Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 28.05.1992 йилдаги 249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.05.1992 йилдаги 249-сон
Кучга кириш санаси
28.05.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА МОЛИК НАШРЛАРНИ ЧОП ЭТИШ УЧУН ЗАРУР ШАРОИТ ЯРАТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтли матбуот ҳамда китоб нашрчилигининг моддий - техника базасини мустаҳкамлаш, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ижтимоий аҳамиятга молик нашрларни чоп этиш учун зарур шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1992 йил вақтли матбуот нашрларининг қимматлашгани муносабати билан сарф-харажатни қоплаш учун ажратилган қўшимча маблағни тақсимлаш бўйича комиссия таклифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги 1992 йилда вақтли матбуотни тарқатиш ишларини 1991 йил обуна компанияси давридаги миқдорда ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси ва Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси 1992 йилда ўтган йилга нисбатан вақтли матбуотни етказиб бериш ва тарқатишга кўпайган харажатни бошқа хилдаги хизматларга тарифларни ошириш ҳисобидан ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1992 йилнинг иккинчи ярмида зарур асбоб-ускуна, техника, телевидеоаппаратлар, эҳтиёт қисмлар олиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат матбуот қўмитасига 2 млн, «Шарқ» концернига 2,5 млн эркин алмаштириладиган валюта ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат телерадио компаниясига 2,178 млн, Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига 1 млн эркин алмаштириладиган валюта ажратишни ва уни тегишли миқдордаги сўм билан қоплашни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддат ичида маҳаллий хом ашёдан қоғоз ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиб чиқсин ва республикада целлюлоза қоғоз ҳамда картон тайёрлаш саноатини ривожлантириш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзшартномасавдо» Россия Федерацияси билан амалдаги давлатлараро шартномага мувофиқ ажратилган квоталар бўйича қоғоз, картон ва муқовалаш материалларини Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, «Шарқ» нашриёт-матбаачилик концерни ва «Камалак» нашриёт-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент картография фабрикасига мунтазам етказиб турсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси комплекс раҳбарларининг вазирликларда ва муассасаларда газета ва журналлар таҳририятларига ҳомийлик қилиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликлар, муассасалар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар ва жамоат ташкилотлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига полиграфия корхоналарига, нашриётларга, газеталар ва журналларнинг таҳририятларига ва китоб савдоси муассасаларига одам яшамайдиган биноларни ижарага бераётганда ижара ҳақини амортизация нормалари ва биноларни сақлаш харажатларини қоплаш қийматини қайта тиклаш учун зарур бўлган суммадан ҳисоблаб чиқарилган миқдорда ундириш таклиф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш маданият, матбуот ва туризм комплекси (ўртоқ Э. Самандаров)га топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 28 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 28 майдаги 249-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дотацияси бериладиган газеталар ва журналлар таҳририятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажатларни қисқартириш юзасидан таклифлар‎ Дотация суммаси, минг сўм ҳисобида‎
Газеталар‎
«Халқ сўзи» ва «Народное слово»‎ 8000‎
«Достык туы»‎ 2400‎
«Овози тожик»‎ Ҳафтасига 3 сонгача қисқартириш‎ 2900‎
«Туркистон»‎ «Молодежь Узбекистана» билан қўшиб ҳафтасига 3 марта қисқартириш‎ 6374‎
«Тонг юлдузи»‎ «Азия-юнпресс» билан қўшиб ҳафтасига 1 сонгача қисқартириш‎ 2658‎
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ‎ Икки марта қисқартириш‎ 1000‎
«Қишлоқ ҳақиқати»‎ »‎ 1000‎
«Оила ва жамият»‎ »‎ 150‎
«Ишонч»‎ »‎ 200‎
«Меҳригиё»‎ »‎ 50‎
«Правда Востока»‎ ҳафтасига 3 сонгача‎ қисқартириш 3000‎
«Ойдин»‎ »‎ 372‎
«Спорт»‎ »‎ 760‎
Журналлар‎
«Гулистон»‎ икки марта қисқартириш‎ 1455‎
«Ёшлик»‎ »‎ 1664‎
«Ёш куч»‎ »‎ 800‎
«Нафосат»‎ »‎ 637‎
«Фан ва турмуш»‎ »‎ 1000‎
«Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги»‎ икки марта қисқартириш‎ 450‎
«Сиҳат-саломатлик»‎ »‎ 450‎
«Бир сафда» ва «В одном строю»‎ »‎ 500‎
«Саодат» ‎ »‎ 4000‎
«Ғунча»‎ »‎ 2500‎
«Ширинтой»‎ йилига 4 сонгача қисқартириш‎ 191‎
Гулхан‎ икки марта қисқартириш‎ 1346‎
«Муштум»‎ »‎ 1000‎
«Шарқ юлдузи»‎ »‎ 6061‎
«Звезда Востока»‎ »‎ 1978‎
«Узбекистан контакт» ‎ »‎ 1495‎
«Жизнь и экономика»‎ икки марта қисқартириш‎ 1211‎
«Медицина Узбекистана» ‎ »‎ 287‎
«Ўзбекистон матбуоти»‎ »‎ 400‎
«Позиция»‎ »‎ 324‎
«Мулоқот»‎ »‎ 315‎
«Сирли олам»‎ икки марта қисқартириш‎ 576‎
«Народ и демократия» ‎ »‎ 468‎
«Маскан»‎ 350‎
Халқ таълими вазирлиги нашрлари‎ 2001‎
ЎзА‎ 1400‎
Давлат матбуот қўмитаси‎ 33177‎
шу жумладан:‎
вилоят, шаҳар ва ноҳия газета, журналлар‎ 28177‎
«Чўлпон» нашриётига‎ 5000‎
Жами‎ 95000‎
Резерв‎ 5000‎