11.08.2025 йилдаги 1189-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг қарори, 11.08.2025 йилдаги 1189-V-сон
Кучга кириш санаси
11.08.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш ҳамда мазкур соҳада белгиланган устувор вазифалар ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини кучайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, ушбу тармоққа бозор муносабатларини кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, ресурстежамкор технологияларни қўллаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур соҳанинг мустаҳкам қонунчилик базаси яратилганлиги, хусусан, «Дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилинганлиги қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишида ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, шунингдек кўрилаётган комплекс чора-тадбирлар қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ер муносабатларини такомиллаштириш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш ҳамда самарадорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2025 йил 30 июлда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шу жумладан озиқ-овқат экспортини кенгайтириш, бу борада янги захира ва имкониятларни ишга солиш, дала четида экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш, замонавий агромажмуалар барпо этиш, экспортчиларни қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ғоя ва ташаббуслар илгари сурилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб берилди. Об-ҳаво ва шароитга мослашиб, иссиқ ва совуққа, сувсизликка чидамли маҳсулотлар етиштиришга ўтиш зарурлиги қайд этилиб, экспорт бўйича янги захира ва имкониятлар кўрсатиб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифалар парламентнинг зиммасига алоҳида масъулият юклатиб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги изчил ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашни ҳамда тизимда амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини янада кучайтиришни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги фаолияти давомида сайловчиларга қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини етказиш лозим. Томорқа ер эгалари, мева-сабзавот етиштирувчилар, иссиқхоначилар ва экспортчилар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг таклифларини олишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш бўйича ҳолатни жойлардаги долзарб масалаларни ўрганган ҳолда таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳал этиш чораларини кўриш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида даромадни ошириш, экспортни рағбатлантириш, илғор стандартларни жорий этиш бўйича қонунчиликни янада мустаҳкамлаш, бунда соҳага оид қонунчилик базасини хатловдан ўтказиш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларнинг қонуний ечимини топиш долзарб вазифалардан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида 2025 йил 30 июлда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси (бундан буён матнда Чора-тадбирлар режаси деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2025 йил 30 июлда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган устувор вазифалар юзасидан фракция мажлисини ўтказиш ҳамда муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатларнинг сайлов округларидаги учрашувлари ҳамда ҳудудларда ўтказиладиган ўрганишлари давомида сайловчиларга ва кенг жамоатчиликка қишлоқ хўжалигини ҳар томонлама ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чора-тадбирлар режасида белгиланган тегишли тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2025 йил 30 июлда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланган қўмита мажлисларини ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни экспорт қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни тартибга солувчи қонунчилик базасини хатловдан ўтказиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш чораларини кўрсин, қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган масалаларни қонун даражасига кўтариш ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш борасида белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли амалга оширилиш ҳолатини ҳар томонлама ўрганиб борсин ҳамда бу борадаги ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, озиқ-овқат етиштириш ҳамда уларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш соҳаларига ажратилган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштириш ва самарали фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига доир ўрганишлар ва таҳлиллар якунларидан келиб чиқиб, тегишли вазирликлар ва идоралар мутасаддиларининг ахборотини ўз мажлисларида эшитиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-таҳлил бўлими Чора-тадбирлар режасининг ижроси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг раҳбариятига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати Чора-тадбирлар режаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1189-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 11 августдаги 1189-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида 2025 йил 30 июлда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Амалга ошириладиган ишлар

Бажариш муддати

Масъуллар

Видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси ва унинг органлари томонидан ўтказиладиган ташкилий-амалий тадбирлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида 2025 йил 30 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда улардан келиб чиқадиган устувор вазифалар юзасидан Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг мажлисларини ўтказиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясининг моҳияти ва аҳамиятига, ўтган беш йил давомида стратегия доирасида амалга оширилган ишларнинг натижаларига;

видеоселектор йиғилишида илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилашга.

2025 йил 11 август

Сиёсий партиялар фракциялари

2.

Видеоселектор йиғилишида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларга ҳамда белгилаб берилган устувор вазифаларга сиёсий партиялар фракциялари ва депутатларнинг муносабатини тайёрлаш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг дуккакли экинларни махсус комбайнлар билан йиғиштиришни ташкил этиш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан бундай техникаларга 15 фоизгача субсидия ажратилиши, кредит ставкасининг 10 фоиздан ошган қисми ҳам қоплаб берилиши бўйича таклифига;

«Agrostar» компаниялари учун «in vitro» лабораториялари, сақлаш, қадоқлаш, саралаш ва қайта ишлашни ўз ичига олган замонавий агромажмуалар барпо этиш бўйича топшириқларга;

иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш юзасидан белгиланган чораларга, айниқса, экспортга маҳсулот етиштириш мажбуриятини олган иссиқхоналарга қишки мавсумда газ кафолати берилганлигига;

бундан буён иссиқхоналар, тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши, 2028-йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилишига;

сув тежовчи технологиялар жорий қилишни кенгайтириш ишлари учун 500 млрд сўм маблағ ажратиш, келаси йил дастури учун 2 трлн сўм ресурс шакллантириш бўйича берилган топшириқларнинг аҳамиятига.

2025 йил август

Сиёсий партиялар фракциялари,

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати

3.

Видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланган Қонунчилик палатаси масъул қўмиталарининг мажлисларини ўтказиш.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда қўмиталар олдидаги устувор вазифаларни белгилаб олиш:

қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, озиқ-овқат етиштириш ва уларни экспорт қилиш борасида белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳолатини ўрганишга;

ўрганишлар якунларидан келиб чиқиб, тегишли вазирликлар ва идоралар мутасаддиларининг ахборотини қўмиталар мажлисларида эшитишга;

қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, озиқ-овқат етиштириш ва уларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш соҳаларига ажратилган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилиши ҳолатини таҳлил қилишга.

2025 йил август

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси,

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси,

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни янада мустаҳкамлашга доир тадбирлар

4.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни экспорт қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни тартибга солувчи қонунчилик базасини хатловдан ўтказиш, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган, қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган масалаларни қонун даражасига кўтариш, ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Қонунчиликни хатловдан ўтказишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш:

2025 йил август

Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари,

Қонунчилик палатаси Девонининг Юридик бошқармаси

қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали ва унумли фойдаланиш масалалари;

ветеринария, фитосанитария ҳолатлари, ўсимликлар карантини соҳасидаги масалалар;

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

соҳага берилган имтиёзлар, преференцияларнинг ўз вақтида ажратилиши ҳамда уларни ўзлаштиришдаги муаммолар;

қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, озиқ-овқат экспортини кенгайтириш соҳаларига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш масалалари;

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларига рақамли технологияларни жорий қилиш борасидаги ишларнинг ҳолати;

Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилган маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш ҳамда стандартлаштириш ишларининг аҳволи;

озиқ-овқат маҳсулотларини экспортга йўналтириш масалалари;

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, давлат органлари раҳбарларининг улар фаолиятига аралашишига қарши чора кўриш, судга мурожаат этиш имкониятларига доир масалалар;

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ҳамда томорқа ер эгаларининг меҳнатга доир ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги масалалар;

Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари;

қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш соҳасига сув тежовчи технологияларни жорий этиш масаласи.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

5.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш, техник кўрикдан ўтказиш ҳамда экспорт қилишдаги муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

6.

Қишлоқ хўжалигида даромадни ошириш, экспортни рағбатлантириш, илғор стандартларни жорий этиш бўйича мавжуд амалиётларни ўрганган ҳолда қонунчиликка таклифлар тайёрлаш.

2025 йил октябрь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

7.

Республикамиз иқлимига мос, иссиқ ва совуққа, сувсизликка чидамли экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни қўллаб-қувватлаш масаласини ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш.

2025 йил октябрь

«Адолат» СДП фракцияси

8.

«Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасига таклифлар тайёрлаш.

2025 йил октябрь

ЎзЛиДеП фракцияси

9.

Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ўрганиш, иссиқхоначилар билан мулоқот қилиш ва соҳада мавжуд муаммоларни таҳлил қилган ҳолда таклифлар тайёрлаш.

2025 йил ноябрь

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

10.

Иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2028-йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкасини 12 фоиздан 1 фоизга тушириш масаласини ўрганиш ва бу бўйича таклифлар тайёрлаш.

2025 йил ноябрь

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

Қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш мақсадида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш

11.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030-йилларга мўлжалланган стратегиясига мувофиқ пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига озиқ-овқат ва озуқа экинлари майдонлари ҳажмини кенгайтириш, ушбу ерлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш.

Таҳлиллар асосида мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

2025 йил август

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

12.

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирига «Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларини жорий этиш ва каналларни бетонлаштириш ишларининг бориши тўғрисида» парламент сўрови юбориш.

2025 йил август

ЎзЛиДеП фракцияси,

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

13.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан мева-сабзавот ва дуккакли экинлар етиштиришни янада ривожлантириш мақсадида давлат томонидан ажратилаётган субсидиялардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш ва ушбу йўналишда мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш.

Ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

2025 йил сентябрь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

14.

Ҳудудларда дала четларидаги ер майдонларини ўзлаштириш ҳамда уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганиш.

Ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг «Дала четларидаги ер майдонларини ўзлаштириш, уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ишончли харидини ташкил қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

2025 йил сентябрь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

15.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «2025-йил учун Давлат бюджети параметрларида «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури учун ажратилган маблағлар ҳамда уларнинг сарфланиши тўғрисида»ги ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

2025 йил сентябрь

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

16.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва уларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини фракция ва қўмитанинг қўшма мажлисида эшитиш.

2025 йил сентябрь

Экологик партия фракцияси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

17.

Боғдорчилик фаолиятини Жиззах вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш ва соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

2025 йил сентябрь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

18.

Мамлакатимизда иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш, ушбу соҳага берилаётган имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш.

Ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ва уларга берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

2025 йил октябрь

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси,

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

19.

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030-йилларга мўлжалланган Концепцияси доирасида жойларда мева-сабзавот етиштиришда сув тежовчи технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

Ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш.

2025 йил ноябрь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

20.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига «Мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти инфратузилмалари учун ажратилаётган маблағларнинг манзилли ишлатилиши тўғрисида» парламент сўрови юбориш.

2025 йил ноябрь

ЎзЛиДеП фракцияси,

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси,

21.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг «Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун агрологистика марказларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини фракция мажлисида эшитиш.

2025 йил декабрь

ЎзЛиДеП фракцияси,

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

Депутатларнинг сайлов округларидаги учрашувлари давомида ҳамда ҳудудларда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига етказишга оид тарғибот-ташвиқот тадбирлари

22.

Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги фаолиятлари давомида мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ҳар томонлама ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини сайловчиларга етказиш. Бунда:

дала четига экин экишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилганлиги ҳамда бунинг аҳоли даромадларини кўпайтиришдаги аҳамиятига;

жорий йилда қабул қилинган Сув кодекси ҳамда «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳиятига;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга;

томорқа ер эгалари, экспортчи, иссиқхоначи ва мева-сабзавот етиштирувчилар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг таклифларини олишга алоҳида эътибор қаратилади.

Депутатларнинг сайлов округларига чиқишлари давомида

Сиёсий партиялар фракциялари

23.

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан сайлов округларида маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказиш ва уларда стандартлар жорий қилиш ҳамда сертификат олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш.

Ҳар ойда

Сиёсий партиялар фракциялари

24.

Мева-сабзавот етиштириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқни янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсияларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мутасаддилари, мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва уруғчилик ташкилотлари вакиллари билан учрашув ўтказиш.

2025 йил 14 август

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

25.

Халқаро сертификатлаш ва фитосанитария талабларини соддалаштириш, божхона жараёнларини оптималлаштириш, экспортёрларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошликни ошириш масалаларини муҳокама қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Жиззах вилоятида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Инвестиция саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги вакиллари, шунингдек экспортчи тадбиркорлик субъектлари билан мулоқот ўтказиш.

2025 йил август

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

26.

«Кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлантириш ва соҳани қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари» мавзусида конференция ўтказиш.

2025-йил август

ЎзЛиДеП фракцияси,

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

27.

Мева-сабзавот етиштириладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш, тупроқ деградациясининг олдини олиш, янги ерларни фойдаланишга киритиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ҳамда таклифлар тайёрлаш мақсадида Фарғона вилоятида Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши вакиллари, шунингдек ердан фойдаланувчилар билан учрашув ташкил этиш.

2025 йил сентябрь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

28.

«Қишлоқ хўжалигида органик маҳсулотларни етиштиришнинг истиқболлари: муаммолар ва ечимлар» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

2025 йил сентябрь

Экологик партия фракцияси

29.

«Мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантириш, янги уруғ навларини яратиш орқали қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишнинг устувор вазифалари» мавзусида давра суҳбати ўтказиш.

2025 йил октябрь

ЎзЛиДеП фракцияси,

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

30.

Тайёр мева-сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш, улар учун транспорт-логистика хизматлари харажатини оптималлаштириш, экспортчиларни қўллаб-қувватлаш, соҳага доир молиявий инструментлар ва солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш ва таклифлар тайёрлаш мақсадида Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Транспорт вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси вакиллари, шунингдек транспорт-логистика хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказиш.

2025 йил октябрь

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, озиқ-овқат ва мева-сабзавот етиштириш ҳамда уларни экспорт қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнларида Қонунчилик палатасининг иштирокини оммавий ахборот воситаларида ёритиш

31.

Депутатлар томонидан оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, озиқ-овқат ва мева-сабзавот етиштириш ҳамда уларни экспорт қилиш борасидаги ислоҳотлар, соҳадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш йўналишидаги ишлар ҳақида чиқишлар қилиш.

Доимий равишда

Қонунчилик палатаси депутатлари,

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати

32.

Озиқ-овқат ва мева-сабзавот етиштириш, уларни экспорт қилиш борасидаги ишлар юзасидан Қонунчилик палатаси ва унинг органлари томонидан ўтказилаётган парламент назорати тадбирлари, уларнинг якунлари бўйича эришилган натижаларни, соҳага доир қонунчиликни такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.

Доимий равишда

Қонунчилик палатасининг қўмиталари,

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати

33.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мева-сабзавотларни экспорт қилиш борасидаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, ушбу соҳалардаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар ва эришилган натижалар юзасидан брифинг ёки матбуот анжуманлари ўтказиш.

Ҳар чоракда бир маротаба

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси,

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

34.

Озиқ-овқат ва мева-сабзавот етиштириш, уларни экспорт қилиш борасидаги ишлар юзасидан Қонунчилик палатаси ва унинг органлари томонидан ўтказилаётган парламент назорати тадбирлари, уларнинг якунлари бўйича эришилган натижаларни, соҳага доир қонунчиликни такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида алоҳида режа-график асосида марказий босма оммавий ахборот воситалари, шу жумладан «Xalq soʻzi», «Народное слово», «Yangi Oʻzbekiston» газеталарида туркум мақолалар чоп этиш, шунингдек марказий телерадиоканалларда («Oʻzbekiston», «Oʻzbekiston 24», «Toshkent») кенг ёритиш чораларини кўриш.

Алоҳида режа-график асосида

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати