалаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази муассислигида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ва қуйидагиларни унинг асосий вазифалари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш, ёш авлодни бағрикенглик ҳамда ўзаро ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида тарғибот ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тасаввуф таълимоти тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш, «Етти пир» алломалари ва азиз авлиёларнинг бой илмий-маънавий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) нақшбандийлик таълимотининг эзгу ғояларини тадқиқ этиш учун илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган анжуман, конференция, кўргазма, семинар-тренинг, танловлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) тасаввуф таълимотининг илмий асосланган ғояларини тарғиб қилиш, сохта тариқатчиликнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қўмита ва Академиянинг Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази исломшунослик йўналишидаги илмий тадқиқотларни ҳамда дин билан боғлиқ жараёнлар бўйича таҳлилларни амалга оширувчи илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг қўшимча вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий каби буюк аллома аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросни ўрганиш, жаҳон илм-фани ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини халқимиз, айниқса, ёшларга етказиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, мамлакатимиз ҳудудида рўй берган Биринчи ва Иккинчи Ренессанснинг илмий-назарий асосларини тадқиқ этиш ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётининг маънавий пойдеворини яратишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага, жумладан, халқаро жамоатчиликка етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда педагог кадрлар ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асрашга қаратилган стратегик аҳамиятга эга лойиҳа ва ташаббусларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Диний-маърифий соҳадаги ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини ошириб бориш мақсадида доимий асосда фаолият кўрсатувчи Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) ташкил этилсин ва унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Мувофиқлаштирувчи кенгаш диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқот ишларининг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи вазифасини Қўмита амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Академия ва бошқа диний-маърифий муассасаларнинг таълим ва илмий-тадқиқотга оид фаолияти мувофиқлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлислари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Учинчи ренессанс — Янги Ўзбекистон» ғояси асосида буюк аждодларимиз илмий меросида улуғланган ватанпарварлик, бағрикенглик каби умуминсоний ғояларни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) диний-маърифий соҳадаги муассасалар фаолиятини чуқур ўрганиб бориш, ўқув-тарбия жараёнига илғор ахборот-коммуникация ва педагогик технологиялар, инновацион ишланмаларни татбиқ этиш ҳамда илмий ва услубий фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) соҳа ташкилотларида тўпланган илмий-услубий ишланмалар ва тажрибаларни таҳлил этиш асосида улардаги таълим мазмунини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш, ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқишда узвийлик тамойилларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) республиканинг барча таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида бажариладиган диний мавзудаги тадқиқотлар (диссертациялар)нинг мавзу ва йўналишларининг аҳамияти, долзарблиги юзасидан тегишли тавсияларни бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Республикада истиқомат қилувчи турли дин вакилларининг Янги Ўзбекистон тараққиётига дахлдорлик ҳиссини ошириш, жамиятда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Қўмитанинг Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) фаолиятини такомиллаштириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин. Бунда қуйидагилар инобатга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Кенгаш таркибига сиёсий арбоблар, жамоатчилик фаоллари, диншунос олим ва мутахассисларни кузатувчи сифатида киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Кенгашга диний конфессияларнинг муаммолари бўйича давлат ва нодавлат ташкилотларга сўров, мурожаат ва тавсиялар юбориш ҳуқуқини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятларида ҳудудий кенгашлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Кенгаш томонидан турли конфессияларга оид диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари ўртасида спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг янгиланган таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фармон ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Д. Тошбоев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-68-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диний-маърифий соҳа фаолияти ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул ижрочилар

I. Диний-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш

1.

«Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва мазкур Фармон асосида диний-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.

1. Диний-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш.

2. Таҳлил натижалари асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил июнь

Дин ишлари бўйича қўмита,

Адлия вазирлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси тўғрисида низомни янги таҳрирда тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Ушбу Фармон ҳамда қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси тўғрисида низомни тасдиқлашга оид Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил июль

Дин ишлари бўйича қўмита,

Адлия вазирлиги

3.

«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш.

1. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

«Умра» тадбирларини расмийлаштириш билан боғлиқ ҳаракатлар «Ҳаж ва Умра ягона портали» орқали амалга оширилиши;

Дин ишлари бўйича қўмита «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясига эга юридик шахслар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси учун «Ҳаж ва Умра ягона портали»дан фойдаланиш имкониятини таъминлаши;

«Ҳаж ва Умра ягона портали»ни тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

2. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил ноябрь

Дин ишлари бўйича қўмита,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мажбурий ижро бюроси

II. Диний-маърифий соҳада илмий-тадқиқот, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш

4.

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида дуал таълим тизимини такомиллаштириш.

1. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида қуйидагиларни назарда тутувчи дуал таълим тизимини такомиллаштириш:

дуал таълим «4+2» шаклида, яъни назарий қисмни 4 кун таълим муассасасида, амалий қисмни 2 кун амалиёт ўташ жойида ўтказиш;

дуал таълимга Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг тегишли йўналиш ва мутахассисликларининг битирувчи курс талабаларини жалб этиш.

2. Амалиёт даврида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси талабаларини Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимларига кузатувчи-амалиётчи сифатида бириктириш.

2025 йил май — июль

Дин ишлари бўйича қўмита,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси

5.

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида таълим ва тадқиқот уйғунлигини таъминлаш.

1. Диний-маърифий соҳадаги илмий-тадқиқот марказларининг тадқиқот натижаларини Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида тегишли фанларнинг ўқув дастурларига мунтазам татбиқ этиб бориш.

доимий

Дин ишлари бўйича қўмита,

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси,

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази,

Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари,

Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази

2. Талабаларда нодир қўлёзма, тошбосма асарлар ва архив ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқ сақлаш кўникмасини шакллантириш учун Қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш илмий лабораториясини ташкил этиш.

3. Талабаларда психодиагностик амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда психологик ва социологик тадқиқотлар ўтказиш учун «Дин социопсихологияси» ўқув лабораториясини ташкил этиш.

2026/2027 ўқув йилига қадар

6.

Кадрлар тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.

1. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, амалий машғулотлар улушини ошириш орқали талабаларнинг амалий компетенцияларини ривожлантириш ҳамда таълим жараёнини ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасини ошириш чораларини кўриш.

2025/2026 ўқув йили давомида

Дин ишлари бўйича қўмита,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Диншунослик ва исломшунослик йўналишлари бўйича Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг юқори босқич талабаларининг диний-маърифий соҳадаги ташкилотларда амалиёт ўташи ва кейинчалик уларни ушбу ташкилотларда ишга жойлаштириш механизмини жорий этиш.

2025 йил июль

Дин ишлари бўйича қўмита,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

7.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қарор лойиҳасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар билан бир қаторда унинг тузилмаси ва низомини тасдиқлаш ҳамда марказни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясига қарашли Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 11а-уй манзилида жойлашган бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш масалаларини назарда тутиш.

3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил май-июнь

Вазирлар Маҳкамаси,

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази,

Дин ишлари бўйича қўмита

8.

Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ҳамда унга бино ажратиш ва моддий-техника базасини шакллантириш.

1. Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказини белгиланган тартибда нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2025 йил май — июль

Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази

2. Марказни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг тегишли бино ва иншоотларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

3. Марказ учун ажратилган бинони зарур техника, офис анжомлари, мебель ва алоқа воситалари билан таъминлаш.

Бухоро вилояти ҳокимлиги

9.

Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг (кейинги ўринларда — Институт) тузилмаси ва низомини тасдиқлаш.

1. Институт тузилмасини шакллантириш ва низомини ишлаб чиқиш.

2. Институт тузилмаси ва низомини тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

3. Институтнинг Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясига қарашли Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11а-уй манзилида жойлашган бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминлаш.

2025 йил май-июнь

Дин ишлари бўйича қўмита,

Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти,

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси

4. Институтни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

10.

Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низом ва йиллик фаолият дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил май

Дин ишлари бўйича қўмита

2. Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини самарали ташкил қилиб бориш.

доимий

III. Виждон эркинлиги ҳуқуқини изчил рўёбга чиқариш, диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни ташкил этиш

11.

«Декларациялар мулоқоти» иккинчи халқаро форумини ўтказиш.

1. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида «Декларациялар мулоқоти» иккинчи халқаро форумини ўтказиш концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.

2025 йил май

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Халқаро форумнинг хорижий иштирокчилари рўйхатини шакллантириш ва уларга таклифномалар юборилишини таъминлаш.

2025 йил май-июнь

3. Халқаро форумни юқори савияда ўтказиш ва ОАВларда кенг ёритилишини таъминлаш.

2025 йил сентябрь

12.

Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини амалиётга татбиқ қилиш.

1. Концепция йўналишлари бўйича тадбирларни амалиётга жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил июнь

Дин ишлари бўйича қўмита,

Адлия вазирлиги

2. Концепциянинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

3. Концепциянинг аҳоли ва ижрочилар учун муҳим қисмларини содда ва халқчил тилда ёритувчи қисқа ахборот-контентлар тайёрлаш ва тарқатиш.

4. Концепция мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича туркум кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.

2025 йил июнь — декабрь

5. Концепциянинг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ёритилишини ташкил этиш.

доимий

13.

Жамиятда диний бағрикенглик ва қонунийликни қарор топтириш борасида фуқароларнинг фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

1. Тарғибот гуруҳларини шакллантириш.

2. Тарғибот материалларини (маъруза матнлари, тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари) тайёрлаш.

2025 йил май-июнь

Дин ишлари бўйича қўмита,

Адлия вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

3. Маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

2025 йил июнь — декабрь

14.

Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Конфессиялар ишлари кенгашининг доимий фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Кенгаш ишчи органини тузиш ва тасдиқлаш.

2. Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ҳудудий конфессиялар кенгашларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш.

3. Республика ва ҳудудий кенгашларнинг 2025 йил учун фаолият режасини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш:

Кенгашга аъзо конфессияларнинг диний байрамлари муносабати билан Кенгаш раҳбари номидан табриклар йўллаш;

спорт мусобақалари, кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш;

долзарб масалалар юзасидан навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказиш;

диний конфессиялар тадбирларини ОАВда ёритиш.

2025 йил май-июнь

Дин ишлари бўйича қўмита,

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси,

Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

15.

Жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон мутафаккирларининг илмий мероси ва тарихий шахслар фаолияти йўналишида тадқиқот олиб бораётган чет эллик олимлар ва тадқиқотчи-экспертларни жалб этган ҳолда туркум маърузалар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш.

1. Ҳамкор ташкилотлар билан тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Хорижий маърузачилар, экспертлар, тадқиқотчилар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил июнь

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Ташқи ишлар вазирлиги,

ЎзМТРК

3. Учрашувлар, давра суҳбатларини юқори савияда ташкил этиш ва улар орқали мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш.

2025 йил июнь — декабрь

4. Хорижий олимлар ва экспертларнинг мамлакатимиз, алломаларимиз ҳақидаги фикрлари, эътирофларини хорижий ва маҳаллий ОАВларда кенг ёритиш.

доимий

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Р.Қ. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси

2.

С.Д. Тошбоев

Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари

3.

Р.Р. Хакимов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясида белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича парламент комиссияси раиси

4.

М.М. Камилов

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори

5.

Ф.Ф. Абдухаликов

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

6.

Ш.Ю. Зиёдов

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

7.

Ж.А. Каримов

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

8.

М.Ф. Жониев

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

9.

Лавозими бўйича

Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази директори

10.

Лавозими бўйича

Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори

11.

Б.А. Абдуҳалимов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори

12.

Г.Ш. Рихсиева

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори

13.

Ҳ.Б. Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

14.

У.Т. Ғафуров

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори

15.

Ж.Р. Элов

Мир Араб олий мадрасаси ректори

16.

Б.М. Амонов

Ҳадис илми мактаби ректори

17.

К.Т. Исламов

Имом Термизий номидаги ислом институти ректори

18.

К.А. Шермухамедов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга тайинланган ёки тегишли функциялар бажарилиши зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш аъзолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Асосий аъзолар

1.

С.Д. Тошбоев

Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Кенгаш раиси

2.

Н.М. Холиқназар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

3.

Викентий

(В.А. Морарь)

Рус православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархияси раҳбари, митрополити

4.

Е.С. Мацулевич

Рим-католик черкови епископи

5.

А.Д. Григорян

Арман апостоллик черкови руҳонийси

6.

П.М. Кремерук

Тўлиқ Евангель христианлари маркази раиси

7.

А.Р. Белик

Евангель христиан баптистлар черковлари уюшмаси раиси

8.

А.Т. Тен

Тошкент шаҳар Еттинчи кун христиан адвентистлар черкови раҳбари

9.

А.К. Ким

Тошкент шаҳар Новоапостол черкови раҳбари

10.

Л.В. Шмидт

Тошкент шаҳар Евангель-лютеран черкови руҳонийси

11.

Т.Н. Саидов

«Голос Божий» христиан черкови раҳбари

12.

Н.Н. Королев

«Иегова гувоҳлари» черкови раҳбари

13.

А.Н. Исахаров

Тошкент шаҳар яҳудийлар диний жамоаси раиси

14.

Т.С. Клемёнова

Тошкент шаҳар бахоийлар диний жамоаси вакили

15.

К.Х. Янг

Будда ибодатхонаси руҳонийси

16.

И.Р. Закиров

Тошкент шаҳар Кришнани англаш жамияти раиси

17.

С.В. Терновой

Ўзбекистон Библия жамияти президенти

 

Кузатувчилар

1.

С.С. Сафоев

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари

2.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор

3.

Г.А. Агзамова

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси

4.

О.Ф. Тожиев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

5.

Ш.Ф. Нуруллаева

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари

6.

М.М. Икрамов

адлия вазири ўринбосари

7.

Қ.Р.Сариев

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси

8.

О.А. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

9.

М.А. Нурматова

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари

10.

Ф.Ф. Абдухаликов

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

11.

К.Н. Ишанходжаев

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси кенгаши раиси

12.

М.М. Камилов

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори

13.

О.К. Эрназаров

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси кафедра мудири

14.

Ш.Ш. Миноваров

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш аъзолари ва кузатувчилари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга тайинланган ёки тегишли функциялар бажарилиши зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/68/0365-сон)